ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
14099 Министерство жилищно-коммунального обслуживания Республики Узбекистан 24/02/2020 10/03/2020 2
Постановление Президента Республики Узбекистан
2021 – 2027 йилларда Ўзбекистон Республикаси кўп квартирали уй-жойлардаги лифт ускуналарини таъмирлаш ва янгилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
ID-14099

Лойиҳа

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси ПРЕЗИДЕНТининг

қарори

 

 

2021 – 2027 йилларда Ўзбекистон Республикаси кўп квартирали уй-жойлардаги лифт ускуналарини таъмирлаш ва янгилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

 

Республикада умумий 2 483 та юқори қаватли уйларда 5922 та лифт ускуналари мавжуд бўлиб, шулардан 5000 дан зиёд (85%) лифтлар Тошкент шахрида ўрнатилган.

Шу билан бирга, молиявий маблағларнинг чекланганлиги туфайли ўз вақтида лифт ускуналарига даврий техник хизмат кўрсатилмаслиги ҳамда режали таъмирлаш ишлари ўз вақтида олиб борилмаслиги оқибатида лифтларнинг асосий техник қисмларнинг эскирганлиги, лифт ускуналарининг сифатини аниқловчи халқаро стандарт ва тадқиқотлар усули мавжуд эмаслиги, малакали мутахассисларнинг етишмаслиги, аксарият ҳолларда уй-жой мулкдорларининг ширкатлари томонидан хизмат кўрсатувчи ташкилотлар билан лифтларга техник хизмат кўрсатиш бўйича шартномалар тузилмаганлиги, ягона диспетчерлик хизмати ташкил этилмаганлиги каби камчиликлар сақланиб қолмоқда.

Кўп квартирали уйларда ўрнатилган лифтлардан фойдаланиш етарли даражадаги хавфсизлик талабларига жавоб бермаслиги оқибатида 10 ҳолатда авария ва бахтсиз ходисалар юзага келган.

Бугунги кунда Тошкент шаҳридаги кўп квартирали уйлардаги 3270 та (65%) лифт ускуналари белгиланган 25 йил эксплуатация муддатини ўтаб бўлган, шунингдек қолган ҳудудларда 412 та лифт ускуналарини капитал таъмирлаш ёки янгилаш талаб этилади.

Кўп квартирали уйлардаги лифтларнинг техник ҳолатини тубдан яхшилаш, шунингдек, таъмирлаш-тиклаш ишлари самарадорлигини ошириш бўйича зарур шароитлар яратиш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган 2021 – 2027 йилларда кўп квартирали уй-жойлардаги лифт ускуналарини таъмирлаш ва янгилаш ҳамда ундан фойдаланиш шароитларини яхшилаш дастури (бундан буён матнда Дастур деб юритилади)
1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари раҳбарлари тасдиқланган Дастурнинг белгиланган муддатларда қатъий бажарилиши учун шахсан жавоб беради.

2. Қуйидагилар кўп квартирали уйлардаги лифт ускуналарини капитал таъмирлаш, янгилаш ва уларни эксплуатация қилишнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин:

кўп квартирали уйларда истиқомат қилувчи аҳолини қулай ва хавфсиз яшашини, фавқулодда вазиятларнинг олди олинишини ва сифатли хизмат кўрсатилишини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;

кўп квартирали уйлардаги лифт ускуналаридан фойдаланиш ишларини ва унга хизмат кўрсатиш бозорини ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;

кўп квартирали уйлардаги лифт ускуналарига сифатли хизмат кўрсатувчи малакали мутахассисларни тайёрлаш ва қайта ўқитиш.

3. Кўп квартирали уй-жой фондидаги лифт ускуналарини таъмирлаш ва янгилаш ҳамда ундан фойдаланиш шароитларини яхшилаш дастури амалга оширилишини мувофиқлаштириш ҳамда мониторинг қилиш бўйича Республика комиссияси (кейинги ўринларда — Комиссия) таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Қуйидагилар Комиссиянинг устувор вазифалари этиб белгилансин:

Дастурнинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш;

кўп квартирали уйлардаги лифт ускуналарини таъмирлаш ва янгилаш сифатини мониторинг қилиш;

кўп квартирали уйлардаги лифт ускуналарига сифатли хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштиришнинг замонавий услубларини жорий қилиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари раҳбарларининг Дастур амалга оширилишининг бориши тўғрисидаги ҳисоботларини ҳар чоракда эшитиш;

Дастур параметрларига, зарур ҳолларда, асосланган ўзгартиш ва аниқликлар киритиш.

5. Дастурни амалга ошириш доирасида:

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги “Кўп хонадонли уйлар, иссиқлик таъминоти объектларини қуриш бўйича инжиниринг компанияси” ДУК – буюртмачи этиб;

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги “Ўзбеккоммуналлойиҳақурилиш” ДУК – лойиҳа ташкилоти этиб белгилансин.

