Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
14471 O’zbekiston Respublikasi Davlat soliq qo'mitasi 04/03/2020 19/03/2020 7

Muhokama yakunlandi

Idoralarning buyruq yoki qarori
Ундирилиши умидсиз деб эътироф этилган солиқ қарзини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
ID-14471

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

ҚАРОРИ

Ундирилиши умидсиз деб эътироф этилган солиқ қарзини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

 

        Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 96-моддасига асосан Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:

       1. Ундирилиши умидсиз деб эътироф этилган солиқ қарзини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

           2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

                     Давлат солиқ қўмитаси раиси                                                  Б. Мусаев

              

                               Тошкент ш.,

                    2020 йил “___” _________,

                                _________-сон

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси
Давлат солиқ қўмитасининг
2020 йил “___” ___________
____-сон қарорига
ИЛОВА

Ундирилиши умидсиз деб эътироф этилган солиқ қарзини
ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ

       Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 96-моддаси, Фуқаролик кодекси ва “Банкротлик тўғрисида”ги Қонунинига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, ундирилиши умидсиз деб эътироф этилган солиқ қарзини давлат солиқ хизмати органлари (бундан буён матнда солиқ органи деб юритилади) томонидан ҳисобдан чиқариш тартибини белгилайди.

         Ушбу Низом нормалари бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари ва нотижорат ташкилотларига нисбатан тадбиқ этилмайди.

1-боб. Умумий қоидалар

       1. Қонун ҳужжатларига мувофиқ ундирилиши умидсиз деб эътироф этилган солиқ қарзи ушбу Низомда белгиланган тартибда ҳисобдан чиқарилади.

       2. Ҳисобдан чиқарилган солиқ қарзининг ҳисоби солиқ органи томонидан белгиланган тартибда юритилади.

      3. Солидар тартибда кўрилган чоралар натижасида солиқ қарзи ҳисобдан чиқарилгандан кейин ундирилган солиқ қарзи айнан ҳисобдан чиқарилган солиқ қарзи учун ҳисобга олинади.

       4. Ваколатли органнинг ундирилиши умидсиз солиқ қарзини ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги қарори унинг юқори турувчи органи томонидан бекор қилиниши мумкин.

2-боб. Солиқ қарзининг ундирилиши умидсиз қарз
деб эътироф этиш асослари

      5. Солиқ кодексининг 60-моддасига мувофиқ суд қарори билан мажбуриятнинг бекор қилиниши туфайли ёки банкротлик орқали тугатиш, қарздорнинг вафоти ёхуд даъво муддати ўтиши (тугаши) сабабли тўланиши мумкин бўлмаган қарз ундирилиши умидсиз қарз деб эътироф этилади.

      6. Солиқ кодексининг 96-моддасига мувофиқ солиқ қарзи қуйидаги ҳолатларда ундирилиши умидсиз деб эътироф этилади:

       а) банкротлик орқали тугатилган юридик шахснинг мол-мулки етарли эмаслиги сабабли солиқ қарзи узилмай қолганда. Бунда, Оила кодексининг 34-моддасига асосан
эр-хотиннинг умумий мол-мулки ҳисобидан ундириш тартиби, муассислар (иштирокчилар) ва мулкдорлардан ундириш кўзда тутилган солиқ қарзини ундирувида ҳам тадбиқ этилади;

      б) якка тартибдаги тадбиркор банкрот деб эътироф этилганда қарздорнинг
мол-мулки етарли эмаслиги сабабли солиқ қарзи узилмай қолганда. Бунда, банкрот деб эътироф этилган якка тартибдаги тадбиркорнинг солиқ қарзи ундируви Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 34-моддасига асосан эр-хотиннинг умумий мулкидаги тегишли улушига ҳам қаратилган бўлиши лозим. Агар, якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти Ўзбекистон Республикасининг “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунининг 6 - моддаси 3 - қисмида белгиланган тартибда ташкил этилган бўлса, солиқ қарзи эр - хотиннинг барча мол-мулклари ҳисобидан тўлиқ ундириш чоралари кўрилган бўлиши шарт;

