ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
1547 Министерство культуры Республики Узбекистан 19/12/2018 04/01/2019 1

Muhokama yakunlandi

O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Qarori
“Маданият ва санъат фидокори” кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида
ID-1547

Лойиҳа

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

 

“Маданият ва санъат фидокори” кўкрак нишонини
таъсис этиш тўғрисида

 

Мустақиллик йилларида мамлакатимизда маданият ва санъат соҳасини ривожлантириш, жаҳон миқиёсидаги илғор тажрибалар асосида замонавий маданият ва санъат муассасалари барпо этиш, уларнинг моддий-қувватлаш масалаларига давлатимиз томонидан доимий эътибор қаратиб келинмоқда.

Аҳоли, хусусан, ёшларнинг маданий савиясини юксалтириш, уларни миллий ва умумбашарий маданиятнинг энг яхши намуналаридан баҳраманд этиш, шу асосда маънавий етук, баркамол шахсларни тарбиялаш, ёш истеъдод эгаларининг қобилияти ва салоҳиятини рўёбга чиқариш борасида кенг кўламли ишларни доимий қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-4038-сон қарорига асосан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. “Маданият ва санъат фидокори” кўкрак нишони таъсис этилсин.

2. Қуйидагилар:

“Маданият ва санъат фидокори” кўкрак нишони тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

“Маданият ва санъат фидокори” кўкрак нишонига тавсия этилган номзодларни кўриб чиқиш комиссиясининг таркиби 2-иловага мувофиқ;

“Маданият ва санъат фидокори” кўкрак нишони ва гувоҳномасининг тавсифлари 3-, 4-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

3. “Давлат белгиси” давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги буюртмасига асосан “Маданият ва санъат фидокори” кўкрак нишонлари ва уларнинг гувоҳномалари тайёрланишини таъминласин.

Белгилаб қўйилсинки, “Маданият ва санъат фидокори” кўкрак нишонлари ва уларнинг гувоҳномаларини тайёрлаш учун зарур маблағларни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаменти зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири

 

 

А. Арипов

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил ____ ____________даги

_____-сонли қарорига

1-ИЛОВА

 

“Маданият ва санъат фидокори” кўкрак нишони тўғрисидаги

НИЗОМ

 

I боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом “Маданият ва санъат фидокори” кўкрак нишони (кейинги ўринларда – кўкрак нишони деб юритилади) билан тақдирлаш тартибини белгилайди.

2. Кўкрак нишони билан Ўзбекистон маданияти ва санъати ривожига катта ҳисса қўшган таниқли санъаткорлар, жаҳон миқёсидаги нуфузли кўрик-танлов ва фестивалларда юқори ўринларни эгаллаган, ўзбек санъати ва маданиятини дунё саҳналарида муваффақиятли намойиш этиб келаётган ёшлар ва уларнинг устозлари, аҳоли, айниқса ёш авлоднинг маданият ва санъат билан мунтазам шуғулланиши учун замон талабларига мос шарт-шароитлар яратиш ҳамда маданият ва санъатни янада ривожлантиришга йўналтирилган кенг кўламли ишларнинг амалга оширилишига муносиб ҳисса қўшиб келаётган, шунингдек мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ўзбек санъатини кенг тарғиб қилиш, ёшлар орасидан иқтидорли ижрочи ва истеъдодли маҳорат эгаларини саралаб олиш ҳамда уларни мақсадли тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш борасида сидқидилдан меҳнат қилаётган, республикада маданият ва санъат соҳасида малакали кадрлар тайёрлашда жонбозлик кўрсатаётган тажрибали, етук ҳамда фидоий маданият ва санъат соҳаси вакиллари тақдирланадилар.

3. Кўкрак нишони билан Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.

4. “Маданият ва санъат фидокори” кўкрак нишонига тавсия этилган номзодлар Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги (кейинги ўринларда – вазирлик деб аталади) томонидан тақдирланади.

 

II боб. “Маданият ва санъат фидокори” кўкрак

нишонига ҳужжатларни тақдим этиш тартиби

 

