Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
14093 Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi 24/02/2020 10/03/2020 0
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi Qarori
Ўзининг темир йўлларига эга бўлган юридик шахсларнинг темир йўл транспорти ходимлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида
ID-14093

ЛОЙИҲА

 

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

 

 

Ўзининг темир йўлларига эга бўлган юридик шахсларнинг темир йўл транспорти ходимлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириштўғрисида

 

 

Ўзининг темир йўлларига эга бўлган юридик шахсларнинг темир йўл транспорти ходимларинингтемир йўл ташишлари хавфсизлигини таъминлашга оид малака даражаларини мунтазам равишда ошириб боришларини таъминлашга йўналтирилган малака ошириш ва қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги Транспорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5647-сон Фармонига мувофиқЎзининг темир йўлларига эга бўлган юридик шахсларнинг темир йўл транспорти ходимлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш марказидавлат муассасаси (кейинги ўринларда Марказ деб юритилади)Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияситизимидан Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги тизимига ўтказилганлигива Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, 31–мавзе,  Алгоритм дахасидаги бино ва иншоотларга жойлаштирилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагилар:

Ўзининг темир йўлларига эга бўлган юридик шахсларнинг темир йўл транспорти ходимлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш маркази тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Ўзининг темир йўлларига эга бўлган юридик шахсларнинг темир йўл транспорти ходимлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш маркази тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ;

Ўзининг темир йўлларига эга бўлган юридик шахсларнинг темир йўл транспорти ходимлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тартиби тўғрисиданизом 3-иловага мувофиқтасдиқлансин.

3. Ўзининг темир йўлларига эга бўлган юридик шахсларнинг темир йўл транспорти ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш бўйича шартномалар доирасида пулли таълим хизматларини кўрсатишдан тушадиган маблағлар, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин.

4. Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, корхона ва ташкилотлар ушбу қарор билан белгиланган темир йўл транспорти ходимлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлашнинг талабларига қатъий риоя этилиши, уч йилда камида бир марта темир йўл транспорти ходимлари малакасини ошириш курсларида  ўқитилишини таъминласинлар.

5. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири Э. Ганиев зиммасига юклансин.

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси
Бош вазири                                                                А. Арипов

 

 

 

 

 

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил “___” _________ даги

____ ­– сон қарорига

1–ИЛОВА

 

 

Ўзининг темир йўлларига эга бўлган юридик шахсларнинг темир йўл транспорти ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш марказининг

ТУЗИЛМАСИ

Марказ директори

 

 

                                                                                                                                                               

 

 

Директор ўринбосари 

                                    1          

Ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари

1

Бош бухгалтер

1

 

 

Кадрлар бўйича етакчи мутахассис  1     

 

 

 

 

Корхоналар билан алоқа ўрнатиш бўйича мутахасис

2

       ўқув-методик

    таьминлаш бўлими     3

 

Бухгалтер -ғазначи     

  1

 

 

 

                                                                                                                                

 

Истиқболли ривожлантириш бўлими                  2                                                    

Ишлар бошкарувчиси      1                                                    

Юрисконсульт

                               1                                                    

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Бошқарув ходимлари чекланган умумий сони — 14 штат бирлиги.

Изоҳ: Хизмат кўрсатувчи ва техник ходимлар сони қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аниқланади.

Профессор-ўқитувчилар сони ўқув режалари ҳамда ўқув йили учун корхона
ва ташкилотларнинг талабномалари асосида ишлаб чиқилган ўқув-графиги асосида белгиланади.

Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил _____________даги

___­– сон қарорига
2­– ИЛОВА

 

Ўзининг темир йўлларига эга бўлган юридик шахсларнинг темир йўл транспорти ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш маркази тўғрисида

НИЗОМ

 

 

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги қошидаги Ўзининг темир йўлларига эга бўлган юридик шахсларнинг темир йўл транспорти ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш Марказнинг (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлигини, фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

2. Марказ Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлик (кейинги ўринларда Транспорт вазирлиги деб аталади) қошидаги муассаса ҳисобланиб, унга бўйсунади ва Марказнинг муассиси сифатида ўзининг темир йўлларига эга бўлган юридик шахслар ходимларни малакасини ошириш, тайёрлаш ва уларни қайта тайёрлаш тизимида методик хизмат, давлат таълим стандартлари, ўқув режаси, дастурлар ва ўқув-методик мажмуалар, шунингдек, илмий-методик инновацияларни жорий этишнинг самарали механизмларини такомиллаштириш ишларини мувофиқлаштиради ва раҳбарлик қилади.

3. Марказ ўз фаолиятида Транспорт вазирлигига бўйсунади ва ҳисобот беради.

4. Марказ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси
ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари
ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига (кейинги ўринларда Вазирлар Маҳкамаси деб аталади), Транспорт вазирлиги ҳужжатларига, шунингдек, ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.

5. Марказ юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансига, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварақларига, шу жумладан чет эл валютасидаги ҳисобрақамларига эга.

6. Марказнинг расмий номи:

а) давлат тилида:

тўлиқ – Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Ўзининг темир йўлларига эга бўлган юридик шахсларининг темир йўл транспорти ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш Маркази;

қисқартирилган номи - МОҚТМ;

б) рус тилида:

тўлиқ – Центр повышения квалификации и переподготовки работников железнодорожного транспорта юридических лиц, имеющих в собственности железнодорожные пути при Министерстве транспорта Республики Узбекистан;

қисқартирилган номи – ЦППК;

в) инглизтилида:

тўлиқ — Center for advanced training and retraining of railway workers of legal entities that own railways under the Ministry of Transport of the Republic of Uzbekistan;

қисқартирилгани —CATR.

