ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
1516 Министерство высшего и среднего специального образования Республики Узбекистан 15/12/2018 30/12/2018 4

Muhokama yakunlandi

O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Qarori
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тўғрисида Низомни тасдиқлаш ҳақида
ID-1516

ЛОЙИҲА

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

 

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тўғрисида Низомни тасдиқлаш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил ____ ноябрдаги “Олий ва ўрта махсус таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-_______-сон қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири

 

 

А. Арипов

 

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил “___” ________ даги

________ -сон қарорига

1-ИЛОВА

 

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус

таълим вазирлиги тўғрисида

НИЗОМ

 

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг (кейинги ўринларда “Вазирлик” деб юритилади) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари жавобгарлиги, фаолиятини ташкил этиш ва ҳисоботи масалалари, шунингдек, раҳбарларнинг функционал мажбуриятлари ва жавобгарлигини белгилайди.

Вазирлик республикада олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимига раҳбарлик қилувчи давлат бошқарув органи ҳисобланади.

2. Вазирлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисоб беради.

3. Вазирлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорларига ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, мазкур Низом ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.

4. Вазирлик юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва давлат тилида ўз номи ёзилган муҳрга, расмий бланкга, мустақил балансга, Ғазначиликда ҳисоб рақамига, банк ҳисоб рақамига, шу жумладан, хорижий валюта ҳисоб рақамига эга бўлади.

5. Вазирликнинг расмий номланиши:

а) ўзбек тилида: Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги - ОЎМТВ;

б) рус тилида: Министерство высшего и среднего специального образования Республики Узбекистан - МВССО;

винглиз тилида: Ministry of higher and secondary specialized education of the Republic of Uzbekistan - MHSSE.

6Вазирликнинг почта манзили: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, 2-Чимбой кўчаси, 96-уй.

2-боб. Вазирликнинг ташкилий тузилмаси

 

7Вазирлик ташкилий тузилмасига қуйидагилар киради:

Вазирликнинг марказий аппарати;

Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш маркази;

Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази;

Бош илмий-методик марказ;

Педагогик инновациялар ва касб-ҳунар таълими ўқитувчилари малакасини ошириш институти;

Ўқув устахоналари, техник регламентлар ва метрологик назорат хизмати;

Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармалари;

Таълим муассасаларида электрон таълимни жорий этиш маркази;

“Маънавият ва маърифат” маркази;

“Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси;

тасарруфдаги олий таълим муассасалари ва олий мактаблар;

тасарруфдаги касб-ҳунар таълими муассасалари.

3-боб. Вазирликнинг вазифа ва функциялари

 

8. Қуйидагилар Вазирликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

- олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими соҳасида замонавий шароитларда иш фаолиятини ташкиллаштиришнинг илғор услуб ва шаклларини эгаллаган, мустақил фикрлайдиган, юксак маънавий-ахлоқий фазилатларга эга бўлган, юқори билимли, малакали кадрларни тайёрлашга қаратилган ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;

- Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонуни ижросини таъминлаш ва улар юзасидан қабул қилинган қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

- юқори малакали, янгича фикрловчи, касбий фаолият соҳасида замонавий билимларга ва малакага эга, шунингдек, ахборот-коммуникация технологиялари ва чет тилларни ўзлаштирган кадрларни олий таълим муассасаларида тайёрлашнинг юқори даражаси ва сифатини таъминлаш;

- олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини идоравий мансублигидан қатъий назар уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, ўқув-педагогик ва илмий-услубий раҳбарликни амалга ошириш, уларда мутахассислар тайёрлаш сифати, таълим мазмуни ва даражасини давлат таълим стандартлари ва малакавий талабларга мослигини таъминлаш;

- энг янги педагогик технологиялар ва ўқитиш услубларидан кенг фойдаланиш асосида олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими жараёнини, ўқув режалари ва фан дастурларини такомиллаштириш, ўқув жараёнини сифат жиҳатидан янгилаш ва ўқитишнинг илғор шакллари, ахборот-коммуникация технологиялари воситаларини жорий этиш;

- олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг маънавий-ахлоқий мазмунини кучайтириш, ёшлар ўртасида мустақиллик ғояларига содиқлик, миллий қадриятларга садоқат, инсонпарварлик ва юксак маънавий ғояларни чуқур сингдириш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишларини ташкил этишни таъминлаш;

- олий таълим муассасаларида илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, уларнинг самарадорлигини ошириш ва тадқиқот натижаларини амалиётга кенг жорий этиш, олий таълим тизими, фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлаш, илмий-тадқиқот ишларига иқтидорли ёшларни кенг жалб этиш ҳамда уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш;

- олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг педагог ва раҳбар кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини ташкил этиш ва такомиллаштириш, педагог кадрларнинг касбий маҳорати сифати ва даражасини узлуксиз ошириш учун шароитларни яратиш, жумладан, педагог ва илмий ходимларнинг хорижий давлатларда малакасини ошириш ва стажировкасини ташкил этиш, шунингдек, олий таълим муассасалари, қайта тайёрлаш ва малака ошириш марказларининг ўқув жараёнларига юқори малакали хорижий олимлар, ўқитувчилар ва мутахассисларни кенг жалб қилиш;

- олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини замонавий ахборот-коммуникация технологиялари воситалари билан таъминлашни ташкиллаштириш, талабалар, ўқитувчилар ва ёш тадқиқотчиларнинг жаҳон таълим ресурслари, илғор илмий адабиётлар электрон каталоги ва маълумотлар базасига кириш имкониятларини кенгайтириш;

- жаҳоннинг илғор тажрибаларини инобатга олган ҳолда республика олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш, шунингдек, халқаро алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, олий таълим соҳасидаги мамлакатимизда эришилган ютуқларни халқаро миқёсда кенг ёритиш;

- вазирлик тасарруфидаги олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида молиявий маблағларни барча манбалар бўйича шакллантириш, айниқса, ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан ва уларнинг самарали ишлатилиши устидан назоратни амалга ошириш.

9. Вазирлик ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ва Вазирлик тасарруфидаги ташкилотларда Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонуни ҳамда бошқа қонун ҳужжатлари бажарилишини таъминлайди;

- давлат таълим стандартлари, олий таълим фанларининг намунавий ўқув режалари ва дастурлари, шунингдек, олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

- Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларига мувофиқ истиқболли таълим йўналишлари ва мутахассисликларини белгилайди;

- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда Олий ва ўрта мхсус, касб-ҳунар таълимининг йўналишлари ва мутахассисликлари классификаторларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритади;

- ўқув жараёнига замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологиялари, янги авлод ўқув ва ўқув-услубий адабиётлар, электрон кутубхоналар жорий этилишини таъминлайди;

- давлат намунасидаги олий ва ўрта махсус маълумот тўғрисидаги ҳужжатларни тайёрлаш ва ҳисобини юритиш тартибини ишлаб чиқади;

олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида таълимга оид қонун ҳужжатлари амалга оширилиши мониторингини олиб боради;

- олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида миллий мустақиллик ғояларига, халқнинг бой миллий ва маданий-тарихий анъаналари ва умуминсоний қадриятларга асосланган, ўсиб келаётган авлодни маънавий-ахлоқий тарбиялаш ташкил этилишини амалга оширади;

- олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасининг намунавий уставини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди ҳамда ва Вазирлик тасарруфидаги олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ва ташкилотларнинг устав (низом)ларини тасдиқлайди;

- Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси билан биргаликда олий таълим сифатини ошириш чора-тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;

- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига республиканинг олий таълим муассасаларига абитуриентларни танлаш ва қабул қилишни такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритади;

- олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартлари ва олий ўқув юртидан кейинги таълимга, шунингдек, педагог кадрлар ва мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга қўйиладиган давлат талабларининг амалга оширилишини таъминлайди;

