Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
1564 O‘zbekiston Respublikasi Iqtisodiy taraqqiyot va kambag'allikni qisqartirish vazirligi 20/12/2018 04/01/2019 4

Muhokama yakunlandi

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi Qarori
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши
ID-1564

Республика истеъмолчиларини, биринчи навбатда аҳолини, ўсимлик мойи билан таъминлаш, шунингдек ўсимлик мойини ишлаб чиқариш бўйича корхоналар қувватларидан рационал фойдаланиш ва республикадаги мой қайтаишлаш корхоналарини пахта техник чигити билан таъминлаш ҳамда тўлов интизомини мустаҳкамлаш, дебиторлик ва кредиторлик қарздорликларни қисқартириш мақсадида:

1. Қуйидагилар:

2019 йилда ўсимлик мойи ишлаб чиқариш ва истеъмолчиларга етказиб бериш параметрлари 1-иловага мувофиқ;

аҳоли эҳтиёжини таъминлаш учун 2019 йилда республика ҳудудлари кесимида биржа савдоларига ўсимлик мойини қўйиш ҳажмлари параметлари 2-иловага мувофиқ;

2019 йилда биржа савдолари орқали пахта техник чигити ва ўсимлик мойини сотиш графиги 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. “Ўзпахтаёғ” АЖ, “Ўзпахтасаноат” АЖ ва “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси:

мазкур фармойишнинг 1-3-иловалари билан тасдиқланган кўрсаткичларга асосан ёғ-мой ва пахта тозалаш корхоналари, ҳудудий пахта-тўқимачилик ишлаб чиқарувчилари ва кластерлар кесимида пахта техник чигити ва ўсимлик мойини ишлаб чиқариш ва сотиш параметларининг шакллантирилиши ва тасдиқланиши таъминлансин;

ҳудудий корхоналар кесимида белгиланган параметрлар бажарилиши бўйича тизимли назорат ўрнатилсин.

3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва “Ўзпахтаёғ” АЖ билан ҳамкорликда 2019 йилда ноанъанавий мойли ўсимликлар етиштириш ҳисобидан ўсимлик мойини ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш бўйича комплекс ташкилий чора-тадбирларни амалга оширилсин ва унинг ижросини таъминлаш бўйича назорат ўрнатсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги “Ўзпахтаёғ” АЖ, “Ўзбекистон Республикаси товар хом-ашё биржаси” АЖ, “Ўзпахтасаноат” АЖ, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси хузуридаги Агросаноат мажмуини назорат қилиш ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминлаш инспекцияси қошидаги “Агросаноат мажмуида хизмат кўрсатиш маркази” давлат унитар корхонаси билан ҳамкорликда:

мазкур фармойишнинг 1-3-иловаларида белгиланган ишлаб чиқариш параметрларининг бажарилиши, пахта техник чигити ҳамда ўсимлик мойининг биржа савдолари орқали сотилиши устидан доимий мониторинг амалга оширилсин ва натижалари бўйича ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 10 санасидан кечиктирмай ахборот бериб борсинлар;

2019 йилнинг I-ярим йиллиги якуни натижалари юзасидан тасдиқланган ўсимлик мойини сотиш ҳажмларининг амалда бажарилиши ва жорий йилда уни ишлаб чиқариш бўйича кутилаётган ҳажмлардан келиб чиқиб, 2019 йилнинг II-ярим йиллигидаги ўсимлик мойининг ресурслари ва сотилиш ҳажмларига аниқлик киритиш бўйича зарурат бўлганда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсинлар.

5. “Ўзпахтаёғ” АЖ, “Ўзпахтасаноат” АЖ, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси хузуридаги Агросаноат мажмуини назорат қилиш ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминлаш инспекцияси, ёғ-мой ва пахта тозалаш корхоналари, ҳудудий пахта-текстиль ишлаб чиқарувчилар ва кластерлар раҳбарлари ҳамда Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимларига корхоналарда техник пахта чигити ва ўсимлик мойини сақлаш, сотиш ҳамда ҳисобини юритилиши устидан самарали назорат ўрнатилишини амалга ошириш юзасидан шахсий жавобгарлик юклатилсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, “Ўзпахтаёғ” АЖ, “Ўзпахтасаноат” АЖ, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси хузуридаги Агросаноат мажмуини назорат қилиш ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминлаш инспекцияси қошидаги “Агросаноат мажмуида хизмат кўрсатиш маркази” давлат унитар корхонаси ҳамда ёғ-мой ва пахта тозалаш корхоналари, ҳудудий пахта-текстиль ишлаб чиқарувчилар ва кластерлар, уруғчилик ташкилотлари раҳбарлари:

