ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
15705 Министерство занятости и трудовых отношений Республики Узбекистан 09/03/2020 24/03/2020 43
Закон Республики Узбекистан
Ўзбекистон Республикаси “Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун лойиҳаси
ID-15705

Лойиҳа

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ
ҚОНУНИ

 

“Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси Қонунига
ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

 

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 16 октябрда қабул қилинган “Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги ЎРҚ–501-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, № 10, 2020 йил, №__, __-модда) қуйидаги ўзгартиш
ва қўшимчалар киритилсин:

1) 13-модданинг:

иккинчи қисми қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги ишни қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича кўрсатилган хизматлар учун тўловларни иш берувчи ёки буюртмачи ҳисобидан амалга ошириш”;

қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

“Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги ишни қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича кўрсатилган хизматлар учун тўловлар ундириш тақиқланади”;

учинчи қисми тўртинчи қисм деб ҳисоблансин;

тўртинчи қисмидаги “эллик минг АҚШ доллари” деган сўзлар “базавий ҳисоблаш миқдорининг саккиз минг беш юз баравари” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 14-модданинг биринчи қисми “агентликлари томонидан” деган сўзлардан кейин “базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан ошмаган миқдорда” деган сўзлар билан тўлдирилсин;

3) 15-модда қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

“Хусусий бандлик агентлиги томонидан хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартнома Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг “labor-migration” дастурий мажмуасида реал вақт режимида рўйхатдан ўтказилади. Мазкур талабга риоя этмаслик хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартноманинг ҳақиқий эмас деб топилишига сабаб бўлади”;

4) 17-модда:

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги ишни қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатишдан олдин уларга кўрсатиладиган хизматлар тўғрисида ёзма шаклда билдиришнома берилади. Билдиришномада кўрсатилаётган хизматлар учун фуқаролардан тўловлар ундирилмаслиги, хусусий бандлик агентлиги ўз мажбуриятларини бажармаган тақдирда мурожаат қилиш учун ўзининг ҳамда Ўзбекистон Республика Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг алоқа боғлашга доир маълумотлари кўрсатилиши лозим”;

учинчи – ўнинчи хатбошилари тегишинча тўртинчи – ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг сўровига асосан ўз фаолияти ҳақидаги маълумотларни тақдим этиши”;

ўн биринчи хатбошидаги “ўзгарганлиги ҳақида” деган сўзлар “ўзгарганлиги, шунингдек ташкил этилган филиал ва ваколатхонаси ҳақида” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

5) 20-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“хусусий бандлик агентликлари фаолиятини тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишларни мувофиқлаштириш бўйича ваколатли органни кейинчалик хабардор қилган ҳолда (молия-хўжалик фаолиятига аралашмасдан) текширади”;

бешинчи хатбошиси олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

“Текширишлар жараёнида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ваколатли вакиллари хусусий бандлик агентликларининг ҳудудлари ва биноларига монеликсиз киради, ҳужжатлар билан танишиб чиқади, улардан кўчирма нусхалар ҳамда масъул ходимлардан фаолиятга доир масалалар бўйича оғзаки ва ёзма тушунтиришлар олади”;

6) 23-модда биринчи қисмининг еттинчи хатбошисидаги “эллик минг АҚШ доллари” деган сўзлар “базавий ҳисоблаш миқдорининг саккиз минг беш юз баравари” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

 

2-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.

3-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

 

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

Президенти                                                Ш. Мирзиёев

Umumiy takliflar

1292