Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
14398 Fuqarolik jamiyatini rivojlantirish markazi 03/03/2020 18/03/2020 0
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi Qarori
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг “Волонтёрлик фаолияти тўғрисида” 2019 йил 2 дебабрдаги ЎРҚ-585-сонли Қонунини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси”га мувофиқ шакллантирилган Ишчи гуруҳи томонидан “Ўзбекистон Республикасининг 2020-2021 йилларига мўлжалланган волонтёрлик фаолияти соҳасидаги давлат мақсадли дастури” лойиҳаси
ID-14398

Ўзбекистон Республикасининг 2020-2021 йилларга мўлжалланган волонтёрлик фаолияти  соҳасидаги

ДАВЛАТ МАҚСАДЛИ ДАСТУРИ  

 

Тадбирларнинг номланиши

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. Волонтёрлик фаолиятини ривожлантириш

1.

   Волонтёрлик фаолияти соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширувчи давлат бошқаруви органларининг ишини йўналтириш ва мувофиқлаштириш тартибини ишлаб чиқиш.

   Аҳолининг алоҳида қатлами: кексалар, ишловчи пенсионерлар, вақтинча ишсизлар, уюшмаган ёшлар бўйича волонтёрликни мувофиқлаштирувчи марказларни ташкил этишни кўзда тутиш.

 

  1. Ишчи гуруҳи шакллантириш.
  2. Тегишли норматив-ҳуқуқий хужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш (концепциясини).
  3. Лойиҳани ягона интерактив давлат хизматлари порталига муҳокамадан ўтказиш учун жойлаштириш.
  4. Лойиҳани ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш.
  5. Лойиҳани тайёрловчи ташкилот раҳбари (истисно ҳолларда — биринчи ўринбосари) томонидан виза қўйиш ва уни келишиш учун манфаатдор вазирлик ва идораларга юбориш.
  6. Тегишли норматив-ҳуқуқий хужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2020 йил

март

2020 йил

апрель

 

2020 йил

май

 

2020 йил

июнь

 

2020 йил

июль

 

 

 

2020 йил

июль

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, маданият, маънавият, оммавий ахборот воситалари, ижодий ва жамоат ташкилотлари масалалари котибияти,

Адлия вазирлиги,

Фуқаролик жамиятини ривожлантириш маркази,

 “Юксалиш” УМҲ,

ЎзННТМА,

Манфаатдор вазирликлар ва идоралар

 

2.

   Волонтёрлик мақомини ошириш мақсадида давлат ва ўзини ўзи бошқариш органлари раҳбарларининг волонтёрлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахслар, уларнинг ихтиёрий гуруҳлари ва волонтёрлик ташкилотлари вакиллари билан мунтазам равишда учрашув ва  мулоқотларини ташкил этиш.

 

  1. Волонтёрлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахслар, уларнинг ихтиёрий гуруҳлари ва волонтёрлик ташкилотлари вакиллари билан мунтазам  учрашувлар жадвалини ишлаб чиқиш.
  2. Жойларда ижтимоий соҳалардаги хизматларга талаб ва волонтёрлик хизматларини амалга оширувчи нодавлат нотижорат ташкилотлар имкониятларини аниқлаш юзасидан маълумот базаларини шакллантириш.

 

2020 йил

апрель

 

 

 

2020 йил

июль

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикасининг “Волонтёрлик фаолияти тўғрисидаги” қонуни белгилаган  волонтёрлик фаолияти  йўналишлари бўйича даҳилдор давлат ташкилотлари,

жойлардаги ўзини ўзи бошқариш органлари, Адлия вазирлиги,

ЎзННТМА

3.

   Ўсиб келаётган ёш авлод онгида волонтёрлик фаолиятига нисбатан ижобий фикрни шакллантириш.

 

  1. Ёшларни волонтёрликка жалб қилишга қаратилган чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.
  2. Тегишли норматив-ҳуқуқий хужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

 

2020 йил

       апрель

 

2020 йил

май

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Олий ва маҳсус ўрта таълим вазирлиги, Халқ таълим вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазилиги,

ХАЖФ  “Шарқ аёли”

 

 

4.

   Волонтёрлик фаолиятини оммалаштиришга қаратилган “давра суҳбатлари”ни марказда ва жойларда ўтказиш.

 

  1. “Давра суҳбатлари” дастури ва ўтказиш жадвалларини ишлаб чиқиш ва манфаатдор ташкилотлар билан келишиш.
  2. Жадвалга асосан тадбирлар ўтказилишини таъминлаш.

