ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
15755 Министерство культуры Республики Узбекистан 10/03/2020 25/03/2020 27
Распоряжение Кабинета Министров
Мамлакатимизда илм-фан, маданият ва адабиёт ривожига муносиб ҳисса қўшган атоқли шахсларнинг юбилейларини кенг нишонлаш мақсадида
ID-15755

Ўзбекистон илм-фани, маданияти ва адабиёти тараққиёти ва ривожига улкан ҳисса қўшган маърифатпарвар аллома ва жамоат арбоби Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 145 йиллиги, Ўзбекистон халқ артистлари Олим Хўжаев ва Сойиб Хўжаев таваллудларининг 110 йиллиги, Ўзбекистон халқ ёзувчилари Саид Аҳмад, Асқад Мухтор ҳамда атоқли олимлар Саъди Сирожиддинов ва Иброҳим Ҳамробоевлар таваллудларининг 100 йиллиги, Ўзбекистон халқ шоири Жуманиёз Жабборов таваллудининг 90 йиллиги, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Шукур Холмирзаев таваллудининг 80 йиллиги, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, шоир Шавкат Раҳмон, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Эркин Аъзам ҳамда Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим таваллудларининг 70 йиллигини кенг нишонлаш ҳамда ижодларини тарғиб қилиш ва уларнинг илмий ва адабий меросини халқимизга етказиш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон Фанлар академияси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Театр арбоблари уюшмаси ҳамда кенг жамоатчиликнинг 2020 йил давомида маърифатпарвар аллома ва жамоат арбоби Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 145 йиллиги, Ўзбекистон халқ артистлари Олим Хўжаев ва Сойиб Хўжаев таваллудларининг 110 йиллиги, Ўзбекистон халқ ёзувчилари Саид Аҳмад, Асқад Мухтор ҳамда атоқли олимлар Саъди Сирожиддинов ва Иброҳим Ҳамробоевлар  таваллудларининг 100 йиллиги, Ўзбекистон халқ шоири Жуманиёз Жабборов таваллудининг 90 йиллиги, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Шукур Холмирзаев таваллудининг 80 йиллиги, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, шоир Шавкат Раҳмон, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Эркин Аъзам ҳамда Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим (кейинги ўринларда Таваллуд саналари нишонланадиган ижодкорлар ва олимлар деб аталади) таваллудларининг 70 йиллигини мамлакатимиз миқёсида кенг нишонлаш тўғрисидаги таклифи қўллаб-қувватлансин.

2. Таваллуд саналари нишонланадиган ижодкорлар ва олимларнинг юбилей тадбирларини ташкил этишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита (кейинги ўринларда Ташкилий қўмита деб аталади) таркиби 1-иловага мувофиқ;

Таваллуд саналари нишонланадиган ижодкорлар ва олимларнинг юбилей тадбирларини кенг нишонлаш бўйича чора-тадбирлар режаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ташкилий қўмитага Таваллуд саналари нишонланадиган ижодкорлар ва олимларнинг юбилейларини нишонлаш доирасида ўтказиладиган тадбирларни юксак савияда ташкил этиш, белгиланган чора-тадбирлар сифатли амалга оширилишини мувофиқлаштириб бориш, юзага келадиган масалаларни ўз вақтида ҳал этиш вазифалари юклатилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда манфаатдор вазирлик ва идораларга Таваллуд саналари нишонланадиган ижодкорлар ва олимларнинг юбилейларини нишонлаш билан боғлиқ чора-тадбирлар доирасида:

маърифатпарвар аллома ва жамоат арбоби Маҳмудхўжа Беҳбудий, Ўзбекистон халқ ёзувчилари Саид Аҳмад, Асқад Мухторларнинг сайланма асарларини нашрга тайёрлаш ва чоп этиш;

Таваллуд саналари нишонланадиган ижодкорлар ва олимларнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида ҳужжатли фильмлар ва кўрсатувлар тайёрлаш ва намойиш этиш;

уларнинг адабий асарлари асосида спектакллар саҳналаштириш, бадиий фильмлар яратиш;

мамлакатимиздаги таълим муассасалари, ижод мактабларида таниқли адиб ва санъаткорлар, олимлар иштирокида мазкур таваллуд саналарига бағишланган учрашувлар, китобхонлик кечалари ва илмий-амалий конференциялар ташкил этиш ҳамда ўтказиш;

Таваллуд саналари нишонланадиган ижодкорлар ва олимларнинг яшаган хонадонларга ёдгорлик лавҳалари ўрнатиш, Тошкент шаҳридаги кўчаларга уларнинг номларини бериш;

Таваллуд саналари нишонланадиган ижодкорлар ва олимларнинг илмий-ижодий фаолиятига бағишланган кечалар ва давра суҳбатларини юқори савияда ташкил қилиш ҳамда ўтказиш чораларини кўриш топширилсин.

