Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
14360 O‘zbekiston Respublikasi Iqtisodiy taraqqiyot va kambag'allikni qisqartirish vazirligi 02/03/2020 17/03/2020 0
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Farmoni
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармон ва қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
ID-14360

Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармон ва қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

 

(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2019 йил 30 ноябрдаги 2932–III-сон ва Олий Мажлис Сенатининг
2019 йил 30 ноябрдаги СҚ–539- III -сон “Сурхондарё вилояти таркибида Бандихон туманини ташкил этиш ҳамда Қизириқ, Бойсун ва Қумқўрғон туманлари чегараларини ўзгартириш тўғрисида”ги қарорлари)

 

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2019 йил 30 ноябрдаги 2932-III-сон ва Олий Мажлис Сенатининг 2019 йил
30 ноябрдаги СҚ–539-III-сон “Сурхондарё вилояти таркибида Бандихон туманини ташкил этиш ҳамда Қизириқ, Бойсун ва Қумқўрғон туманлари чегараларини ўзгартириш тўғрисида”ги қарорларига мувофиқ:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Вазирлик ва идоралар бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу фармонга мувофиқлаштирсинлар.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикаси

            Президенти                                                         Ш.М. Мирзиёев

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 

2020 йил “___” мартдаги   ____ -сон Фармонига

ИЛОВА

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармон ва қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

 

 

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги ПФ-5633-сон Фармони билан тасдиқланган, аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Фармоннинг 2-иловаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг туманлар ва шаҳарлардаги Халқ қабулхоналари намунавий тузилмасидаги “жами 622” та бошқарув ходимлар сони “жами 625” та сўзига ўзгартирилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги ПФ-5718-сон Фармони билан тасдиқлаган Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Фармонининг;

а). 5-иловаси Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш котибияти, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туманлар ва шаҳарлардаги Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ходимларининг шатат бирликлари;

- бошқарув ходимларининг умумий сони устуни, 3-бандидаги
“400” рақами “402” рақамига;

- тадбикорлар мурожатларини кўриб чиқиш қабулхоналарига ўтказиладиган штат бирликлари сони устуни, туман ва шаҳарлар  солиқ инспексиялари қаторидаги “200” рақами “201” рақамига;

- тадбикорлар мурожатларини кўриб чиқиш қабулхоналарига ўтказиладиган штат бирликлари сони устуни, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги хузуридаги Давлат хизматлари агенлигининг туман шаҳар Давлат хизматлари марказлари қаторидаги “200” рақами “201” рақамига;

- бошқарув ходимларининг умумий сони устуни, Жами бандидаги
“447” рақами “449” рақамига;

- тадбикорлар мурожатларини кўриб чиқиш қабулхоналарига ўтказиладиган штат бирликлари сони устуни, Жами бандидаги “447” рақами “449” рақамига ўзгартирилсин.

б). 6-иловаси Туманлар ва шаҳарлардаги Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ходимларининг меҳнатига Ягона тариф сеткаси бўйича ҳақ тўлаш разрядлари жадвалининг 1-банди, штатлар бирлиги устунидаги “200” рақами “201” рақамига;

- жадвалининг 2-банди, штаталар бирлиги устунидаги “200” рақами “201” рақамига ўзгартирилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 мартдаги ПҚ-4142 -сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон  Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорининг 1-банди 4-хатбошисидаги “1 739” рақами, “1 745” рақамига ўзгартирилсин.

