ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
145 Министерство культуры Республики Узбекистан 08/08/2018 23/08/2018 0

Muhokama yakunlandi

Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан
Маданият ва санъат соҳасида давлат-хусусий шерикликни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-145

ЛОЙИҲА

Маданият ва санъат соҳасида давлат-хусусий шерикликни
амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маданият ва санъат соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 1 августдаги ПҚ–3892-сон қарорига асосан маданият ва санъат тизимини, шу жумладан, маданият ва санъат соҳасининг нодавлат секторини янада ривожлантириш, маданият ва санъат муассасасининг тармоғини кенгайтириш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда Маданият ва санъат соҳасида давлат-хусусий шериклик учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Маданият ва санъат соҳасида давлат-хусусий шериклик тўғрисида Низом 1-иловага мувофиқ;

Маданият ва санъат соҳасида давлат-хусусий шериклик асосида бериладиган давлат мулки объектлар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Нодавлат маданият ва санъат муассасаларини ташкил этиш мақсадида бўш турган ер участкаларини ва бўш турган давлат мулки объектларини бепул асосда тадбиркорлик субъектлари билан давлат-хусусий шериклик тўғрисида уч томонлама битим тузишга рухсат берилсин.

Маданият вазирига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларига давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимлар ўз вақтида ва самарали амалга оширилиши ҳамда хусусий шериклар томонидан ўз зиммаларига олинган мажбуриятларга риоя қилиниши учун шахсий масъулият юклансин.

3. Белгилансинки, бўш турган ер участкаларини ва бўш турган давлат мулки объектларини бепул асосда олган, давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим тузиш хоҳишини билдирмаган тадбиркорлик субъектларига имтиёзли кредитлар ажратилмайди.

4. Тижорат банклари раҳбарларига тижорат банклари билан тадбиркорлик субъектлари ўртасида 10 йил муддатга, шу жумладан, 3 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 7 фоиз ставка бўйича кредит шартномалари белгиланган тартибда тузилишини таъминлаш ва кредит линиялари очиш тўғрисидаги битимларга мувофиқ пул маблағларини олиш учун зарур буюртманомаларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармасига тақдим этиш тавсия қилинсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги нодавлат маданият ва санъат муассасаларини ривожлантириш ва давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш бўйича тадбирларни молиялаштириш учун бир ой муддатда тадбиркорлик субъектларига имтиёзли кредит беришнинг кейинги босқичларини молиялаштиришнинг аниқ манбалари, ҳажмлари ва муддатларини белгиласин.

6. Маданият вазирлигига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда икки ҳафта муддатда нодавлат маданият ва санъат муассасалари ташкил этиш мақсадида фойдаланилиши мумкин бўлган бўш турган ер участкаларини ва бўш турган давлат мулки объектларини шу жумладан ишламайдиган ва бут қилинмаган давлат маданият ва санъат муассасаларини бепул асосда тадбиркорлик субъектларига бериш юзасидан давлат-хусусий шериклик тўғрисида намунавий битим лойиҳасини ишлаб чиқсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.

8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Б.С. Сайфуллаев ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаменти зиммаларига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири



А. Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг
2018 йил “____” __________ даги

____-сон қарорига
1-ИЛОВА

 

Маданият ва санъат соҳасида давлат-хусусий шериклик тўғрисида
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Ушбу Низом маданият ва санъат соҳасида давлат-хусусий шерикликни амалга ошириш тартибини белгилаб беради.

2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:

давлат-хусусий шериклик — хусусий инвестицияларни жалб қилиш, ресурсларни бирлаштириш ва хавф-хатарларни тақсимлаш мақсадида давлат шериги ва хусусий шерикнинг аниқ муддатга юридик расмийлаштирилган маданият ва санъат соҳасидаги ўзаро самарали ҳамкорлиги;

давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим (кейинги ўринларда матнда битим деб юритилади) — томонларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлигини, шунингдек, давлат-хусусий шериклик лойиҳасини ижро этишнинг бошқа шартларини белгилаб берадиган давлат шериги ва хусусий шерик ўртасида тузилган ёзма шартнома;

давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим томонлари (кейинги ўринларда матнда томонлар деб юритилади) — давлат шериги ва хусусий шерик;

давлат шериги тегишлилиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги (кейинги ўринларда Вазирлик деб аталади) ва “Ўзбеккино” Миллий агентлиги;

хусусий шерик — битим тузган ёки битим тузиш истагини билдирган юридик ёхуд жисмоний шахс. Давлат ташкилотлари хусусий шериклар бўла олмайди, шунингдек, хусусий шериклар тарафида иштирок эта олмайди;

давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим объекти (кейинги ўринларда матнда объект деб юритилади) — битим бўйича нодавлат маданият ва санъат муассасаларини ташкил этиш мақсадида фойдаланилиши мумкин бўлган бўш турган ер участкаларини ва бўш турган давлат мулки объектларини, шу жумладан ишламайдиган ва бут қилинмаган давлат маданият ва санъат муассасалари ҳамда бошқа объектлар;

бут қилинмаган маданият ва санъат муассасалари — режадаги қувватининг 50 фоизи ҳам бут қилинмаган маданият ва санъат давлат муассасалари;

давлат-хусусий шериклик лойиҳаси — муҳим давлат, ижтимоий, иқтисодий
ва илмий-техник аҳамиятга эга бўлган маданият ва санъат соҳасидаги инвестициявий, инновацион, инфратузилмавий ва бошқа тадбирлар мажмуи;

филантропик фаолият — жисмоний ва юридик шахсларнинг фуқароларга ёки юридик шахсларга мол-мулкни, шу жумладан пул маблағларини беғараз (бепул) ўтказиш, бепул тарзда ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш, бошқача кўмак бериш бўйича ихтиёрий фаолияти;

концессия (концессион битим) — муайян муддатга тузилган битим, унга кўра давлат концессионерга қурилиш ишларини амалга ошириш учун ер участкаларига, шунингдек маданият ва санъат муассасасини қайта қуриш ва жиҳозлаш учун биноларга эгалик қилиш (тасарруф этиш ҳуқуқисиз) ва улардан фойдаланиш ҳуқуқини беради, концессион фаолият натижасида концессионер эга бўлган маҳсулот ва даромадлар концессион битимда белгиланган ҳажмда ва шартларда унинг мулки ҳисобланади;

оталиқ — оталиққа олинган маданият ва санъат муассасасига жисмоний ёки юридик шахс (оталиқ) томонидан иқтисодий, молиявий, маданий, таълим ёки бошқа беғараз тизимли ёрдам кўрсатиш бўйича фаолият.

маданият ва санъат муассасалари- театрлар, кинотеатрлар, цирклар, маданият ва истироҳат боғлари, ҳайвонот боғлари, тематик хиёбонлар, маданият ва аҳоли дам олиш марказлари, маданият саройлари, кўргазма заллари, концерт заллари,  маданият ва санъат таълим муассасалари.