2020 йил

июль

 

 

2020-2021 йиллар давомида

Фуқаролик жамиятини ривожлантириш маркази,

ЎзННТМА,

Манфаатдор вазирликлар ва идоралар

 

5.

   Волонтёрлар II Республика форумини ўтказиш.

   Форум доирасида “Йил волонтёри”, “Энг яхши волонтёрлик лойиҳаси”, “Энг яхши волонтёрлик ташаббуси” танловларини ўтказиш.

  1. Форум концепциясини ишлаб чиқиш ва манфаатдор ташкилотлар билан келишиш.
  2. Форум ўтказиш юзасидан чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.
  3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фармойиши лойиҳасини ишлаб чиқиш.
  4. Форумни ташкил этиш ва ўтказиш.

2020 йил

июнь

 

2020 йил

июль

2020 йил

сентябрь

 

2020 йил октябрь

Ўзбекистон  Ёшлар иттифоқи , ЎзННТМА,

“Юксалиш” УМҲ,

Фуқаролик жамиятини ривожлантириш маркази,

Манфаатдор вазирликлар ва идоралар

6.

   Волонтёрлар ассоциациясини ташкил қилиш.

  1. Волонтёрлар ассоциациясининг Низомини (Устав) ишлаб чиқиш.
  2. Ташкилий ишларни амалга ошириш.

2020 йил

сентябрь

 

Адлия вазирлиги,

Ўзбекистон  Ёшлар иттифоқи,

ЎзННТМА,

“Юксалиш” УМҲ,

Фуқаролик жамиятини ривожлантириш маркази,

Манфаатдор вазирликлар ва идоралар

7.

   Волонтёрлик фаолиятининг ташкилотчиси, волонтёрлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахс, жисмоний шахсларининг ихтиёрий гуруҳи ва волонтёрлик ташкилотлари томонидан волонтёрлик фаолиятининг қуйидаги йўналишлари бўйича ишлаб чиқилган ижтимоий лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирларни ташкилотнинг йиллик иш режаларига алоҳида бўлим сифатида киритиш ва амалга оширилишини таъминлаш:

кам таъминланганларни, ишсизларни, кўп болаликларни, бошпанасизларни, қаровсиз қолганларни, шунингдек ижтимоий реабилитацияга муҳтож шахсларни қўллаб-қувватлаш;

қаровчиси йўқ беморларни, ногиронлиги бўлган шахсларни, ёлғиз қарияларни ҳамда ўзининг жисмоний, моддий ёки бошқа ўзига хос хусусиятлари сабабли қўллаб-қувватлашга ва ёрдамга муҳтож бўлган шахсларни парваришлашга кўмаклашиш;

табиий ёки техноген тусдаги фавқулодда вазият оқибатида, алоҳида режим, фавқулодда ҳолат жорий этилганда, ижтимоий можаролар, бахтсиз ҳодисалар натижасида жабрланган фуқароларга, шунингдек жиноятлардан жабрланганларга, қочқинларга ёрдам кўрсатиш;

жисмоний ёки бошқа ўзига хос хусусиятлари сабабли ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини амалга ошириши чекланган шахсларга ёрдам кўрсатиш;

атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, маданий меросни, тарихий-маданий муҳитни, дафн этиш жойларини сақлаб қолиш билан боғлиқ тадбирлар ўтказиш;

оммавий спорт, маданий тадбирларни ва бошқа жамоат тадбирларини ташкил этиш билан боғлиқ миллий ҳамда халқаро аҳамиятга молик тадбирларни ўтказишга кўмаклашиш;

алоҳида давр ва фавқулодда ҳолат ҳуқуқий режимларининг амал қилиши вақтида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига, бошқа ҳарбий идораларга, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига волонтёрлик ёрдами кўрсатиш;

уюшмаган ёшлар билан ишлаш, уларнинг орасида хуқуқбузарликни олдини олиш, оммавий маданиятнинг салбий таъсиридан ҳимоялаш.

  1. Чора-тадбирлар лойиҳасини ишлаб чиқиш.
  2. Ижтимоий лойиҳалар йўналишларини белгилаш.
  3. Ижтимоий лойиҳаларини молиялаштириш манбаалари ва миқдорин аниқлаш.
  4. Ташкилотнинг йиллик иш режаларига алоҳида бўлим сифатида киритилишини амалга ошириш ва назорат қилиш.

