Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
14166 O’zbekiston Respublikasi Xalq ta'lim vazirligi 01/03/2020 16/03/2020 1

Muhokama yakunlandi

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Qarori
«Tashkent International University of Education» нодавлат олий таълим муассасасини ташкил этиш тўғрисида
ID-14166

Лойиҳа

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ҚАРОРИ

«Tashkent International University of Education»
нодавлат олий таълим муассасасини ташкил этиш тўғрисида

Республика иқтисодиёт тармоқларини малакали кадрлар билан таъминлаш имкониятларини ошириш ҳамда таълим тизимига жаҳоннинг илғор стандартлари ҳамда замонавий бошқарув механизмларини жорий этиш учун зарур бўлган олий маълумотли педагог ва бошқарувчи кадрларни тайёрлаш, ривожланган мамлакатларнинг етакчи олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида:

1.Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлигининг Тошкент шаҳрида «Tashkent International University of Education» халқаро университетини (кейинги ўринларда Университет деб аталади) нодавлат олий таълим муассасаси шаклида ташкил этилиши тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

2.Олий таълим сифатига қўйиладиган умумий эътироф этилган халқаро талабларга мувофиқ иқтисодиёт тармоқлари учун талаб юқори бўлган мутахассисликларнинг бакалавриат ва магистратура йўналишлари бўйича юқори малакали мутахассислар ҳамда таълим тизими учун замонавий педагог ва бошқарув кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш Университетнинг асосий вазифалари деб ҳисоблансин.

3.Университетни таъсис этишда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни қабул қилиш шарти билан потенциал инвесторлар билан тўғридан-тўғри музокаралар олиб бориш ва тизимдаги фойдаланмаётган биноларни ажратиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.

Бунда, потенциал инвесторга қуйидаги мажбуриятлар юклатилсин:

ўз маблағлари ҳисобидан Университетнинг фаолиятини молиялаштириш, объектларни реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш, жиҳозлаш ва фойдаланишга топшириш, шунингдек, уларга тегишли ҳудудни ободонлаштириш;

Университетга берилаётган объектда таълим хизматлари кўрсатиш юзасидан фаолиятни амалга ошириш;   

Университет томонидан белгиланган квота доирасида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод
ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги буюртмасига кўра «The Times Higher Education World University Rankings» рейтингидаги дунёнинг 1000 таликка кирувчи хорижий олий таълим муассасалари дастурлари асосида имтиёзли грантлар ажратиш йўли билан тегишли йўналишлар бўйича мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашни амалга оширади.

4.Белгилаб қўйилсинки:

Университет масъулияти чекланган жамият шаклидаги нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади, алоҳида мол-мулкка, ўз мустақил балансига эга бўлади, ўз ихтиёридаги маблағлар ва мол-мулк билан ўз мажбуриятлари бўйича жавоб беради;

Университетга ўқув-методик раҳбарликни таъминлаш, фаолияти ва ўқув жараёнини ташкил этиш ва юритиш, ўқув адабиётлари билан таъминлаш, шунингдек абитуриентларни ўқишга қабул имтиҳонларини ўтказиш ва чет эллик юқори малакали мутахассисларни ёллаш учун хорижий ҳамкор сифатида «The Times Higher Education World University Rankings» рейтингидаги дунёнинг 1000 таликка кирувчи хорижий олий таълим муассасаларини белгилаш ва университет базасида уларнинг филиалларини очиш ҳуқуқи берилсин;

Университетда ўқитиш Ўзбекистон Республикаси давлат таълим стандартлари талабларини инобатга олган ҳолда, Университет ва унинг хорижий ҳамкори томонидан тасдиқланадиган ўқув режалари ва дастурларига мувофиқ тўлов-контракт асосида амалга оширилади;

Университетда кадрлар тайёрлаш кундузги, сиртқи, кечки ва махсус сиртқи йўналишлари бўйича амалга оширилади;

Университет бакалавр ва магистратура битирувчиларига унинг хорижий ҳамкор университетларининг Ўзбекистон Республикасида олий таълим тўғрисидаги ҳужжати сифатида тан олинадиган халқаро даражадаги диплом берилади;

бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларига қабул квоталари Университет томонидан хорижий ҳамкорлар билан келишилган ҳолда белгиланади;

Университетнинг магистратура таълим босқичи битирувчилари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод
ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги раҳбарлари номенклатурасига киритилади;

Университетнинг магистратура дастурида ўқишни муваффақиятли тамомлаган ва халқ таълими тизимида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган шахслар учун 5 йил муддатга ойлик иш ҳақининг 50 фоиз бўлган миқдорида устама белгиланади (бошқа белгиланган қўшимча тўловлар ва нафақалардан қатъий назар);

Умумтаълим муассасаларида фаолиятини бошлаган Университетнинг бакалавр босқичи битирувчиларига тўғридан-тўғри иккинчи малака тоифаси, магистратура битирувчиларига биринчи малака тоифаси берилади.

5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Университетнинг таъсис ҳужжатларини ишлаб чиқилишида
ва уларни белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишида кўмаклашсин.

6. 2023 йил 30 декабрга қадар:

Университет барча турдаги солиқлар тўлашдан;

Университет Ўзбекистон Республикасидаги фаолиятидан ҳам доимий муассаса орқали, ҳам тўлов манбаидан олинган даромадлар бўйича юридик шахслардан олинадиган фойда солиғидан;

Университетни жиҳозлаш ва фаолиятини ташкил этиш учун белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича потенциал инвестор томонидан олиб келинадиган, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган ускуналар (шу жумладан, лаборатория ускуналари), компьютер техникаси, мультимедиа маҳсулотлари, тиббиёт тренажёрлари, адабиётлар, қурилиш материаллари ва инвентарлар божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод қилинсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги мазкур қарорни амалга ошириш доирасида жалб этилаётган хорижий профессор-ўқитувчилар ва маъмурий ходимларга, шунингдек, уларнинг оила аъзоларига консуллик ва бошқа йиғимлар ундирмасдан кириш визалари белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.

8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги хорижий профессор-ўқитувчилар ва маъмурий ходимларга, шунингдек, уларнинг оила аъзоларига давлат божи ундирмасдан кўп марталик визалар берилиши ва муддати узайтирилишини ҳамда Ўзбекистон Республикасида яшаш жойида вақтинча прописка қилинишини белгиланган тартибда таъминласин.

9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари ва Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикаси
                        Президенти                                                                                                       Ш. Мирзиёев

Umumiy takliflar: 1

1139