Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
1565 O‘zbekiston Respublikasi Iqtisodiy taraqqiyot va kambag'allikni qisqartirish vazirligi 20/12/2018 04/01/2019 1

Muhokama yakunlandi

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi Qarori
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши
ID-1565

Пахта момиғини ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг самарали ишлашини таъминлаш, авваломбор, Республика корхоналарига пахта момиғини барқарор таъминлаш, шунингдек тўлов интизомини мустаҳкамлаш, дебитор ва кредитор қарзларини қисқартириш мақсадида:

1. 2019 йилда пахта момиғи ишлаб чиқариш ҳажми ва Республика истеъмолчиларига биржа савдолари орқали реализация қилиш параметрлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. «Ўзпахтасаноат» АЖ “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси билан биргаликда:

уч кун муддатда ушбу фармойишнинг иловасида назарда тутилган, тасдиқланган кўрсаткичларга мувофиқ пахта тозалаш корхоналари, ҳудудий пахта тўқимачилик ишлаб чиқарувчилари ва кластерлар кесимида пахта момиғини ишлаб чиқариш ва етказиб бериш параметрлари шакллантирилишини ҳамда тасдиқланишини таъминласин;

Тасдиқланган баланс параметрлари ижроси бўйича ҳудудлар ва корхоналар кесимида тизимли назорат ўрнатсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, «Ўзпахтасаноат» АЖ, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси, «Ўзбекистон республика хом-ашё биржаси» АЖ, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат ҳавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси ҳузуридаги “Агросаноат комплексига хизматлар кўрсатиш маркази” Давлат унитар корхонаси:

ушбу фармойиш иловасига мувофиқ тасдиқланган пахта момиғини ишлаб чиқариш, биржа орқали реализация қилиш параметрлари бажарилиши бўйича доимий доимий мониторинг юритсин ҳамда натижалари бўйича ҳар чорак якуни бўйича кейинги ҳисобот даврининг 10 санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот тақдим этсин;

2019 йил I ярим йиллиги якуни бўйича жорий йил учун тасдиқланган пахта момиғини ишлаб чиқариш ва уни реализация қилиш ҳажмларининг амалда бажарилишини ҳисобга олган ҳолда, зарур ҳолларда 2019 йил II ярим йиллиги учун республика истеъмолчиларига пахта толасини реализация қилиш ҳажмларига аниқлик киритиш бўйича  Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин;

4. «Ўзпахтасаноат» АЖ, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси,  «Ўзбекистон республика хом-ашё биржаси» АЖ, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат ҳавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси, пахта тозалаш корхоналари, ҳудудий пахта-тўқимачилик корхоналари ва кластерлари, уруғчилик ташкилотлари раҳбарларига, Қорақолпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоят ва туман ҳокимларига корхоналарда пахта момиғининг сақланиши ва тўлиқ ҳисоби юритилиши ҳамда республика истеъмолчиларга етказиб берилишини таъминлаш юзасидан самарали назорат ўрнатиш бўйича шахсий масъулият юклансин.

5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, «Ўзпахтасаноат» АЖ, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси, «Ўзбекистон республика хом-ашё биржаси» АЖ, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси ҳузуридаги “Агросаноат комплексига хизматлар кўрсатиш Маркази” Давлат унитар корхонаси, пахта тозалаш корхоналари, ҳудудий пахта-тўқимачилик корхоналари ва уруғчилик ташкилотлари раҳбарлари:

барча пахта тозалаш корхоналари, ҳудудий пахта-тўқимачилик корхоналари ва уруғчилик ташкилотлари томонидан 2018 йил ҳосили пахта хом ашёсини қайта ишлаш якуни бўйича пахта момиғини ишлаб чиқариш, юклаб жўнатиш ва унинг қолдиқ ҳажмларини хатловдан ўтказсин;

2019 йил 10 августига қадар муддатда пахта тозалаш корхоналари, ҳудудий пахта-тўқимачлик корхоналари ва уруғчилик ташкилотлари бўйича хатлов  натижалари материалларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ва Иқтисодиёт вазирлигига тақдим этсин.