2020 йил

4 чорак

Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат Фонди,

Ижтимойи шериклик бўйича Махаллий Кенгашлар қошидаги комиссиялар,

ЎзННТМА,

Фуқаролик жамиятини ривожлантириш маркази

 

8.

   Умумжахон волонтёрлик декларациясини ўзбек тилига таржима қилиш ва кенг жамоатчилик ўртасида тарғиб қилиш.

  1. Таржима қилиш учун тажрибали мутахассиларни жалб этиш.
  2. Умумжахон волонтёрлик декларациясини ўзбек тилида нашр этиш.

2021 йил

2  чорак

Фуқаролик жамиятини ривожлантириш маркази,

ЎзННТМА,

“Юксалиш” УМҲ,

Манфаатдор вазирликлар ва идоралар

9.

   Маҳаллий давлат органлари томонидан волонтёрлик фаолиятини  ривожлантиришга ва рағбатлантиришга қаратилган дастурларни ишлаб чиқиш.  Волонтёрлик лойиҳаларини маҳаллий бюджетларда молиялаштиришга қаратилган грант танловларини ташкил қилиш. 

  1. Дастур лойиҳасини ишлаб чиқиш.
  2. Грант танловлари йўналишларини белгилаш.
  3. Волонтёрлик лойиҳаларини молиялаштириш манбалари ва миқдорин аниқлаш.

2020 йил

3-4 чорак

Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат Фонди,

Ижтимоий шериклик бўйича маҳаллий Кенгашлар қошидаги жамоат комиссиялари,

ЎзННТМА,

Фуқаролик жамиятини ривожлантириш маркази, Ўзбекистон  Ёшлар иттифоқи

10.

   Волонтёрлик фаолиятини ҳисобга олиш тартибини ишлаб чиқиш.

    Бунда волонтёрлик фаолиятида иштирок этувчи фуқаролар ҳисобини уларга тақдим этиладиган “Волонтёрнинг шахсий китобчаси”да юритиш ҳамда статистикасини йиллик ҳисоботларига асосан олиб бориш тартибини белгилаш.

  1. Волонтёрлик фаолиятини ҳисобга олиш тартибини ишлаб чиқиш.
  2. “Волонтёрнинг шахсий китобчаси”да юритиш ҳамда статистикасини йиллик ҳисоботларига асосан олиб бориш тартибини ишлаб чиқиш.

 

2020 йил

апрель

Адлия вазирлиги,

Давлат статистик қўмитаси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси,

Манфаатдор вазирликлар ва идоралар,

“Юксалиш” УМҲ,

Интернет-тадбиркорлар уюшмаси

II. Фуқароларнинг ва волонтёрлик ташкилотларининг волонтёрлик фаоллигини рағбатлантириш ва қўллаб - қувватлаш тизимини ривожлантириш

11

   Волонтёрлик фаолияти соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш мақсадида волонтёрликни кўллаб-қувватлаш концепцияси ҳамда волентёрлик фаолияти туғрисидаги низомни  ишлаб чиқиш ва қабул қилиш.

     Унда волонтёрлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш механизмларини шакллантириш.

  1. Ишчи гуруҳини шакллантириш.
  2. Волонтёрликни  кўллаб-қувватлаш концепцияси ва низом лойиҳасини ишлаб чиқиш.
  3. Лойиҳани ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш.
  4. Лойиҳани Ягона интерактив давлат хизматлари порталига муҳокамадан ўтказиш учун жойлаштириш.
  5. Лойиҳага ишлаб чиқувчининг раҳбари (истисно ҳолларда — биринчи ўринбосари) томонидан виза қўйиш ва уни келишиш учун манфаатдор вазирлик ва идораларга юбориш.
  6. Тегишли норматив-ҳуқуқий хужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2020 йил

август

 

 

2020 йил

сентябрь

 

2020 йил

октябрь

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, маданият, маънавият, оммавий ахборот воситалари, ижодий ва жамоат ташкилотлари масалалари котибияти,

Адлия вазирлиги,

Фуқаролик жамиятини ривожлантириш маркази,

“Юксалиш” УМҲ,

ЎзННТМА, Ўзбекистон  Ёшлар иттифоқи,

Манфаатдор вазирликлар ва идоралар

 

12.

   Волонтёрлик фаолиятида самарали иштирок этувчи фуқаролар, фуқаролик гуруҳлари ва  нодавлат нотижорат ташкилотларини рағбатлантириш тизимини жорий этиш тартибини  ишлаб чиқиш.

