Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
14126 O’zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasi 25/02/2020 11/03/2020 0
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi Qarori
Хорижий автотранспорт воситаларининг йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиши устидан назорат ўрнатиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида
ID-14126

ЛОЙИҲА

 

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

 

 

 

 

Хорижий автотранспорт воситаларининг йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиши устидан назорат ўрнатиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида

 

 

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий автотранспорт воситаларининг йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиши устидан назорат ўрнатиш тизимини янада такомиллаштириш, шунингдек, хорижий автотранспорт воситаларида йўл ҳаракати қоидалари бузилганлик учун белгиланган жарималарни ўз вақтида ва тўлиқ Давлат бюджетига ундирилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузган хорижий автотранспорт воситаларидан тегишли жарималарни ички ишлар органлари томонидан онлайн тақдим этилган маълумотлар асосида, ушбу автотранспорт воситалари республика ҳудудидан чиқиб кетаётганда божхона органлари томонидан ундириш механизми жорий этилсин.

2. Давлат божхона қўмитасига республика ҳудудида йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузганлиги бўйича тўланмаган жарималарни автотранспорт воситалари республика ҳудудидан чиқиб кетаётганда ундириб олиш, тўланмаган тақдирда жарима суммаси тўлиқ ундирилгунга қадар автотранспорт воситасини давлат божхона хизматининг ҳудудий органи ёки божхона пости томонидан белгиланадиган жойларда вақтинча сақловга олиш ҳуқуқи берилсин.

3. Ички ишлар вазирлиги Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча бўлиб турган ҳамда республика ҳудуди бўйлаб транзит ўтаётган хорижий автотранспорт воситалари республика ҳудудида йўл ҳаракати қоидаларини бузганлигини улар божхона чегарасини кесиб ўтишида реал вақт режимида аниқлаш мақсадида Ички ишлар вазирлигининг махсус автоматлаштирилган фото ва видеофиксация маълумотлар базасини Давлат божхона қўмитаси маълумотлар базаси билан интеграциялаштирсин;

икки ой муддатда республика ҳудудида йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузган хорижий автотранспорт воситаларидан жарима суммаларини божхона органи томонидан ундириш тартиби ишлаб чиқилсин ва тасдиқлансин.

4. Давлат божхона қўмитаси:

Ички ишлар вазирлиги томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузган хорижий автотранспорт воситаларидан тўланмаган жарималарни ушбу автотранспорт воситалари республика ҳудудидан чиқиб кетаётганда ундириб олиш чоралари кўрилсин, Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларининг, шунингдек уларга тенглаштирилган ташкилотларнинг автотранспорт воситалари бундан мустасно;

чегара божхона постларини замонавий камералар, хусусан “Автотранспорт воситалари рақамларини аниқлаш тизими” ва дастурий таъминотлар билан таъминласин ҳамда ушбу техник воситаларни янгилаб бориш, ахборот тизимларини доимий ишлаб туриши бўйича тегишли чора-тадбирлар белгилансин.

5. Йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари бузилганлиги учун божхона органлари томонидан ундирилган жарима суммасидан Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига ажратилиши белгиланган қисмининг 50 фоизи миқдори Давлат божхона қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, божхона органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармасига ўтказилсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2010 й., 14-15-сон) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов, Давлат божхона қўмитаси раиси М.Б. Азимов зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири                                                        А. Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил “___” февралдаги _____-сон қарорига илова

 

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар

 

1. 1 иловада:

3-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

3.

Давлат божхона қўмитаси

Кўрсатилган хизматлар учун божхона йиғимлари ва тўловлар шаклидаги тушумлар

50

Божхона органлари томонидан (шу жумладан чегара хизматлари билан биргаликда) олиб қўйилган ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни сотишдан олинган маблағлар

8*

Махсус автоматлаштирилган фото ва видеофиксация техника воситалари қайд этган хорижий давлатларнинг автотранспорт воситалари томонидан йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун божхона органлари томонидан ундирилган жарима суммаси

25

9-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

9.

Ички ишлар вазирлиги

Йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун жарималар суммаси, махсус автоматлаштирилган фото ва видеофиксация техника воситалари қайд этган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун жарима суммасидан ташқари

45

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Махсус автоматлаштирилган фото ва видеофиксация техника воситалари қайд этган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун жарима суммаси (божхона органлари томонидан ундирилган жарима суммаси бундан мустасно)

50

Махсус автоматлаштирилган фото ва видеофиксация техника воситалари қайд этган хорижий давлатларнинг автотранспорт воситалари томонидан йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун Давлат божхона қўмитаси томонидан ундирилган жарима суммаси

25

Автомототранспорт воситалари қайта рўйхатдан ўтказилганлиги учун тўлов суммаси

8

Қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолатларда давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни сотишдан олинган маблағлар

8

Чиқиш ва кириш визалари берилганлиги, улар муддатининг узайтирилганлиги, вақтинча рўйхатдан ўтказилганлиги ва турган жойи бўйича ҳисобга олинганлиги, доимий яшаш учун ҳужжатлар расмийлаштирилганлиги учун давлат божлари

8

 

Umumiy takliflar: 0

318