4. Самарқанд вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Самарқанд шаҳрида Маҳмудхўжа Беҳбудий номидаги она тили ва адабиёт фанини чуқурлаштириб ўқитишга ҳамда хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб ташкил этиш бўйича таклиф ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

5. Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Ўзбекистон Бадиий академияси ва Молия вазирлиги билан ҳамкорликда бир ой муддатда:

Самарқанд шаҳрида улуғ аллома ва жамоат арбоби Маҳмудхўжа Беҳбудий яшаган уй-музейини ташкил этиш;

Сурхондарё вилоятида Ўзбекистон халқ ёзувчиси Шукур Холмирзаев номидаги она тили ва адабиёт фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб ташкил этиш;

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Саид Аҳмад яшаган уй-музейини ташкил этиш бўйича таклиф ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Таваллуд саналари нишонланадиган ижодкорлар ва олимларнинг юбилей тадбирларига бағишлаб уларнинг сиймоси акс эттирилган махсус почта маркаларини чиқариш чораларини кўрсин.

7. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Таваллуд саналари нишонланадиган ижодкорлар ва олимларнинг юбилейларини нишонлаш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилсин.

8. Ушбу фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси маданият вазири О.Назарбеков, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси С.Сайидов, Ўзбекистон Фанлар академияси Б.Юлдашев, Тошкент шаҳар ҳокими Ж.Артикходжаев зиммаларига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Маҳалла, оила ва ёшларни қўллаб-қувватлаш, маданият, маънавият ва жамоат ташкилотлари масалалари котибиятига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикасининг
    Бош вазири

 


       А. Арипов

 

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил “___” мартдаги ___-сон фармойишига

1-илова

 

 

 

 

Таваллуд саналари нишонланадиган ижодкорлар ва олимларнинг юбилей тадбирларини 

ташкил этишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита

ТАРКИБИ

 

1.

Лавозимига кўра

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси масъул шахси, Ташкилий қўмита раиси

2.

О.А. Назарбеков

маданият вазири, Ташкилий қўмита раиси ўринбосари

3.

Ж.А. Артикходжаев

Тошкент шаҳар ҳокими

4.

Э.О. Турдимов

Самарқанд вилояти ҳокими

5.

И.У. Маджидов

олий ва ўрта махсус таълим вазири

6.

Ш.Х. Шерматов

халқ таълими вазири

7.

О.З. Насритдинхожаев

молия вазирининг биринчи ўринбосари

8.

Б.С. Юлдашев

Фанлар академияси президенти

9.

С.С. Саидов

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси

10.

Ф.Ф. Абдухаликов

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги бош директори

11.

А.Д. Хаджаев

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раиси вазифасини бажарувчи

12.

А.К. Кўчимов

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори

13.

М.М. Ходжиматов

Республика Маънавият ва маърифат маркази директори

 

Изоҳ. Ташкилий қўмита аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил “___” мартдаги ___-сон фармойишига

2-илова

 

 

 

 

 

Таваллуд саналари нишонланадиган ижодкорлар ва олимларнинг юбилей тадбирларини кенг нишонлаш бўйича

ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

 

Т/р

Амалга ошириладиган тадбирлар

Бажариш муддати

Молиялаштириш манбалари

Ижро учун масъуллар

Маърифатпарвар аллома ва жамоат арбоби Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 145 йиллигини нишонлаш

  1.  

“Маърифат юлдузлари” лойиҳасида жадидчилик ҳаракати намояндалари, маърифатпарвар адибларнинг китобларини нашрга тайёрлаш ва чоп этиш.

2020-2021 йиллар

“Ижод” жамоат фонди маблағлари

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси

  1.  

Маърифатпарвар аллома ва жамоат арбоби Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг “Танланган асарлар”и;

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, филология фанлари доктори, профессор Бегали Қосимовнинг жадидларнинг халқ тафаккурини ўстириш, маънавиятини бойитиш йўлида олиб борган курашлари ҳамда маърифатпарвар адиблар, ҳаёти ва ижодий фаолиятига бағишланган материалларидан иборат “Танланган асарлар”и;

Ёзувчи ва публицист Нусрат Раҳматнинг “Беҳбудий” романини нашрга тайёрлаш ва чоп этиш.

2020 йил
март-октябрь

“Ижод” жамоат фонди маблағлари

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси

  1.  

Самарқанд шаҳрида улуғ аллома ва жамоат арбоби Маҳмудхўжа Беҳбудий яшаган уй-музейини ташкил этиш бўйича таклиф ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2020 йил
май

Маҳаллий бюджети маблағлари

Самарқанд вилояти ҳокимлиги,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси,

Маданият вазирлиги,

Ўзбекистон Бадиий академияси,

Молия вазирлиги

  1.  

Самарқанд шаҳрида Маҳмудхўжа Беҳбудий номидаги она тили ва адабиёт фанини чуқурлаштириб ўқитишга ҳамда хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб ташкил этиш бўйича таклиф ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2020 йил
май

Маҳаллий бюджети маблағлари

Самарқанд вилояти ҳокимлиги,

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси,

Молия вазирлиги

  1.  

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида “Жадид маърифатпарварларининг миллий таълим, матбуот, адабиёт ва санъатни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси ва унинг миллий маданиятимиздаги аҳамияти” мавзусида илмий-амалий конференция ўтказиш.

2020 йил
ноябрь

“Ижод” жамоат фонди маблағлари

Ўзбекистон Фанлар академияси,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси

 

  1.  

Маърифатпарвар аллома ва жамоат арбоби Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳаёти ва ижодий фаолиятига бағишланган бадиий-ҳужжатли фильм яратиш ва тақдимотини ташкил этиш.