нодавлат маданият ва санъат муассасалари – фойдаланилиши мумкин бўлган бўш турган ер участкаларини ва бўш турган давлат мулки объектларини шу жумладан ишламайдиган ва бут қилинмаган давлат маданият ва санъат муассасалари ҳамда бошқа объектларни бепул асосда тадбиркорлик субъектларига давлат-хусусий шериклик асосида тузиладиган битим шартлари билан бериладиган маданият ва санъат муассасаси.

3. Давлат-хусусий шериклик қуйидаги принципларга асосланади:

давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги ахборотнинг очиқлиги ва қулайлиги, бундан давлат сирини ва қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил қилган маълумотлар мустасно;

камситишнинг йўқлиги, битим томонларининг тенг ҳуқуқлилиги;

томонларнинг битим бўйича мажбуриятларни виждонан бажариши;

хавф-хатарлар ва мажбуриятларнинг битим томонлари ўртасида адолатли тақсимланиши;

давлат-хусусий шериклик томонлари ўзаро муносабатларининг шартномада келишиб олинган асоси.

4. Давлат-хусусий шериклик қуйидаги шаклларда амалга оширилади:

маданият ва санъат муассасалари биноларини қуриш мақсадида доимий фойдаланиш учун ер участкаларини бепул тақдим этиш;

давлат мулки бўлган бўш турган кўчмас мулк объектларини, шу жумладан ишламайдиган давлат маданият ва санъат муассасаларининг биноларини «ноль» харид қиймати бўйича реализация қилиш;

бут қилинмаган давлат маданият ва санъат муассасаларининг фойдаланилмайдиган бинолари ёки корпусларини узоқ муддат бепул фойдаланиш учун хусусий шерикларга ўтказиш;

ишлаб турган давлат маданият ва санъат муассасалари ҳудудидаги ер участкаларини нодавлат маданият ва санъат муассасалари ҳамда уларга хизмат кўрсатувчи биноларини қуриш учун доимий фойдаланишга бепул бериш;

мавжуд давлат маданият ва санъат муассасаларини қайта қуриш ва жиҳозлаш ҳамда кейинчалик оталиққа олиш шарти билан нодавлат маданият ва санъат муассасалари объектларини қуриш учун ер участкаларини бепул тақдим этиш;

концессия асосида қуриш, қайта қуриш ва жиҳозлаш учун ер участкаси ёки бино ажратиш;

хусусий шерик мулки негизида ташкил этилган маданият ва санъат нодавлат муассасаларини моддий-техник ва молиявий жиҳатдан таъминлаш;

маданият ва санъат нодавлат муассасаларини моддий-техник ва услубий жиҳатдан таъминлаш;

оталиқ шаклидаги филантропик фаолият.

Давлат-хусусий шериклик танлов асосида амалга оширилади, бундан ушбу банднинг саккизинчи-ўнинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳоллар мустасно.

5. Таркибига Вазирлик, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда матнда Давлат рақобат қўмитаси деб юритилади) кирадиган Танлов комиссияси (кейинги ўринларда матнда Комиссия деб юритилади) камида икки иштирокчидан ариза келиб тушса, танловни ўтказади.

Комиссия тоқ сонли аъзолардан ва камида етти кишидан иборат бўлиши керак. Маданият вазири Комиссия раиси ҳисобланади.

Комиссия ишининг регламенти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

6. Хусусий шерикнинг аризаси кўриб чиқилиши учун Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам иш ҳақининг бир баробари миқдорида давлат шеригининг махсус ҳисобварағига ўтказиб бериладиган йиғим ундирилади.

7. Давлат-хусусий шериклик лойиҳасини давлат шериги ёки хусусий шерик томонидан таклиф этилиши маданият ва санъат соҳасида битим учун асос ҳисобланади.

8. Ушбу Низомга мувофиқ нодавлат маданият ва санъат муассасаларини ташкил этиш учун хусусий шерикларга ер участкаларини тақдим этишда уларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларида белгиланган юридик ва жисмоний шахсларга ер участкаларини тақдим этиш тартиби татбиқ этилмайди.

 

2-боб. Хусусий шерик томонидан давлат-хусусий шериклик лойиҳасини
таклиф этиш тартиби

9. Давлат-хусусий шериклик шартлари асосида маданий хизматини кўрсатиш истагини билдирган хусусий шерик давлат шеригига тегишли ариза беради.

10. Аризада қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:

юридик шахслар учун — хусусий шерикнинг номи ва жойлашган ери, жисмоний шахслар учун — шахсий маълумотлар ва яшаш манзили;

лойиҳани амалга ошириш мақсади;

битимнинг тахмин қилинган объекти ёки ер участкаси тўғрисидаги маълумотлар.

11. Давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида келиб тушган ариза у келиб тушган кундан бошлаб ўн кун ичида давлат шериги томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда Давлат рақобат қўмитаси билан биргаликда кўриб чиқилади.

12. Келиб тушган ариза кўриб чиқилгач ҳамда Вазирлик, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ҳамда Давлат рақобат қўмитасининг ижобий хулосалари олингач, давлат шериги танловни эълон қилади.

Танлов ушбу Низомнинг 3-бобида назарда тутилган тартибда ўтказилади.

13. Ариза ушбу Низомда назарда тутилган талаблар бузилган ҳолда берилган бўлса, ҳужжатлар ариза берувчига бир иш куни мобайнида қайтарилади.

Тақдим этилган аризада талаблар бузилганлиги ҳақидаги хабар ёзма шаклда, шу жумладан электрон ахборот тизими орқали хусусий шерикка топширилади (жўнатилади). Хабарда қандай талаблар бузилганлиги, қонун ҳужжатларининг аниқ нормалари ва хусусий шерик кўрсатилган талаблар бузилишини бартараф этиб, ҳужжатларни давлат шеригига такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилади.

Хусусий шерик талаблар бузилишини бартараф этишга ва ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этишга ҳақли бўлган муддат ёзма ёки электрон хабар олинган кундан бошлаб ўн иш кунидан кам бўлиши мумкин эмас.

Такроран юборилган ҳужжатлар улар такроран юборилган кун қабул қилинган ҳисобланади. Аризани такроран кўриб чиқиш учун йиғим ундирилмайди.

 

3-боб. Давлат шериги томонидан давлат-хусусий шериклик лойиҳасини
таклиф қилиш тартиби

 

14. Давлат шериги минтақа аҳолисининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, шу жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда Давлат рақобат қўмитаси, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек, жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган таклифларни ўрганиш натижалари бўйича ушбу Низомнинг иловасидаги схемага мувофиқ танловни эълон қилиш орқали давлат-хусусий шерикликнинг лойиҳасини амалга оширишни таклиф қилиши мумкин.

15. Давлат шериги танлов бошланишидан 30 кун аввал танлов савдолари ўтказилиши ҳақидаги эълонни Вазирлик расмий сайтининг махсус бўлимига, бошқа оммавий ахборот воситаларига, шу жумладан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ҳамда Давлат рақобат қўмитаси ҳудудий органларининг даврий босма нашрларига ва «Маданият» газетасига, ижтимоий тармоқларга мажбурий тартибда жойлаштиради, шунингдек ушбу ахборотни Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши ва бошқа манбалар орқали тарқатади.