      в) якка тартибдаги тадбиркор вафот этган ёки вафот этган деб эълон қилинганлиги муносабати билан унинг мол-мулки солиқ қарзини узишга етарли бўлмаганлиги сабабли солиқлардан қарзи узилмай қолганда. Бунда, вафот этган жисмоний шахснинг якка тартибдаги тадбиркор фаолияти бўйича ундирилмасдан қолган солиқ қарзи ундируви ундан мерос бўлиб қолган мол-мулклар қиймати доирасида унинг меросхўрларига қаратилган бўлиши шарт;

     г) жисмоний шахс вафот этганлиги ёки жисмоний шахс вафот этган деб эълон қилинганлиги муносабати билан унинг мол-мулки солиқ қарзини узишга етарли бўлмаганда;

     д) вафот этган жисмоний шахснинг солиқ қарзи мол-мулкини мерос қилиб олган меросхўри (меросхўрлари) томонидан мерос қилиб олинадиган мол-мулкнинг қиймати доирасида меросдаги улушига мутаносиб равишда узилади ва мерос қилиб олинадиган мол-мулк қийматидан ортиқ суммаси ундирилиши умидсиз сумма деб эътироф этилади. Бунда, мерос бўлиб ўтаётган мол-мулклар қиймати меросхўр томонидан баҳоловчи ташкилотларига қайта баҳолатиш орқали аниқланади ҳамда мол-мулкни баҳолатиш билан боғлиқ харажатлар меросхўр томонидан тўлаб берилади.

       е) вафот этган жисмоний шахснинг меросхўри бўлмаганда ёки меросхўр (меросхўрлар) мерос олиш ҳуқуқидан воз кечганда;

        ж) солиқ органи солиқ қарзини ундиришнинг белгиланган муддати ўтиши муносабати билан уни ундириш имкониятини йўқотганлиги тўғрисида суд томонидан ҳужжат қабул қилинганда, шу жумладан суд томонидан солиқ қарзини ундириш тўғрисида ариза беришнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклашни рад этиш ҳақида ажрим чиқарилганда;

        з) чет эллик юридик шахс солиқ органидан ҳисобдан чиқарилганда, доимий муассасанинг мол-мулки етарли эмаслиги ва Ўзбекистон Республикасининг норезиденти бўлган юридик шахс томонидан тўлаш имконсизлиги сабабли солиқ қарзи тўланмаганда. Бунда, тугатилган юридик шахслар, чет эллик юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар солиқ органида қайтадан ҳисобга қўйилганда ёки фаолияти тикланганда солиқ қарзи ҳам қайта тикланиши лозим.

3-боб. Солиқ қарзини ундирилиши умидсиз қарз деб эътироф этиш
ва уни ҳисобдан чиқариш бўйича ваколатли органлар

      7. Солиқ кодексининг 96-моддаси 2-қисмига асосан қуйидагилар ундирилиши умидсиз солиқ қарзини ҳисобдан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш ваколатига эга:

       ушбу Низомнинг 6-банди а, б, в, г, д ва е-кичик бандларида назарда тутилган ҳолатларда, юридик шахс жойлашган ҳудуддаги ёки жисмоний шахснинг яшаш жойи бўйича солиқ органи;

      ушбу Низомнинг 6-банди ж, з-кичик бандларида назарда тутилган ҳолатларда солиқ тўловчи ёки солиқ агенти ҳисобда турган жойдаги солиқ органлари.

      8. Солиқ тўловчи жойлашган жойдаги давлат солиқ инспекциясининг умидсиз солиқ қарзини ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги қарори солиқ тўловчининг солиқ мажбурияти юзага келган бошқа давлат солиқ инспекцияси ёки Йирик солиқ тўловчилари бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси томонидан ижро этилиши шарт.