Лифтларни монтаж қилиш, йиғиш ва таъмирлашга ихтисослашган пудратчи ташкилотларни танлаш танлов асосида амалга оширилади.

6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

бир ой муддатда молиялаштириш манбааларига аниқлик киритган ҳолда
2020 йил учун республика ҳудудларидаги кўп квартирали уйларнинг лифт ускуналарини таъмирлаш ва янгилаш бўйича лойиҳа-смета хужжатлари ишлаб чиқилиши молиялаштирилишини;

2021-2027 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг асосланган ҳисоботлари асосида Дастур ижроси учун талаб этиладиган маблағлар молиялаштирилишини таъминласин.

7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги муассислигида кўп квартирали уй-жой фондидаги лифт ускуналарини мониторинг қилиш, замонавий диспетчерлик хизматини кўрсатувчи давлат унитар корхонасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги:

бир ойлик муддатда Кўп квартирали уй-жой фондидаги лифт ускуналарини мониторинг қилиш, замонавий диспетчерлик хизматини кўрсатувчи давлат унитар корхонасининг Уставини ишлаб чиқилишини ва тасдиқланишини;

олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда соҳага оид республикадаги мавжуд ўрта-махсус таълим бўғинида фаолият юритувчи коллежларда лифт ускунуларига хизмат кўрсатувчи малакали мутахассислар тайёрлаш юзасидан таълим йўналишларини ташкил этилишини;  

2020 йил 1 ноябрга қадар Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда, лифт ускуналарини техник холатини мониторинг қилиш, авария ҳолатларини онлайн режимда қайд этувчи замонавий рақамли электрон дастурини ишлаб чиқилишини ва амалга оширилишини;

Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси билан биргаликда лифтлардан фойдаланиш бўйича ихтисослашган ташкилотлар, уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва профессионал бошқарув компаниялари  иштирокида ўқув семинарлар ташкил этилишини таъминласин.

9. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда икки ой муддатда ташкил этиладиган, лифт ускуналарига замонавий диспетчерлик хизматини кўрсатувчи давлат унитар корхонасини ҳудудлардаги мавжуд бўш объектларни хатловдан ўтқазган ҳолда бино-иншоотлар билан таъминлаш чораларини кўрсин.  

10. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси кўп квартирали уйлардаги лифт ускунларининг соз холатда сақланиши юзасидан давлат назоратини таъминласин.

11. Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг кўп хонадонли уйлардаги лифт ускуналарнинг эксплуатациясини назорат қилиш бўйича қўшимча ваколатлари этиб қуйидагилар белгилансин:

лифт ускуналарининг техник холатини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ сақланишини ҳамда хавфсиз фойдаланиш талабларига риоя этилишини назорат қилиш;

лифт ускуналарини техник жиҳатдан текширишни ташкил қилиш;

инсон ҳаёти учун ҳавф солувчи холатлар аниқланганда лифт ускуналаридан фойдаланишни бартараф этилгунга қадар таъқиқлаш;

лифт ускуналарининг ўз вақтида таъмирланишини назорат қилиш;

лифт ускуналарини сақлаш ва улардан фойдаланиш қоидалари, технологик лойиҳалаштириш нормаларининг бузилиши ҳолатларини, фойдаланишда хавфсизликни пасайтирадиган ускуналарни тайёрлаш ва монтаж қилишдаги камчиликларни бартараф этиш бўйича уй-жой мулкдорлари ширкатларига ва жой мулкдорларига бажарилиши шарт бўлган кўрсатмалар бериш.

12. Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг (кейинги ўринларда – Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси) кўп квартирали уй-жойларда мавжуд лифтларни амалдаги норматив ҳужжатлар ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига юридик ва жисмоний шахслар томонидан риоя этилиши устидан давлат назорати ва текширувини амалга ошириш вазифа ва функциялари Ўзбекистон Республикаси Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясига топширилсин.

Ўзбекистон Республикаси Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси томонидан янги ўрнатилаётган ва янгисига алмаштирилаётган лифт ускуналарини белгиланган тартибда фойдаланишга қабул қилиш ишларининг бошланғич босқичида Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси мутахассислари билан биргаликда амалга оширсин.

13. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳудудларда қурилаётган янги кўп квартирали уйларда ўрнатилаётган лифт ускуналарининг халқаро стандартлар талабларига жавоб берадиган ҳамда давлат экспертизасидан ўтказилган ҳолда ўрнатилиши юзасидан назорат ўрнатсин.