Қарорнинг 3-иловаси, Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси туманлар (Қувасой шаҳар) бўлимларининг умумий ходимлари сони “1 253” бирликдан “1259” бирликка, улардан бошқарув ходимлари сони “320” бирликдан “322” бирликка ўзгартирилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 18 декабрдаги ПҚ-2450-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ва жамоат бошқаруви органларида бошқарув кадрлари таркибини янада такомиллаштириш ва сонини оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорнинг
3-иловаси III-бўлим 5-позиция “Государственный кометет по статистике” қатори 5-устунидаги “Предельная численность УП с учетом сокращения, единиц “2042”рақами “2045” рақами билан;

“Районные звенья қатори 5-устунидаги “Предельная численность УП с учетом сокращения, единиц “804” рақами “807” рақами билан ўзгартирилсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 июлдаги
ПҚ-3165-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорининг 5-иловасидаги Туманлар (шаҳарлар) статистика бўлимлари бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони - “755 нафар” рақами “758 нафар” рақами балан алмаштирилсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 январдаги ПҚ-4135-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги қарорнинг 2 банди 5 хатбошисидаги “1541” рақами
“1549” рақамига, “283” рақами “287” рақамига ўзгартирилсин.

Мазкур қарорнинг русча матнидаги “1545” рақами “1549” рақамига ўзгартирилсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги ПҚ-2900-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги қарорнинг 5а-иловаси типовая структура отделов жилищно-коммунального обслуживания районов (городов), Общая предельная численность управленческого персонала 654” единицы рақами “657” рақамига ҳамда Сурхондарынская область - 44 единицы рақами “47” рақамига ўзгартирилсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 апрелдаги
ПҚ-3646-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги қарорнинг 4-илова предельная численность управленческого и производственного персонала территориальных подразделений по строительству жадвалининг 9-банди,
3-устундаги “56” рақами “58” рақамига, 5-устундаги “14” рақами
“15” рақамига, 6-устундаги “28” рқами “30” рақамига;

Жами банд 3-устундаги “796” рақами “798” рақамига, 5-устундаги “200” рақами “201” рақамига, 6-устундаги “400” рақами “402” рақамларига ўзгартирилсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 февралдаги
ПҚ-2778-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги қарорнинг
6-илова Ҳудудий маданият органлари ходимларининг чекланган сони жадвали 10-банди 3-устунидаги “67” равқами “71” рақамига, 5-устундаги “56” рақами “60” рақамига;

Жами банд 3-устундаги “937” рақами “941” рақамига, 5-устундаги “772” рақами “776” рақамларига ўзгартирилсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 мартдаги
ПҚ-3583-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигини ташкил этиш тўғрисидаги қарорнинг 6-иловаси Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳудудий бўлинмалари бошқарув ходимларининг чекланган сони жадвали
10-банди 3-устунидаги “47” рақами “50” рақамига, 5-устундаги “35” рақами “38” рақамига;

Жами банд 3-устундаги “683” рақами “686” рақамига, 5-устундаги “506” рақами “509” рақамларига ўзгартирилсин.

Қарорнинг 7-иловаси Жисмоний тарбия ва спорт бўлимлари ходимларининг чекланган сонидан келиб чиққан ҳолда, тоифаланган шаҳарлар - вилоят марказлари, туман (шаҳар)лар рўйхати жадвали
10-банди 2-тоифа устунига “Бандихон тумани” сўзи қушилсин.

Жами банд 4-устундаги “94” рақами “95” рақамига ўзгартирилсин.

Жами “706” рақами “709” рақамига,  бошлиқ - “200” нафар рақами “201” рақамига, спортни ривожлантириш ва саралаш (селекция) бўйича бош инспектор - “200” рақами “201” рақамига ҳамда бош бухгалтер -
“200” рақами “201” рақамига ўзгартирилсин.

10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги
ПҚ-4143-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги қарорнинг
3а-иловаси Вилоятлар ва Тошкент шаҳар транспорт бошқармалари намунавий тузилмаси изоҳ қисмидаги “786” рақами “788” рақамига,
“349” рақами “350” рақамига ва “437” рақами “438” рақамига ўзгартирилсин.

Қарорнинг 4-иловаси Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳудудий бўлинмалари ходимларининг чекланган сони жадвали 9-банди
3-устундаги “48” рақами “50” рақамига, 6 устундаги “28” рақами
“30” рақамига;

Жами банд 3-устундаги “838” рақами “840” рақамига 6 устундаги
“378” рақами “380” рақамига ўзгартирилсин.

