Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
14402 O’zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi 02/03/2020 17/03/2020 0
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi Qarori
Вазирлар Маҳкамасининг “Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 31 майдаги 408-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида
ID-14402

ЛОЙИҲА

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

 

 

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг “Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 31 майдаги 408-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида

 

 

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” 2019 йил 2 майдаги ЎРҚ–534-сон Қонунига мувофиқ, шунингдек автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларининг малакасини оширишга доир давлат талабларини соддалаштириш ҳамда ушбу турдаги фаолият билан шуғулланувчи барча хўжалик юритувчи субъектлар учун тенг шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Вазирлар Маҳкамасининг “Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 31 майдаги 408-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси
ҚТ, 2018 й., 5-сон, 133-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш ____________________ зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири                                                       А. Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг

20__ йил “___” ________ даги

____-сон қарорига

илова

 

Вазирлар Маҳкамасининг “Автомототранспорт воситалари ва шаҳар

электр транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 31 майдаги 408-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар

 

1. 4-иловада:

49-банди тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.

бешинчи – ўн биринчи хатбошилар тегишинча тўртинчи – ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

2. 5-иловада:

а) 15-банддаги “6 ой давомида кенг қамровли апробациядан ўтган” деган сўзлар чиқариб ташлансин.

б) 16-банднинг учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.

тўртинчи–ўнинчи хатбошилар тегишинча учинчи–тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

Umumiy takliflar: 0

214