- педагог кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашни ташкил этишнинг самарали шаклларини, шу жумладан, масофадан туриб ўқитиш шаклини ишлаб чиқади ва амалга оширади;

- олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг раҳбарлари, педагоглари ва муҳандис-педагог ходимларига қўйиладиган малака талабларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

- олий таълим муассасасининг ректори лавозимига тайинлаш учун номзодларни белгиланган тартибда тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тавсия этади, Вазирлик марказий аппарати ходимларини, олий таълим муассасалари проректорларини, филиал директори ва ўринбосарларини, коллежлар, олий мактаб директорларини, Вазирлик тизимига кирадиган ташкилотлар ва ҳудудий бўлинмалар раҳбарларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод этади;

- таълим сифатини оширишга, меҳнат бозорида рақобатбардош кадрлар тайёрлашга, педагог кадрларнинг самарали фаолияти ва ўқув жараёнини ташкил этишга ҳамда рағбатлантиришга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқади, тасдиқлайди ва ўқув жараёнига жорий этади;

- олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг педагог кадрларини танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади ҳамда уларнинг амалга оширилишини назорат қилади;

- олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими соҳасида маркетинг тадқиқотларини ташкил этади, кадрлар тайёрлашнинг мавжуд ва истиқболли йўналишлари бўйича қабул кўрсаткичларини тайёрлайди ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига киритади;

- Вазирлик тасарруфидаги олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини, шунингдек, ўқув-тарбия жараёнини моддий-техник жиҳозлашни молиялаштиришнинг давлат нормативларини белгилаш тўғрисидаги таклифларни ишлаб чиқади;

- Вазирлик тасарруфидаги олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ва ташкилотларнинг хўжалик, ишлаб чиқариш ва молиявий фаолияти устидан назоратни амалга оширади;

- Вазирлик тасарруфидаги олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ва ташкилотларнинг бюджет харажатлари ҳамда тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушган маблағларнинг даромадлар ва харажатлар сметалари ва штат жадвалларини, шунингдек уларга киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказади;

- Вазирлик тасарруфидаги олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ва ташкилотларнинг рўйхатдан ўтказилган харажатлар сметаларини ва тасдиқланган жамланма харажатлар сметаларини, штат жадвалларини, шунингдек уларга киритилган ўзгартиришларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этади;

- Вазирлик тасарруфидаги олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ва ташкилотларда бюджет ҳисоби юритилишини ташкил этиш ва назорат қилишни таъминлайди;

- Вазирлик тасарруфидаги олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ва ташкилотлардан молиявий ҳисоботларни қабул қилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тегишли давр учун жамланма молиявий ҳисоботларни тақдим этади;

- Вазирлик тасарруфидаги олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ва ташкилотларнинг ташкилий тузилмаларини белгиланган тартибда тасдиқлайди;

- Вазирлик тасарруфидаги олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ва ташкилотларнинг бюджетдан ташқари маблағлар тушуми ва сарфланиши устидан назорат қилади;

- Вазирликка марказлаштирилган тартибда ажратиладиган маблағларни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварақларини очади;

- республика илмий-техник дастурлари бўйича фундаментал ва амалий илмий тадқиқотларни бажаришда олий мактабнинг илмий-техник салоҳиятидан самарали фойдаланилишини таъминлайди;

- Вазирлик тасарруфидаги олий таълим муассасалари ва ташкилотлар, илмий-тадқиқот муассасаларида фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотларнинг илмий-техника дастурларини шакллантиради ва амалга оширади;

- талабалар ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат стипендиатларини аниқлайди;

- илмий ва илмий-педагог кадрлар, докторантура орқали белгиланган тартибда тайёрланишини ташкил этади;

- олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга оширади, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ва битимлари асосида хорижий шериклар билан тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатади;

- идоравий мансублиги ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, республиканинг олий таълим муассасаларида хорижий мамлакатлар учун мутахассислар тайёрланишини мувофиқлаштиради;

- Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги билан биргаликда давлат тилида ва бошқа тилларда дарсликлар ва ўқув қўлланмаларни нашр этиш ва уларнинг нусхаларини кўпайтиришнинг йиллик ва истиқболли режаларини ишлаб чиқади;

- Вазирлик тизими ходимларини Ўзбекистон Республикасининг давлат мукофотларига тақдим этишга материалларни кўриб чиқади ва хулоса беради;

- талаба-ёшлар учун белгиланган тартибда спорт тадбирларини ўтказади, уларнинг ғолибларини халқаро танловлар ва мусобақаларга юборади;

- олий мактабни ривожлантириш, фан ва техниканинг долзарб масалалари бўйича белгиланган тартибда республика ва халқаро кенгашлар, конференциялар, симпозиумлар ўтказади.

Вазирлик қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа функцияларни амалга оширади.

4-боб. Вазирликнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

 

10. Вазирлик ўз зиммасига юклатилган вазифа ва функцияларни амалга оширишда қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг кўриб чиқиши учун республикада олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тузилмасини такомиллаштириш ва бошқариш масалалари бўйича таклифлар киритиш;

ҳайъат мажлисларида олий ва ўрта махсус, ксб-ҳунар таълими муассасаларига эга бўлган вазирлик ва идоралар раҳбар ходимларининг таълим фаолиятига оид ахбороти (маърузалари)ни кўриб чиқиш;

давлат органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлардан ва мансабдор шахслардан кадрларга бўлган эҳтиёж тўғрисидаги ахборотни, шу жумладан шартнома асосида тайёрланган мутахассисларнинг ишга жойлаштирилиши мониторингини юритиш учун зарур бўлган таҳлилий материалларни ва бошқа материалларни сўраш ва белгиланган тартибда олиш;

идоравий мансублиги ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида таълим тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши, Вазирликнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари бажарилишини назорат қилиш;

идоравий бўйсуниши ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш масалалари бўйича эксперт хулосалар бериш;

барча манбалар, айниқса, ўқитишнинг тўлов-контракт шакли бўйича олий таълим муассасалари даромадлари шакллантирилиши ва улардан самарали фойдаланилиши устидан назорат қилиш;

олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари учун педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизими фаолиятини мувофиқлаштириш;

вазирлик, идоралардан ва бевосита олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларидан Вазирликка юкланган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган материалларни ҳамда олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бўйича белгиланган статистика ҳисоботини олиш ва таълим муассасаларида ҳисоб ва ҳисоботнинг ҳолати устидан назорат қилиш;

янги авлод дарсликлари ва ўқув қўлланмаларини яратиш, ўқув бинолари ва талабалар яшаш жойларининг моддий ҳолатини яхшилаш, шу жумладан уларни жорий ва мукаммал таъмирлашни амалга ошириш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, олий таълим муассасаларида ижтимоий, тарбиявий, психологик ва бошқа ўқув-услубий, илмий лойиҳалар ва тадқиқотларни ташкил этиш ва ўтказиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларига кўра ўтказиладиган спорт-соғломлаштириш ва бошқа тадбирларни ўтказиш мақсадида хайрия берувчилар маблағлари, халқаро ташкилотларнинг грантлари, шунингдек олий таълим муассасаларининг тўлов-контракт шаклида ўқитишдан тушадиган маблағларининг 5 фоизи миқдоридаги ажратмалари ҳисобига шакллантириладиган Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш;

ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда банк муассасаларида ва бошқа кредит муассасаларида валюта ҳисоб рақамларига эга бўлиш;

мутахассисларни шартнома асосида мақсадли тайёрлаш учун идоравий мансуб олий таълим муассасаларида белгиланган тартибда махсус курслар, кафедралар, факультетлар ва лабораториялар очиш;

муаммоли лабораториялар ташкил этиш ва уларни ёпиш ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишган ҳолда Вазирлик тасарруфидаги олий таълим муассасаларида тармоқ илмий-тадқиқот лабораториялари ташкил этиш ва уларни ёпиш;

Вазирликда республиканинг олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун етакчи олимлар, юқори малакали ўқитувчилар ва мутахассислардан илмий-методик кенгашлар ташкил этиш;