4-боб . Солиқ қарзини ундирилиши умидсиз деб эътироф этиш бўйича
тасдиқловчи ҳужжатлар рўйхати

     9. Қуйидаги ҳужжатлар қарздорнинг ундирилиши умидсиз деб эътироф этилган солиқ қарзини ҳисобдан чиқариш тўғрисида қарор чиқариш учун асос ҳисобланади:

      а) қарздор юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркорнинг банкротлик таомилларига кўра тугатишга доир иш юритуви тамомланганлиги тўғрисидаги суд ажрими асосида солиқ тўловчини ягона давлат реестридан чиқарилганлиги тўғрисида давлат хизматлари марказининг маълумотномаси;

      б) Солиқ кодексининг 129-моддаси 7-қисмига асосан Давлат солиқ қўмитаси томонидан тасдиқланган ҳужжатлар рўйхати асосида тақдим этиладиган чет эллик юридик шахсни солиқ органидан ҳисобдан чиқарилганлигини тасдиқловчи маълумотнома ҳамда доимий муассасанинг мол-мулки етарли эмаслиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуни 37, 40 ва 62-моддаларига асосан давлат ижрочиси томонидан ваколат доирасида кўрилган барча чоралар натижасиз бўлганлиги сабабли ҳамда солиқ қарзини ундириш имконсизлиги тўғрисида давлат ижрочиси қарори;

       в) қарздор жисмоний шахснинг вафот этганлиги тўғрисида гувоҳнома ёки вафот этган деб эълон қилинганлиги тўғрисидаги суд ажрими, меросхўрларнинг меросдан воз кечганлиги ёки меросхўрларнинг йўқлиги сабабли, меросни эгасиз деб топиш тўғрисида суд қарори;

      г) солиқ органи солиқ қарзини ундиришнинг белгиланган муддати ўтиши муносабати билан уни ундириш имкониятини йўқотганлиги ёки солиқ қарзини ундириш тўғрисида ариза беришнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклашни рад этганлиги тўғрисида суд ҳужжати.

5-боб. Ундирилиши умидсиз деб эътироф этилган солиқ қарзини
ҳисобдан чиқариш тўғрисида қарор

        10. Давлат солиқ инспекция бошлиғи (ўринбосари) буйруғи асосида умидсиз солиқ қарзини ҳисобдан чиқариш бўйича махсус Ишчи гуруҳ тузилади.

         11. Ишчи гуруҳ, қабул қилинадиган қарорларнинг ушбу Низом талабларига мувофиқлигини кўриб чиқади ва белгиланган тартибда келишилгандан сўнг қарор лойиҳаси тасдиқланади.

       12. Ундирилиши умидсиз деб эътироф этилган солиқ қарзини ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги қарор, ушбу Низомнинг 7-бандида келтирилган ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб уч иш кунидан кечиктирмай, ушбу Низомнинг 1-иловасида келтирилган намуна шаклида солиқ органи раҳбари (ўринбосари) томонидан қабул қилинади.

        13. Юридик шахслар, чет эллик юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг ундирилиши умидсиз деб эътироф этилган солиқ қарзини ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги солиқ органи қарори қуйидаги ҳужжатлар асосида қабул қилинади:

        Иқтисодий суднинг банкротлик таомилларига кўра тугатишга доир иш юритуви тамомланганлиги тўғрисидаги ажрими асосида Давлат хизматлари марказининг солиқ тўловчи тугатилганлиги тўғрисида ягона давлат реестрига тегишли ёзув киритилганлигини тасдиқловчи маълумотнома нусхаси;

       чет эллик юридик шахс солиқ органидан ҳисобдан чиқарилганлиги тўғрисида маълумотнома;

       ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ белгиланган шакл бўйича ундирилиши умидсиз солиқ қарзи суммаси тўғрисидаги маълумотнома;

      қарздор якка тартибдаги тадбиркорнинг вафот этганлиги тўғрисида гувоҳнома ёки вафот этган деб эълон қилинганлиги тўғрисида суд ажрими ёки меросхўрларнинг меросдан воз кечганлиги ёки меросхўрларнинг йўқлиги сабабли, меросни эгасиз деб топиш тўғрисида суд қарори.

