ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
142 Министерство здравоохранения Республики Узбекистан 08/08/2018 23/08/2018 0

Muhokama yakunlandi

Idoralarning buyruq yoki qarori
Руҳий ҳолат бузилишини ва ҳулқ-атвор бузилишини ташҳис қилиш ва даволаш бўйича хусусий тиббиёт ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар рўйхатини тасдиқлаш ҳақида
ID-142

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ

 БЎЙРУҒИ

 Руҳий ҳолат бузилишини ва ҳулқ-атвор бузилишини ташҳис қилиш ва даволаш бўйича хусусий тиббиёт ташкилотлари томонидан

кўрсатиладиган хизматлар рўйхатини тасдиқлаш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 мартдаги ПҚ-3606-сон “Психиатрия ёрдами кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Руҳий ҳолат бузилишини ва ҳулқ-атвор бузилишини ташҳис қилиш ва даволаш бўйича хусусий тиббиёт ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2.       Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Вазир                                                А. Шадманов

 

Тошкент ш.,

2018 йил “___”_________

           _____-сон

Келишилди :

 

 Савдо-саноат палатаси раиси                                                                    А. Икрамов

 

2018 йил “    “_____________

  

             Ўзбекистон хусусий амалиёт врачлари

                 Ассоциацияси раиси                                                                                    А. Ваисов

 

2018 йил “    “_____________

 

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни саклаш вазирининг

“___”________даги ______-сон

буйруғига илова

 

 

Руҳий ҳолат бузилишини ва ҳулқ атвор бузилишини ташҳис қилиш ва даволаш бўйича хусусий тиббиёт ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар рўйхати *

 

  1.       (F00-F09) органик, шу жумладан симптоматик руҳий бузилишларда тиббий хизматлар кўрсатиш;
  2.       (F20-F29) шизофрения, шизотипик ва васваса бузилишларида тиббий хизматлар кўрсатиш;
  3.       (F30-F39) аффектив бузилишларда тиббий хизматлар кўрсатиш;
  4.       (F40-F48) стрессга боғлиқ невротик ва соматоформ бузилишларида тиббий хизматлар кўрсатиш;
  5.       (F50-F59) физиологик бузилишлар ва жисмоний омиллар билан боғлиқ бўлган хулқ-атвор синдромларида тиббий хизматлар кўрсатиш;
  6.       (F60-F69) етуклик ёшдаги шахс ва ва хулқ-атвор бузилишларида тиббий хизматлар кўрсатиш;
  7.       (F70-F79) ақл заифлигида тиббий хизматлар кўрсатиш;
  8.       (F80-F89) психологик (руҳий) ривожланишнинг бузилишларида тиббий хизматлар кўрсатиш;
  9.       (F90-F98) одатда болалик ва ўсмирлик ёшида бошланадиган эмоционал ва хулқ-атвор бузилишларида тиббий хизматлар кўрсатиш.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

* Ихтисослаштирилган  малакали психиатрик тиббий ёрдам ўзи ва атрофдагилар учун хавфли бўлмаган руҳий ва ҳулқ атвор бузилишлари кузатилган шахсларга уларнинг ёзма розилиги асосида (ўн тўрт ёшгача бўлган вояга етмаган шахслар, шунингдек қонунда белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз деб топилган шахслар учун уларнинг қонуний вакиллари томонидан берилган ёзма розилиги асосида) кўрсатилади. Мазкур касалликлар руйхати ICD-10 ҳалқаро касалликлар (Ўзбекистон Республикасида фойдаланиш учун мослаштирилган) таснифига биноан.

 

Ушбу Рўйхат Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистон хусусий амалиёт врачлари Ассоциацияси билан келишилган.

Umumiy takliflar

1051