6. Мазкур фармойишнинг ижросини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Н.С.Отажонов, Иқтисодиёт вазири Б.А.Ходжаев, “Ўзпахтасаноат” АЖ Бошқаруви раиси А.И. Максудов ва “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси раиси И.У.Хайдаров зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири                                                                    А. Арипов


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фармойишига илова 

2019 йилда пахта момиғини ишлаб чиқариш ва Биржа савдолар орқали республика корхоналарига реализация қилиш ПАРАМЕТРЛАРИ

                              минг.тонн

п/п
Баланс курсаткичлари 2019 йилда прогноз
ҳажми
шу жумладан:
январь февраль март I чорагида жами апрель май июнь II чорагида жами июль август сентябрь III чорагида жами октябрь ноябрь декабрь IV чорагида жами
1 Жами ресурслар 63,32 14,77 14,97 12,85 28,37 8,48 5,20 1,81 10,50 1,54 1,32 2,74 3,15 12,64 12,23 10,90 30,58
                          шундан:                                  
1.1.  Мавсум бошида қолдиғи, жами 4,50 4,50 7,25 6,97 4,50 5,16 3,30 1,69 5,16 1,54 1,32 1,13 1,54 2,58 3,09 2,10 2,58
                         шу жумладан:                                  
1.1.1.  "Ўзпахтасаноат" АЖ 0,50 0,50 3,92 4,20 0,50 2,85 1,37 0,08 2,85 0,20 0,20 0,20 0,20 1,81 2,45 1,57 1,81
1.1.2.  "Ўзтекстилсаноат" уюшмаси (ҳудудий пахта
тўкимачилик ишлаб чиқариш ва кластерлар)
4,00 4,00 3,33 2,77 4,00 2,31 1,93 1,61 2,31 1,34 1,12 0,93 1,34 0,77 0,64 0,53 0,77
1.2.  Пахта момиғи ишлаб чиқариш, жами 58,82 10,27 7,72 5,88 23,87 3,32 1,90 0,12 5,34 0,00 0,00 1,61 1,61 10,06 9,14 8,80 28,00
                         шу жумладан:                                  
1.2.1.  "Ўзпахтасаноат" АЖ 40,50 8,42 6,28 4,65 19,35 2,52 1,21 0,12 3,85 0,00 0,00 1,61 1,61 5,64 5,12 4,93 15,69
1.2.2.  "Ўзтекстилсаноат" уюшмаси (ҳудудий пахта
тўкимачилик ишлаб чиқариш ва кластерлар)
18,32 1,85 1,44 1,23 4,52 0,80 0,69 0,00 1,49       0,00 4,42 4,02 3,87 12,31
2  Ресурслар тақсимлаш:  62,82 7,52 8,00 7,69 23,21 5,18 3,51 0,27 8,96 0,22 0,19 0,16 0,57 9,55 10,13 10,40 30,08
                          шундан:                                  
2.1.  - "Ўзпахтасаноат" АЖ, "УзРТХБ" АЖ орқали республика истеъмолчиларга реализация қилиш 40,50 5,00 6,00 6,00 17,00 4,00 2,50 0,00 6,50 0,00 0,00 0,00 0,00 5,00 6,00 6,00 17,00
2.2.  -  "Ўзтекстилсаноат" уюшмаси (ҳудудий пахта
тўкимачилик ишлаб чиқариш ва кластерлар) шахсий заруратига ёки "УзРТХБ" АЖ орқали республика истеъмолчиларга реализация қилиш
22,32 2,52 2,00 1,69 6,21 1,18 1,01 0,27 2,46 0,22 0,19 0,16 0,57 4,55 4,13 4,40 13,08
3  Мавсум охирда қолдиғи, жами 0,50 7,25 6,97 5,16 5,16 3,30 1,69 1,54 1,54 1,32 1,13 2,58 2,58 3,09 2,10 0,50 0,50
                          шундан:                                  
3.1.  "Ўзпахтасаноат" АЖ 0,50 3,92 4,20 2,85 2,85 1,37 0,08 0,20 0,20 0,20 0,20 1,81 1,81 2,45 1,57 0,50 0,50
3.2.  "Ўзтекстилсаноат" уюшмаси (ҳудудий пахта
тўкимачилик ишлаб чиқариш ва кластерлар)
0,00 3,33 2,77 2,31 2,31 1,93 1,61 1,34 1,34 1,12 0,93 0,77 0,77 0,64 0,53 0,00 0,00

Umumiy takliflar: 1

1234