Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
15686 O’zbekiston Respublikasi Sog'liqni saqlash vazirligi 09/03/2020 24/03/2020 0
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi Qarori
Тиббий ёрдам кўрсатиш даражасига боғлиқ равишда шифохонага ётқизишга кўрсатмаларни аниқлаш жараёнига ахборот-технологияларни жорий қилиш тўғрисида
ID-15686

ЛОЙИҲА

 

 

 

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

 

 

Тиббий ёрдам кўрсатиш даражасига боғлиқ равишда шифохонага ётқизишга кўрсатмаларни аниқлаш жараёнига ахборот-технологияларни жорий қилиш тўғрисида

 

Соғлиқни сақлаш соҳасида идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар нормаларини юқори юридик кучга эга бўлган қонун ҳужжатларига ўтказиш ва “тартибга солиш гильотинаси” усулини қўллаш орқали мавжуд ҳужжатларни, шу жумладан, қонунчиликни босқичма-босқич тизимлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт муассасаларида тиббий ёрдам кўрсатиш даражасига боғлиқ равишда шифохонага ётқизишга кўрсатмаларни аниқлаш тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2.  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 26 февралдаги ПФ–3214-сон Фармонига 2-иловада белгиланган шахсларнинг фақат имтиёзли тоифасига республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказ поликлиникасининг мавжуд бемор ўринлари фонди ва контингентларни қабул қилиш қуввати ҳисоб-китоби бўйича имтиёзли контингент фоиз нисбати, уларга кўрсатиладиган тиббий хизматлар учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ҳақ тўлаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг баъзи қарорлари 3-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

5. Ушбу қарорнинг 1-банди 2020 йилнинг якунига қадар босқичма-босқич кучга киритилсин.

Белгилаб қўйилсинки, мазкур низомнинг электрон варианти кучга киргунча, қоғоз вариантда иш юритилади.

6. 2021 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт ташкилотларида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2017 йил 5 сентябрдаги 696-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 36-сон, 960-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

7. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири А.К. Шадманов зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

                Бош вазири                                                А. Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил

“___” февралдаги ____-сон қарорига

1-илова

 

 

 

Тиббий ёрдам кўрсатиш даражасига боғлиқ равишда шифохонага ётқизишга кўрсатмаларни аниқлаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ

 

Мазкур Низом Республика ихтисослаштирилган тиббий марказлари (кейинги ўринларда Марказлар деб аталади), Республика ва вилоят миқиёсидаги тиббиёт ташкилотлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Миллий интеграциялашган ахборот тизими орқали тиббий ёрдам кўрсатиш, ордер бериш, жойлаштириш ҳамда имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга давлат бюджети ҳисобига кўрсатиладиган тиббий хизматлар кўрсатилишини тартибга солади.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низомнинг амал қилиши Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига сақланадиган ёки имтиёзли шахслар тоифаси учун кўрсатилган тиббий ёрдам учун тўловлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган туман, вилоят ва республика миқёсидаги тиббиёт ташкилотларига татбиқ этилади.

Ушбу Низомнинг амал қилиши шошилинч ва кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам кўрсатиш тартибига татбиқ этилмайди.

2. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан вилоятлар Соғлиқни сақлаш бошқармалари, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармасининг даврий ҳисоботлари бўйича ҳар чоракда ордерлар янгидан тақсимот қилинади. Тақсимотда вилоятлар, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳрига ҳар бир клиника учун ойлик лимит белгиланади. Беморлар шу лимит доирасида шифохонага йўналтирилади.

Вилоят миқиёсидаги клиникаларга Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан тақсимот қилинади.

Тақсимот пайтида 5 % амбулатор ва 5 % стационар ордерлар даволаш –профилактика муассасининг ўзида қолдирилади.

 

 

2-боб. Тиббий ёрдам кўрсатиш даражасига боғлиқ равишда шифохонага ётқизишга кўрсатмаларни аниқлаш ва туман (шаҳар) ёки вилоят
даражасидаги тегишли тиббиёт ташкилотларига йўлланмага (ордер) хулоса бериш тартиби

 

3. Имтиёзли тоифага кирувчи беморлар қишлоқ врачлик пунктлари, шаҳар ва қишлоқ оилавий поликлиникаларига шифохонага ётқизишга кўрсатмаларни аниқлаш учун мурожаат қилганда паспорт нусхаси (болалар учун туғилганлик ҳақида гувоҳнома ёки паспорт ва отаси ёки онасининг паспорт нусхаси) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 26 февралдаги ПФ–3214-сон Фармонида кўрсатилган Давлат бюджети маблағлари ҳисобига тиббий ёрдам кўрсатиладиган имтиёзли тоифадаги шахсларнинг имтиёз ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим қилади ва қабулхона ходими томонидан электрон ахборот тизимига жойлаштирилади. Бу ҳужжатлар тиббий танлов комиссияларга кўриниб туриши керак.