марказий аппаратнинг тасдиқланган тузилмасига Вазирликнинг меҳнатга ҳақ тўлаш фонди ва аппарат ходимларининг чекланган сони доирасида бошқарувнинг технологияси ва техникасини такомиллаштириш зарурияти туфайли келиб чиққан ўзгартиришлар киритиш;

Вазирлик тасарруфидаги олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг амалдаги қонун ҳужжатлари, Вазирликнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари бузилган ҳолда чиқарилган буйруқларини бекор қилиш;

белгиланган тартибда Вазирликнинг мукофотлари, кўкрак нишонлари ва фахрий ёрлиқларини таъсис этиш ҳамда улар билан илғор ходимларни ва профессор-ўқитувчилар таркибини, шунингдек энг яхши илмий ва инновацион ишлари учун олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг талабалари ва ўқувчиларини мукофотлаш;

олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари талаба-ёшларини белгиланган тартибда ваколат доирасида бир таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш, ўқишини қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш, якуний давлат аттестациясини қайта топширишга рухсат бериш;

олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари фаолиятини белгиланган тартибда текшириш.

Вазирлик қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

11. Вазирлик ўз ваколатлари доирасида олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ҳамда олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига эга бўлган вазирлик ва идоралар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган, ўқув жараёнини ташкил этишга, таълим сифатини оширишга, рақобатбарбош кадрлар тайёрлашга, педагог ходимларнинг самарали ишини рағбатлантиришга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни мустақил тасдиқлашга ҳақлидир.

12. Вазирлик, зарур ҳолларда, бошқа вазирлик ва идоралар билан биргаликда қўшма қарорлар ва бошқа ҳужжатлар қабул қилишга ҳақлидир.

13. Вазирлик:

- Вазирликка юклатилган топшириқ ва вазифаларни самарали бажариш, шунингдек, олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими соҳасида давлат сиёсатини самарали амалга оширишга;

- Вазирлик фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришишнинг сўзсиз таъминланишига;

- Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ва бошқа ҳужжатларни, шунингдек, Вазирлик томонидан қабул қилинган қарорларни амалга оширилишининг сифати, якуний натижаларга эришилишига;

- олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини такомиллаштириш, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ва тегишли соҳада ҳудудлар муаммоларини ҳал қилиш бўйича дастурларни, ҳаракат режаларини, йўл хариталарини ва бошқа дастурий  ҳужжатларини самарали амалга оширишга;

- фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига риоя этиш ва ҳимоя қилишни таъминлашга масъулдир.

14. Вазирлик олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими соҳасида давлат сиёсати самарали амалга оширилиши, Вазирлик маблағларидан оқилона фойдаланилиши, шунингдек, ўзига юкланган вазифаларнинг сифатли бажарилиши учун жавоб беради.

 

5-боб. Вазирлик раҳбарларининг асосий функционал мажбуриятлари

 

15. Вазирнинг асосий функционал мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:

- Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари талабларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этиш;

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори билан Вазирликка юклатилган вазифа ва функцияларни амалга оширилишини ташкил этиш, Вазирлик фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш;

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган Вазирлик фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича концепциялар, комплекс дастурлар ва чора-тадбирларни амалга ошириш жараёнини тубдан ва чуқур таҳлил қилиш;

- Вазирлик, унинг тузилмавий ва бўйсунувчи бўлинмалари, олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришиш юзасидан чора-тадбирларни қабул қилиш;

- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш, Вазирлар Маҳкамаси мажлисларида ва унинг раёсатида кўриб чиқиладиган масалаларни муҳокама қилиш жараёнида иштирок этиш;

- Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва унинг ўринбосарлари кўрсатмаларини сўзсиз бажариш;

- ўз ўринбосарлари ваколатларини белгилаш, улар ўртасидаги вазифаларини тақсимлаш, Вазирликнинг бошқа раҳбар ходимларнинг ваколатларини ва шахсий жавобгарлигини белгилаш;