2020 йил
март-ноябрь

Маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари

“Ўзбеккино” миллий агентлиги,

Самарқанд вилояти ҳокимлиги,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси

  1.  

Самарқанд вилояти театрларида аллома, ёзувчи, жамоат арбоби ва ўзбек драматургияси асосчиси Маҳмудхўжа Беҳбудий асарлари асосида спектакл саҳналаштириш ва намойишини ташкил этиш.

2020 йил
октябрь

Театрларнинг бюджетдан ташқари маблағлари,

ҳомийлик ҳайриялари

Маданият вазирлиги,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси

 

  1.  

Ўзбекистон Миллий академик драма театрида аллома ва жамоат арбоби Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 145 йиллигига бағишланган тантанали адабий-бадиий кеча ўтказиш.

Театр фойесида аллома ҳаёти ва фаолиятига бағишланган фото кўргазма ҳамда китоблар кўргазмаси ташкил этиш.

2020 йил

20 ноябрь

Ижрочилар маблағлари,

ҳомийлик ҳайриялари

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси,

Маданият вазирлиги,

Ўзбекистон Бадиий академияси,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

  1.  

Ижод мактабларида таниқли ёзувчи ва шоирлар, адабиётшунос олимлар иштирокида жадидчилик ҳаракати намоёндалари, маърифатпарвар адиблар меросини кенг тарғиб қилиш мақсадида “Маҳорат дарслари” ўтказиш.

2020 йил
давомида

-

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси

  1.  

Жадидчилик ҳаракати намоёндалари, маърифатпарвар адиблар адабий меросини фаол тарғиб этиш ҳамда халқимиз, айниқса, ёшларимиз бугунги тинч ва эркин ҳаётнинг қадрини англаб етиши, бу маънавий хазинадан кенг баҳраманд бўлиши таъминлаш мақсадида мамлакатимиздаги олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар, умумий ўрта таълим муассасалари, ҳарбий қисмларда таниқли адиб ва олимлар, таржимонлар, санъаткорлар иштирокида туркум тадбирлар ўтказиш.

2020 йил
давомида

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги,

Мудофаа вазирлиги,

Миллий гвардия,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси,

Маданият вазирлиги,

Республика Маънавият ва маърифат маркази

  1.  

Жадидчилик ҳаракати намоёндалари ҳаёти ва фаолияти, хусусан Маҳмудхўжа Беҳбудий ижодий меросини ўрганиш ва тарғиб қилишга қаратилган туркум кўрсатув ва эшиттиришлар тайёрлаш.

2020 йил
давомида

-

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси,

Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси

  1.  

Жадидчилик ҳаракати намоёндалари, маърифатпарвар адиблар меросини кенг тарғиб қилиш ҳамда улуғ аллома ва жамоат арбоби Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 145 йиллигини кенг нишонлаш бўйича ўтказиладиган тадбирларни оммавий ахборот воситалари, интернет нашрларида кенг ёритиш

2020 йил
давомида

-

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси,

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси,

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

Ўзбекистон халқ артистлари Олим Хўжаев ва Сойиб Хўжаев таваллудларининг 110 йиллигини нишонлаш

  1.  

Мамлакатимизда театр санъатига муносиб ҳисса қўшган таниқли ижодкорларнинг таваллуд саналарини кенг нишонлаш ва уларнинг ижодини тарғиб этиш мақсадида:

Ўзбек Миллий академик драма театрида Ўзбекистон халқ артисти Олим Хўжаев таваллудининг
110 йиллигига бағишланган ижодий-бадиий хотира кечасини ўтказиш;

Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида Ўзбекистон халқ артисти Сойиб Хўжаев таваллудининг 110 йиллигига бағишланган ижодий-бадиий хотира кечасини ўтказиш.

 

 

 

 

2020 йил

сентябрь

 

 

2020 йил

декабрь

Ижрочилар маблағлари,

ҳомийлик ҳайриялари

Маданият вазирлиги,

Ўзбекистон Театр арбоблари уюшмаси,

Тошкент шаҳар ҳокимлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

  1.  

Ўзбекистон халқ артистлари Олим Хўжаев ва Сойиб Хўжаев ҳаёти ва ижодий фаолияти ҳақида ҳужжатли фильм яратиш.

Бунда, ижодкорлар томонидан яратилган роллари орқали она Ватанга муҳаббат, миллий ғурур, инсонпарварлик ғояларини ёшлар учун ибрат намунаси бўлишига алоҳида эътибор қаратиш.

2020 йил

август-октябрь

Давлат бюджети маблағлари

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги,

Маданият вазирлиги,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси,

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси

  1.  

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида Ўзбекистон халқ артистлари Олим Хўжаев ва Сойиб Хўжаев таваллудларининг 110 йиллигига бағишланган “Устозлар ёди...” илмий-амалий анжуман ўтказиш.

2020 йил

сентябрь-декабрь

-

Маданият вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Тошкент шаҳар ҳокимлиги,

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият инстиути

  1.  

Андижон, Бухоро вилоятлари ва Қўқон шаҳрида Ўзбекистон халқ артистлари Олим Хўжаев ва Сойиб Хўжаев таваллудларининг 110 йиллигига бағишланган хотира кечаларини ташкил этиш ва ўтказиш.