16. Танлов ҳақидаги эълонда қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:

давлат шеригининг номи ва почта манзили, унинг телефон рақами ва электрон почта манзили;

объект номи, жойлашган ери, сони, тавсифи;

давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш шартлари;

давлат-хусусий шерикликни амалга ошириш шаклларига қараб талаб этиладиган инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларнинг энг кичик ҳажми;

танлов ўтказиладиган сана, вақт ва жой;

танлов таклифлари қабул қилинадиган охирги муддат (куни ва соати кўрсатилган ҳолда).

17. Танловда иштирок этиш учун хусусий шерик Вазирликка қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза беради:

юридик шахс рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома ёки паспортнинг кўчирма нусхаси (агар ариза жисмоний шахс томонидан берилган бўлса);

танловда иштирок этиш учун ариза тақдим этиладиган кундан камида бир ой олдин солиқлар, йиғимлар, бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорлик ҳамда бошқа молиявий санкциялар йўқлиги тўғрисида ариза;

хусусий шерикнинг соф активлари тўғрисида ахборот, давлат-хусусий шериклик лойиҳасини реализация қилишнинг молиявий имкониятини тасдиқловчи лойиҳа қийматининг камида 25 фоизи миқдоридаги бошқа ташкилотнинг кафиллиги;

маданият ва санъат муассасаси биносини қуриш (қайта қуриш) учун эскиз лойиҳавий таклиф;

маданият ва санъат муассасаси биносини қуриш учун дастлабки техник-иқтисодий кўрсаткичлар;

хусусий шерик томонидан унинг аризаси Комиссия томонидан кўриб чиқилиши учун давлат шеригининг бюджетдан ташқари махсус ҳисобварағига йиғим киритилганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

Қайта ташкил этилаётган, тугатилаётган ёки банкрот бўлаётган, мол-мулки хатланган  даъвогарларнинг ва белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз деб топилган шахсларнинг танловда иштирок этишига йўл қўйилмайди.

18. Танлов бўйича таклифи давлат-хусусий шериклик лойиҳасини реализация қилиш учун энг мақбул деб топилган иштирокчи танлов ғолиби деб эътироф этилади.

Шунингдек танлов якунлари бўйича таклифларининг параметрлари танлов шартларига мос келадиган, бироқ танлов ҳужжатларига мувофиқ ғолиб томонидан таклиф этилган параметрлар даражасидан пастроқ бўлган захирадаги ғолиб аниқлаб олинади.

Танлов ғолиби давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимни ушбу Низомнинг 22-бандида назарда тутилган муддатларда имзолашни рад этса ёки имзолашдан бўйин товласа, захирадаги ғолиб билан тегишли битим тузишга рухсат берилади. Танловнинг захирадаги ғолиби билан битим танлов ғолиби билан битим тузиш тартибига ўхшаш тартибда тузилади.

19. Фақат бир иштирокчидан ариза келиб тушган тақдирда, танлов ўтказилмайди, қарор эса иштирокчи аризасини ва аризага илова қилинадиган ҳужжатларни танлов эълон қилинган вақтдан бошлаб ўттиз кунлик муддат тугагандан кейин 5 иш куни ичида ўрганиш якунлари бўйича Комиссия томонидан қабул қилинади. Комиссия хусусий шерикнинг таклифлари танлов талабларига мувофиқлигидан келиб чиқиб, ижобий ёки салбий қарор қабул қилади.

20. Давлат шериги Комиссиянинг танлов якунлари бўйича қарори қабул қилинган кунда ўз расмий веб-сайтига ахборот жойлаштириш орқали танлов натижалари ҳақида танлов иштирокчиларини хабардор қилиши шарт.

21.Танлов иштирокчиси қабул қилинган қарорга рози бўлмаса, у қарор устидан судда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

 

4-боб. Битимни тузиш, ўзгартириш, тўлдириш, шунингдек бекор қилиш
ва тугатиш тартиби

 

22. Комиссиянинг ижобий қарори асосида у қабул қилинган кундан бошлаб 10 кун ичида давлат шериги ва хусусий шерик қонун ҳужжатлари ва ушбу Низом талабларига риоя қилган ҳолда битим тузади.

23. Битимда уни амалга ошириш шаклига қараб қуйидагилар келтирилган бўлиши керак:

хусусий инвестициялар объекти ва ҳажми;

битимнинг амал қилиш муддати ва шартлари;

маданият ва санъат муассасаси фойдаланишга топшириладиган ва фаолияти бошланадиган муддатлар;

битим томонларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари;

лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш, пудрат ишлари учун шартномалар тузиш муддатлари, лойиҳани молиялаштириш манбалари, амалга ошириш жадваллари, лойиҳа бажарилишининг бориши устидан техник назорат қилиш тартиби тўғрисида ахборот;

давлат-хусусий шериклик лойиҳаси бажарилиши устидан мониторинг ўтказиш тартиби ва у қай даражада бажарилганлигига берилган баҳо;

инфратузилмавий объектлар, давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш жараёнида ишлаб чиқариладиган ва (ёки) кўрсатиладиган хизматлар сифатига қўйиладиган талаблар;

хусусий шерик томонидан ўз мажбуриятларини бажариш жараёни тўғрисида ҳисоботлар тақдим этиш тартиби ва муддатлари;

давлат шериги ва хусусий шерик ўртасида битим тузиш билан боғлиқ хавф-хатарларни тақсимлаш тартиби ва шартлари;

давлат шериги томонидан хусусий шерикка давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш учун ўтказиб бериладиган инфратузилма объектига эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш тартиби;

маданият ва санъат муассасасидан фойдаланиш, унга техник хизмат кўрсатиш, уни лойиҳалаштириш, қуриш, қайта қуриш, таъмирлаш, модернизациялаш тартиби;

битимнинг амал қилиш муддати тугагандан кейин битимни ижро этиш жараёнида яратилган объектга ва бошқа мулкка доир ҳуқуқларни тақсимлаш тартиби;

битим шартларига риоя қилмаганлиги учун томонларнинг жавобгарлиги;

битимга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тартиби;

битимни бекор қилиш тартиби, шунингдек битимни муддатидан олдин бекор қилиш натижасида етказилган зарарларнинг ўрнини тўлдириш ёки қоплаш тартиби;

хусусий шерик томонидан мажбуриятлар бажарилмаслиги ёки тегишлича бажарилмаслиги учун санкциялар;

битимни амалга оширишда юзага келадиган мунозараларни ҳал қилиш тартиби.

Битимда қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа шартлар ҳам келтирилиши мумкин.

24. Битимни имзолашга тайёрлаш учун давлат шериги хусусий шерикка битим лойиҳасининг матнини тақдим этади.

25. Агар зарур бўлса, битим қоидаларини давлат шериги ва хусусий шерик ўртасида келишиб олиш мақсадида музокаралар ўтказилади.

26. Битим давлат шериги ва хусусий шерик ўртасида икки нусхада, томонларнинг ҳар бири учун биттадан нусхада имзоланади.

