Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
15532 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши 04/03/2020 19/03/2020 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун янги тариф қийматларини тасдиқлаш тўғрисида
ID-15532

       Ўзбекистон Республикасининг «Чиқиндилар тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжалари тўплами, 2010 й., 42-43-сон, 364-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 6 февралдаги 95-сон қарори билан тасдиқланган қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатиш қоидаларининг 7-банди, Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг 2020 йил 13 февралдаги 03/18-20-360-сон, Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигининг 2020 йил 19 февралдаги СМ/06-02/373-сонли Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг 2020 йил 18 февралдаги 05/521-сонли ва Қорақалпоғистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг 2020 йил 19 февралдаги 02-04/292-сонли хатларига мувофиқ ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматларини кўрсатувчи корхоналарнинг иқтисодий барқарор фаолият юритишини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши қарор қилади:

1. Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг хатлари маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун янги тариф қийматлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси (М.Джуманиязов) тасдиқланган тарифлар асосида белгиланган тартибда шартномалар тузиш ишларини ташкил этсин;

тузилган шартномалар асосида чиқиндиларни ўз вақтида тегишли жойларга чиқариб ташлаш бўйича ишларнинг талаб даражасида бажарилишини таъминласин ва назорат қилсин.

4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2019 йил 7 январдаги “Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун янги тариф қийматларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 1-сонли қарори (“Еркин Қарақалпақстан” газетаси 2019 йил 10 январь № 5-6 (20248) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

5. Вазирлик ва идоралар ўзлари қабул қилган ҳуқуқий ҳужжатларини бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

6. Қорақалпоғистон телерадиокомпаниясига (Б.Елманов), Ахборот агентлигига (Б.Нурабуллаев) қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун янги тариф қийматлари тўғрисида оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритиш тавсия этилсин.

7. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

8. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг биринчи ўринбосари Ж.Казбеков ва Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси (М.Джуманиязов) зиммаларига юклатилсин.

 

 

Қорақалпоғистон Республикаси

Вазирлар Кенгашининг Раиси

 

 

    Қ. Сариев

 

Қорақалпоғистон Республикаси

Вазирлар Кенгашининг

2020 йил « __ »  « ________»даги

____- сонли қарорига илова

 

 

Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизмати учун янги тариф қийматлари

Хизматдан фойдаланувчилар

Ўлчов бирлиги

Тарифлар қийматлари, сўмда

Қўшилган қиймат
солиғисиз

Қўшилган қиймат солиғи билан

1

Жисмоний шахслар

1 одамдан

бир ойга

2600

____

2

Юридик шахслар

1 м3 учун

44965

52 900

Umumiy takliflar: 0

255