ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
1559 Министерство жилищно-коммунального обслуживания Республики Узбекистан 20/12/2018 05/01/2019 0

Muhokama yakunlandi

O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Qarori
Кўп квартирали уйларни бошқариш тизимида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш тўғрисида
ID-1559

Кўп квартирали уйларни бошқаришда ягона сиёсатни олиб бориш, замонавий ахборот–коммуникация технологияларини жорий этиш, ахолига қулай шароит яратиш мақсадида Вазирлар махкамаси қарор қилади:

1. Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникациясини ривожлантириш вазирлиги томонидан ажратилган маблағ асосида “Обод уй” ахборот тизими яратилганлиги, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал ҳизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан “Ягона хисоб китоб маркази” Давлат унитар корхоналари ва уларнинг шаҳар ва туман филиаллари ушбу тизимни бошқаришни ташкил этиш юкланганлигини маълумот учун қабул қилинсин.

2. Кўп квартирали уйларни бошқариш тизимига замонавий ахборот коммуникация технологияларини жорий этиш бўйича "Йўл харитаси" иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги:

икки ой муддатда “Ягона хисоб китоб маркази” Давлат унитар корхоналари томонидан хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари ва профессионал бошқарув ташкилотларига хисоб-китоб хизматларини кўрсатиш учун “Обод уй” электрон ахборот тизимини жорий этиш;

уч ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда “Обод уй” электрон ахборот тизимига республиканинг барча шахар ва туманлари ҳудуддаги хар бир ҳусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари ва профессионал бошқарув ташкилотлари кесимида барча кўп квартирали уйлардаги хонадонларни улаш чоралари кўрилсин;

бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал ҳизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Уй-жой коммунал ҳизмат кўрсатишни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан “Ягона хисоб китоб маркази” Давлат унитар корхоналари ва уларнинг шахар ва туман филиалларининг фаолиятини янада ривожлантириш бўйича мажмуавий чора-тадбирларни ишлаб чиқилсин ва тасдиқлансин;

уч ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан биргаликда “Обод уй” электрон ахборот тизимини кўчмас мулк базасига ҳамда Марказий банк ҳисоб-китоблари Клиринг тизими билан интеграция қилинишини таъминлаш бўйича чоралар кўрсин.

4.Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри хокимликлари, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги билан биргаликда “Обод уй” электрон ахборот тизимини, ҳамда коммунал соҳани ривожлантиришга оид олиб бораётган давлат сиёсатинини, кўп ҳонадонли уйларни сақлаш ва улардан фойдаланиш, шу билан бирга кўрсатилган ҳизматлар учун тўлов маданиятини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги маълумотларни оммавий ахборот воситалари орқали доимий равишда ёритиб бориш таминлансин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири

 

 

А. Арипов

 

Вазирлар Маҳкамасининг 20___ йил

_____________ ____ - сон қарорига
ИЛОВА

 

Кўп квартирали уйларни бошқариш тизимида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўйича

«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»

 

Тадбирлар

Амалга ошириш шакли ва механизми

Бажариш муддати

Масъул  ижрочи

I. Ташкилий масалалар

1

Тошкент шахрининг М.Улуғбек туманида экспремент тариқасида синовдан ўтган  “Обод уй” электрон ахборот тизимини Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига тасарруфига қабул қилиб олиш

Обод уй” электрон ахборот тизимини далолатнома асосида қабул қилиб олиш

2019 йил

20 январь

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (М.Салиев),

Ахборот технологиялари ва коммуникациясини ривожлантириш вазирлиги

(Ш. Содиқов),

М.Улуғбек тумани ҳокимлиги (Ш.Иргашев )

2

“Обод уй” электрон ахборот тизимини, ҳамда коммунал соҳани ривожлантиришга оид олиб борилаётган давлат сиёсатини, кўп квартирали уйларни техник ҳолатини сақлаш ва улардан фойдаланиш, шу билан бирга олинган хизматлари учун тўлов маданиятини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги маълумотларни оммавий ахборот воситалари орқали доимий равишда ёритиб бориш таъминлансин

 

 

Оммавий ахборот воситалари орқали аҳоли орасида тарғибот ташвиқот ишларини олиб бориш

Доимий равшда

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги(М.Салиев), 

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги(К. Алламжонов),  Ўзбекистон миллий телерадикомпанисяси (А. Ходжаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри хокимликлари

II. Электрон ахборот тизимини ишлатиш фаолиятини ташкиллаштириш

3

“Обод уй” электрон ахборот тизимини “Ягона ҳисоб китоб маркази” ДУКларга улаш ва доимий ишлашини таъминлаш