2020 йил
апрель-декабрь

-

Андижон вилояти ҳокимлиги,

Бухоро вилояти ҳокимлиги,

Фарғона вилояти ҳокимлиги,

Маданият вазирлиги

  1.  

Республикадаги болалар мусиқа ва санъат мактабларида таниқли театр актёрлари иштирокида  ижодкорлар таваллуд саналарига бағишланган “Маҳорат дарслари”, ижодий учрашув ва давра суҳбатларини ўтказиш.

2020 йил
апрель-декабрь

-

Маданият вазирлиги,

Ўзбекистон Театр арбоблари уюшмаси

 

  1.  

Андижон вилояти Хонобод тумани ва Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида таниқли қизиқчи ва сўз усталари иштирокида Ўзбекистон халқ артисти Сойиб Хўжаев таваллудининг 110 йиллигига бағишланган аския кечаларини ташкил этиш ва ўтказиш.

2020 йил

май

-

Андижон вилояти ҳокимлиги,

Фарғона вилояти ҳокимлиги,

Маданият вазирлиги

  1.  

Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида Ўзбекистон халқ артисти Сойиб Хўжаевнинг бюстини яратиш ва ўрнатиш.

2020 йил
октябрь

-

Маданият вазирлиги,

Ўзбекистон Бадиий академияси

  1.  

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон халқ артистлари Олим Хўжаев ва Сойиб Хўжаев яшаган уйга ёдгорлик лавҳасини ўрнатиш.

2020 йил
август

Маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари

Тошкент шаҳар ҳокимлиги,

Ўзбекистон Бадиий академияси

  1.  

Ўзбекистон халқ артистлари Олим Хўжаев ва Сойиб Хўжаевларнинг ҳаёти ва ижоди тўғрисида туркум мақола ва очерклар, кўрсатув ва радиоэшиттиришлар тайёрлаш.

2020 йил

сентябрь-декабрь

-

Маданият вазирлиги,

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги,

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси,

Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси

  1.  

Ўзбекистон халқ артистлари Олим Хўжаев ва Сойиб Хўжаев таваллудларининг 110 йиллигини кенг нишонлаш бўйича ўтказиладиган тадбирларни оммавий ахборот воситалари, интернет нашрларида кенг ёритиш.

2020 йил

давомида

-

Маданият вазирлиги,

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси,

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Саид Аҳмад таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш

  1.  

Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Саид Аҳмаднинг “Танланган асарлар”и ва “Замондошлар хотирасида” китобини нашрга тайёрлаш ва чоп этиш.

2020 йил
давомида

“Ижод” жамоат фонди маблағлари

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси

  1.  

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Саид Аҳмад яшаган уй-музейини ташкил этиш бўйича таклиф ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2020 йил
май

Маҳаллий бюджет маблағлари

 

Тошкент шаҳар ҳокимлиги,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси,

Маданият вазирлиги,
Ўзбекистон Бадиий академияси,

Молия вазирлиги

  1.  

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида “Саид Аҳмад ижодининг ўзбек адабиёти ва санъатини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси ва аҳамияти” мавзусида илмий-амалий конференция ўтказиш.

2020 йил
октябрь

Ҳамкор ташкилотлар маблағлари

Фанлар академияси,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси

 

  1.  

Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Саид Аҳмад ва Саида Зуннунованинг миллий оилавий қадриятларни асраганлиги, ҳаёт синовларидан муносиб ўтганлиги ҳақида кўп қисмли бадиий-ҳужжатли фильм яратиш ва тақдимотини ташкил этиш.

2020 йил
апрель-октябрь

Давлат бюджети маблағлари

“Ўзбеккино” миллий агентлиги,

Тошкент шаҳар ҳокимлиги,

Маданият вазирлиги,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси

  1.  

Адибнинг бошига тушган қора кунлар ҳамда рафиқасининг садоқати билан боғлиқ воқеалар, уларнинг муҳаббати ҳақида ҳикоя қилувчи “Саид билан Саида” номли бадиий фильмнинг олий таълим муассалари, маҳаллалар ҳамда жазони ўташ муассасаларида намойишини ташкил этиш.

2020 йил

давомида

-

“Ўзбеккино” миллий агентлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги,

Маҳалла ва оилаларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги

  1.  

Республика театрлари 2021 йилги репертуар режасига Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Саид Аҳмад асарлари асосида спектакллар саҳналаштиришни назарда тутиш ва амалга ошириш.

2020 йил
декабрь

Театрларнинг бюджетдан ташқари маблағлари,

ҳомийлик ҳайриялари

Маданият вазирлиги,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси

 

  1.  

Ўзбек Миллий академик драма театрида Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Саид Аҳмад таваллудининг 100 йиллигига бағишланган адабий-бадиий кеча ўтказиш.

Театр фойесида адиб ҳаёти ва фаолиятига бағишланган фото кўргазма ҳамда китоблар кўргазмаси ташкил этиш.

 

2020 йил

23 октябрь

Ташкилотчилар  маблағлари

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси,

Маданият вазирлиги,

Ўзбекистон Бадиий академияси,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

  1.  

Атоқли адиблар номидаги ижод мактабларида таниқли ёзувчи ва шоирлар, адабиётшунос олимлар иштирокида “Маҳорат дарслари” ўтказиш.

2020 йил
март-октябрь

-

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси

  1.  

