Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
15664 Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi 09/03/2020 24/03/2020 0
Idoralarning buyruq yoki qarori
Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи таълим муассасаларини битирган ҳайдовчиликка номзодларга бериладиган ягона намунадаги гувоҳномани бериш тартиби тўғрисидаги низомига ўзгартиришлар киритиш ҳақида
ID-15664

 

 

ЎЗБЕКИСТОН Республикаси Транспорт Вазирлиги
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС
ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ

Қарори

 

Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи таълим муассасаларини битирган ҳайдовчиликка номзодларга бериладиган ягона намунадаги гувоҳномани бериш тартиби тўғрисидаги низомига ўзгартиришлар киритиш ҳақида

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги «Жаҳон банки ва халқаро молия корпорациясининг «бизнес юритиш» йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4160-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги қарор қилади:

1. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази ва Ички ишлар вазирлигининг 2006 йил 27 декабрдаги 6, 48/ҚБ, 11-сон қарори (рўйхат рақами 1652, 2007 йил 9 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 1-2-сон, 18-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи таълим муассасаларини битирган ҳайдовчиликка номзодларга бериладиган ягона намунадаги гувоҳномани бериш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Транспорт вазири

____________

Э. Ганиев

 

(имзо)

М.Ў.

Тошкент ш.,

2020 йил _____ март,

___________ - сон

 

 

 

 

 

Олий ва ўрта махсус таълим вазири

____________

       И. Маджидов

 

(имзо)

М.Ў.

Тошкент ш.,

2020 йил _____ март,

___________ - сон

 

 

 

 

 

 

Ички ишлар вазири

____________

        П. Бобожонов

 

(имзо)

М.Ў.

Тошкент ш.,

2020 йил _____ март,

___________ - сон

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирилиги,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Ички
ишлар вазирлигининг

2020 йил «____» мартдаги ___, ___, ____- сон қарорига
ИЛОВА

 

 

 

«Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи таълим муассасаларини битирган ҳайдовчиликка номзодларга бериладиган ягона намунадаги гувоҳномани бериш тартиби тўғрисидаги низомига киритилаётган ўзгартиришлар

 

 

1. 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«4. Имтиҳонлар натижаси ҳақида имтиҳон комиссияси раиси ва аъзолари томонидан баённома тўлдирилади, сўнгра таълим муассасаси раҳбари томонидан имзоланади».

2. 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«8. Гувоҳноманинг ташқи кўринишида Ўзбекистон Республикасининг ҳимояланган герби ифодаланади, ички кўринишида эса гувоҳноманинг ҳудудий коди, серияси ва рўйхат рақами, таълим муассасасининг номи, номзоднинг фамилияси, исми-шарифи, ўқиш муддати, ўқув дастурининг номи, имтиҳон топширган фанларнинг номи, имтиҳон натижасига кўра олган баҳоси ҳамда берилган ҳайдовчилик гувоҳномасининг серияси
ва рўйхат рақами ёзилади
».

3. Низомнинг 1-иловаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

 

А) Ташқи кўриниши:

https://lex.uz/files/1106114

 
  https://lex.uz/files/1106114

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Б) Ички кўриниши:

 

 

Umumiy takliflar: 0

291