27. Тузилган битимларнинг ягона реестри Вазирлик ва “Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан юритилади. Ягона реестр юритиш тартиби Вазирлик ва “Ўзбеккино” Миллий агентлигининг қарори билан белгиланади.

28. Битим томонлар тарафидан имзоланган вақтдан бошлаб кучга киради ва битим муддати тугашигача ёки бекор қилинишигача амал қилади.

29. Битим тузилгандан кейин хусусий шерик қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли фаолиятини амалга ошириш учун лицензия олади.

30. Битимга ўзгартиш ва қўшимчалар қуйидаги ҳолларда киритилиши мумкин:

томонларнинг ўзаро розилиги билан;

давлат шеригининг талаби бўйича — давлат шериги ва хусусий шерикнинг шартнома асосидаги муносабатларига доир маданият ва санъат соҳасини тартибга солиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ўзгариши муносабати билан;

суднинг ҳал қилув қарори бўйича.

31. Битим қуйидаги ҳолларда бекор қилинади:

томонларнинг ўзаро розилиги билан;

хусусий шерик банкрот бўлса ва тугатилса;

давлат шеригининг талаби бўйича — хусусий шерик ўз мажбуриятларини бажармаган тақдирда;

хусусий шерикнинг талаби бўйича — давлат шериги ўз мажбуриятларини бажармаган тақдирда.

Ушбу банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолларда битим бир йилдан кейин бекор қилинади.

32. Битим амал қилиш муддати тугагандан кейин тўхтатилади.

Битимнинг амал қилиш муддати тўхтатилиши томонларни уни бузганлик учун жавобгарликдан озод қилмайди.

 

5-боб. Битим томонларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари

 

33. Хусусий шерик:

давлат-хусусий шериклик лойиҳасини таклиф қилиш тўғрисидаги таклифни кўриб чиқиш учун давлат шеригига тақдим этишга;

ер участкаларини, бўш турган биноларни, шу жумладан ишламаётган давлат маданият ва санъат муассасаларини, шунингдек бут қилинмаган давлат маданият ва санъат муассасаларининг фойдаланилмаётган бинолари ёки корпусларини битим амал қиладиган муддатга бепул асосда олишга ҳамда улардан фойдаланишга;

давлат-хусусий шериклик лойиҳаси нодавлат маданият ва санъат муассасаси шаклида амалга оширилган тақдирда, моддий-техник ва услубий таъминланишга;

бинолар ва иншоотларни харид қилиш, қайта қуриш, замонавий моддий техника воситалар ва жиҳозлар харид қилиш учун имтиёзли кредитлар олишга;

битим шартлари давлат шериги томонидан бузилган тақдирда, уни суд тартибида бекор қилишни талаб қилишга ҳақли.

Хусусий шерик қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

34. Хусусий шерик:

битим ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари талабларига қатъий риоя қилиши;

битим амал қиладиган бутун муддат давомида объект фаолиятининг ихтисослигини сақлаши;

нодавлат маданият ва санъат муассасасида санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормаларига риоя қилиши;

нодавлат маданият ва санъат муассасасини юқори малакали кадрлари билан тўлдириш, маданий-маърифий фаолиятни қонун ҳужжатларига қатъий мувофиқ ҳолда ўтказиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш чораларини кўриши;

маданий хизматларни юқори сифатини таъминловчи қулай шарт-шароитлар яратиши;

миллий менталитет ва илғор халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда маданий хизмат кўрсатиш шакллари, усуллари ва замонавий технологияларидан фойдаланиш асосида маданият ва санъат соҳасидаги ижодий жараёнининг самарадорлигини ва натижадорлигини ошириш чораларини кўриши;

объектнинг тўлиқ ёки қисман молиялаштирилишини, ундан фойдаланилишини, унга техник хизмат кўрсатилишини, шунингдек лойиҳалаштирилиши, қурилиши, қайта қурилиши, таъмирланиши, модернизацияланишини таъминлаши шарт.

Хусусий шерик зиммасида ушбу Низомда ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.

Битим амал қиладиган муддат тугамай туриб хусусий шерик мулки бўлган объектнинг у томонидан мусодара қилинишига йўл қўйилмайди, бундан хусусий шерик Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ алмаштирилиши мустасно.

35. Давлат шериги:

хусусий шерикдан ҳар чоракда битим шартларини бажариш жараёни тўғрисида ҳисобот олишга;

битим шартларини бажариш жараёни устидан мониторинг ўтказишга ва давлат-хусусий шериклик лойиҳалари амалга ошишини баҳолашга;

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига ва битим шартларига риоя этилиши устидан мониторинг ўтказиш доирасида аниқланган қонунбузарликлар бартараф этилишини талаб қилишга;

хусусий шерик айби билан юзага келган объект бўйича зарарлар қопланишини талаб қилишга;

битим шартлари хусусий шерик томонидан бузилган тақдирда, битимнинг суд тартибида бекор қилинишини талаб қилишга;

давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг амалга ошишини молиялаштиришда иштирок этишга ҳақли.

Давлат шериги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

36. Давлат шериги:

хусусий шерикка объектни битимни белгиланган муддатларда, тартибда ва шартларда бепул асосда тақдим этиши;

хусусий шерикларга солиқ имтиёзлари ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа преференциялар тақдим этилишида кўмаклашиши;

бинолар ва иншоотларни харид қилиш, қайта қуриш, техник воситалар ва жиҳозларни харид қилиш учун хусусий шерик имтиёзли кредитлар олишида кўмаклашиши;

хусусий шерикнинг хўжалик фаолиятини олиб боришига аралашмаслиги шарт.

Давлат шериги зиммасида ушбу Низомда ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.

 

6-боб. Нодавлат маданият ва санъат муассасаларининг биноларини қуриш учун ер участкаларини бепул асосда тақдим этиш тартиби

 

37. Нодавлат маданият ва санъат муассасаларини ташкил этиш учун аҳоли пунктлари таркибига кирадиган ер участкалари ажратилади.

38. Давлат шериги 30 йиллик муддатга битим тузилган кундан бошлаб бир кун ичида хусусий шерикнинг — танлов ғолибининг аризасини ер участкасини битимда кўрсатилган шартларда тақдим этиш юзасидан қарор қабул қилиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимиятига ёки туман (шаҳар) ҳокимиятига юборади.

39. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимияти ёки туман (шаҳар) ҳокимияти хусусий шерик аризасини ва Комиссия қарорини объект қурилиши учун ер участкаси тақдим этиш бўйича материаллар тайёрлаш учун Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг ҳудудий бўлинмасига юборади.

40. Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Қурилиш бош бошқармалари (кейинги ўринларда матнда ҳудудий орган деб юритилади) йигирма иш куни ичида ер участкасини тақдим этишга доир материалларни тайёрлайди ва ваколатли органлар (ташкилотлар) билан келишиб олади ҳамда ер участкасини танлаш ва тақдим этишга доир материалларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ёки туман (шаҳар) ҳокимиятига юборади.

41. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ёки туман (шаҳар) ҳокимияти уч кун ичида:

нодавлат маданият ва санъат муассасаларини ташкил этиш мақсадида ер участкасини хусусий шерикка доимий фойдаланиш учун тақдим этиш тўғрисида қарор қабул қилади;

ер участкаси тақдим этиш тўғрисидаги қарорни «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туманлардаги (шаҳарлардаги) филиалига юборади ҳамда давлат шеригини хабардор қилади.

42. «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси филиали ер участкасини тақдим этиш тўғрисидаги қарор қабул қилинганидан сўнг жисмоний ва юридик шахс  мурожаатига асосан ўрнатилган тартибда кадастр йиғма жилдини шакллантиради ва ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказади.

43. Ер участкасини тақдим этишга доир материалларни тайёрлаш ва келишиш билан боғлиқ харажатлар хусусий шерик билан битим тузилгандан кейин у томонидан қопланади.

44. Давлат шериги лойиҳани амалга оширишда:

молиявий маблағлар етарли бўлмаса, имтиёзли кредитлар олишда кўмаклашиши;

маданият ва санъат соҳасида услубий ва консультатив ёрдам бериши шарт.

45. Лойиҳани амалга оширишда хусусий шерик:

аҳоли, айниқса ёшлар учун тўгараклар ва бошқа маданий хизматларни ташкил этиш;

фойда олиш ҳуқуқига эга.

46. Лойиҳани амалга оширишда хусусий шерик зиммасига қўшимча равишда қуйидагилар юклатилади:

туташ ҳудудни қуриш, жиҳозлаш, обод қилиш ва маданият ва санъат муассасасини битимда кўрсатилган муддатларда фойдаланишга топшириш бўйича чоралар кўриш;

Битим мулкни битимнинг амал қилиш муддати тугагандан кейин давлат шеригида қолдириш шарти билан тузилган тақдирда, хусусий шерик битимни узайтириш борасида устувор ҳуқуққа эга бўлади.

 

7-боб. Давлат мулки бўлган бўш турган объектларни, шу жумладан ишламайдиган давлат маданият ва санъат муассасаларининг биноларини «ноль» харид қиймати бўйича реализация қилиш тартиби

 

47. Давлат шериги давлат мулки бўлган бўш турган объектларни, шу жумладан ишламайдиган давлат маданият ва санъат муассасаларининг биноларини «ноль» харид қиймати бўйича ўтказиш жараёнини ташкил этиш учун Давлат рақобат қўмитасига битим тузилган вақтдан бошлаб бир кун ичида танлов ғолиби ҳақидаги ахборотни ва битимнинг кўчирма нусхасини юборади.

48. Давлат рақобат қўмитасининг топшириғига биноан унинг ҳудудий органи ахборот олган вақтдан бошлаб уч кун ичида давлат мулки бўлган бўш турган объектни, шу жумладан ишламайдиган давлат маданият ва санъат муассасаларининг биноларини балансда сақловчига (кейинги ўринларда матнда балансда сақловчи деб юритилади) мулкни Бухгалтерия ҳисоби миллий стандартларига мувофиқ инвентаризациядан ўтказиш тўғрисидаги ёзма талабни юборади.

49. Балансда сақловчи ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда инвентаризация ўтказади ва Давлат рақобат қўмитасининг ҳудудий органига:

инвентаризация комиссиясини ташкил этиш тўғрисидаги буйруқнинг кўчирма нусхасини;

инвентаризация комиссияси мажлисларининг баённомаларини;

инвентаризация комиссияси аъзолари ва раҳбари томонидан имзоланган мулкни инвентаризация қилиш ҳужжатларини;

кадастр ҳужжатлари, шу жумладан кадастр харитаси (режаси) ва ҳуқуқни ўрнатувчи бошқа ҳужжатларни (агар улар бор бўлса);

ер участкасига, ерости бойликларига ва бошқа табиий ресурсларга бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларни;

балансда сақловчининг жамият рўйхатдан ўтказилган жой бўйича солиқ органи томонидан тасдиқланган балансини;

Давлат рақобат қўмитаси томонидан тасдиқланган шакл бўйича давлат мулки бўлган объектларнинг паспортини фотосуратларни (камида тўртта) илова қилган ҳолда тақдим этади.

50. Инвентаризация балансда сақловчи томонидан оралиқ баланс тузилган санада ўтказилади, бунда баланснинг ҳар бир қатори тегишли инвентарь рўйхатлари билан тасдиқланган бўлиши керак.

51. Харид қилувчи Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 279-сонли қарори билан тасдиқланган шартларда инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни қабул қилиши шарти билан инвентаризация ҳужжатлари Давлат мулки бўлган объектларни «ноль» харид қиймати бўйича реализация қилиш тартиби тўғрисидаги низомда назарда тутилган шакллар бўйича тузилади, инвентаризация комиссияси раиси ва аъзолари томонидан имзоланади.

52. Балансда сақловчи ва хусусий шерик ўртасида инвентаризация ҳужжати тузилгач, объектни қабул қилиш-ўтказиш ҳужжати унинг баланси қиймати кўрсатилган ҳолда имзоланади.

53. Объектни қабул қилиш-ўтказиш ҳужжати имзолангач ва хусусий шерик томонидан давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилгач, беш иш куни ичида Давлат рақобат қўмитасининг ҳудудий органи хусусий шерикка «бекор қилиш ҳуқуқисиз» белгиси билан эгалик қилиш ҳуқуқи учун давлат ордерини беради.

54. Битимнинг амал қилиш муддати тугаши билан хусусий шерик ўз мажбуриятларини ва битим шартларини бажарган тақдирда, давлат шериги томонидан тақдим этилган ахборот бўйича Давлат рақобат қўмитасининг ҳудудий органи хусусий шерик томонидан эгалик қилиш ҳуқуқи учун давлат ордерининг асл нусхаси тақдим этилган кундан бошлаб беш иш кунидан ошмайдиган муддатда қабул қилувчи комиссиянинг ҳужжати, шунингдек аудит хулосаси асосида «бекор қилиш ҳуқуқи билан» белгисини қўяди.

55. Давлат шериги лойиҳани амалга оширишда:

молиявий маблағлар етарли бўлмаса, хусусий шерик имтиёзли кредитлар олишига кўмаклашиши;

маданият ва санъат соҳасида услубий ва консультатив ёрдам бериши шарт.

56. Хусусий шерик лойиҳани амалга оширишда:

Аҳоли, айниқса ёшлар учун тўгараклар ва бошқа маданий хизматларни ташкил этиш;

фойда олиш ҳуқуқига эга.

57. Лойиҳани амалга оширишда хусусий шерик зиммасига қўшимча равишда қуйидагилар юклатилади:

туташ ҳудудни қайта қуриш ва жиҳозлаш, обод қилиш ҳамда маданият ва санъат муассасаларини битимда кўрсатилган муддатларда фойдаланишга топшириш бўйича чоралар кўриш;

маданий хизмат кўрсатишда аҳоли қамровининг ўсиши

 

8-боб. Бут қилинмаган давлат маданият ва санъат муассасаларининг фойдаланилмайдиган биноларини (корпусларини) узоқ муддат бепул фойдаланиш учун хусусий шерикларга ўтказиш тартиби

 

58. Давлат шериги 30 йиллик муддатга  битим тузилган вақтдан бошлаб бир иш куни ичида битимни Қорақалпоғистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси, Давлат рақобат қўмитасининг вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бошқармалари қошидаги Давлат мулкини ижарага бериш марказига рўйхатдан ўтказиш учун юборади, шунингдек объектни балансида сақловчига юборади.