Мамлакатимиздаги олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар, умумий ўрта таълим муассасалари, ҳарбий қисмларда таниқли адиб ва олимлар, таржимонлар, санъаткорлар иштирокида туркум тадбирлар ўтказиш.

2020 йил
давомида

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги,

Мудофаа вазирлиги,

Миллий гвардия,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси,

Маданият вазирлиги,

Республика Маънавият ва маърифат маркази

  1.  

Саид Аҳмад ижодини ўрганиш ва тарғиб қилиш юзасидан телевидение ва радиода туркум кўрсатув ва эшиттиришлар тайёрлаш.

2020 йил
давомида

-

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси,

Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси

  1.  

Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Саид Аҳмад таваллудининг 100 йиллигини кенг нишонлаш бўйича ўтказиладиган тадбирларни оммавий ахборот воситалари, интернет нашрларида кенг ёритиш.

2020 йил
давомида

-

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси,

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси,

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Асқад Мухтор таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш

  1.  

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Асқад Мухторнинг “Танланган асарлар”и ва “Замондошлар хотирасида” китобини нашрга тайёрлаш ва чоп этиш

 

2020 йил
давомида

“Ижод” жамоат фонди маблағлари

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси

  1.  

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон халқ ёзувчиси Асқад Мухтор яшаган уйга ёдгорлик лавҳасини ўрнатиш.

2020 йил
декабрь

Маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари

Тошкент шаҳар ҳокимлиги,
Ўзбекистон Бадиий академияси

  1.  

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида “Асқад Мухтор ижодининг ўзбек адабиёти ривожлантиришга қўшган ҳиссаси ва аҳамияти” мавзусида илмий-амалий конференция ўтказиш.

2020 йил
декабрь

Ҳамкор ташкилотлар маблағлари

Ўзбекистон Фанлар академияси,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси

 

  1.  

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Асқад Мухтор ҳаёти ва ижоди ҳақида ҳужжатли фильм яратиш ва тақдимотини ташкил этиш.

2020 йил

апрель-декабрь

Давлат бюджети маблағлари

“Ўзбеккино” миллий агентлиги,

Тошкент шаҳар ҳокимлиги,

Маданият вазирлиги,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси

  1.  

Республика театрларининг 2021 йил репертуар режасига Ўзбекистон халқ ёзувчиси Асқад Мухтор асарлари асосида спектакллар саҳналаштиришни назарда тутиш ва амалга ошириш.

2020 йил
декабрь

Театрларнинг бюджетдан ташқари маблағлари,

ҳомийлик ҳайриялари

Маданият вазирлиги,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси

 

  1.  

Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида Ўзбекистон халқ ёзувчиси Асқад Мухтор таваллудининг 100 йиллигига бағишланган адабий-бадиий кеча ўтказиш.

Театр фойесида адиб ҳаёти ва фаолиятига бағишланган фото кўргазма ҳамда китоблар кўргазмаси ташкил этиш.

2020 йил

21 декабрь

Ташкилотчилар  маблағлари

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси,

Маданият вазирлиги,

Ўзбекистон Бадиий академияси,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

  1.  

Атоқли адиблар номидаги ижод мактабларида таниқли ёзувчи ва шоирлар, адабиётшунос олимлар иштирокида Асқад Мухтор ҳаёти ва ижодига бағишланган “Маҳорат дарслари” ўтказиш.

2020 йил

апрель-декабрь

-

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси

  1.  

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Асқад Мухтор ижодини ўрганиш ва кенг тарғиб қилиш мақсадида олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар, умумий ўрта таълим муассасалари, ҳарбий қисмларда таниқли адиб ва олимлар, таржимонлар, санъаткорлар иштирокида туркум тадбирлар ўтказиш.

2020 йил
давомида

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги,

Мудофаа вазирлиги,

Миллий гвардия,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси,

Маданият вазирлиги,

Республика Маънавият ва маърифат маркази

Атоқли олимлар Саъди Сирожиддинов ва Иброҳим Ҳамробоевлар таваллудларининг 100 йиллигини нишонлаш

  1.  

Мамлакатимизда математика ва геология соҳасига муносиб ҳисса қўшган атоқли олимларнинг таваллуд саналарини кенг нишонлаш ва уларнинг илмий ишларини тарғиб этиш мақсадида:

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида математик олим ва жамоат арбоби Саъди Сирожиддинов таваллудининг 100 йиллигига бағишланган илмий конференция ўтказиш;

Ўзбекистон Фанлар академиясида геолог олим Иброҳим Ҳамробоев таваллудининг 100 йиллигига бағишланган илмий конференция ўтказиш.

2020 йил

май

 

 

 

-

Ўзбекистон Фанлар академияси,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

М.Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети

  1.  

Математик олим ва жамоат арбоби Саъди Сирожиддинов ва геолог олим Иброҳим Ҳамробоев ҳаёти ва фаолияти ҳақида ҳужжатли фильм яратиш.

Бунда, олий таълим, ўрта махсус муассасалар ва ихтисослаштирилган мактабларда ҳужжатли фильм намойишларини ташкил этиш.

2020 йил

давомида

Давлат бюджети маблағлари

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги,

Ўзбекистон Фанлар академияси,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги

  1.  