4. Имтиёзли тоифага кирувчи беморларни шифохонага ётқизишга кўрсатмаларни аниқлаш учун қишлоқ врачлик пунктлари, шаҳар ва қишлоқ оилавий поликлиникаларининг умумий амалиёт врачлари умумий кўрик  баёнини электорон тизимга киритади ва клиник-лаборатор (умумий қон таҳлили, умумий сийдик таҳлили, биохимик таҳлиллар) текширувларни амалга оширади ва унинг натижаларини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Миллий интеграциялашган ахборот тизимига лаборант врач томонидан (кейинги ўринларда ахборот тизими деб юриталади) жойлаштирилади.

5. Шифохонага ётқизишга кўрсатмаларни аниқлаш учун умумий амалиёт врачи беморларнинг электрон шаклдаги клиник-лаборатор текширувларининг натижаларини (кейинги ўринларда текширув натижалари деб юритилади) туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмасининг марказий кўп тармоқли поликлиникасининг ихтисослик бўйича мутахассисига ахборот тизим орқали йўллайди.

6. Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмасининг марказий кўп тармоқли поликлиникасининг ихтисослик бўйича мутахассиси беморнинг текширув натижаларини ўрганади ва беморни ётқизиб даволашга кўрсатмалар аниқланмаганда ўрганиш хулосаси ахборот тизим орқали тегишли қишлоқ врачлик пунктлари, шаҳар ва қишлоқ оилавий поликлиникага 2 кун ичида юборади.

Агарда ушбу мутахассис текширув натижаларини ўрганиш асосида қўшимча тиббий кўрик ва керакли клиник-лаборатор ҳамда инструментал текширувлар зарурати мавжудлигини хулоса қилган тақдирда, беморни туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмасининг марказий кўп тармоқли поликлиникасига йўлланилишини чақирув хатини ахборот тизими орқали оилавий шифокорига ва беморни электрон шахсий кабинетига юборади.

Қўйилган ташхис ва тасдиқланган стандартларга мувофиқ, беморни шифохонага ётқизиб даволашга кўрсатмалар аниқланмаган тақдирда, ўша куннинг ўзида ихтисослик бўйича мутахассис ахборот тизими орқали беморнинг яшаш жой бўйича умумий амалиёт врачига назоратга қўйиш учун тегишли тавсиялар (лозим топилганда амбулатор даволаш) юборилади. Ўз навбатида, хулосани беморни электрон шахсий кабинетига юборади.

7. Ўтказилган текширувлар натижасига кўра, беморни ётқизиб даволашга кўрсатмалар аниқланганда, у туман (шаҳар) марказий кўп тармоқли поликлиникаси қошида ташкиллаштирилган тиббий-танлов комиссиясига беморни ётқизиб даволаш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида хулоса киритади. Бунда ахборот тизимида беморнинг электрон амбулатор картасидаги дастлабки ва ўзи томонидан ўтказилган кўрик ва текширувлар натижаларини, ўрнатилган тартибда киритилади.

8. Туман (шаҳар) марказий кўп тармоқли поликлиника қошида 1-иловада кўрсатилган рўйхатга мувофиқ ташкил қилинган тиббий-танлов комиссияси томонидан ихтисослик бўйича мутахассис хулосаси асосида беморнинг электрон тиббий ҳужжатлари (амбулатор карта), лаборатор ва инструментал текширувлар натижалари ўрганиб чиқилади. Бунда беморни туман ёки вилоят шифохонасида ётқизиб даволашга кўрсатмалар тасдиқланса, бу ҳақда мазкур низомнинг 2-иловасида кўрсатилган электрон шаклдаги хулоса тўлдирилиб, 24 соат ичида барча текширув натижалари билан бемор стационар ёки амбулатор даволаниши керак бўлган шифохонага юборилади.

9. Шифохона 1 кун ичида бемор учун тегишли бўлимда қачон жой бўшаши тўғрисида аниқ маълумотни тиббий танлов комиссиясига жўнатади. Шундан сўнг ТТК (тиббий танлов комиссияси) беморни қачон, қайси шифохада даволаниши тўғрисидаги маълумотни қишлоқ врачлик пунктлари, шаҳар ва қишлоқ оилавий поликлиникаларига юборади. Бу ҳақда ўз навбатида беморни электрон шахсий кабинетига ҳам юборилади.