11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 мартдаги
ПҚ-4254-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги қарорнинг 2-иловаси Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси тизимига кирувчи ташкилотлар рўйхатига қўшимча 231-қаторга “Бандихон тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими” сўзи қўшилсин.

Қарорнинг 9-иловаси Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар туманлари (шаҳарлари) ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимлари тузилмасига кирувчи муассасалар рўйхати жадвалининг 9-банди
3-устундаги “98” рақами “105” рақамига ҳамда ҳаммаси банди 3-устундаги “1337” рақами “1344” рақамига ўзгартирилсин.

Қарорнинг 12-иловаси Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар “Чорванасл” марказларининг намунавий тузилмаси изоҳ қисмидаги “Чорванасл” марказлари туман вакилликларининг умумий чекланган сони “320” рақами “322” рақамига ўзгартирилсин.

12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 майдаги
ПҚ-3024-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорнинг 1-иловаси Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг ташкилий тузилмасининг “Туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари “165” рақами “166” рақамига ўзгартирилсин.

Қарорнинг 4-иловаси Туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимларининг намунавий тузилмаси ва ходимларининг чекланган умумий сони жадвалининг 10-банди 3-устундаги “17” рақами “18” рақамига,
4-устундаги “68” рақами “72” рақамига ҳамда жами банди 3-устундаги
“208” рақами “209” рақамига, 4-устундаги “860” рақами “864” рақамига ўзгартирилсин.

13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 мартдаги
ПҚ-2847-сон қарори билан тасдиқланган Молия органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорнинг 6-иловаси типовая структура финансовых отделов хокимиятов районов и городов, Общая предельная численность управленческого персонала - “2 108” единиц рақами “2118” рақамига ўзгартирилсин.

14Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 30 декабрдаги
ПҚ-1252-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг ташкилий тузилмасини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорнинг 4-иловаси типовая структура районного (городского) отдела внебюджетного Пенсионного фонда при Министерстве финансов Республики Узбекистан, управленческий персонал - 602 ед рақами “605” рақамига ўзгартирилсин.

15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 апрелдаги
ПҚ-4292-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисидаги қарорнинг 5а-иловаси Туманлар (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимлари бошқарув ходимларининг чекланган сони жадвали 112-қаторига “Бандихон” сўзи ва “7” рақами қўшилсин ҳамда жами банддаги “1655” рақами
“1662” рақамига ўзгартирилсин.

16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 апрелдаги
ПҚ-3672-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорнинг 5-иловаси Ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари ҳузуридаги туманлар (Қувасой шаҳар) ирригация бўлимлари аппаратининг намунавий тузилмаси изоҳидаги “565” рақами “569” рақамига ўзгартирилсин.

Қарорнинг 5а-иловаси Ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари ҳузуридаги туманлар (Қувасой шаҳар) ирригация бўлимлари бошқарув ходимларининг чекланган сони жадвалига 105-қатори тошкилот номи устунига “Бандихон туман ирригация бўлими” сўзи, тоифа устуига “II” рақами, бошқарув ҳодимлар сонининг чекланган сони устунига “4” рақами қўшилсин.

Жами банд бошқарув ҳодимлар сонининг чекланган сони устунига “565” рақами “569” рақамига ўзгартирилсин.

Қарорнинг 6-банди 3-хатбошиси “Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан Сув хўжалигига электр энергия учун ажратиладиган маблағларининг иқтисод қилинадиган қисмидан ҳар йили индексацияни ўз ичига олган холда 2020 йилда 16,8 млрд сўм” тарзида баён этилсин.

17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги
ПҚ-3666-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисидаги қарорнинг 6-иловаси Туман (шаҳар) адлия бўлимларининг намунавий тузилмасидаги “619” рақами “621” рақамига ўзгартирилсин.

Umumiy takliflar: 0

294