59. Тузилган битим шартларига мувофиқ балансда сақловчи ўн кунлик муддат ичида хусусий шерикка объектни тақдим этади, хусусий шерик эса битимнинг амал қилиш муддати тугаши билан ёки битим муддатидан олдин бекор қилинса, балансда сақловчига объектни битим шартларига мос ҳолда қайтариши шарт.

60. Объект хусусий шерикка берилади ва у томонидан объектнинг барча буюмлари ва унга тааллуқли бўлган техник ҳужжатлар билан бирга қайтарилади.

61. Объект томонларнинг ваколатли вакиллари ҳозирлигида икки томонлама ўтказиш тўғрисида ҳужжат тузилган ҳолда ўтказилади ва қайтарилади. Мазкур ҳужжатда қуйидагилар кўрсатилади:

ҳужжат тузилган жой ва сана;

битим реквизитлари (тузилган сана, рақам);

давлат мулкининг техник ҳолати.

Ўтказиш тўғрисидаги ҳужжат томонларнинг ваколатли вакиллари томонидан имзоланади ва томонларнинг муҳрлари билан тасдиқланади.

62. Балансда сақловчи ва хусусий шерик ўртасида ўтказиш тўғрисидаги ҳужжат имзолангач, бир ҳафталик муддатда коммунал ва эксплуатация хизматларини етказиб берувчилар томонидан белгиланган тарифларни ҳисобга олган ҳолда коммунал ва эксплуатация хизматлари бўйича тўловлар миқдорини, уларни киритиш тартиби ва муддатларини тартибга солувчи битим тузилади. Электр энергияни, сув ва газни ҳисобга олувчи зарур ускуналар балансда сақловчи ёки хусусий шерик томонидан битим шартларига мувофиқ ўрнатилади.

63. Давлат шериги лойиҳани амалга оширишда:

молиявий маблағлар етарли бўлмаса, хусусий шерик имтиёзли кредитлар олишига кўмаклашиши;

маданият ва санъат соҳасида услубий ва консультатив ёрдам бериши шарт.

64. Хусусий шерик лойиҳани амалга оширишда:

аҳоли, айниқса ёшлар учун тўгараклар ва бошқа таълим хизматлари ташкил этиш;

фойда олиш ҳуқуқига эга.

65. Лойиҳани амалга оширишда хусусий шерик зиммасига қўшимча равишда қуйидагилар юклатилади:

бут қилинмаган давлат маданият ва санъат муассасаларининг фойдаланилмайдиган биноларини (корпусларини) қайта қуриш, ҳудудни обод қилиш, бут қилинмаган давлат маданият ва санъат муассасасининг биносини жорий таъмирлаш ва муҳандислик коммуникацияларини тегишли ҳолатда сақлаш юзасидан чоралар кўриш, шунингдек маданий хизматларини кўрсатиш учун фойдаланилмайдиган биноларни (корпусларни) битимда кўрсатилган муддатларда фойдаланишга топшириш.

 

9-боб. Ишлаб турган давлат маданият ва санъат муассасалари ҳудудидаги ер участкаларини доимий фойдаланишга бепул бериш тартиби

 

66. Нодавлат маданият ва санъат муассасалари ташкил этиш учун нодавлат маданият ва санъат муассасалари биноларини қуриш учун етарли ҳажмда ортиқча майдонга эга бўлган ишлаб турган давлат маданият ва санъат муассасалари ҳудудидаги ер участкалари тақдим этилади.

67. Давлат шериги 30 йиллик муддатга битим тузилган санадан бошлаб бир кун ичида хусусий шерик — танлов ғолиби аризасини битимда кўрсатилган шартларда ер участкасини тақдим этиш бўйича қарор қабул қилиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ёки туман (шаҳар) ҳокимлигига юборади.

68. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ёки туман (шаҳар) ҳокимлиги объектни қуриш учун ер участкаси тақдим этишга доир материалларни тайёрлаш учун Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг ҳудудий бўлинмасига хусусий шерик аризасини ва Комиссия қарорини юборади.

69. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг ҳудудий бўлинмаси йигирма иш куни ичида ер участкасини тақдим этишга доир материалларни тайёрлайди ва ваколатли органлар (ташкилотлар) билан келишиб олади ҳамда хулосани Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ёки туман (шаҳар) ҳокимиятига юборади.

70. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ёки туман (шаҳар) ҳокимияти уч кун ичида:

Маданият ва санъат муассасаларини ташкил этиш мақсадида ер участкасини хусусий шерикка доимий фойдаланиш учун тақдим этиш тўғрисида қарор қабул қилади;

ер участкаси тақдим этиш тўғрисидаги қарорни «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туманлардаги (шаҳарлардаги) филиалига юборади ҳамда давлат шеригини хабардор қилади.

71. «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси филиали ер участкасини тақдим этиш тўғрисидаги қарор олинган кундан бошлаб икки иш куни ичида тақдим этилган материаллар асосида ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказади, шунингдек хусусий шерикка ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома беради.

72. Ер участкасини тақдим этишга доир материалларни тайёрлаш ва келишиш билан боғлиқ харажатлар хусусий шерик билан битим тузилгандан кейин у томонидан қопланади.

73. Давлат шериги лойиҳани амалга оширишда:

молиявий маблағлар етарли бўлмаса, хусусий шерик имтиёзли кредитлар олишига кўмаклашиши;

маданият ва санъат соҳасида услубий ва консультатив ёрдам бериши шарт.

74. Хусусий шерик лойиҳани амалга оширишда:

Аҳоли, айниқса ёшлар учун тўгараклар ва бошқа маданий хизматларини ташкил этиш;

фойда олиш ҳуқуқига эга.

75. Лойиҳани амалга оширишда хусусий шерик зиммасига қўшимча равишда қуйидагилар юклатилади:

нодавлат маданият ва санъат муассасаларини қуриш ва жиҳозлаш, туташ ҳудудни обод қилиш, нодавлат маданият ва санъат муассасасини битимда кўрсатилган муддатларда фойдаланишга топшириш.

           

10-боб. Мавжуд давлат маданият ва санъат муассасаларини қайта қуриш ва жиҳозлаш ҳамда кейинчалик оталиққа олиш шарти билан нодавлат маданият ва санъат муассасалари объектларини қуриш учун ер участкаларини бепул тақдим этиш тартиби

 

76. Хусусий шерик билан аҳоли пунктидаги ер участкасини тақдим этиш ҳамда мазкур ер участкасида нодавлат маданият ва санъат муассасасини қуриш, қайта қуришга муҳтож бўлган бириктирилган давлат маданият ва санъат муассасасини қайта қуриш ва жиҳозлаш, шунингдек уни кейинчалик оталиққа олиш шарти назарда тутилган битим тузилади.