Математик олим ва жамоат арбоби Саъди Сирожиддинов тўғрисида хотира китобини тайёрлаш ва чоп этиш.

2020 йил

май

-

Ўзбекистон Фанлар академияси,

М.Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети

  1.  

Математик олим ва жамоат арбоби Саъди Сирожиддинов тўғрисида хотира мақоласини чиқариш.

2020 йил

май

-

Ўзбекистон Фанлар академияси

 

  1.  

Олий таълим, ўрта махсус муассасалар ва ихтисослаштирилган мактабларда профессор, олимлар иштирокида  математик олим ва жамоат арбоби Саъди Сирожиддинов ва геолог олим Иброҳим Ҳамробоев таваллудларининг 100 йиллигига бағишланган илмий-амалий учрашув ва давра суҳбатларини ташкил этиш.

2020 йил

давомида

-

Ўзбекистон Фанлар академияси,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги

  1.  

М.Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети эҳтимоллар назарияси ва математик статистика кафедрасига;

Фарғона давлат университети ёки Қўқон давлат педогогика институтига академик математик олим ва жамоат арбоби Саъди Сирожиддинов номини бериш бўйича таклиф ишлаб чиқиш.

2020 йил

май

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Фарғона вилояти ҳокимлиги,

Ўзбекистон Фанлар академияси

  1.  

Тошкент шаҳрида математик олим ва жамоат арбоби Саъди Сирожиддинов ва геолог олим Иброҳим Ҳамробоев яшаган уйга ёдгорлик лавҳасини ўрнатиш.

2020 йил

май

Маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари

Тошкент шаҳар ҳокимлиги,

Ўзбекистон Бадиий академияси,

Ўзбекистон Фанлар академияси,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

  1.  

Математик олим ва жамоат арбоби Саъди Сирожиддинов ва геолог олим Иброҳим Ҳамробоевларнинг ҳаёти ва фаолияти тўғрисида туркум мақола ва очерклар, кўрсатув ва радиоэшиттиришлар тайёрлаш.

2020 йил

май-июнь

-

Ўзбекистон Фанлар академияси,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги,

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси,

Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси

  1.  

Математик олим ва жамоат арбоби Саъди Сирожиддинов ва геолог олим Иброҳим Ҳамробоев таваллудларининг 100 йиллигини кенг нишонлаш бўйича ўтказиладиган тадбирларни оммавий ахборот воситалари, интернет нашрларида кенг ёритиш.

2020 йил

давомида

-

Ўзбекистон Фанлар академияси,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси,

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

Ўзбекистон халқ шоири Жуманиёз Жабборов таваллудининг 90 йиллигини нишонлаш

  1.  

Ўзбекистон халқ шоири Жуманиёз Жабборовнинг “Танланган асарлар”и  китобини нашрга тайёрлаш ва чоп этиш.

2020 йил

давомида

“Ижод” жамоат фонди маблағлари

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси

  1.  

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон халқ шоири Жуманиёз Жабборов яшаган уйга ёдгорлик лавҳасини ўрнатиш.

2020 йил

октябрь

Маҳаллий бюджет маблағлари

 

Тошкент шаҳар ҳокимлиги,
Бадиий академия

  1.  

Ўзбекистон халқ шоири Жуманиёз Жабборов ҳаёти ва ижоди ҳақида ҳужжатли фильм яратиш ҳамда тақдимотини ташкил этиш.

2020 йил

апрель-октябрь

Давлат бюджети маблағлари

“Ўзбеккино” миллий агентлиги,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси,

Тошкент шаҳар ҳокимлиги,

Маданият вазирлиги

  1.  

Республика театрларининг 2021 йил репертуар режасига Ўзбекистон халқ шоири Жуманиёз Жабборов асарлари асосида спектакллар саҳналаштиришни назарда тутиш ва амалга ошириш.

2020 йил

декабрь

Театрларнинг бюджетдан ташқари маблағлари,

ҳомийлик ҳайриялари

Маданият вазирлиги,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси

 

  1.  

Қашқадарё вилояти мусиқали драма театрида  Ўзбекистон халқ шоири Жуманиёз Жабборов таваллудининг 90 йиллигига бағишланган адабий-бадиий кеча ўтказиш.

Театр фойесида адиб ҳаёти ва фаолиятига бағишланган фото кўргазма ҳамда китоблар кўргазмаси ташкил этиш.

2020 йил

29 октябрь

Ташкилотчилар  маблағлари

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси,

Маданият вазирлиги,

Ўзбекистон Бадиий академияси,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

  1.  

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида Ўзбекистон халқ шоири Жуманиёз Жабборов таваллудининг 90 йиллигига бағишланган хотира кечасини ўтказиш.

2020 йил

30 октябрь

Ташкилотчи  маблағлари

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси

 

  1.  

Атоқли адиблар номидаги ижод мактабларида таниқли ёзувчи ва шоирлар, адабиётшунос олимлар иштирокида Жуманиёз Жабборов ҳаёти ва ижодига бағишланган “Маҳорат дарслари” ўтказиш.

2020 йил

апрель-октябрь

-

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси

  1.  

Ўзбекистон халқ шоири Жуманиёз Жабборов ижодини ўрганиш ва кенг тарғиб қилиш мақсадида олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар, умумий ўрта таълим муассасалари, ҳарбий қисмларда таниқли адиб ва олимлар, таржимонлар, санъаткорлар иштирокида туркум тадбирлар ўтказиш.

