Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
14135 Тошлоқ тумани ҳокимияти 25/02/2020 11/03/2020 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Туман худудидаги автомотобиль йўлларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тегишли йўл белгиларини ўрнатишга рухсат бериш тўғрисида
ID-14135

ЛОЙИҲА

 

 “__”  ________  2020 йил         __-сон                       Тошлоқ шаҳарчаси

 

Туман худудидаги автомотобиль йўлларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тегишли йўл белгиларини ўрнатишга рухсат бериш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикасининг “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги қонуни (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 15-сон, 197-модда) 7-моддасига мувофиқ ҳамда йўлларда ҳаракат хавфсизлигини  хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисалари  содир этилишини олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонуннинг 6, 25-моддаларига асосан,

 

       ҚАРОР  ҚИЛАМАН:

1. Тошлоқ туман ички ишлар бўлимининг 2020 йил 19 февралдаги 39/8-419-сонли туман марказида йўл ҳаракатини тартибга солиш ҳамда автомобиль йўли ёқаларида жойлашган таълим муассасаларига яқинлашишда тегишли йўл белгиларини ўрнатишга рухсат бериш ҳақидаги мурожаати инобатга олинсин.

2. Туман худудидан ўтувчи қуйидаги автомобиль йўлларининг қайд этилган участкаларида:

4Р-127А “Марғилон шимолий айланма йўли” автомобиль йўлининг ПК55- ПК56, ПК91- ПК92 оралиғида;

4Р-140 “Марғилон-Қува-Мархамат” автомобиль йўлининг ПК100-ПК101, ПК108-ПК109, ПК117-ПК118,           ПК126-ПК127, ПК139-ПК140, ПК154-ПК155, ПК162-ПК163, ПК170-ПК171, ПК194- ПК195, ПК210-ПК211,          ПК220- ПК221 оралиғида;

4Р-140Б “Тошлоқ шаҳарчасига кириш” автомобиль йўлининг ПК00-ПК10, ПК10-ПК20 оралиғида;

4К-839 “Тошлоқ-Қоратепа-Эшонтўпи” автомобиль йўлининг ПК16-ПК17, ПК44-ПК45, ПК72-ПК73 оралиғида;

4К-840 “Яккатут-Бўстон-Қоратепа” автомобиль йўлининг ПК30-ПК31, ПК58-ПК59, ПК69-ПК70,                        ПК98-ПК99, ПК115-ПК116, ПК168-ПК169 оралиғида;

4К-841 “Арабмозор-Хонобод” автомобиль йўлининг ПК31-ПК32, ПК40-ПК41 оралиғида;

4К-842 “Заркент-Турват-Қалача” автомобиль йўлининг ПК43-ПК44, ПК75-ПК76 оралиғида;

4Н-833 “Варзак-Қорасоқол” автомобиль йўлининг ПК17-ПК18, ПК50-ПК51 оралиғида;

4Н-836 “Сойбўйи-Бўстон” автомобиль йўлининг ПК28-ПК29, ПК80-ПК81, ПК86-ПК87, ПК109-ПК110 оралиғида;

4Н-836А “Қумариқ қишлоғига кириш” автомобиль йўлининг ПК09-ПК10 оралиғида;

4Н-837 “Заркент-Қумариқ” автомобиль йўлининг ПК17-ПК18, ПК55-ПК57, ПК75-ПК76 километрларида;

4Н-837В “Бойтепа қишлоғига кириш” автомобиль йўлининг ПК15-ПК16, ПК23-ПК24 оралиғида;

4Н-837Г “Зириллама қишлоғига кириш” автомобиль йўлининг ПК08-ПК09 оралиғида;

4Н-838 “Бақай-Қўчқорчи-Сирлимасжид-Арабмозор” автомобиль йўлининг ПК279-ПК280 оралиғида;

4Н-838Б “Ахшак қишлоғига кириш” автомобиль йўлининг ПК31-ПК32 оралиғида;

4Н-839 “Садда-Қўқонлиқ” автомобиль йўлининг ПК25-ПК-26, ПК41-ПК42 оралиғида тезликни чекловчи йўл белгилари (3.24- “Юқори тезлик чекланган” (50 км/соат), 3.25-“Юқори тезлик чекланган худуднинг охири” ўрнатилишига;

4Р-140 “Марғилон-Қува-Мархамат” автомобиль йўлининг чап томони ПК104, ўнг томони ПК105 қисмига ҳамда 4Р-140Б “Тошлоқ шаҳарчасига кириш” автомобиль йўлининг ПК12-ПК17 гача бўлган қисмларига (3.27- “Тўхташ таъқиқланган”) таъқиқловчи йўл белгиси ўрнатилишига рухсат берилсин.

3. Туман ички ишлар бўлими бошлиғи Д.Мадаюпов, Тошлоқ туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси директори А.Узақовларга ушбу йўл белгиларини ўрнатилишини  ташкил этиш ва йўлларда ҳаракат хавфизлигини таъминлаш вазифалари юклатилсин.

4. Мазкур қарор “Тошлоқ тонги” газетасида расмий эълон қилинсин ҳамда туман ҳокимлигининг веб-сайтига жойлаштирилсин.

5. “Тошлоқ тонги” газетаси (М.Нурматов)га туман ҳокимининг мазкур қарорини расмий эълон қилинишини                     таъминласин.

6. Белгилансинки, мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

7. Ушбу қарорни бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари А.Деҳқонов зиммасига юклатилсин.

 

        Туман ҳокими:                                Ш.Абдусаломов

 

                                                                                                                               3

Umumiy takliflar: 0

289