77. Хусусий шерикка қайта қуриш ва капитал таъмирлаш бўйича комплекс ишлар олиб борилмаган ва капитал таъмирга муҳтож бўлган ҳамда ер участкаси ажратилаётган туманда жойлашган давлат маданият ва санъат муассасаси бириктирилади.

78. Битим тузилгач, давлат шериги бир кунлик муддатда хусусий шерик-танлов ғолиби аризасини ер участкасини битимда кўрсатилган шартларда тақдим этиш юзасидан қарор қабул қилиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ёки туман (шаҳар) ҳокимлигига юборади.

79. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ёки туман (шаҳар) ҳокимлиги хусусий шерикнинг аризасини ва Комиссиянинг қарорини объект қурилиши учун ер участкасини тақдим этишга доир материалларни тайёрлаш учун Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг ҳудудий бўлинмасига юборади.

80. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг ҳудудий бўлинмаси йигирма кун ичида ер участкасини тақдим этишга доир материалларни тайёрлайди ва ваколатли органлар (ташкилотлар) билан келишиб олади ҳамда хулосани Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ёки туман (шаҳар) ҳокимиятига юборади.

81. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ёки туман (шаҳар) ҳокимияти уч кун ичида:

нодавлат маданият ва санъат муассасаларини ташкил этиш мақсадида ер участкасини хусусий шерикка доимий фойдаланиш учун тақдим этиш тўғрисида қарор қабул қилади;

ер участкаси тақдим этиш тўғрисидаги қарорни «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туманлардаги (шаҳарлардаги) филиалига юборади ҳамда давлат шеригини хабардор қилади

82. «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси филиали ер участкасини тақдим этиш тўғрисидаги қарор қабул қилинганидан сўнг жисмоний ва юридик шахс  мурожаатига асосан ўрнатилган тартибда кадастр йиғма жилдини шакллантиради ва ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказади.  

83. Ер участкасини тақдим этишга доир материалларни тайёрлаш ва келишиш билан боғлиқ харажатлар хусусий шерик билан битим тузилгандан кейин у томонидан қопланади.

84. Давлат шериги лойиҳани амалга оширишда:

молиявий маблағлар етарли бўлмаса, хусусий шерик имтиёзли кредитлар олишига кўмаклашиши;

маданият ва санъат соҳасида услубий ва консультатив ёрдам бериши шарт.

85. Лойиҳани амалга оширишда хусусий шерик зиммасига қўшимча равишда қуйидагилар юклатилади:

туташ ҳудудни қайта қуриш ва жиҳозлаш, обод қилиш ҳамда бириктирилган давлат маданият ва санъат муассасасини битимда кўрсатилган муддатларда фойдаланишга топшириш бўйича чоралар кўриш;

ўзига ажратилган ер участкасида нодавлат маданият ва санъат муассасаси қурилишини ва битимда кўрсатилган муддатларда фойдаланишга топширилишини таъминлаш;

бириктирилган маданият ва санъат муассасасини оталиққа олиш, жумладан уни битим амал қиладиган муддатда, бироқ 30 йилдан кам бўлмаган даврда жиҳозлар, ашё, анжом ва бошқа зарур техник воситалар билан таъминлаш.

86. Ажратилган ер участкасида ташкил этилган нодавлат маданият ва санъат муассасасига давлат-хусусий шерикликнинг бошқа шакллари асосида ташкил этилган маданият ва санъат муассасалари учун белгиланган имтиёзлар татбиқ этилмайди.

 

11-боб. Концессия асосида қуриш, қайта қуриш ва жиҳозлаш учун ер участкаси
ёки бино ажратиш тартиби

 

87. Маданият ва санъат муассасаларини қуриш, қайта қуриш ва жиҳозлаш учун давлат шериги ва хусусий шерик ўртасида концессия асосида битим тузилиши мумкин.

Концессия асосидаги битим ўн беш йил муддатга тузилади.

Маданият ва санъат муассасасини қуриш учун хусусий шерикка аҳоли пунктлари ерлари таркибига кирадиган ер участкаси тақдим этилади.

Маданият ва санъат муассасасини қайта қуриш ва жиҳозлаш учун хусусий шерикка бўш турган, шу жумладан фойдаланилмаётган, давлат маданият ва санъат муассасалари ҳудудида жойлашган бинолар ажратилади.

Ер участкаси ёки бино бепул асосда тақдим этилади.

Хусусий шерик тақдим этилган ер участкасига ва биноларга тасарруф этиш ҳуқуқисиз эгалик қилади ва улардан фойдаланади.

Маданият ва санъат муассасасини қуриш, қайта қуриш, жиҳозлаш ва ундан фойдаланиш натижасида хусусий шерик томонидан олинган даромадлар концессия битимида белгилаб бериладиган миқдорларда унинг мулки ҳисобланади.

Хусусий шерикнинг маданият ва санъат муассасасини қуриш, қайта қуриш ва жиҳозлаш билан боғлиқ харажатлари давлат шеригининг талабномалари бўйича 15 йил давомида битимда белгиланган тартибда концессия асосида Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармаси томонидан қопланади. Хусусий шерикка битимда кўрсатилган мазкур харажатларни тўлаш жадвали Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан келишиб олиниши лозим.

88. Давлат шериги лойиҳани амалга оширишда маданият ва санъат соҳасида услубий ва консультатив ёрдам бериши шарт.

89. Лойиҳани амалга оширишда хусусий шерик:

Аҳоли, айниқса ёшлар учун тўгараклар ва бошқа маданий хизматларни ташкил этиш;

асосий фаолиятдан, шунингдек бошқа қўшимча фаолиятдан фойда олиш ҳуқуқига эга. Қўшимча фаолиятни амалга ошириш давлат шериги билан олдиндан келишиб олинади ва бундай фаолиятни амалга оширишда тақдим этилган ер участкасининг кўпи билан 30 фоизидан фойдаланилади.

90. Давлат-хусусий шериклик концессия асосида амалга оширилса, хусусий шерик қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади:

туташ ҳудудни қуриш, жиҳозлаш, обод қилиш, маданият ва санъат муассасасини битимда кўрсатилган муддатларда концессия асосида фойдаланишга топшириш бўйича чоралар кўриш.

91. Концессия асосидаги битимнинг амал қилиш муддати тугаши билан маданият ва санъат муассасаси давлат шериги мулкига ўтказилади.

 

12-боб. Хусусий шерик мулки негизида ташкил этилган нодавлат маданият ва санъат муассасаларини моддий таъминлаш шаклидаги давлат-хусусий шерикликни амалга ошириш

 

92. Хусусий шерик мулки негизида ташкил этилган нодавлат маданият ва санъат муассасаларини моддий таъминлаш шаклидаги давлат-хусусий шериклик лойиҳаси хусусий шерик ташаббуси билан танлов ўтказилмай ва тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиш асосида улар билан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш орқали амалга оширилади.