14. “Ўзстандарт” агентлиги “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси маҳаллий лифт ускуналарини ишлаб чиқарувчи корхоналар билан биргаликда:

икки ой муддатда лифт қурилмалари ва синов услублари бўйича халқаро стандартларни қабул қилиш чораларини;

олти ой муддатда халқаро тажрибалардан келиб чиқган ҳолда лифт қурилмалари ва уларни ишлаб чиқариш учун техник регламентга тегишли ўзгартиришлар киритиш чораларини;

2020 йилнинг якунига қадар қабул қилинган техник регламент ва халқаро стандартлар ҳамда шу соҳадаги халқаро тажрибалардан келиб чиқган ҳолда лифт ускуналари ҳавфсизлигини таъминлаш мақсадида замонавий синовдан ўтказиш минораси ва синов-лабораториясини ташкил этиш чораларини таъминласин.

15. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

16. Мазкур қарор ижросини назорат қилишнинг қуйидаги тартиби ўрнатилсин:

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов  – мазкур қарорда белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш учун масъул вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштирсин, ҳар ойда бажарилган ишлар тўғрисида уларнинг раҳбарлари ҳисоботларини қабул қилсин ва аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этсин;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – молия вазири Ж.А. Қўчқоров – мазкур қарор билан белгиланган тегишли чора-тадбирларни тўлиқ ҳажмда молиялаштирилишини таъминласин, ажратилаётган бюджет маблағларининг самарали фойдаланиши устидан назорат ўрнатилишини ташкил қилсин;

уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири М.Х. Салиев – мазкур қарорнинг сифатли, тўлиқ ва ўз вақтида бажарилиши бўйича барча зарур чоралар кўрилишини, мазкур қарорни ўз вақтида ижро этишда масъул ташкилотларга ҳар томонлама услубий ва амалий ёрдам берилишини таъминласин, шунингдек, ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматовга унинг амалга оширилиши жараёни тўғрисида батафсил маълумот тақдим этсин;

 

 

 

              Ўзбекистон Республикаси

                              Президенти                                                                             Ш. Мирзиёев

 

 

 

 

1-илова
2021-2027 йиллар давомида республик ҳудудидаги кўп квартирали уй-жой фондидаги лифт ускуналарини таъмирлаш ва алмаштириш юзасидан чора-тадбирлар режаси 
Т/р Ҳудуд номи (Республика ёки вилоят)  Жами таъмирланадиган ва янгиладиган лифтлар сони (дона)*  Шундан, йиллар кесимида таъмирланадиган ва алмаштириладиган лифтлар сони. Шундан,
капитал таъмирлаш янгисига алмаштириш
капитал таъмирлаш (дона) янгисига алмаштириш (дона) 2021-й 2022-й 2021-й 2022-й 2023-й 2024-й 2025-й 2026-й 2027-й
ЖАМИ 3 554 83 3 471 55 28 533 533 531 520 452 451 451
1 Қорақалпоғистон республикаси 8 8   4 4              
2 Андижон вилояти 22 16 6 8 8 2 2 2        
3 Бухоро вилояти 10 2 8 2   2 2 2 2      
4 Жиззах вилояти 6 6   6                
5 Қашқадарё вилояти 6 6   6                  
6 Навоий вилояти 134   134     35 35 35 29      
7 Наманган вилояти  4 4   4                
8 Самарқанд вилояти 157   157     40 40 40 37      
10 Тошкент вилояти 5 5   5                
11 Фарғона вилояти 28 24 4 12 12 2 2          
12 Хоразм вилояти 12 12   8 4              
13 Тошкент шаҳар 3 162   3 162     452 452 452 452 452 451 451
* лифт ускуналарини таъмирлаш ва янгисига алмаштириш юзасидан сарфланадагиан харажатлар миқдорига лойиҳа-смете хужжатлари асосида аниқлик киритилади.

2-илова

Кўп квартирали уй-жой фондидаги лифт ускуналарини таъмирлаш
ва янгилаш ҳамда ундан фойдаланиш шароитларини яхшилаш дастури амалга оширилишини мувофиқлаштиришҳамда мониторинг қилиш бўйича Республика Комиссияси

ТАРКИБИ

Исми, шарифи

 

Лавозими

  1.  

РАМАТОВ

Ачилбай Джуманиёзович

 

Ўзбекистон Республикаси Бош вазир биринчи ўринбосари (комиссия раиси)

  1.  

САЛИЕВ
Музаффар Холдарбвевич

 

Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири (комиссия раҳбари ўринбосари)

  1.  

ИШМЕТОВ
Тимур Аминжанович

 

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг биринчи ўринбосари

  1.  

ГУЛЯМОВ
Бахтиёр Вахабович

 

Ўзбекистон Республикаси саноат хавфсизлиги қўмитаси раиси

  1.  

АБДУРАХИМОВ
Муратжон Камилданович

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг бош мутахассиси

  1.  

ЮНУСОВ
Мирзиёд Мирахматович

 

“Ўзэлтехсаноат” Ассоциацияси бошқарув раиси

  1.  

Қорақалпоғистон Республикаси ВазирларКенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари

 

Лавозимига кўра

 

 

 

 

 

Umumiy takliflar

169