“Ягона ҳисоб китоб маркази” ДУКларга ўрнатилган тартибда логин паролларни бериш, доимий ишлаш юзасидан тегишли ташкилот билан шартнома тузиш

2019 йил

1 февраль

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (М.Салиев) ва унинг ҳудудий тузилмалари

 

4

“Обод уй” ахборот тизими асосида Республикадаги мавжуд барча хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари ва профессионал бошқарув ташкилотлари кесимида барча кўп квартирали уйлардаги ҳонадонларнинг маълумотларни базасини яратиш

кўп квартирали уйлардаги хонадонлар кесимида хатловдан ўтказиш орқали маълумотлар базасини шакиллантириш орқали “Обод уй” ахборот тизимига киритиш

2019 йил    25 март

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (М.Салиев) ,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

5

“Обод уй” электрон ахборот тизимини республикадаги мавжуд барча хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари ва профессионал бошқарув ташкилотлари кесимида барча кўп квартирали уйлардаги хонадонларни уланиш чоралар кўриш

“Обод уй” ахборот тизимини кўп квартирали уйлардаги ҳар бир хонадонларнинг ҳисоб рақамларини яратиб, хонадан эгаларига етказиш

2019 йил 20 февраль

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги(М.Салиев)  ,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

6

“Ягона ҳисоб китоб маркази” ДУКларда истеъмолчилар билан бевосита ишлаш учун моддий техник базасини такомиллаштириш

Молиявий манбаларни аниқлаш

2019 йил

1 март

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (М.Салиев) ,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

7

“Ягона ҳисоб китоб маркази” ДУКлари “Обод уй” электрон ахборот тизимини доимий равишда узлуксиз ва сифатли ишлашини таъминлаш

“Ягона ҳисоб китоб маркази” ДУКлар ўрнатилган тартибда тегешли ташкилот билан шартнома асосида техник қўллаб қувватлашни таъминлаш

доимий

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (М.Салиев) ва унинг ҳудудий тузилмалари.

 

8

 “Обод уй” электрон ахборот тизимини кўчмас мулк базасига ҳамда
хисоб-китоблари Клиринг тизими билан интеграция қилинишини таъминлаш

Бош келишув ва теник лойиҳага асосан тадбирларни амалга ошириш

2019 йил

15 февраль

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (М.Салиев) ,

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ( А. Абдуллаев),
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (Б. Нурмуратов)

9

“Обод уй” электрон ахборот тизимининг мобил иловасини яратиш ва фойдаланиш юзасидан зарур чораларни кўриш

Ташкилий техник тадбирларни амалга ошириш

2019 йил

25 март

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги(М.Салиев)

 

10

“Обод уй” электрон ахборот тизимида Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларига тижорат банклари томонидан ажратилган кредит маблағларини мақсадли ҳамда самарали сарфланиши юзасидан доимий назорат механизмини яратиш

Маълумотлар бериш муддати ва тартиби бўйича йўриқнома ишлаб чиқиш

2019 йил

25 март

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги(М.Салиев)

 

11

“Обод уй” электрон ахборот тизимида Давлат дастурлари доирасида кўп квартирали уйларни жорий
ва мукаммал таъмирлаш ҳамда уларнинг атроф-ҳудудларида қуриладиган қўшимча қурилмалар (болалар майдончаси, айвонли тандирхоналар ҳамда умумфойдаланиш ҳожатхоналари) тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантириш ҳамда доимий янгилаб бориш

Маълумотлар бериш муддати ва тартиби бўйича йўриқнома ишлаб чиқиш

2019 йил

25 март

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (М.Салиев) ва унинг ҳудудий тузилмалари

 

12

“Обод уй” электрон ахборот тизимини ахборот хавфсизлигини Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекциясининг тавсиясига асосан таъминлаш

Ташкилий техник тадбирларни амалга ошириш

Доимий равишда

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (М.Салиев),

Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси (Ғ.Зияев)

III.Кадрларни тайёрлаш

13

“Ягона ҳисоб китоб маркази” ДУК ходимларини “Обод уй” электрон ахборот тизимидан фойдаланиш бўйича  ўқитиш ва қайта ўқитиш, малакасини ошириш

Коммуналўқув” ДУК ўқитиш ва қайта ўқитиш, малакасини ошириш учун молиявий манбаларни аниқлаш

График асосида

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (М.Салиев)

 

14

Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари ва профессионал бошқарув ташкилотлари ходимлари билан “Обод уй” электрон ахборот тизимини юритиш борасида семинарлар ўтказиш.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва унинг ҳудудий тузилмалари “Коммуналўқув” ДУК ёрдамида.

Йиллик режага асосан

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (М.Салиев)  ва унинг ҳудудий тузилмалари

 

 

Umumiy takliflar

1177