Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
1444 O‘zbekiston Respublikasi Iqtisodiy taraqqiyot va kambag'allikni qisqartirish vazirligi 10/12/2018 25/12/2018 3

Muhokama yakunlandi

Idoralarning buyruq yoki qarori
Айрим турдаги акцизли товарларни ишлаб чиқариш ва сотишнинг ҳисоби тизими тўғрисидаги вақтинчалик низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
ID-1444

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 июлдаги 537-сонли “Республикада автомобиль саноатини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банк Бошқаруви қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банк Бошқарувининг 2004 йил 12 июлдаги РА-01-8-31, 95, 2004-49, 256-В-сон қарори (рўйхат рақами 1390, 2004 йил 26 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 30-сон, 347-модда) билан тасдиқланган Айрим турдаги акцизли товарларни ишлаб чиқариш ва сотишнинг ҳисоби тизими тўғрисидаги вақтинчалик низомга иловага асосан ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Иқтисодиёт вазири

Тошкент ш.,

2018 йил “___” ________,

___-сон

                            Б. Ходжаев

Молия вазири

Тошкент ш.,

2018 йил “___” ________,

___-сон

                            Д. Кучкаров

Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

Тошкент ш.,

2018 йил “___” ________,

___-сон

Б. Мусаев

 

Марказий банк раиси

Тошкент ш.,

2018 йил “___” ________,

___-сон

                           М. Нурмуратов

 


Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банк бошқарувининг

2018 йил “___” ________ 
___, ___,
___ ва __________-сон қарорига
ИЛОВА

Айрим турдаги акцизли товарларни ишлаб чиқариш ва сотишнинг ҳисоби тизими тўғрисидаги вақтинчалик низомга киритилаётган ўзгартиришлар

1. IV бўлим номидаги “мамлакатимизда ишлаб чиқарилган” сўзлар чиқариб ташлансин.

2. 11 ва 12-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“11. Жисмоний шахслар томонидан мамлакатимизда ишлаб чиқарилган янги енгил автомобиллар учун тўловларни амалга ошириш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

банкларнинг кассалари орқали нақд пулга;

пул маблағларини омонат (депозит) ҳисоб рақамларидан пул маблағларини ўтказиш йўли билан;

жисмоний шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг пластик карталари воситасида;

жисмоний шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг ссуда ҳисоб рақамларидан пул маблағларини ўтказиш, ҳамда бошқа кредит ташкилотларнинг ҳисобларидан жисмоний шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга кредит (ссуда) бериш йўли билан;

чакана тўлов тизимлари ва мобил иловалар орқали.

12. Юридик шахслар томонидан мамлакатимизда ишлаб чиқарилган янги енгил автомобиллар учун тўловларни амалга ошириш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

пул маблағларини уларнинг ҳисоб рақамлари орқали ўтказиш йўли билан (масофавий банк хизматларини кўрсатиш тизими орқали тўловни амалга оширишни ўз ичига олган ҳолда);

корпоратив банк пластик карталари воситасида.”.

3. 14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“14. Ишлаб чиқарувчи корхона билан дилерлик битимлари тузган расмий дилерлар:

ўз автосалонларига ҳамда мамлакатимизда ишлаб чиқарилган янги енгил автомобиллар ва уларнинг эҳтиёт қисмларини сақлаш учун зарур омборхоналарга эга бўлишлари;

мамлакатимизда ишлаб чиқарилган янги енгил автомобилларга сотувдан олдин ва сотувдан кейин хизмат кўрсатиш учун ўз техник хизмат кўрсатиш станцияларига эга бўлишлари ёки бошқа техник хизмат кўрсатиш станциялари билан мамлакатимизда ишлаб чиқарилган янги енгил автомобилларга сотувдан олдин хизмат кўрсатиш шартномаларини тузишлари;

зарурат бўлганда банк ҳизматларини кўрсатиш учун тижорат банкларига хоналар тақдим этишлари;

сотиб олувчи томонидан ишлаб чиқарувчи корхонанинг маҳсус депозит ҳисоб рақамига тўлов амалга оширилгандан сўнггина енгил автомобилларни чиқаришлари;

мамлакатимизда ишлаб чиқарилган янги енгил автомобиль харид қилинганлиги ҳақида маълумотнома-ҳисобварақни фақатгина:

тўловни амалга оширган юридик шахс номига расмийлаштиришлари, бунда ютуқли ўйинлар бўйича совринлар сифатида, лизинг ва молиявий истеъмол кредити шартномалари бўйича, шуниндек, кейин текинга топшириш учун мамлакатимизда ишлаб чиқарилган янги енгил автомобилларни сотиш ҳоллари бундан мустасно;

расмий дилер билан шартнома тузган жисмоний шахс номига расмийлаштиришлари;

мижозлар билан ҳисоб-китоблар фақатгина тижорат банклари муассасалари, шунингдек, расмий дилерлар автосалонларида ўрнатилган терминал орқали пластик карталар ҳисобидан амалга оширишлари ва ишлаб чиқарувчи корхонанинг махсус депозит ҳисоб рақамига ўтказишлари шарт.

Мамлакатимизда ишлаб чиқарилган ва импорт қилинган янги енгил автомобилларни сотиб олишда юридик шахслар томонидан жисмоний шахс учун тўловни амалга ошириш таъқиқланади (ушбу банднинг еттинчи хатбошида кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно). Бундай холатда тўловни қонунчиликда белгиланган тартибда тўғри амалга ошириш жавобгарлиги, тўловни амалга оширган юридик шахс зиммасига юкланади.”.

4. 15-банднинг:

биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги “талаб қилиб олингунгача маҳсус иккиламчи депозит ҳисоб рақамлари” сўзлар “маҳсус депозит ҳисоб рақамлари” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

саккизинчи хатбошисидаги “талаб қилиб олингунгача маҳсус иккиламчи депозит ҳисоб рақамини” сўзлар “маҳсус депозит ҳисоб рақамини” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

5. 16 банддаги “Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, инкассация қилиш ва бойликларни ташишга доир йўриқнома” (рўйхат рақами 1831-сон, 2008 йил 27 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 26-27-сон, 258-модда)нинг 19-иловасини” сўзлари “Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқнома” (рўйхат рақами 3028-сон, 2018 йил 29 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 йил, 26-сон, 258-модда)даги 14а иловасини” сўзларига алмаштирилсин.

6. 18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“18. Мамлакатимизда ишлаб чиқарилган янги енгил автомобилларга тижорат банклари кассасига қабул қилинган нақд пул маблағлари суммалари ишлаб чиқарувчи корхонанинг маҳсус депозит ҳисоб рақамларида қайд этилади.

Мамлакатимизда ишлаб чиқарилган янги енгил автомобилларни сотадиган расмий дилерлар қўшимча товарлар, эҳтиёт қисмларни сотишдан ва кўрсатилган бошқа хизмат (автотехсервис, ювиш ва бошқалар) учун олинган савдо тушумини ўзларининг асосий депозит ҳисоб рақамларига ўтқазиш мақсадида тижорат банкларининг кассаларига топширадилар.”.

7. 19-банднинг иккинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги “махсус иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига” сўзлар “махсус депозит ҳисобварағига” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

8. 20-банднинг:

биринчи хатбошисидаги “махсус иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақларидан” сўзлар  “махсус депозит ҳисобварақларидан” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошисидаги “махсус иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи” сўзлар “махсус депозит ҳисобварағи” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

9. 21-банднинг биринчи хатбошисидаги “махсус иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағидан” сўзлар “махсус депозит ҳисобварағидан” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

10. 22-банддаги “махсус иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақларини” сўзлар “махсус депозит ҳисобварақларини” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

11. 23-банддаги “махсус иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақларидаги” ва “махсус иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақларини” сўзлар тегишлича “махсус депозит ҳисобварақларидаги” ва “махсус депозит ҳисобварақларини” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

 12. 24-банднинг:

биринчи хатбошисидаги “махсус иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақларига” ва “махсус иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига” сўзлар тегишлича “махсус депозит ҳисобварақларига” ва “махсус депозит ҳисобварағига” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

 иккинчи хатбошисидаги “махсус иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига” ва “махсус иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағидан” сўзлар тегишлича “махсус депозит ҳисобварағига” ва “махсус депозит ҳисобварағидан” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

13. 25-банднинг тшртинчи хатбошисидаги “махсус иккиламчи депозит ҳисоб рақамларининг” сўзлар “махсус депозит ҳисоб рақамларининг” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

14. 27-банддаги ва 28-банднинг иккинчи хатбошисидаги “махсус иккиламчи депозит ҳисоб рақамларига” сўзлар “махсус депозит ҳисоб рақамларига” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

Umumiy takliflar: 1

1088