ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
1508 Министерство экономики и промышленности Республики Узбекистан 14/12/2018 29/12/2018 1

Muhokama yakunlandi

O'zbekiston Respublikasi Prezidentining Qarori
“Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида” (Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Товар бозорларида савдони янада эркинлаштириш ва рақобатни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 30 октябрдаги ПФ-5564-сон Фармони)
ID-1508

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Товар бозорларида савдони янада эркинлаштириш ва рақобатни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 30 октябрдаги ПФ-5564-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотсин.

3. Вазирлик и идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий хужжатларини бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири                                                                       А. Арипов


Вазирлар Маҳкамасининг
2018 йил “___” _______ ___-сон қарорига
1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 декабрдаги “Республикада савдо тушуми инкассация қилишини ва назорат-касса машиналаридан фойдаланишни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 548-сон қарорининг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“1. 2018 йил 1 ноябрдан бошлаб нақд пул тушумини топшириш ва ундан фойдаланишнинг қуйидагиларни:

энг кам ойлик иш ҳақининг 20 бараваридан ортиқ миқдорда кунлик ўртача нақд пул тушуми бўлган хўжалик юритувчи субъектлар нақд пулни банк кассаларига инкассация хизматлари орқали ёки мустақил равишда кунлик топшириш имконияти;

ушбу кичик банднинг иккинчи хатбошида кўрсатилган миқдордан кам бўлган кунлик ўртача нақд пул тушумига эга хўжалик юритувчи субъектлар нақд пулни банк кассаларига инкассация хизматлари орқали ўзлари белгилаган даврларда ёки мустақил равишда топшириши имконияти;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда муқобил инкассация хизматларини ташкил этган ҳолда нақд пул тушумини фақат Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг инкассация хизмати орқали топширишни бекор қилиш;

юридик шахслар, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан нақд пулсиз ҳисоб-китобларни олди-сотди шартномаларини тузмасдан инвойс (ҳисоб-фактура) бериш орқали корпоратив банк карточкаларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилишини назарда тутувчи тартибини жорий этиш ҳақидаги таклифларига розилик берилсин.”

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 26 ноябрдаги 407-сон қарори билан тасдиқланган “Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги Низомининг 3-бандидан “фақат улар тегишли лицензия олган тақдирда,” сўзлари чиқариб ташлансин;

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 27 мартдаги “Истеъмол товарлари улгуржи савдоси тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 52-сон қарорида:

а) 2-бандида:

иккинчи хатбошидаги “, шунингдек улар томонидан улгуржи савдони амалга ошириш” сўзлари чиқариб ташлансин;

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

б) 6-банди ўз кучини йўқотсин;

в) 1-иловада:

низом сарлавҳасидан “шунингдек улар томонидан улгуржи савдони амалга ошириш” сўзлари чиқариб ташлансин;

3-банди ўз кучини йўқотсин;

9-банднинг тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

4-боб ўз кучини йўқотсин;

г) 2-илова ўз кучини йўқотсин.


Вазирлар Маҳкамасининг
2018 йил “___” _______ ___-сон қарорига
2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган баъзи қарорлари

РЎЙХАТИ

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 5 ноябрдаги “Улгуржи савдо фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 242-сон қарори;

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 августдаги 225-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар рўйхатининг 2-боб 19-банди;

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 13 июлдаги “Кўчма савдога рухсат бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 233-сон қарори.

Umumiy takliflar

978