10. Бемор кўрсатилган аниқ кунда шифохонага мурожаат қилади. Шифохона қабул бўлими мутахассиси ахборот тизими орқали беморни қайси бўлимда ётишини аниқлаштиради ва электорон ордер расмийлаштириб стационар даволанишга қабул қилинади.

11. Беморни вилоят даражасидаги тиббиёт ташкилотларига тиббий ёрдам (текшириш ва даволаш) учун юборишга кўрсатмалар аниқланган, аммо жорий вақт оралиғи учун ажратилган ордерлар қолмаган (мавжуд бўлмаган) тақдирда, бемор электрон навбатга қўйилади. Бунда беморга навбатга қўйилганлиги тўғрисидаги, навбат рақами, йўлланма бериш санаси кўрсатилган маълумотнома беморни электрон шахсий кабинетига  юборилади. Бемор электрон шахсий кабинети орқали навбатини кузатиб боради.

12. Бемор шифохонадан чиқарилаётганда унга касаллик тарихидан (стационар шароитдаги беморнинг тиббий баёнидан) кўчирма берилади ва ахборот тизимига жойлаштирилади. Мазкур ҳужжатда беморга ўтказилган текширувлар натижалари, қўйилган ташхис, ўтказилган даво муолажалари ва уларнинг самарадорлиги, шунингдек кейинги даво режаси ва тавсиялар батафсил баён қилинади.

13. Шифохонада текшириш ва даволаниш давомида бемор касаллигини аниқлаш мақсадида юқори технологияли усуллар ёрдамида текширув ва даволашга кўрсатмалар аниқланган тақдирда, даволовчи шифокор бемор тўғрисидаги барча маълумотларни тегишлилиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт ташкилотларида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВАда кўрсатилган тиббиёт ташкилотлари қошидаги тиббий танлов комиссиясига юборади.

14. Онкогематологик беморлар вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказларининг онкогематология бўлимларига йўлланма билан (ордерсиз) ётиқизилади.

 

3-боб. Республика даражасидаги тегишли тиббиёт ташкилотларига йўлланмага (ордер) хулоса бериш тартиби

 

15. Вилоят тиббиёт ташкилоти (Қорақалпоғистон Республикаси тиббиёт ташкилоти, Тошкент шаҳрида–туман марказий кўп тармоқли поликлиникаси) таркибидаги тиббий-танлов комиссияси беморнинг электрон тиббий ҳужжатлари (касаллик тарихидан кўчирма), ихтисослик бўйича мутахассис тавсияларини ўрганиб чиққан ҳолда, беморни республика даражасидаги тиббиёт ташкилотида даволаниши учун хулоса бериш масаласини кўриб чиқади.

16. Тиббий-танлов комиссияси томонидан бемор тасдиқланган стандартлар асосида республика даражасидаги тиббиёт ташкилотида тиббий ёрдам (текшириш ва даволаш)га муҳтож деб топилганда, ахборот тизимида мазкур тартибга 2-иловада кўрсатилган шаклдаги хулосага тўлдирилади ва 24 соат ичида барча текширув натижалари билан бемор стационар ёки амбулатор даволаниши керак бўлган шифохонага юборади.

17. Шифохона 1 кун ичида бемор учун тегишли бўлимда қачон жой бўшаши тўғрисида аниқ маълумотни тиббий танлов комиссиясига жўнатади. Шундан сўнг ТТК (тиббий танлов комиссияси) беморни қачон, қайси шифохада даволаниши тўғрисидаги маълумотни қишлоқ врачлик пунктлари, шаҳар, қишлоқ оилавий поликлиникалари, ТТБга ва беморнинг электрон шахсий кабинетига  юборилади.

18. Бемор кўрсатилган аниқ кунда шифохонага мурожаат қилади. Шифохона қабул бўлими мутахассиси ахборот тизими орқали беморни қайси бўлимда ётишини аниқлаштиради ва электорон ордер расмийлаштириб стационар даволанишга қабул қилинади.

19. Беморни республика даражасидаги тиббиёт ташкилотларига тиббий ёрдам (текшириш ва даволаш) учун юборишга кўрсатмалар аниқланган, аммо жорий вақт оралиғи учун ажратилган ордерлар қолмаган (мавжуд бўлмаган) тақдирда, бемор электрон навбатга қўйилади. Бунда беморга навбатга қўйилганлиги тўғрисидаги, навбат рақами, йўлланма бериш санаси кўрсатилган маълумотнома беморни электрон шахсий кабинетига  юборилади. Бемор электрон шахсий кабинети орқали навбатини кузатиб боради.