- Вазирлик фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш, иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилишини назорат қилишни таъминлаш;

- Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари бажарилишини ташкил этиш ва мониторингини амалга ошириш бўйича самарали тизим яратиш;

- Вазирлик фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, таркибий ва бўйсунувчи бўлинмалар раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар қабул қилиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида”ги ПҚ-2881-сон қарорига асосан кўрсатмаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши таъминлаш;

- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва кўрсатмаларини самарали бажарилиши, шунингдек, ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;

- Вазирлик ходимларини тизимли равишда қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш;

- Вазирлик тизимида ходимларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолият кўрсатишлари учун зарур шароитларни яратиш, Вазирлик тизимининг кадрлар захирасини шакллантириш;

- Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг номенклатурасига кирадиган бўш лавозимларга тақдим этиладиган номзодлар, шунингдек, Вазирликка қабул қилинаётган бошқа кадрларнинг касбий маҳорати, малакаси, амалий тажрибаси, юқори даражадаги ишбилармонлик ва маънавий сифатлари кафолатини таъминлаш;

- “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни талабларига мувофиқ Вазирлик тизимида коррупцияни ва бошқа жиноятларни олдини олиш бўйича чора-тадбирлар кўриш;

- “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг талабларига қатъий риоя этиш, фаолият соҳалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш;

- Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, зарур ҳолларда бошқа вазирликлар ва идоралар билан биргаликда тегишли қўшма қарорлар қабул қилиш;

- Вазирликка тақдим этилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг таклиф ва лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 14 февралдаги 62-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентида белгиланган муддатларда тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқилишини таъминлаш;

- Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонуни талабларига қатъий амал қилиш,  жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича самарали ишларни ташкил қилиш;

- таркибий бўлинмалар раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам эшитиш ва уларнинг белгиланган кўрсаткичларга эришиш учун шахсий масъулиятини ошириш;

Вазир қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларни амалга оширади.

16. Вазир ўринбосарларининг асосий функционал мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:

- Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари талабларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этиш;

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори билан Вазирликка юклатилган вазифа ва функцияларни амалга ошириш, тегишли таркибий бўлинмалар фаолиятини мувофиқлаштириш;

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган Вазирлик фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича концепциялар, комплекс дастурлар ва чора-тадбирларнинг ижросини таъминлаш;

- Вазирлик ва унинг тузилмавий ва бўйсунувчи бўлинмалари, олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришиш юзасидан чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва раҳбариятга тақдим этиш;

- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида, вазирлик ва идораларда бўлиб ўтадиган мажлисларда ваколат доирасида иштирок этиш;

- Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва унинг ўринбосарлари кўрсатмаларини сўзсиз бажариш;

- раҳбарлик қиладиган таркибий бўлинмалар ваколатларини белгилаш, улар ўртасидаги вазифаларини тақсимлаш ва шахсий жавобгарлигини белгилаш;

- Вазирликнинг таркибий бўлинмалари фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, таркибий ва бўйсунувчи бўлинмалар раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар бажарилишини назорат қилиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида”ги ПҚ-2881-сон қарорига асосан кўрсатмаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил
12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва кўрсатмаларини самарали бажарилишини таъминлаш;

- “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг талабларига қатъий риоя этиш, фаолият соҳалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш;

- Вазирликка тақдим этилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг таклиф ва лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 14 февралдаги 62-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентида белгиланган муддатларда тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқилишини ва хулосалар берилишини таъминлаш;

- Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонуни талабларига қатъий амал қилиш,  жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича самарали ишларни ташкил қилиш;

- тегишли таркибий бўлинмалар раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам эшитиш ва уларнинг белгиланган кўрсаткичларга эришиш учун шахсий масъулиятини ошириш;

Вазир ўринбосарлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларни амалга оширади.

