Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
14255 O'zbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi 27/02/2020 13/03/2020 0
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi Qarori
“2019-2021 йилларда Тошкент шаҳрининг Учтепа туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 26 сентябрдаги 812-сон қарорига ўзгартириш киритиш тўғрисида
ID-14255

Лойиҳа

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
“2019-2021 йилларда Тошкент шаҳрининг Учтепа туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 26 сентябрдаги 812-сон қарорига ўзгартириш киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳоли ва иқтисодиётни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, нефть-газ тармоғини молиявий соғломлаштириш ва унинг бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 9 июлдаги ПҚ-4388-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Вазирлар Маҳкамасининг “2019-2021 йилларда Тошкент шаҳрининг Учтепа туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 26 сентябрдаги 812-сон қарори 3-иловасининг 10-позицияси чиқариб ташлансин.

2. Тошкент шаҳар ҳокимлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири А.С. Султанов, Тошкент шаҳар ҳокими Ж.А. Артикходжаев зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг
Бош вазири

 

                                                       А. Арипов

 

Umumiy takliflar: 0

428