20. Бемор шифохонадан чиқарилаётганда унга касаллик тарихидан (стационар шароитдаги беморнинг тиббий баёнидан) кўчирма берилади ва ахборот тизими орқали оилавий шифокорига юборилади. Мазкур ҳужжатда беморга ўтказилган текширувлар натижалари, қўйилган ташхис, ўтказилган даво муолажалари ва уларнинг самарадорлиги, шунингдек кейинги даво режаси ва тавсиялар батафсил баён қилинади.

21. Қўйилган ташхис ва тасдиқланган стандартларга мувофиқ, беморни шифохонага ётқизиб даволашга кўрсатмалар аниқланмаган тақдирда, ушбу тавсиялар (лозим топилганда амбулатор даволаш) режаси билан яшаш жойи бўйича умумий амалиёт врачи назоратига қўйиш учун ахборот тизими орқали юборилади. Бу ҳақда ўз навбатида беморнинг электрон шахсий кабинетига ҳам маълумот юборилади.

22. Турли ҳил сабабларга кўра бемор белгиланган кунда шифохонага амбулатор ёки стационар даоланишга келмаса, унинг ўрнига ундан кейин жорий ойда навбатга турган беморлардан ўша кунда келиш имконияти бор бўлган беморни даволаш профилактика муассасидаги комиссия раиси чақиради. Навбати ўтиб кетган бемор унинг ўрнига ётқизилган бемор навбати кунида шифохонага келади.

23. Беморнинг ўзи Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари ва уларнинг вилоят филиалларидан, Республика ва вилоят миқиёсидаги клиникалардан тиббий текширувлардан ўтган бўлса ва Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказида ёки Республика миқиёсидаги клиникаларга ётиб даволаниш учун расмий хулоса берилган бўлса бемор тўғридан-тўғри Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт ташкилотларида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВАда кўрсатилган тиббиёт ташкилотлари қошидаги тиббий танлов комиссиясига мурожаат қилади.

Беморнинг паспорт маълумотлари ва тиббий кўрик, текширувлар натижаси ва хулоса даволаш профилактика муассасаси томонидан ахборот тизимига киритилган бўлиши шарт.

24. Зарурат бўлганда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқарув органлари беморларнинг имтиёзли тоифасини бепул тиббий ёрдам олиш учун ўзининг идоравий мансуб тиббиёт муассасаларига йўналтириши мумкин. Имтиёзли тоифага кирадиган беморларни шифохонага ётқизиш мақсадга мувофиқлиги ҳақидаги қарор тиббиёт ташкилотининг тиббий-танлов комиссияси томонидан аниқланади. Бунда даволаш-профилактика муассасасида қолдирилган ордерлардан фойдаланилади.

25. Республика даражасидаги тиббиёт ташкилотларида беморларга ўрнатилган тартибда тасдиқланган стандартларга мос равишда тиббий ёрдам кўрсатилади ва мазкур тиббий ёрдам учун харажатлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ўрнатилган тартибда қоплаб берилади.

26. Ўз навбатида юқоридаги барча жараёнлар вилоят ҳудудий Соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот тизими орақли кузатиб борилади. 

 

4-боб. Йўлланмаларнинг ишлатилиши бўйича ҳисобот тақдим этиш тартиби

 

27. Йўлланмаларнинг ҳудудларда ишлатилиши бўйича ҳисоботларни ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқарув органлари ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 4-иловага мувофиқ онлайн режимда электрон шакллантирилади.

28. Йўлланмаларнинг вилоят ва республика даражасидаги тиббиёт ташкилотлари бўйича ҳисоботларни ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқарув органлари ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 5-иловага мувофиқ онлайн режимда электрон шакллантирилади.

 

5-боб. Якуний қоидалар

 

29. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

 

Тиббий ёрдам кўрсатиш даражасига боғлиқ равишда шифохонага ётқизишга кўрсатмаларни аниқлаш тартиби тўғрисида низомига 1-илова

 

Беморларни шифохонага ётқизиш белгиларини аниқлаш учун республика миқёсидаги, вилоят (Тошкент шаҳри) ва туман (шаҳар) тиббиёт ташкилотлари таркибида ташкил этиладиган тиббий-танлов комиссияси таркиби

 

Туман тиббиёт бирлашмаларида ташкил этиладиган тиббий-танлов комиссиялари таркиби:

туман марказий кўп тармоқли поликлиникаси мудири (комиссия раиси);

туман марказий кўп тармоқли поликлиникаси ихтисослик (хирургия) бўйича бош мутахассис (комиссия аъзоси),

туман марказий кўп тармоқли поликлиникаси ихтисослик (соматика) бўйича бош мутахассис (комиссия аъзоси).