2020 йил

давомида

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги,

Мудофаа вазирлиги,

Миллий гвардия,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси,

Маданият вазирлиги,

Республика Маънавият ва маърифат маркази

  1.  

Жуманиёз Жабборов ижодини ўрганиш ва тарғиб қилиш юзасидан телевидение ва радиода туркум кўрсатув ва эшиттиришлар тайёрлаш.

2020 йил

давомида

-

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси,

Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси

  1.  

Ўзбекистон халқ шоири Жуманиёз Жабборов таваллудининг 90 йиллигини кенг нишонлаш бўйича ўтказиладиган тадбирларни оммавий ахборот воситалари, интернет нашрларида кенг ёритиш.

2020 йил

давомида

-

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси,

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси,

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Шукур Холмирзаев таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш 

  1.  

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Шукур Холмирзаевнинг “Танланган асарлар”и нашрга тайёрлаш ва чоп этиш;

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Шукур Холмирзаевнинг “Мен адабиётни қисматим деганман” (адабий ўйлар, мақолалар ва суҳбатлар) номли китобини нашрга тайёрлаш ва чоп этиш.

2020 йил

давомида

“Ижод” жамоат фонди маблағлари

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси

  1.  

Сурхондарё вилоятида Ўзбекистон халқ ёзувчиси Шукур Холмирзаев номидаги она тили ва адабиёт фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб ташкил этиш бўйича таклиф ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2020 йил

май

-

Сурхондарё вилоят ҳокимлиги,

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси,

Молия вазирлиги

  1.  

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон халқ ёзувчиси Шукур Холмирзаев яшаган уйга ёдгорлик лавҳасини ўрнатиш.

2020 йил

май

Маҳаллий бюджет маблағлари

 

Тошкент шаҳар ҳокимлиги,
Ўзбекистон Бадиий академияси

  1.  

Сурхондарё вилояти Бойсун туман маданият марказида Ўзбекистон халқ ёзувчиси Шукур Холмирзаев таваллудининг 80 йиллигига бағишланган адабий-бадиий кеча ўтказиш.

2020 йил

14 май

Ташкилотчилар  маблағлари

Сурхондарё вилоят ҳокимлиги,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси,

Маданият вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги

  1.  

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида Ўзбекистон халқ ёзувчиси Шукур Холмирзаев таваллудининг 80 йиллигига бағишланган хотира кечасини ўтказиш.

2020 йил

15 май

Ташкилотчи  маблағлари

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси

 

  1.  

Атоқли адиблар номидаги ижод мактабларида таниқли ёзувчи ва шоирлар, адабиётшунос олимлар иштирокида Шукур Холмирзаев ҳаёти ва ижодига бағишланган “Маҳорат дарслари” ўтказиш.

2020 йил

апрель-октябрь

-

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси

  1.  

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Шукур Холмирзаев ижодини ўрганиш ва кенг тарғиб қилиш мақсадида олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар, умумий ўрта таълим муассасалари, ҳарбий қисмларда таниқли адиб ва олимлар, таржимонлар, санъаткорлар иштирокида туркум тадбирлар ўтказиш.

2020 йил

давомида

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги,

Мудофаа вазирлиги,

Миллий гвардия,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси,

Маданият вазирлиги,

Республика Маънавият ва маърифат маркази

  1.  

Шукур Холмирзаев ижодини ўрганиш ва тарғиб қилиш юзасидан телевидение ва радиода туркум кўрсатув ва эшиттиришлар тайёрлаш.

2020 йил

давомида

-

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси,

Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси

  1.  

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Шукур Холмирзаев таваллудининг 80 йиллигини кенг нишонлаш бўйича ўтказиладиган тадбирларни оммавий ахборот воситалари, интернет нашрларида кенг ёритиш.

2020 йил

давомида

-

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси,

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси,

Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси,

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, шоир Шавкат Раҳмон таваллудининг 70 йиллигини нишонлаш 

  1.  

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, шоир Шавкат Раҳмоннинг “Танланган асарлар”ини нашрга тайёрлаш ва чоп этиш.

2020 йил

давомида

“Ижод” жамоат фонди маблағлари

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси

  1.  

Тошкент шаҳрида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, шоир Шавкат Раҳмон яшаган уйга ёдгорлик лавҳасини ўрнатиш.

2020 йил

сентябрь

Маҳаллий бюджет маблағлари

 

Тошкент шаҳар ҳокимлиги,
Ўзбекистон Бадиий академияси

  1.  

Муҳаммад Юсуф номидаги ижод мактабида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, шоир Шавкат Раҳмон таваллудининг 80 йиллигига бағишланган адабий-бадиий кеча ўтказиш.

2020 йил

10 сентябрь

Ташкилотчилар  маблағлари

Андижон вилоят ҳокимлиги,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси,

Маданият вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги

  1.  

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, шоир Шавкат Раҳмон таваллудининг 80 йиллигига бағишланган хотира кечасини ўтказиш.

2020 йил

11 сентябрь

“Ижод” жамоат фонди маблағлари

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси

 

  1.  