     14. Жисмоний шахсларнинг ундирилиши умидсиз солиқ қарзини ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги қарори қуйидаги ҳужжатлар асосида қабул қилинади:

     қарздор жисмоний шахснинг вафот этганлиги тўғрисида гувоҳнома ёки вафот этган деб эълон қилинганлиги тўғрисидаги суд ажрими, меросхўрларнинг меросдан воз кечганлиги ёки меросхўрларнинг йўқлиги сабабли, меросни эгасиз деб топиш тўғрисида суд қарори.

       ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ белгиланган шакл бўйича ундирилиши умидсиз солиқ қарзи суммаси тўғрисидаги маълумотнома.

       15. Қарор лойиҳаси солиқ органининг тегишли бўлим (шўъба)лари билан келишилиши шарт.

6-боб. Ундирилиши умидсиз деб эътироф этилган солиқ қарзини
ҳисобдан чиқариш тартиби

       16. Солиқ органлари томонидан умидсиз солиқ қарзини ҳисобдан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилинган ёки қарор ижро учун келиб тушган санадан кейинги иш кунидан кечикмай солиқ тўловчининг шахсий карточкасига Солиқ қарзини ундиришни ташкил қилиш бўлим (шўъбаси) томонидан бу ҳақида тегишли ёзув киритилади. Бунда, ушбу ёзувни киритиш алоҳида модул орқали амалга оширилади.

      17. Жисмоний шахснинг умидсиз деб топилган ёки ундируви меросхўр(лар)га қаратилган солиқ қарзига ҳисобланган пеня ва жарималар суммаси, Солиқ кодексининг 94-моддаси 1-қисмига асосан тўлиқ ҳисобдан чиқарилади.

      18. Ундирилиши умидсиз деб эътироф этилган солиқ қарзини ҳисобдан чиқаришда ортиқча тўлов юзага келишига йўл қўйилмайди.

7-боб. Ҳисобдан чиқарилган умидсиз солиқ қарзининг
ҳисобини юритиш

      19. Ҳисобдан чиқарилган ундирилиши умидсиз солиқ қарзлари ҳисоби, Юридик ва жисмоний шахсларнинг солиқ қарзлари ҳисобини юритиш дастурида олиб борилади ва асос бўлган ҳужжатлар ушбу дастурга электрон кўринишида сақлаб (бириктириб) қўйилади.

       20. Ҳисобдан чиқарилган ундирилиши умидсиз солиқ қарзи бўйича ҳужжатлар солиқ органининг қарори қабул қилинган санадан бошлаб белгиланган тартибда беш йил давомида солиқ қарзини ҳисобдан чиқарган солиқ органида алоҳида иш жилдида сақланади.

8-боб. Якуний қоидалар

        21. Солиқ органларининг мансабдор шахслари ушбу Низом қоидаларига риоя этилиши ва уларнинг бажарилиши учун шахсан жавобгар ҳисобланади.

       22. Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи (ўринбосари)нинг солиқ қарзини ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги қарори ушбу Низом қоидаларига мувофиқ эмас деб топилганда ваколатли орган ёки суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.

        23. Солиқ тўловчилар ва қонун ҳужжатларига мувофиқ уларнинг манфаатларини ифодаловчи вакил ҳамда банкротлик ишлари бўйича суд бошқарувчилари солиқ органларига тақдим этилган сохта, қалбаки ёки нотўғри маълумотлар, шунингдек ҳужжатлар учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.

      24. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Савдо-саноат палатаси билан келишилган.