2018 йил ҳосили пахта хом-ашёсини қайта ишлаш якуни бўйича барча ёғ-мой ва пахта тозалаш корхоналари, ҳудудий пахта-текстиль ишлаб чиқарувчилар ва кластерлар, уруғчилик ташкилотларида ишлаб чиқариш ва юклаш ҳажмлари, пахта мойи ва пахта техник чигити қолдиқлари хатловдан ўтказилсин;

хатлов натижалари бўйича 2019 йилнинг 10 августига қадар муддат ичида ёғ-мой ва пахта тозалаш корхоналари, ҳудудий пахта-текстиль ишлаб чиқарувчилар ва кластерлар, уруғчилик ташкилотлари кесимида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳужжатлар тақдим қилинсин.

7. Мазкур фармойиш ижроси назорати Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори – О.Б. Муродов, Ўзбекстон Республикаси иқтисодиёт вазири – Б.А. Ходжаев, “Ўзпахтаёғ” АЖ бош директори – М.М.Салихов, “Ўзпахтасаноат” АЖ бош директори – А.И. Мақсудов ва “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси раиси – И.У. Хайдаров зиммасига юклатилсин.

 

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири                                                                   А.Арипов


Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил  “____” _____________№ ___-сонли фармойишига  1-илова

2019 йилда ўсимлик мойи ишлаб чиқариш ва истеъмолчиларга етказиб бериш ҳажмлари 

ПАРАМЕТРЛАРИ

                     минг тонна
т/р Номланиши Прогноз қилинаётган
ҳажм
I.   Йил бошига қолдиқ - жами 45,84  
          шу жумладан:    
1.1.        - савдода 7,00  
1.2.        - саноатда 27,39  
1.3.        - давлат захирасида 11,45  
            шу жумладан суғурта фонди 11,45  
II.   Кирим - жами 415,75  
          шу жумладан:    
2.1.    ишлаб чиқариш - жами 274,30  
          шундан:    
         - пахта мойи 166,50  
         - бошқа мойлар 107,80 *
   шу жумладан импорт хом-ашёсидан олинадиган кунгабоқар мойи  98,10  
2.2. Марказлашмаган импорт 130,00  
2.3.  Давлат захирасидан чиқиши 11,45 **
III.   Жами ресурслар 450,14  
IV.   Фойдаланиладиган ресурслар - жами 432,95  
        шу жумладан:    
4.1.   Давлат эҳтиёжига - жами 29,40  
         шундан:    
         - давлат таъминотидаги муассасалар 1,50  
         - махсус истеъмолчилар 1,40  
         - давлат захирасини тўлдириш 26,50  
4.2.   Махсус истеъмолчиларга тенглаштирилган қатламлар 1,00  
4.3.   "ЎзРТХАБ" АЖ орқали сотиш, жами  272,55  
          шундан:    
4.3.1.   Аҳоли таъминотига
("ЎзРТХАБ" АЖ ҳудудий савдо платформаси орқали сотиш)
222,55  
4.3.2.   Саноатда қайта ишлаш учун 50,00 ***
4.4.   Аҳоли таъминоти учун (ҳудудлардаги савдо тармоқлари орқали сотиш учун марказлашмаган импорт бўйича олиб келинган) 130,00 ****
V.   Йил охирига қолдиқ - жами 43,69  
         шундан:    
         - савдода 7,00  
         - саноатда 10,19  
         - давлат захирасида 26,50  
        шу жумладан суғурта фондида 20,10 *****

 

*) "Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК корхоналари ва республикадаги бошқа корхоналар.  
**) Ўздавзахира қўмитаси ва Иқтисодиёт вазилигининг таклифига биноан Вазирлар Маҳкамаси қарори бўйича 2019 йил 
  май-сентябрь ойларида давлат захирасидан янгилаш мақсадида (давлат муассасалари, махсус истеъмолчилар ва уларга 
  тенглаштирилган қатламлардан ташқари) чиқарилади    
***)  Вазирла Маҳкамасининг қарори бўйича ишлатилмаган  ҳажмлар аҳоли эҳтиёжи учун йўналтирилиши мумкин.
****) Марказлашмаган холда импортдан олиб келинадиган ўсимлик мойи ҳажми.
*****) Зарурурат бўлганда Иқтисодиёт вазирлиги ва "Ўздавзахира" қўмитасининг таклифига биноан Вазирла Маҳкамасининг қарорига 
  асосан мазкур  ҳажмлар ишлатилиши мумкин.    