6-боб. Вазирлик раҳбарларининг жавобгарлиги

17Вазир:

- Вазирликка юкланган вазифалар ва функциялар ижроси;

- Мазкур Низомда назарда тутилган Вазирнинг функционал мажбуриятларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавобгардир.

18. Вазир ўринбосарлари:

- Вазирликнинг тегишли таркибий бўлинмаларига юклатилган вазифалар ва функциялар ижроси;

- Мазкур Низомда назарда тутилган Вазир ўринбосарининг функционал мажбуриятларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавобгардир.

 

7-боб. Вазирлик фаолиятини ташкил этиш

§ 1. Вазирлик раҳбарияти

19. Вазирликни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимидан озод этиладиган ва лавозимга тасдиқланадиган Вазир бошқаради.

20. Вазир мақомига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоси ҳисобланади.

21. Вазир ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимларидан озод қилинади ва лавозимига тайинланади.

22. Вазир бўлмаганда унинг ваколатлари бажарилиши тақсимланган вазифаларга мувофиқ ўринбосарлар томонидан амалга оширилади.

23. Вазирликнинг таркибий бўлинмалари раҳбарлари ва ходимлари, шунингдек, Вазирлик тасарруфидаги ташкилотлар раҳбарлари, олий таълим муассасалари проректорлари, филиал директорлари ва ўринбосарлари, коллеж, олий мактаб директорлари, ҳудудий бўлинмалар раҳбарлари Вазир томонидан лавозимига тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

 

§ 2. Вазирликнинг бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги тартиби

 24. Вазирлик ўз вазифаларини амалга оширишда бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.

25. Вазирлик тасарруфидаги олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ва ташкилотлар ўз ваколатлари доирасида тегишли ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши бўйича “йўл хариталари”ни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожланиш соҳалари билан яқиндан ҳамкорлик қилади.

26. Вазирликнинг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли хизмати, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекси раҳбари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ахборот-таҳлил департаменти томонидан назорат қилинади.

 

§ 3. Вазирлик Ҳайъати ва бошқа жамоатчилик кенгашлари

 

27. Вазирлик таркибида (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари (лавозимига кўра), шунингдек, унинг фаолияти асосий йўналишларини мувофиқлаштирадиган таркибий бўлинмалари раҳбарларидан иборат Ҳайъат тузилади.

Ҳайъат сони ва таркиби Вазирлик раҳбарининг таклифи бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

28. Ҳайъатга қуйидаги вазифалар юклатилади:

- Вазирликнинг ушбу Низомда белгиланган асосий фаолиятига доир масалаларни кўриб чиқиш ва амалга ошириш;

- тузилмавий ва идоравий мансуб ташкилотлар, олий таълим муассасалари раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам тинглашни ташкил этиш, қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва Ҳукуматнинг қарорлари билан белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш учун Вазирлик тизими ходимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар кўриш;

- Ҳайъатнинг сайёр кенгайтирилган йиғилишлари ўтказилишини ташкил этиш, Вазирлик фаолияти билан боғлиқ долзарб масалаларни жойида муҳокама қилиш, шунингдек, юзага келадиган муаммоларни бартараф этиш учун тегишли ечимларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

- Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда кўрсатмаларида белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш мақсадида ижро интизомини мустаҳкамлаш, раҳбар ва ходимларнинг шахсий масъулиятини ошириш;

- Ҳайъат Вазирлик ваколатига тааллуқли бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқиш ҳуқуқига эга.

29.  Ҳайъат мажлисига давлат ва хўжалик бошкаруви органлари, бошқа ташкилотлар раҳбарлари таклиф қилиниши мумкин.

30. Ҳайъат, агар унинг мажлисида ҳайъат таркибининг ярмидан кўпи қатнашса, ваколатли ҳисобланади. Кўриб чиқилаётган масалалар юзасидан қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.

31. Ҳайъат  қарорлари Вазирлик раҳбарининг қарорлари ва буйруқлари билан амалга оширилади.

