ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
1482 Государственная инспекция Республики Узбекистан по надзору за безопасностью полетов 13/12/2018 28/12/2018 5

Muhokama yakunlandi

O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Qarori
Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш киритиш ҳақида
ID-1482

ЛОЙИҲА

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

 

Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш киритиш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг  «Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2018 йил 27 ноябрь ПФ-5584-сонли Фармонини бажариш мақсадида, Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан “Расмий давлат ҳужжатларини тайёрлашга буюртма бериш, уларни тайёрлаш, ҳисобга олиш, сақлаш ва топшириш тартиби тўғрисида” 2000 йил 25 июль 283-сонли қарори билан тасдиқланган (Ўзбекситон Республикаси ҚТ, 2000й. 7-сон,
42-модда) хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тартиби тўғрисидаги Низомнинг 13 банди тўртинчи хат боши чиқариб ташлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий хужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдуҳакимов зиммасига юклатилсин.

 

 

Ўзбекистон Республикаси

         Бош вазири                                                               А.Арипов

 

 

Umumiy takliflar

2468