Халқ депутатлари туман кенгаши депутати (комиссия аъзоси),

Жамоатчилик ва маҳалла фуқаролар йиғини вакили (комиссия аъзоси),

 

 

Вилоят (Тошкент шаҳри) даражасидаги тиббиёт ташкилотларида ташкил этиладиган тиббий-танлов комиссиялари таркиби:

тиббиёт ташкилоти бош шифокорининг даволаш ишлари буйича ўринбосари (комиссия раиси);

тиббиёт ташкилоти консультатив поликлиникаси мудири (Тошкент шаҳрида – қабул бўлими мудири) (комиссия аъзоси),

тиббиёт ташкилоти ихтисослик бўйича мутахассиси (комиссия аъзоси).

Халқ депутатлари вилоят, шаҳар (шаҳар-Тошкент шаҳар учун) кенгаши депутати (комиссия аъзоси),

жамоатчилик ва маҳалла фуқаролар йиғини вакили (комиссия аъзоси),


 

 

Республика даражасидаги тиббиёт ташкилотлари таркибида ташкил этиладиган тиббий-танлов комиссияси таркиби:

тиббиёт ташкилоти раҳбари ўринбосари (комиссия раиси);

тиббиёт ташкилоти консультатив поликлиникаси мудири (комиссия аъзоси),

тиббиёт ташкилоти консультатив поликлиникаси мутахассиси (комиссия аъзоси).

Халқ депутатлари шаҳар кенгаши депутати (комиссия аъзоси),

жамоатчилик ва маҳалла фуқаролар йиғини вакили (комиссия аъзоси),


 

 

 

Тиббий ёрдам кўрсатиш даражасига

боғлиқ равишда шифохонага ётқизишга

кўрсатмаларни аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА

 

  Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт ташкилотларига

имтиёзли равишда текшириш ва даволаниш учун ордер

бериш тиббий танлов комиссияси (ТТК)

 

Х У Л О С А С И   Ш А К Л И (SSV-ORDER-0001)

(Босма харфлар билан тўлдирилади)

                                                                                                                         

Тиббий муассаса номи: ______________________________________________________

туман тиббиёт бирлашмаси, вилоят (республика) тиббиёт ташкилотлари

________________________________________________________________________

 

қошида тузилган тиббий-танлов комиссияси

 

 

 

 

йил

 

 

 

куни

 

 

 

 

йил

 

 

 

да туғилган

                                 

 

____________________________________________________________________________

(имтиёз тури)

Бемор

ЖШ ШИР

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Фамилияси.......................................................................................................................

Исми.............................................................................................................................

Отасининг исми............................................................................................................

Манзили: ҚҚ Республикаси, вилоят, Тошкент ш ..........................................................

   Туман, шаҳар ....................................................................................................................

   Шаҳарча, қишлоқ, массив ...............................................................................................

   Махалла, участка, квартал ..............................................................................................

   Кўча, берк кўча ................................................................................................................

   Уй, корпус, блок ................................................ Хонадон.............................................

нинг тиббий ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва мутахассисларнинг хулосасига асосланиб, уни

 

_____________________________________________________________________________

(тиббиёт ташкилоти номи)

га даволанишга юборилишини мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди

 

ТТК раиси:

Фамилияси....................................................     Исми................................................

Отасининг исми............................................          тасдиқлайман............................

 

ТТК аъзоси:

Фамилияси....................................................     Исми................................................

Отасининг исми............................................          тасдиқлайман............................

 

ТТК аъзоси:

Фамилияси....................................................     Исми................................................

Отасининг исми............................................          тасдиқлайман............................

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Тиббий ёрдам кўрсатиш даражасига

боғлиқ равишда шифохонага ётқизишга

кўрсатмаларни аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга

3-ИЛОВА

 

Тиббий ёрдам олиш учун вилоят ва республика даражасидаги тиббиёт ташкилотларида расмийлаштириладиган ордер шакли (SSV-ORDER-0002)

 

Амбулатор шароитда бепул текшириш ва даволаниш учун    __________ – сонли Ордер

 

(бемор даволанган муассасада ҳисобот учун олиб қолинади)

Текширишга қабул қилувчи муассаса номи  

                                             

Раҳбар имзоси                               Муҳр ўрни

 

   _________________________________

 

  Ф.И.О. И. ___________________________

 

Тиббий танлов комиссияси хулоса берган вақт

 

20       йил “    “    ____________________

 

 

Беморнинг Ф.И.О. И.

