ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
1465 Министерство финансов Республики Узбекистан 12/12/2018 27/12/2018 5

Muhokama yakunlandi

Idoralarning buyruq yoki qarori
Алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни қайта кўриб чиқиш тўғрисида
ID-1465

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

ҚАРОРИ

Алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни
қайта кўриб чиқиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 23 декабрдаги 327-сон “Алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни жорий этиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:

  1. Алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлар қайта кўриб чиқилиб, улар иловага мувофиқ миқдорларда белгилансин.
  2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2017 йил 27 декабрдаги 187, 2017-74-сон “Алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни қайта кўриб чиқиш тўғрисида”ги қарори (рўйхат рақами 2959, 2017 йил 29 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 52-сон, 1275-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
  3. Мазкур қарор 2019 йил 1 январдан кучга киради.

 

      Молия вазири                                                                          Д. Кучкаров

         Тошкент ш.,

2018 йил “___” __________,

          ________-сон

 

       Давлат солиқ қўмитаси

раисининг биринчи ўринбосари                                                 Б. Мусаев

         Тошкент ш.,    

2018 йил “___” __________,

         _________-сон

               

Ўзбекистон Республикаси
Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг

 

2018 йил  “___” _________даги

_____, __________- сон қарорига

ИЛОВА

 

Алкоголли маҳсулотлар*

учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлар

Сотилаётган товарнинг номи

Ишлаб чиқарувчи

корхоналарнинг энг кам

улгуржи-сотиш нархи

 

Энг кам чакана нарх

 

Вино, 1 литр тайёр маҳсулот учун сўм ҳисобида

 

8 000

9 600

Коньяк, 1 литр тайёр маҳсулот учун сўм ҳисобида

 

29 000

34 600

Ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотлар, 1 литр тайёр маҳсулот учун сўм ҳисобида

 

19 400

23 200

 

*Пиводан ташқари

 

Umumiy takliflar

1056