93. Давлат-хусусий шерикликни мазкур шаклда амалга ошириш учун хусусий шерик давлат шеригига қуйидаги ҳужжатлар илова қилинган аризани тақдим этади:

юридик шахс рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақида гувоҳнома;

ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақида гувоҳнома;

биноларга бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақида гувоҳнома;

ёнғин назорати органларининг мавжуд бинолар ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мослиги ҳақидаги хулосаси;

санитария-эпидемиология назоратининг мавжуд бинолар ва хоналарнинг гигиена қоидалари, нормалари ва нормативларига мослиги ҳақидаги хулосаси;

хусусий шерик тегишли ходимларининг олий ёки ўрта махсус маълумоти борлигини тасдиқловчи ҳужжатлар.

94. Хусусий шерикнинг лойиҳани амалга ошириш тўғрисидаги аризаси давлат шериги томонидан ариза келиб тушган кундан бошлаб 15 кун ичида кўриб чиқилади.

Лойиҳани амалга ошириш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, давлат шериги ва хусусий шерик ўртасида етти кун ичида битим тузилади.

95. Битим хусусий шерик тегишли фаолият турлари бўйича лицензия олган кундан бошлаб кучга киради.

96. Давлат шериги лойиҳани амалга оширишда:

молиявий маблағлар етарли бўлмаса, хусусий шерик имтиёзли кредитлар олишига кўмаклашиши;

маданият ва санъат соҳасида услубий ва консультатив ёрдам бериши шарт;

97. Лойиҳани амалга оширишда хусусий шерик:

Аҳоли, айниқса ёшлар учун тўгараклар ва бошқа маданий хизматларни ташкил этиш;

фойда олиш;

маданият ва санъат муассасасининг раҳбарлари ва ходимлари, созанда, хонанда, режиссёр, балетмейстер, артист, актёр, раққоса ва маданият ходимлари иш ҳақига сарфланадиган харажатларни қоплаш учун давлат маданият ва санъат муассасалари учун белгиланган шартларда қўшимча бюджет субсидияларини олиш ҳуқуқига эга.

 

13-боб. Оталиқ шаклидаги филантропик фаолият тарзида давлат-хусусий
шерикликни амалга ошириш

 

98. Оталиқ шаклидаги филантропик фаолият тарзида давлат-хусусий шериклик лойиҳаси хусусий шерикнинг ташаббуси билан танлов ўтказилмай ва тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиш асосида улар билан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш орқали амалга оширилади.

99. Оталиқ шаклидаги филантропик фаолият тарзида давлат-хусусий шериклик лойиҳаси юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрий беғараз ёрдами (фаолияти) орқали амалга оширилади. Бу ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш ва хайрия мақсадида бошқача кўмак бериш учун мол-мулкни, шу жумладан пул маблағларини давлат маданият ва санъат муассасаларига бепул ёки имтиёзли шартларда ўтказишда ифодаланади.

100. Оталиқ шаклидаги филантропик фаолият тарзида давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш учун хусусий шерик давлат шеригига қуйидаги ҳужжатлар илова қилинган аризани тақдим этади:

юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг кўчирма нусхаси (агар ариза жисмоний шахс томонидан берилган бўлса);

ўтказиб берилаётган мулк ва пул маблағлари тўғрисида маълумотлар;

ишлар ва хизматларни имтиёзли асосда тақдим этиш шартлари;

хусусий шерикнинг молиявий ресурслари тўғрисида маълумотлар.

101. Хусусий шерикнинг лойиҳани амалга ошириш тўғрисидаги аризаси давлат шериги томонидан ариза келиб тушган кундан бошлаб 10 кун ичида кўриб чиқилади ва минтақа аҳолисининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, лойиҳани амалга ошириш тўғрисида 1 йиллик муддатга битим тузиш тўғрисида қарор қабул қилинади.

102. Хусусий шерик лойиҳани амалга оширишда:

ўз ходимларининг фарзандларини оталиғи остидаги давлат маданият ва санъат муассасасига юборишда устуворликка эга бўлиш;

оталиғи остидаги давлат маданият ва санъат муассасаси иш режими ўзгаришини келишиш;

ўз хайр-эҳсонларидан фойдаланиш мақсади ва тартибини белгилаб олиш;

тақдим этилаётган маблағлар ва мол-мулкдан мақсадли фойдаланиш тўғрисида ҳисобот талаб қилиш ҳуқуқига эга.

Бунда қонун ҳужжатларига мувофиқ хусусий шерикнинг солиқ солиш базаси бириктирилган давлат маданият ва санъат муассасасига ҳомийлик ва хайрия ёрдами тарзида юбориладиган маблағлар суммасига камаяди.

103. Хусусий шерик лойиҳани амалга оширишда:

битимда белгиланган ҳажмларда ва муддатларда ҳомийлик ёрдамини кўрсатиши;

оталиғи остидаги давлат маданият ва санъат муассасаси фаолиятини ривожлантириш ва унинг сифатини оширишдан бошқа мақсадларда ёрдам юбормаслиги шарт.

104. Давлат шериги лойиҳани амалга оширишда:

олинган маблағлардан мақсадли фойдаланилишини таъминлаши;

олинган хайр-эҳсонлар ҳисобини юритиши;

хайр-эҳсонлар олинган кундан бошлаб ўн кун ичида улар тўғрисида оммавий ахборот воситаларида, шунингдек агар ўз расмий веб-сайтлари мавжуд бўлса, мазкур веб-сайтларда ахборот бериши;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлардан фойдаланиш учун хусусий шерикка тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этиши шарт.

 

14-боб. Нодавлат маданият ва санъат муассасаларига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратиш

 

105. Давлат шериги нодавлат маданият ва санъат муассасасининг молиялаштириш ҳажмлари тўғрисидаги барча зарур ҳисоб-китобларни ўз ичига олган давлат субсидиялари ажратилиши тўғрисидаги мурожаатини кўриб чиқиб, Комиссия ижобий қарор қабул қилган бўлса, хусусий шерик билан 3 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга битим тузади.

106. Давлат шериги ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига битимлар рўйхатини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган қўшимча харажатларни кўрсатган ҳолда тақдим этиб боради.

107. Бир вақтнинг ўзида хусусий шерик маҳаллий молия органини фаолият бошланганлиги ҳақида хабардор қилади, битимнинг кўчирма нусхасини ва жорий ой учун қабул қилиш режасини тақдим этади.

108. Хусусий шерик қўшимча тарзда ҳисобот ойидан кейинги ҳар ойнинг 3 санасигача маҳаллий маданият органига амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ахборотни тақдим этиши шарт.

109. Маҳаллий маданият органлари ҳисобот ойидан кейинги ҳар ойнинг 10 санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган тартибга мувофиқ нодавлат маданият ва санъат муассасасига субсидия ажратади.

 

15-боб. Якунловчи қоидалар

 

110. Вазирлик зарурат бўлса, хусусий шерик билан келишув бўйича давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимга, жумладан хусусий шерик томонидан аҳоли, айниқса ёшлар учун тўгараклар, маданий-маърифий тадбирлар ва турли хил концерт-томошаларда ижтимоий кўмакка муҳтож оила ва уларнинг тўловининг имтиёзли ҳажмларини оширишга доир қисмига ўзгартишлар киритиш ҳуқуқига эга.

111. Ушбу Низом талабларини бузганликда айбдор шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

Umumiy takliflar

1009