 

Беморнинг ЖШ ШИР

 

 

Касаллик диагнози

 

 

Имтиёз тури

 

Беморнинг яшаш манзили

 

 

Беморнинг муассасада бўлган кунлари

 

20       йил “    “                                            дан

 

20       йил “    “                                            гача

 

 

Ўтказилган текширишлар (муолажалар) номи

 

 

Беморнинг текшириш харажатлари (сўмда)

 

_ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ қирқиш чизиғи _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _     

 

Амбулатор шароитда бепул текшириш ва даволаниш учун    __________ – сонли Ордер

(бемор даволанган муассасада ҳисобот учун олиб қолинади)

 

Тиббий танлов комиссияси хулоса берган вақт

 

20       йил “    “    ____________________

 

 

Беморнинг Ф.И.О. И.

 

Беморнинг ЖШ ШИР

 

 

Касаллик диагнози

 

 

Беморнинг яшаш манзили

 

 

 

Беморнинг муассасада бўлган кунлари

 

20       йил “    “                                            дан

 

20       йил “    “                                            гача

 

 

Ўтказилган текширишлар (муолажалар) номи

 

 

Беморнинг текшириш харажатлари (сўмда)

 

 

Текширишга қабул қилган муассаса номи  

                                            

Раҳбар имзоси                               Муҳр ўрни

         ________________________________

 

  Ф.И.О. И. ______________________________

 

 

 

Стационар шароитда бепул даволаниш учун    __________ – сонли Ордер

 

(бемор даволанган муассасада ҳисобот учун олиб қолинади)

Даволашга қабул қилувчи муассаса номи  

                                             

Раҳбар имзоси                               Муҳр ўрни

 

   _________________________________

 

  Ф.И.О. ___________________________

 

Тиббий танлов комиссияси хулоса берган вақт

 

20       йил “    “    ____________________

 

 

Бошқарма бошлиғи имзоси

 

Ф.И.О. И. ___________________________

 

Беморнинг Ф.И.О. И.

 

Беморнинг ЖШ ШИР

 

 

Касаллик диагнози

 

 

Имтиёз тури

 

 

Беморнинг яшаш манзили

 

 

Беморнинг муассасада бўлган кунлари

 

20       йил “    “                                            дан

 

20       йил “    “                                            гача

 

Ўтказилган операция (муолажалар) номи

 

 

Беморни даволаш харажатлари (сўмда)

 

    

_ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ қирқиш чизиғи _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _                                                                                                        

      

Стационар шароитда бепул даволаниш учун    __________ – сонли Ордер

 

(бемор даволанган муассасада ҳисобот учун олиб қолинади)

 

Тиббий танлов комиссияси хулоса берган вақт

 

20       йил “    “    ____________________

 

 

Беморнинг Ф.И.О.И.

 

Беморнинг ЖШ ШИР

 

 

Касаллик диагнози

 

 

Беморнинг яшаш манзили

 

 

Беморнинг муассасада бўлган кунлари

 

20       йил “    “                                            дан

 

20       йил “    “                                            гача

 

 

Ўтказилган операция (муолажалар) номи

 

 

Беморни даволаш харажатлари (сўмда)

 

 

Даволашга қабул қилган муассаса номи  

                                            

 

Раҳбар имзоси                               Муҳр ўрни

 

       

              ________________________________

 

  Ф.И.О. И. ______________________________

 

 

 

 

Тиббий ёрдам кўрсатиш даражасига боғлиқ равишда шифохонага ётқизишга кўрсатмаларни аниқлаш тартиби тўғрисидаги

низомга 4-ИЛОВА

 

Ордерларнинг ишлатилиши бўйича туман, шаҳар, вилоят тиббиёт бирлашмалари ва ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқарув органлари томонидан тўлдириладиган ҳисобот шакли (SSV-ORDER-0003)

 

____________________________________ нинг ордерлардан фойдаланиш бўйича 20__ йил ___-чораги бўйича хисоботи*

           (Соғлиқни сақлашнинг бошқарув органи )

 

Тиббиёт ташкилоти номи

(беморни қабул қилувчи муассаса)

20.. йил ..-чорак   давомида вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасига ажратилган ордерлар сони

20.. йил ...-чорак    давомида тиббий танлов комиссияси томонидан берилган хулосалар сони

20.. йил ....-чорак  давомида   фойдаланилмаган ордерлар сони

 