   Унда алохида хизмат кўрсатган волонтёрлик фаолияти иштирокчиларини ахборот манбаларидан имтиёзли фойдаланиш, инновацион билим олиш, тантанали  халқаро ва миллий байрамларда иштирок этишга имкониятлар яратиш, уларнинг меҳнатини давлат органлари ва ННТлар томонидан ижобий этироф этиш чора-тадбирларни амалга оширилишини белгилаш орқали рағбатлантириш ва волонтёрлик фаолиятини оммалаштириш.

 

  1. Волонтёрликни рағбатлантириш тизимини  жорий этиш тартиби лойҳасини ишлаб чиқиш ва манфаатдор ташкилотлар билан келишиш.
  2. Волонтёрликни  рағбатлантириш тизимини қабул қилиш.

2020 йил

сентябрь

 

2020 йил

октябрь

Адлия вазирлиги,

ЎзННТМА,

“Юксалиш” УМҲ,

Фуқаролик жамиятини ривожлантириш маркази, Ўзбекистон  Ёшлар иттифоқи,

Манфаатдор вазирликлар ва идоралар

13.

   Волонтёрлик фаолияти соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга ва тажриба алмашишга кўмаклашишга қаратилган марказда ва жойларда туркум семинарлар ўтказиш.

  1. Семинарлар дастурлари ва тарқатма материалларин тайёрлаш.
  2. Соҳага оид мутахассисларни жалб қилиш.

2020 йил

сентябрь

ЎзННТМА,

“Юксалиш” УМҲ,

Фуқаролик жамиятини ривожлантириш маркази, Ўзбекистон  Ёшлар иттифоқи,

Манфаатдор вазирликлар

ва идоралар

14.

   Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.02.2018 йилдаги “Социал ва ижтимоий  аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат бошқаруви органлари томонидан давлат ижтимоий буюртмаси бериш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 135-сонли қарорига асосан давлат бошқаруви органларининг социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун нодавлат нотижорат ташкилотларига бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан бевосита давлат ижтимоий буюртмасини ажратиш йўналишларига волонтёрликни ривожлантириш ва волонтёрлик маданиятини шакллантиришга қаратилган мавзуларни киритиш

  1. Чора-тадбирлар лойиҳасини ишлаб чиқиш.
  2. Ижтимоий лойиҳалари йўналишларини белгилаш.
  3. Ижтимоий лойиҳаларини молиялаштириш манбаалари ва миқдорин аниқлаш.
  4. Давлат ижтимоий буюртмасини ажратиш йўналишларига волонтёрликни ривожлантириш ва волонтёрлик маданиятини шакллантиришга қаратилган маъвзуларни киритилишини амалга ошириш ва назорат қилиш.

2020 йил

4 чорак

Тегишли вазирликлар  ва Давлат қўмиталари қошидаги жамоат кенгашлари, ижтимоий шериклик бўйича Махаллий Кенгашлар қошидаги комиссиялар,

ЎзННТМА

 

15.

   Республика ва маҳаллий бюджетларидан волонтёрлик ташкилотлари ва давлат ташкилоти бўлмаган волонтёрлик фаолиятининг ташкилотчиси бўлган ташкилотларга методик, маслаҳат, ахборот, маърифий кўмак бериш ва уларнинг моддий-техник базасини мустахкамлаш бўйча таклифлар ишлаб чиқиш.

  1. Волонтёрлик фаолиятининг ташкилотчиси бўлган ташкилотлар руйхатини шакклантириш.

 

  1. Уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйча таклифлар ишлаб чиқиш.

2020 йил

декабрь

Адлия вазирлиги,

ЎзННТМА,

“Юксалиш” УМҲ,

Фуқаролик жамиятини ривожлантириш маркази, Ўзбекистон  Ёшлар иттифоқи,

Манфаатдор вазирликлар ва идоралар

III. Волонтёрлар ва волонтёрларни мувофиқлаштирувчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш

16.

   Маҳаллий давлат органлари ва ННТлар кўмагида жойларда волонтёрлик мактабларини ташкил этиш.

    Волонтёрлик фаолиятини ташкил қилиш бўйича мутахасислашган кадрларни тайёрлаш тизимини ишлаб чиқиш.

  1. Волонтёрлик мактаблари ташкил этиш бўйича тартиби, тузилиши ва ўқув режаларин ишлаб чиқиш
  2. Мутахассислаларни тайёрлаш тизими лойиҳасин ишлаб чиқиш.
  3. Волонтёрлар ва волонтёрларни мувофиқлаштирувчиларини ўқитиш ва малакасини оширишга қаратилган тегишли методик қўлланма ва ўқув дастурларини ишлаб чиқиш.