5. Маданият марказлари, маданият ва истироҳат боғлари, кўзи ожизлар кутубхонаси филиаллари, моддий ва номоддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва музей соҳасида фаолият юритаётган ходимлар, ҳайвонот боғлари, кўргазмалар, композитор, бастакор ва санъатшунослар, театр, кино ва оммавий тадбирлар режиссёрлари, театр ва кино актёрлари, театр студиялари, дирижёрлар, балетмейстерлар, мусиқа, хор, рақс, цирк, оркестр, ансамбль ижрочилари ва шу каби жамоаларнинг бадиий раҳбарлари,
қўшиқчи-хонандалар, шоир ва ёзувчилар, тасвирий ва амалий санъат, дизайн соҳаларида самарали фаолият юритаётган, воҳаларга хос бўлган достон ижрочилиги намояндалари, болалар мусиқа ва санъат мактаблари, ихтисослаштирилган академик лицейлар ҳамда маданият ва санъат мактаблари, шаҳар ва туман маданият бўлимлари томонидан ходимларни маданият ва санъат соҳасига қўшган ҳиссаси учун кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифлар ҳудудий жойлашувидан келиб чиқиб Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият бошқармаларига ҳар йилнинг 1 апрель санасига қадар тақдим этилади.

6. Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият бошқармалари кўкрак нишони билан тақдирлашга номзодлар бўйича тавсияларини ҳар йилнинг 1 июнь санасига қадар вазирликка тақдим этилади.

7. Вазирлик тизимидаги республика ташкилот ва муассасалари ҳамда бошқа вазирлик ва идоралар томонидан ходимларни маданият ва санъат соҳасига қўшган ҳиссаси учун кўкрак нишони билан тақдирлашга оид тавсиялар ҳар йилнинг 1 июнь санасига қадар вазирликка тақдим этилади.

8. Кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклиф ва тавсияларни кўриб чиқиш тартиби вазирлик томонидан белгиланади.

9. Номзодларни тавсия этишда қуйидаги ҳужжатлар тақдим қилинади.

маълумотнома (объективка);

тавсифнома (анотация);

паспорт нусхаси;

фотосурат 9х12 см ҳажмда, оқ фонда 2 дона.

Номзодлардан ушбу бандда кўрсатилмаган бошқа ҳужжатлар талаб этилишига йўл қўйилмайди.

10. Кўкрак нишони билан тақдирлаш учун ҳужжатларни тақдим қилиш мазкур Низомга иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.

 

III боб. Тавсия этилаётган номзодларнинг ҳужжатларини

кўриб чиқиш тартиби

11. Ҳудудий комиссиянинг ишчи органи тақдим этилган ҳужжатларни ушбу Низомнинг 9-бандига мувофиқ тўлиқлиги юзасидан кўриб чиқади.

Ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган ҳолда тақдим этилган тақдирда, улар уч иш куни мобайнида ушбу ҳужжатларни тақдим этувчига камчиликлар ҳамда ҳужжатларни қайта тақдим этишнинг аниқ муддати кўрсатилган ҳолда қайтарилади.

Ушбу Низомнинг 9-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ бўлган тақдирда, улар комиссия томонидан кўриб чиқилади.

12. Комиссия номзодларнинг ушбу Низомда белгиланган талабларга мувофиқлигини ўрганиб чиқади.

 

IV боб. “Маданият ва санъат фидокори” кўкрак

нишони билан тақдирлаш тартиби

 

13. Вазирлик буйруғи билан кўкрак нишонига тавсия этилган номзодларни кўриб чиқиш бўйича доимий комиссия (кейинги ўринларда - комиссия деб юритилади) ташкил этилади.

14. Комиссия хулосаси асосида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисидаги буйруғи қабул қилинади.

Кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисидаги буйруқ вазирлик муассислигидаги оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.

15. Кўкрак нишони ва унинг гувоҳномаси байрам кунлари арафасида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири (ёки унинг топшириғига биноан бошқа масъул шахслар) томонидан тантанали вазиятда топширилади.

16. Кўкрак нишони ва унинг гувоҳномаси истисно тариқасида, жаҳон миқиёсидаги нуфузли кўрик-танлов ва фестивалларда юқори ўринларни эгаллаган, ўзбек санъати ва маданиятини дунё саҳналарида муваффақиятли намойиш этиб келаётган ёшлар, соҳа мутахассислари ҳамда маданият ва санъат намоёндаларига, шунингдек ўзининг кўп йиллик шарафли ва юксак меҳнати билан соҳа ривожига беқиёс ҳисса қўшган фахрий ходимларнинг юбилей ва таваллуд кунлари муносабати билан вазирлик буйруғига асосан белгиланган муддатларда ҳам топширилиши мумкин.

17. Кўкрак нишони такроран берилмайди.

18. Кўкрак нишони давлат мукофотларидан кейин кўкракнинг чап томонига тақилади.

V боб. Якунловчи қоидалар

19. Вазирлик мазкур Низомга мувофиқ кўкрак нишонига тавсия этилган номзодларнинг ҳужжатлари холис кўриб чиқилиши учун бевосита жавобгардир.

20. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.

 

 

Umumiy takliflar

910