ТТК хулоса бермаган ордерларга  изоҳ

20..  йил ...-чорак учун

Эҳтиёж бўлмаган

 Қўшимча  изоҳ

Ҳисобот кунига навбатда турган беморлар сони

1 ойлик эҳтиёж

Умуман эҳтиёж бўлмаган

Ордерда  кўрсатилган бўлимга эҳтиёж бўлмаган

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

*Мазкур ҳисобот жадвали беморларни тиббий ёрдам кўрсатиш учун йўлловчи соғлиқни сақлаш бошқарув органи томонидан тўлдирилади ва юқори турувчи соғлиқни сақлаш бошқарув органига топширилади:

Туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмаларидан – вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига (тиббиёт ташкилотлари кесимида);

Тошкент шаҳар туманлари тиббиёт бирлашмаларидан – Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш Бош бошқармасига (тиббиёт ташкилотлари кесимида);

Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси, вилоят Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигидан – Соғлиқни сақлаш вазирлигига (тиббиёт ташкилотлари кесимида).   

 

Рахбар имзоси

 

Тиббий ёрдам кўрсатиш даражасига

боғлиқ равишда шифохонага ётқизишга

кўрсатмаларни аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга

5-ИЛОВА

 

Ордерларнинг ишлатилиши бўйича вилоят ва республика даражасидаги тиббиёт ташкилотлари томонидан
тўлдириладиган ҳисобот шакли ________________________________________да ордерларнинг ишлатилиши бўйича 20...   йил ....-чорак ҳисоботи*
(SSV-ORDER-0004)

(Беморни қабул қилувчи шифохона номи)

 
 

 

Ҳудудлар номи

20.... йил ...-чорак хисоботи

Тақсимланган ордерлар сони

Тиббий танлов комиссияси хулосаси билан келган беморлар сони

Улардан даволаш

учун

ётиқизганлар сони

 

 

 

Ҳар ҳил сабабларга кўра ётқизилмаганлар

Йўналишга мос келмайди

Сарфлов воситаларининг мавжуд эмаслиги

Қарши кўрсатма мавжуд

Бошқа сабаблар

Жами:

Стационар

Амбулатор

Стационар

Амбулатор

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

*Мазкур ҳисобот беморларни тиббий ёрдам кўрсатиш учун қабул қилувчи тиббиёт ташкилоти томонидан тўлдирилади ва юқори турувчи соғлиқни сақлашнинг бошқарув органига топширилади:

Вилоят тиббиёт ташкилотларидан – вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаларига (туман ва шаҳарлар кесимида);

Қорақалпоғистон Республикаси тиббиёт ташкилотларидан – Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига (туман ва шаҳарлар кесимида);

Тошкент шаҳар тиббиёт ташкилотларидан – Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш Бош бошқармаларига (туманлар кесимида);

Республика даражасидаги тиббиёт ташкилотларидан – Соғлиқни сақлаш вазирлигига (ҳудудлар кесимида). 

Раҳбар имзоси

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил

“___” январдаги ____-сон қарорига

2-илова

 

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

 

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт ташкилотларида Ўзбекистон республикаси давлат бюджети маблағлари ҳисобига тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2017 йил 5 сентябрдаги 696-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 36-сон, 960-модда):

а) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт ташкилотларида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомда:

12-банди қуйдаги таҳрирда баён қилинсин:

“12. Тиббий-танлов комиссияси таркиби ва тиббий ёрдам кўрсатиш даражасига боғлиқ равишда шифохонага ётқизишга кўрсатмаларни тиббиёт бирлашмаси томонидан амалга оширилади ва мижозларни мазкур Низомга 1-иловада кўрсатиб ўтилган республика даражасидаги тиббиёт ташкилотларига юборилади.”.

14-банддаги “белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади” деган сўзлари “2-иловага мувофиқ тартибда амалга оширилади” деган сўзларга амалаштирилсин.

 

б) Қуйидаги мазмундаги 1-илова билан тўлдирилсин:

 

 

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт ташкилотларида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

 

 

 

Мижозларни республика даражасидаги тегишли тиббиёт ташкилотларига йўналтирувчи тиббиёт ташкилотлари рўйхати

 

Республика даражасидаги тиббиёт ташкилотлари рўйхати

Йўналтирувчи тиббиёт ташкилотлари рўйхати

1.

Акад.В.Вохидов номли республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази

Вилоят (республика) кўп тармоқли тиббиёт маркази ёки марказларнинг ҳудудий филиаллари

Тошкент шаҳри учун – туман тиббиёт бирлашмаси

2.

Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази

3.

Республика ихтисослаштирилган терапия
ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази

4.

Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази

5.

Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази

6.