32. Вазирлик раҳбарияти ва Ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар юзага келган тақдирда Вазирлик раҳбарияти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юзага келган келишмовчиликлар тўғрисида ҳисобот беради ва мустақил равишда қарор қабул қилади. Ҳайъат аъзолари ўз фикини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига хабар қилишлари мумкин.

33. Ҳайъат фаолиятини амалга ошириш тартиби Ҳайъат томонидан тасдиқланган регламент билан белгиланади.

34. Вазирликда тегишли соҳалар, кадрлар буюртмачилари, олимлар ва бошқа ташкилотлар вакилларидан иборат Жамоатчилик кенгаши ташкил этилади. Жамоатчилик кенгаши ўз фаолиятини Кенгаш томонидан тасдиқланадиган регламентга мувофиқ амалга оширади.

35. Вазирлик ҳузурида Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими йўналишлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этилади. Кенгашнинг фаолиятини амалга ошириш тартиби Кенгаш тўғрисидаги низомда белгиланади.

Кенгашнинг асосий вазифалари давлат таълим стандартлари, ўқув режалар ва фан дастурлари, ўқув адабиётлари, малака талабларини таълим жараёнига тавсия этиш бўйича хулосалар беришдан иборат.

8-боб. Вазирликни молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш, унинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш  

36. Вазирлик ва унинг тасарруфидаги ташкилотлар, ҳудудий бўлинмалари, олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини моддий-техник таъминлаш харажатларини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, бюджетдан ташқари фондларнинг манбалари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.

37. Вазирлик ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши, мукофотлар, қўшимча ҳақлар, устамалардан ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлардан иборат.

Вазирлик ходимлари лавозим маошларига ҳар ойда қўшиладиган рағбатлантириш хусусиятига эга бўлган қўшимча ҳақлар ва устамалар Вазирликнинг ички локал ҳужжатларига мувофиқ тўланади.

38. Вазирлик ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, бюджетдан ташқари фондларнинг манбалари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.

 

9-боб. Вазирликнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисобдорлиги

39. Вазирлик раҳбарлари ўз фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентига, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига мунтазам равишда ҳисобот беради.

40. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси комплекс раҳбари Вазирлик раҳбарларига юкланган вазифалар самарали бажарилиши бўйича улар фаолияти устидан мунтазам мониторинг олиб боради, Вазирлик фаолияти самарадорлигига холисона баҳо беради.

41. Мониторинг ва баҳолаш якунлари бўйича Вазирликнинг алоҳида ўрнак кўрсатган раҳбарлари ва ходимлари рағбатлантирилади ёхуд йўл қўйилган жиддий камчиликлар учун белгиланган тартибда жавобгарликка тортилиши мумкин.

 10-боб. Якуний қоидалар

42. Вазирлик фаолиятини қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун хужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил “____”_________даги

____-сон қарорига

2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган

 деб эътироф этилаётган айрим ҳужжатлари

РЎЙХАТИ

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 20 июлдаги 341-сон “Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори ва унинг 1, 3-иловалари (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 29-сон, 332-модда).

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 5 июндаги 108-сон “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш бўйича айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 йил, 23-сон,
183-модда) билан тасдиқланган иловасининг 47-банди.

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 26 январдаги 18-сон “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги 2004 йил 20 июлдаги 341-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 йил, 4-5-сон, 33-модда).

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 31 мартдаги 74-сон “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида” 2014 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-378-сон Қонуни) қарори билан тасдиқланган иловасининг 3-банди (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 йил 6 апрель, 13-сон, 155-модда).

5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 декабрдаги 1039-сон “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 августдаги ПҚ-3231-сон “Таълим ва тиббиёт муассасаларини молиялаштириш механизмини ҳамда давлат молиявий назорати тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”) қарори билан тасдиқланган иловасининг 1-банди (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.01.2018 г., № 09/18/1039/0509).

6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 23 сентябрдаги 323-сон  “Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги марказий аппарати тузилмасига қисман ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қарори ва унинг иловаси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 39-сон, 461-модда; 2017 й., 20-сон, 371-модда).

 

Umumiy takliflar

2631