               Молия вазири                                                                                Т. Ишметов

               2020 йил “___” __________

             Савдо-саноат палатаси раиси                                                         А. Икрамов

               2020 йил “___” __________

                                                         Умидсиз деб эътироф этилган
                                                       солиқ қарзини ҳисобдан чиқариш  тартиби тўғрисидаги низомга
                                                 1-Илова

 

Ундирилиши умидсиз деб эътироф этилган солиқ қарзини ҳисобдан чиқариш тўғрисида

ҚАРОР

20__ йил «__» _________                    № ________               _________ шаҳар( туман)

 

 

2020 йил ________ ойининг ______куни __________ шаҳар (туман) давлат солиқ инспекцияси бошлиғи (ўринбосари)___________________________________ ишчи гуруҳ иштирокида солиқ тўловчи________________________________ (СТИР__________) нинг ундирилиши умидсиз деб эътироф этилган солиқ қарзини ҳисобдан чиқариш тўғрисида

А Н И Қ Л А Д И:

____________________ (ҳужжат тақдим этган ваколатли орган номи) томонидан тақдим этилган ______________ (dd.mm.yyyy йил ХХ-сонли __________ ҳужжат номи) ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, солиқ тўловчи________________________________ (СТИР__________) нинг ундирилиши умидсиз деб эътироф этилган солиқ қарзини ҳисобдан чиқариш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг *****-моддаси ҳамда Давлат солиқ қўмитасининг Адлия вазирлигида **** йил *** да ***-сон билан рўйхатга олинган қарорига асосланиб

Қ А Р О Р    Қ И Л А Д И:

1. ______________________________ (юридик шахснинг номи, СТИР, жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, СТИР) нинг (СТИР ХХХХХХХХХ) ундирилиши умидсиз деб эътироф этилган ______ сўм ____ тийин солиқ қарзи ҳисобдан чиқарилсин;

2. _________________ бўлими (__Ф.И.Ш__) 3 иш куни ичида ҳисобдан чиқарилган ундирилиши умидсиз солиқ қарзи солиқ тўловчининг шахсий карточкасида белгиланган тартибда акс эттирилсин;

3. Солиқ қарзини ҳисобдан чиқаришда ортиқча тўлов юзага келишига йўл қўйилмасин;

4. Мазкур қарор ва унга илова қилинган ҳужжатлар алоҳида очилган иш жилдида беш йил давомида сақланиши таъминлансин.

 

__________ давлат солиқ инспекцияси

раҳбари (ўринбосари)                                          ________________

                                                                                   (Ф.И.Ш)

                М.Ў.

                                             Ундирилиши умидсиз деб эътироф этилган солиқ қарзини
                                    ҳисобдан чиқариш  тартиби тўғрисидаги низомга 
                                    2-ИЛОВА

 

Солиқ қарзи суммаси тўғрисида маълумотнома

 

_______________________________________________________________________

(юридик шахснинг номи, СТИР, жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, СТИР)

____________________________________________________

 

______ йил «____» __________даги ҳолати бўйича

 

(сўмда)

Т/р

Солиқлар ва мажбурий тўловлар турлари

Қарздорлик:

Ҳаммаси

солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича

ҳисобланган пенялар бўйича

жарималар бўйича

 

 

       

Жами:

       
 

_________________________

              (туман/ шаҳар)

__________/__________________________/                         

   (имзо)            (Ф.И.Ш)

 

_________________________

              (туман/ шаҳар)

__________/__________________________/                         

   (имзо)            (Ф.И.Ш)

 

_________________________

              (туман/ шаҳар)

__________/__________________________/                         

   (имзо)            (Ф.И.Ш)

 

 

Давлат солиқ инспекцияси раҳбари

(раҳбар ўринбосари)

 

 

 

 

 

 

Ҳисобни юритиш ва Бюджет даромадларини прогнозлаштириш бўлими бошлиғи

 

 

 

 

Солиқ қарзини ундиришни

ташкил қилиш бўлими (шўъбаси) бошлиғи

            М.Ў

 

 

Umumiy takliflar: 0

907