Қирғизистон Республикаси Ўш шаҳрида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, шоир Шавкат Раҳмон таваллудининг 80 йиллигига бағишлаб ўтказиладиган ижодий кечада иштирок этиш.

2020 йил

12-13 сентябрь

“Ижод” жамоат фонди маблағлари

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси,

Ташқи ишлар вазирлиги

 

  1.  

Атоқли адиблар номидаги ижод мактабларида таниқли ёзувчи ва шоирлар, адабиётшунос олимлар иштирокида Шавкат Раҳмон  ҳаёти ва ижодига бағишланган “Маҳорат дарслари” ўтказиш.

2020 йил

апрель-сентябрь

-

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси

  1.  

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, шоир Шавкат Раҳмон  ижодини ўрганиш ва кенг тарғиб қилиш мақсадида олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар, умумий ўрта таълим муассасалари, ҳарбий қисмларда таниқли адиб ва олимлар, таржимонлар, санъаткорлар иштирокида туркум тадбирлар ўтказиш.

2020 йил

давомида

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги,

Мудофаа вазирлиги,

Миллий гвардия,

 Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси,

Маданият вазирлиги,

Республика Маънавият ва маърифат маркази

  1.  

Шавкат Раҳмон  ижодини ўрганиш ва тарғиб қилиш юзасидан телевидение ва радиода туркум кўрсатув ва эшиттиришлар тайёрлаш.

2020 йил

давомида

-

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси,

Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси

  1.  

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, шоир Шавкат Раҳмон  таваллудининг 70 йиллигини кенг нишонлаш бўйича ўтказиладиган тадбирларни оммавий ахборот воситалари, интернет нашрларида кенг ёритиш.

2020 йил

давомида

-

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси,

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси,

Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси,

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Эркин Аъзам таваллудининг 70 йиллигини нишонлаш

  1.  

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Эркин Аъзамнинг “Танланган асарлар”ини нашрга тайёрлаш ва чоп этиш.

2020 йил

давомида

“Ижод” жамоат фонди маблағлари

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси

  1.  

Сурхондарё вилоят мусиқали драма театрида Ўзбекистон халқ ёзувчиси Эркин Аъзамнинг
70 йиллигига бағишланган маданий-маърифий тадбир ўтказиш.

2020 йил

10 август

Ташкилотчилар  маблағлари

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси,

Маданият вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги

  1.  

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида Ўзбекистон халқ ёзувчиси Эркин Аъзам таваллудининг 70 йиллигига бағишланган ижодий учрашув ўтказиш.

2020 йил

11 август

“Ижод” жамоат фонди маблағлари

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси

 

  1.  

Абдулла Қодирий, Ҳамид Олимжон ва Зулфия ижод мактабларида Ўзбекистон халқ ёзувчиси Эркин Аъзам иштирокида  “Маҳорат дарслари” ўтказиш.

2020 йил

апрель-сентябрь

-

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси

  1.  

“Умид” тўгарагида Ўзбекистон халқ ёзувчи Эркин Аъзам билан "Навоийни ўқиган болалар" номли давра суҳбати ўтказиш.

2020 йил

давомида

-

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси

 

  1.  

“Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси, “Шарқ юлдузи” – “Звезда Востока” “Ёшлик”, журналларида Ўзбекистон халқ шоири Эркин Аъзам ижодига бағишланган махсус саҳифалар тайёрлаш.

2020 йил

давомида

-

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси

  1.  

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Эркин Аъзам таваллудининг 70 йиллигини кенг нишонлаш бўйича ўтказиладиган тадбирларни оммавий ахборот воситалари, интернет нашрларида кенг ёритиш.

2020 йил

давомида

-

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси,

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси,

Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси,

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим таваллудининг 70 йиллигини нишонлаш 

  1.  

Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азимнинг “Танланган асарлар”ини нашрга тайёрлаш ва чоп этиш.

2020 йил

давомида

“Ижод” жамоат фонди маблағлари

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси

  1.  

Сурхондарё вилоят мусиқали драма театрида Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азимнинг
70 йиллигига бағишланган маданий-маърифий тадбир ўтказиш.

2020 йил

13 август

Ташкилотчилар  маблағлари

Сурхондарё вилоят ҳокимлиги,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси,

Маданият вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги

  1.  

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим таваллудининг 70 йиллигига бағишланган ижодий учрашув ўтказиш.

2020 йил

14 август

“Ижод” жамоат фонди маблағлари

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси

 

  1.  

Ҳалима Худойбердиева, Абдулла Қодирий, Абдулла Орипов ижод мактабларида Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим иштирокида “Маҳорат дарслари” ўтказиш.

Белгиланган муддатда

-

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси

  1.  

“Онажоним шеърият” тўгарагида Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим билан "Ҳали бутун рўйи замин шеър бўлажак" номли учрашув ўтказиш.

2020 йил

12 август

-

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси

  1.  

“Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси, “Шарқ юлдузи” – “Звезда Востока” “Ёшлик”, журналларида Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим ижодига бағишланган махсус саҳифалар тайёрлаш.

2020 йил

давомида

-

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси

  1.  

Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим таваллудининг 70 йиллигини кенг нишонлаш бўйича ўтказиладиган тадбирларни оммавий ахборот воситалари, интернет нашрларида кенг ёритиш.

2020 йил

давомида

-

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси,

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси,

Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси,

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

Umumiy takliflar

808