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил  “____” _____________№ ___-сонли фармойишига  2-илова

2019 йилда республика ҳудудлари кесимида аҳоли эҳтиёжини таъминлаш учун биржа савдоларида қўйиладиган ўсимлик мойи ҳажмлари
ПАРАМЕРТЛАРИ

    тонна
т/р Ҳудудлар Прогнозлаштирилаётган  ҳажм
1.  Қорақалпоғистон Республикаси 12545
                  вилоятлар:  
2.  Андижон вилояти 20554
3. Бухоро вилояти 12707
4. Жиззах вилояти 9086
5. Қашқадарё вилояти 21635
6. Навоий вилояти 6512
7. Наманган вилояти 18462
8. Самарқанд вилояти 25496
9. Сурхондарё вилояти 17269
10. Сирдарё вилояти 5508
11. Тошкент вилояти  19352
12. Фарғона вилояти 24624
13. Хоразм вилояти 12309
14. Тошкент шаҳри 16491
15. Марказлаштирилмаган импорт бўйича ресурслар 130000
Республика бўйича жами 352550*

 

     *)  шундан аҳоли эҳтиёжини таъминлаш учун: 
   - 222,55 минг тонна - "ЎзРТХАБ" АЖ ҳудудий савдо платформалари орқали ўсимлик мойи;
   - 130,0 минг тонна - ҳудудлар савдо тармоқлари орқали сотиш учун марказлашмаган ҳолда импорт бўйича олиб келинадиган ўсимлик мойи

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил  “____” _____________№ ___-сонли фармойишига  3-илова

2019 йилда биржа савдолари орқали пахта техник чигити ва ўсимлик мойи сотиш ГРАФИГИ

                                    минг тонна
т/р   Жами
(прогноз)
шу жумладан:
январда февралда мартда  I чорак якунида апрелда майди июнда  II
чорак якунида
июлда августда сентябрда  III
чорак якунида
октябрда ноябрда декабрда IV
чорак якунида
1. "Ўзпахтасаноат" АЖ, "Ўзтекстилсаноат" уюшмаси (ҳудудий пахта-текстиль ишлаб чиқарувчилар ва кластерлар) томонидан биржа савдолари орқали пахта техник чигити сотилиши 1150,00 170,00 120,00 125,00 415,00 70,00 26,00 3,00 99,00 - - 50,00 50,00 205,00 200,00 181,00 586,00
  шу жумладан:                                  
 1.1 "Ўзпахтасаноат" АЖ 750,00 135,00 95,00 100,00 330,00 55,00 12,00 3,00 70,00 - - 30,00 30,00 115,00 110,00 95,00 320,00
 1.2 "Ўзтекстилсаноат" уюшмаси (ҳудудий пахта-текстиль ишлаб чиқарувчилар ва кластерлар)  400,00 35,00 25,00 25,00 85,00 15,00 14,00 0,00 29,00 - - 20,00 20,00 90,00 90,00 86,00 266,00
2. "Ўзпахтаёғ" АЖ ҳамда  республикадаги бошқа корхоналар томонидан  биржа савдолари орқали сотиладиган ўсимлик мойи, жами 272,55 23,00 23,00 23,00 69,00 22,00 22,00 22,65 66,65 22,90 23,00 19,00 64,90 24,00 24,00 24,00 72,00
  шундан:                                  
2.1. Аҳоли таъминорти учун (ЎзРТХАБ ҳудудий савдо платформаси орқали)* 222,55 18,00 18,00 18,00 54,00 18,00 18,00 18,65 54,65 18,90 19,00 19,00 56,90 19,00 19,00 19,00 57,00
2.2. саноатда қайта ишлаш учун ** 50,00 5,00 5,00 5,00 15,00 4,00 4,00 4,00 12,00 4,00 4,00 0,00 8,00 5,00 5,00 5,00 15,00

 

*) 2019 йил давомида марказлашмаган холда импортдан 130 минг тонна ўсимлик мойи олиб келиниши кўзда тутилмоқда.
**) Зарурурат бўлганда Вазирлар Маҳкамасининг қарори бўйича мазкур  ҳажмлар аҳоли эҳтиёжи учун йўналтирилиши мумкин.

Umumiy takliflar: 1

1425