ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
15776 Хокимият города Джизак 11/03/2020 26/03/2020 2

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Шаҳарнинг “Марказий дехқон бозори” АЖ худудида фуқаролар ва харакат хавфсизлигини таъминлаш, тирбандликни олдини олиш, транспорт воситаларининг эркин харакатланиш чораларини кўриш мақсадида йўл белгиларини ўрнатиш тўғрисида
ID-15776
Шаҳарнинг “Марказий дехқон бозори” АЖ худудида фуқаролар ва харакат хавфсизлигини таъминлаш, тирбандликни олдини олиш, транспорт воситаларининг эркин харакатланиш чораларини кўриш мақсадида ҳамда Жиззах вилояти ИИБ Йўл харакати хавфсизлиги бошқармасининг 2020 йил 19 январдаги №10/6-110-сонли ҳатини инобатга олиб 1. Шаҳарнинг “Марказий дехқон бозори” АЖ атрофидан ўтувчи А.Навоий, Темирйўлчилар, Ўзбекистон ҳамда З.Санақулов кўчаларининг бозор атрофидан ўтган қисмига “Йўл харакати қоидалари”даги 3.27 (тўхташ таъқиқланган) ҳамда Ўзбекистон кўчасининг бозор худудига кириш қисмига 3.1 (кириш таъқиқланган) йўл белгилари ўрнатилсин. 2. Шаҳар ободонлаштириш бошқармаси (Ғ.Ахмедов)га шаҳар ички ишлар бошқармаси йўл харакати хавфсизлиги бўлими (Ф.Алибоев) билан биргаликда Шифокорлар кўчасининг икки томонига белгиланган тартибда йўл белгиларини ўрнатиш вазифаси топширилсин. 3. Шаҳар ички ишлар бошқармаси йўл харакати хавфсизлиги бўлими (Ф.Алибоев) ушбу йўлдан қатновчи автомобиллар хавфсизлиги таъминлаш чораларини кўриш вазифаси топширилсин. 4. Мазкур фармойишнинг ижросини назорат килиш шаҳар ҳокимининг ўринбосари Р.Шарипов зиммасига юклатилсин. Шаҳар хокими А.Шукуров

Umumiy takliflar

137