Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
14280 O’zbekiston Respublikasi Uy-joy kommunal xizmat ko'rsatish vazirligi 28/02/2020 14/03/2020 8
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi Qarori
“Ўзсувтаъминот” акциядорлик жамиятиинг фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-14280

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолининг ичимлик суви билан таъминланганлик даражасини ошириш ва унинг сифатини яхшилаш учун Ўзбекистон Республикасининг сув ресурсларини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 26 ноябрдаги ПФ-5883-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда республика сув таъминоти ва канализация хизматларини бозор иқтисодиёти тамойиллари асосида қўшимча ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолининг ичимлик суви билан таъминланганлик даражасини ошириш ва унинг сифатини яхшилаш учун Ўзбекистон Республикасининг сув ресурсларини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 26 ноябрдаги ПФ-5883-сон Фармонига мувофиқ “Ўзсувтаъминот” акциядорлик жамияти ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. “Ўзсувтаъминот” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси вазифасини бажариш Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг биринчи ўринбосари Саифназаров Сохиб Исмоиловичга юклатилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги “Ўзсувтаъминот” акциядорлик жамияти акциядорлари умумий йиғилишининг навбатдан ташқари мажлисида Хайдаров Тахир Абиджановичнинг номзодини “Ўзсувтаъминот” акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тасдиқлаш масалаларини кўриб чиқсин.

4. Қуйидагилар “Ўзсувтаъминот” акциядорлик жамиятининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

сув таъминоти ва канализация хизматлари бўйича ягона буюртчаси вазифвсини амалга ошириш;

сув таъминоти ва канализация хизматлари учун тўловларнинг тўлиқлиги ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш;

аҳолининг, айниқса қишлоқ жойлардаги аҳолининг тоза ичимлик суви билан таъминланишини яхшилаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;

сув таъминоти ва канализация соҳасида ҳисобга олиш ҳамда мониторинг қилишни таъминлайдиган замонавий ахборот ва ресурс тежовчи технологияларни жорий этиш, республикадаги барча истеъмолчиларни ичимлик сувини ҳисобга олувчи замонавий асбоблар билан жиҳозлаш;

сув олиш, канализация иншоотлари ҳамда сув тармоқларининг янгиларини қуриш, мавжудларини қайта тиклаш ва реконструкция қилиш;

сув таъминоти ва канализация корхоналарининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни замонавий ускуналар, машиналар, механизмлар, таъмирлаш-фойдаланиш ва ўлчов техникаси билан жиҳозлаш;

белгиланган талабларга мувофиқ сувнинг сифатли бўлишини таъминлаш, ишлаб чиқариш жараёнига энергия ҳамда сувни тежайдиган технологиялар ва ускуналарни татбиқ этиш;

сув таъминоти ва канализация корхоналарининг молиявий-иқтисодий барқарорлигини таъминлаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, улар томонидан кўрсатиладиган хизматларга нарх шакллантириш тартибини такомиллаштириш;

сув таъминоти ва канализация соҳаси мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини илғор хорижий тажриба асосида такомиллаштириш.

5. Белгилансинки, “Ўзсувтаъминот” акциядорлик жамиятининг молиявий фаолиятини шакллантириш қуйидаги манбалар ҳисобидан амалга оширилади:

Тошкент шаҳар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармасининг Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармасига келиб тушаётган ичимлик сув таъминоти ва канализация хизматлари тарифларига белгиланадиган махсус устамаларнинг 40 фоизи;

республика истеъмолчиларига сув таъминоти ва канализация хизматлари кўрсатишдан тушадиган маблағларнинг 3 фоизи;

хусусий ташаббускорга давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга оширишда кўрсатиладиган консультантлик хизматлари учун умумий лойиҳа қийматининг 1 фоиз миқдордаги маблағлар;

сув таъминоти ва канализация хизматини ривожлантиришга жалб этиладиган кредитлар, шу жумладан халқаро молия институтлари ва халқаро донорларнинг грантлари ҳамда хайрия маблағлари;

қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа даромадлар.

6. 2020 йил 1 апрелга қадар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан биргаликда тушумларнинг ҳаққоний ҳисобини юритиш ва пул маблағларининг ҳаракатини “Ўзсувтаъминот” акциядорлик жамияти томонидан мониторинг қилишни таъминловчи, сув таъминоти ва канализация хизматидан тушган маблағларни ягона банк ҳисоб рақамларида жамлаш тизимини жорий этсин.

7. “Ўзсувтаъминот” акциядорлик жамиятининг сув таъминоти ва канализация корхоналарига жалб қилинган халқаро молиявий институтлар ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари қарзлари ва кредитларининг қопланмаган қисми Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети харажатлари ҳисобидан қопланиш тартиби сақлаб қолинсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги:

“Ўзсувтаъминот” акциядорлик жамиятини тегишли мутахассисликка эга малакали мутахассислар билан тўлдириш, шунингдек, моддий-техник базасини шакллантириш чораларини кўрсин;

“Ўзсувтаъминот” акциядорлик жамиятининг молиявий фаолиятини амалга ошириш учун Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 10 млрд сўм миқдорида маблағ ажратсин;

манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳукуқий ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.

9. “Ўзсувтаъминот” АЖ Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Ниёзбек йўли кўчаси, 1-уй манзилидаги биносига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.

10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрстиш вази М.Х.Салиев зиммасига юклансин.

 

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

                Бош вазири                                                             А. Арипов

 

 

Umumiy takliflar: 2

582