2021 йил

1-2 чорак

Олий ва маҳсус ўрта таълим вазирлиги,

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи,

ЎзННТМА,

“Юксалиш” УМҲ,

Фуқаролик жамиятини ривожлантириш маркази

 

17.

   Барча ташкилотларда мулк шаклидан қаттий назар кадрлар анкетаси ва шахсий ҳисоб варақларига волонтёрлик фаолияти тўғрисидаги маълумотларни акс эттирувчи бўлим киритиш.

Тегишли тартибни ишлаб чиқиш

2021 йил

1 чорак

Адлия вазирлиги,

Бадлик ва меҳнат вазирлиги, ЎзННТМА,

Манфаатдор вазирликлар ва идоралар

IV. Турли волонтёрлик ташкилотлари ҳамда волонтёрлик меҳнатидан фойдаланувчи нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасидаги шериклик тизимини такомиллаштириш ва ОАВ ёритиш

18.

   Қуйидаги волонтёрлик фаолияти йўналишлари бўйича волонтёрлик ташкилотлари ва волонтёрлик фаолияти билан шуғулланувчилар ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш бўйича тавсияномалар ишлаб чиқиш:

таълим соҳасида - меҳнат ва уруш ветеранларига кўмак бериш орқали ёшларда фуқаролик позициясини мустаҳкамлаш ва ватанпарварлик ҳиссини шакллантириш;

соғлиқни сақлаш соҳасида – фуқароларга тиббий хизмат кўрсатилишда кўмаклашиш, аҳолида, айниқса, ёшларда соғлом турмуш тарзини шаклланишида кўмаклашиш, юқумли касалликларни пайдо бўлишини ва тарқалишини профилактика қилиш, қон донорлигини тарғиб қилиш, тиббий муассасалари беморларига улар жойлашган жойларида ахборот, маслаҳат, маърифий, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ва бошқа шаклларда кўмак бериш;

аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва хизмат кўрсатиш  соҳасида – қариялар, ногиронлар, психоневрологик интернат ва ижтимоий марказлардаги болалар ва етим боллар учун ташкил қилинган махсус  уйларида ёрдам берилишга кўмаклашиш,  аҳолини муҳтож қатламларига, қийин ҳаётий шароитда бўлганларга  яшаб турган жойларида кўмак бериш;

маданият ва спорт соҳасида - тарихий обидаларни сақлаш, оммовий маданий ва спорт тадбирларини ташкил қилишда ва ўтказилишида кўмаклашиш, бу жараёнларга таниқли маданият арбоблари ва спорт усталарини жалб қилиш;

атроф муҳитни ҳимоялаш соҳасида – табиятни муҳофаза қилиш фаолиятига кўмаклашиш, аҳолида эко маданиятни шакллантириш тадбирларида иштирок этиш;

фавқулотдаги вазиятлар соҳасида- фавқулотдаги вазиятларни олдини олиш ва оқибатларини бартараф этишга кўмаклашиш;

ҳуқуқ–тартибот соҳасида - ички ишлар идораларига бедарак йўқолган шахсларни топишга, жамоатчилик тартибини сақлаш, фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоялашда кўмаклашиш.

1. Волонтёрлик  фаолияти барча йўналишлари бўйича концепция ва низом лойиҳасини ишлаб чиқиш ва манфаатдор ташкилотлар билан келишиш.

2. Волонтёрлик  фаолияти барча йўналишлари бўйича концепцияси ва низомини қабул қилиш.

 

 

2020 йил

декабрь

Адлия вазирлиги,

Олий ва маҳсус ўрта таълим вазирлиги, Бадлик ва меҳнат вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,

Маданият вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш вазирлиги

ЎзННТМА,

“Юксалиш” УМҲ,

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи,

Фуқаролик жамиятини ривожлантириш маркази

 

19.

Халқ таълими вазирлиги тизимида ўқувчи ва ёш ўқитувчилар ҳаракати волонтёрлик тизимини яратиш.

1. Ишчи гуруҳ тузиш.

2. Лойиҳа низомини ишлаб чиқиш ва тадбирлар режасини тасдиқлаш.

3. Кўнгилли ўқувчи-ёшларни лойиҳага жалб этиш.

4. Лойиҳани амалга ошириш.