Тошкент тиббиёт академияси Кўп тармоқли  клиникаси

7

1-сонли Республика клиник шифохонаси

8

2-сонли Республика клиник шифохонаси

9

Республика аллергология маркази

10

Республика хирургик ангионеврология ихтисослаштирилган маркази

11

Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази

Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳудудий филиаллари,

вилоят (республика) кардиология диспансерлари

Тошкент шаҳри учун - туман тиббиёт бирлашмаси

12

Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт
маркази

Вилоят (республика) офтальмология шифохонаси

Тошкент шаҳри учун – туман тиббиёт бирлашмаси

13

Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази

Вилоят (республика) эндокринология диспансери

Тошкент шаҳри учун – Тошкент шаҳар эндокринология диспансери

14

Республика ихтисослаштирилган дерматология
ва венерология илмий-амалий тиббиёт маркази

Вилоят (республика) дерматология
ва венерология диспансери

Тошкент шаҳри учун – Тошкент шаҳар тери-таносил диспансери

15

Республика ихтисослаштирилган акушерлик
ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази

Вилоят (республика) перинатал маркази

Тошкент шаҳри учун – Тошкент шаҳар перинатал маркази

16

Республика кўз касалликлари клиник шифохонаси

Вилоят (республика) офтальмология шифохонаси

Тошкент шаҳри учун – туман тиббиёт бирлашмаси

17

Республика ихтисослаштирилган нефрология
ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт маркази

Вилоят (республика) кўп тармоқли тиббиёт маркази

Тошкент шаҳри учун – туман тиббиёт бирлашмаси

18

Республика ихтисослаштирилган неврология
ва инсульт илмий-амалий тиббиёт маркази

 

Вилоят (республика) кўп тармоқли тиббиёт маркази

Тошкент шаҳри учун – туман тиббиёт бирлашмаси

19

Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия
ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази

Вилоят фтизиатрия ва пульмонология марказлари

Тошкент шаҳри учун – туманлараро фтизиатрия диспансери

20

Республика ихтисослаштирилган онкология
ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази

Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳудудий филиаллари

21

Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази

Вилоят (республика) болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари

Тошкент шаҳри учун- Туман тиббиёт бирлашмаси

22

Республика   болалар ортопедия   тиббиёт маркази

Вилоят (республика) болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари

Тошкент шаҳри учун- Туман тиббиёт бирлашмаси

23

Республика болалар таянч-ҳаракат тизими касалликлари реабилитация маркази 

Вилоят (республика) болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари

Тошкент шаҳри учун- Туман тиббиёт бирлашмаси

24

Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникаси

Вилоят (республика)  болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари

Тошкент шаҳри учун- Туман тиббиёт бирлашмаси

25

Республика перинатал маркази

Вилоят (республика) перинатал марказлари

Тошкент шаҳри учун- Шаҳар перинатал маркази

26

Республика аҳоли репродуктив саломатлик маркази

Вилоят (республика) аҳоли репродуктив саломатлик маркази

Тошкент шаҳри учун- Шаҳар аҳоли репродуктив саломатлик маркази

27

Республика “Она ва бола скрининг” маркази

Вилоят (республика) “Она ва бола скрининг” маркази

28

Республика болалар руҳий-асаб касалликлари шифохонаси

Руҳий-асаб касалликлари диспансерлари, Вилоят (республика) болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари, Тошкент шаҳри учун- Шаҳар болалар руҳий-асаб касалликлари маркази, туман тиббиёт бирлашмаси

29

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Болалар суяк сили сиҳатгохи

Вилоят (республика) фтизиатрия диспансерлари,

Тошкент шаҳри учун- Туманлараро фтизиатрия диспансерлари

30

“Чимган” болалар фтизиатрия сиҳатгохи

Вилоят (республика) фтизиатрия диспансерлари,

Тошкент шаҳри учун- Туманлараро фтизиатрия диспансерлари

31

Республика тери-таносил клиник шифохонаси

Вилоят (республика) дерматология
ва венерология диспансери

Тошкент шаҳри учун – Тошкент шаҳар тери-таносил диспансери

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил

“___” январдаги ____-сон қарорига

3-илова

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилётган қарорлари рўйхати

 

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 8 июндаги 264-сон қарори билан тасдиқланган 2-ИЛОВАси (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 6-сон, 53-модда) Имтиёзли тоифага кирувчи беморларга ордер бериш, уларни шифохонага жойлаштириш ва давлат бюджети маблағлари ҳисобига даволаш қийматини тўлаш тартибининг 1-10 бандлари.

 

Umumiy takliflar: 0

245