2020 йил,

март-апрель

 

Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши,

ХАЖФ “Шарқ аёли”

 

 

 

20.

   10-11-синф ўқувчиларини касб-ҳунарга ўргатиш, ижтимоий соҳалар бўйича билим-кўникмаларини оширишга қаратилган “Идора ва ташкилотларда амалиёт” волонтёрлик лойиҳасини ташкил этиш.

1. Ишчи гуруҳ тузиш.

2. Лойиҳа низомини ишлаб чиқиш ва тадбирлар режасини тасдиқлаш;

3. Вазирлик ташкилот ва идоралар ўртасида ҳамкорлик меморандумини имзолаш;

4. Кўнгилли ўқувчи-ёшларни лойиҳага жалб этиш;

5. Лойиҳани амалга ошириш.

2020 йил,

сентябрь-октябрь

 


 

2020-2021

ўқув йили давомида

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши,

Халқ таълими вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

21.

   Олий таълим муассасаларидаги касбий таълим йўналишларида таҳсил олаётган талабалар иштирокида Диплом билан мактабга волонтёрлик лойиҳасини жорий этиш.

1. Ишчи гуруҳ тузиш.

2. Миллий ва хорижий тажрибани ўрганиш

3. Тегишли қарор лойиҳасини қабул қилиш

4. Лойиҳани амалга ошириш.

2020 йил,

сентябрь

 

 

 

2020-2021

ўқув йили давомида

 

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
Халқ таълими вазирлиги,
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, ХАЖФ  “Шарқ аёли”

 

 

22.

   Волонтёрлик фаолиятини оммалаштириш мақсадида ОАВда волонтёрлик фаолиятини ёритувчи махсус рукунларни ташкил этиш, ижтимоий роликларни яратиш ва тарқатиш юзасидан медиа-режа ишлаб чиқиш.

    Бунда ёшлар ўртасида волонтёрлик фаолиятини оммалаштиришга қаратилган ижтимоий рекламалар, интернетда видеороликлар ва  баннерлар яратишга алоҳида эътибор қаратиш.

1. Волонтёрлик фаолиятини ОАВда оммалаштириш мақсадига қаратилган чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.

 

2. Ёшларни волонтёрликка жалб қилишга қаратилган тизими лойиҳасини ишлаб чиқиш.

 

 

 

2020 йил

сентябрь

ЎзМТРК,

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Электрон оммавий ахборот воситалари Миллий Ассоциацияси

(НАЭСМИ), ЎзННТМА,

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Интернет-тадбиркорлар уюшмаси

23.

     Волонтёрлар ташаббусларини тўлоқонли ривожланишини қўллаб- қувватлаш мақсадида волонтёрларнинг миллий тармоғини ташкил қилиш.

1. Волонтёрларнинг миллий тармоғини ташкил  қилиш бўйича ташкилий ишларни амалга ошириш

2021 йил

2 чорак

Адлия вазирлиги, ЎзННТМА,

 “Юксалиш” УМҲ,

Интернет-тадбиркорлар уюшмаси

Манфаатдор вазирликлар ва идоралар

24.

    Ўзбекистон Республикаси  бўйича волонтёрлик хизматларига талаб ва мазкур хизматларни кўрсатадиган волонтёрлар тўғрисида маълумотлар тарқатадиган Интернет-порталини яратиш.

  1. Интернет-портал концепциясини ишлаб чиқиш.
  2. Волонтёрлар тўғрисида маълумотлар тарқатадиган Интернет-порталини яратиш.

2021 йил

3 чорак

Адлия вазирлиги, ЎзННТМА,

“Юксалиш” УМҲ,

Интернет-тадбиркорлар уюшмаси,

Манфаатдор вазирликлар ва идоралар

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

ҚАРОРИ

 

 

 

Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 декабрь ЎРҚ-585-сон “Волонтёрлик фаолияти тўғрисида”ги Қонунининг 9-моддасига мувофиқ  Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. 2019 йил 20 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг “Волонтёрлик фаолияти тўғрисида” 2019 йил 2 декабрдаги ЎРҚ-585-сонли Қонунини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси”га асосан ишлаб чиқилган  Ўзбекистон Республикасининг 2020-2021 йилларга мўлжалланган волонтёрлик фаолияти  соҳасидаги Давлат мақсадли дастури  1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

 2.  Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

         3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, илм-фан ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикасининг

               Бош вазири                                                                                                             А. АРИПОВ        

Umumiy takliflar: 0

267