7. Марказ жойлашган жой (почта манзили): 100208, Тошкент шаҳри, Учтепа тумани, 31 мавзе, Диёробод махалласи.

 

2-боб. Марказнинг асосий вазифалари ва функциялари ва фаолияти йўналишлари

 

8. Марказнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

ўзининг темир йўлларига эга бўлган юридик шахсларни юқори малакали мутахассислар билан тўлдириш, кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга йўналтирилган кадрлар бўйича давлат сиёсатини амалга ошириш;

ихтисослаштирилган тренажерлар, турли иловаларни кенг қўллаб, ўқув жараёнига масофавий таълимни фаол жалб қилган ҳолда, транспорт соҳасида кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг, шу жумладан оммавий касблар, сайёр машғулотларнинг базавий дастурларини тайёрлаш;

таълим жараёнининг ишлаб чиқариш билан самарали ҳамкорлигини,
иш берувчиларнинг саъй-ҳаракатларини, жумладан, хусусий инвестицияларни ўқув жараёнига жалб этган ҳолда бирлаштиришни ташкил этиш;

Республиканинг етакчи таьлим, тадқиқот муассасалари, шунингдек хорижий мамлакатларнинг темир йўл транспорти ва темир йўлларда ташишлар хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги юқори малакали мутахассисларини шартнома асосида жалб этиш;

ўқитишнинг илғор усуллари ва ахборот технологияларини қўллаган ҳолда малака ошириш ва қайта тайёрлаш жараёнининг илмий-услубий асосларини,
ўқув-услубий ҳужжатлар, табақалаштирилган ўқув режалари ва ўқув дастурларини, ўқув-услубий мажмуалар, ихтисос мутахассисликлар бўйича тарқатма материалларни, шунингдек таълим жараёнини умумлаштириш мехнизмларини ишлаб чиқиш, малака ошириш ва қайта тайёрлашнинг бевосита ва билвосита шаклларини амалиётга киритиш, улар натижасининг мониторингини олиб бориш;

темир йўл транспорти соҳасининг замонавий илғор технологияларидан фойдаланишга оид халқаро тажрибани ўрганиш, умумлаштириш ва ўқув жараёнига тадбиқ қилиш;

малака ошириш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш йўналишлари бўйича зарур ахборот-маълумотлар базасини шакллантириш, малака ошириш ва қайта тайёрлаш жараёни учун ўқитишнинг инновацион, интерфаол, мультимедиали педагогик
ва ахборот-коммуникация технологияларини ишлаб чиқиш ва тадбиқ этиш.

9. Марказ ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

а) малака ошириш йўналишлари:

темир йўл транспортида ташишларни ташкил этиш ва бошқариш;

вагонлар ва вагон хўжалиги  харакат таркибига техник хизмат кўрсатиш
ва тамирлаш;

локомотивлар (тепловоз, электровоз) ва локомотив хўжалиги харакат таркибига техник хизмат кўрсатиш ва тамирлаш;

темир йўл транспортида йўл хўжалиги қурилмаларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш;

темир йўл транспортида сигнализация, марказлаштириш, блокировка
ва алоқа қурилмаларига техник хизмат кўрсатиш ва тамирлаш;

темир йўл транспорти раҳбар ходимлари (депо, темир йўл бекатлари, транспорт цехлари, йўл участкалари бошлиқлари) томонидан харакат хавфсизлиги, техника хавфсизлиги, мехнат мухофазасини таъминлаш ва бошкарув усуллари;

темир йўл транспортида электр энергетика ва электр таъминоти тизимларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш;

б) тайёрлаш, қайта тайёрлаш йўналишлари:

машинист ва машинист ёрдамчиси;

темир йўл монтёри, сигналчи;

пайвандчи (электр – газ пайвандлаш);

темир йўл бекати навбатчиси;

поездлар тузувчи;

юк вагонлари назоратчиси;

сигнализация, марказлаштириш, блокировка ва алоқа қурилмалари оператори;

электр таъминоти тизимлари техниги;

электр таъминоти тизимлари электр монтёри;

темир йўл харакат таркибини таъмирловчи чилангар.

10. Қуйидагилар Марказ фаолиятининг қўшимча  йўналишлари ҳисобланади:

ўзининг темир йўлларига эга бўлган юридик шахсларнинг фаолиятига оид “Технологик жараён” ва ТРА (техник далолатнома) ҳужжатларини ишлаб чиқиш; 

шартнома асосида геодезия ишларини бўйича хизмат кўрсатиш;

шартнома асосида темир йўлларда ташишлар хавфсизлигини таъминлаш, техника хавфсизлиги ва мехнат мухофазасига оид қўлланмалар, йўриқномалар ишлаб чиқиш;

қонун ҳужжатлари билан таъқиқланмаган бошқа фаолият турлари билан шуғулланиш.

 

3-боб. Марказнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

 

11. Марказ ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Марказга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнилойиҳаларини, шунингдек, бошқа ҳужжатларни Транспорт вазирлигига белгиланган тартибда киритиш;

Марказ ваколатига кирувчи масалаларни ҳал этиш учун зарур бўлган маълумотларни давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

Марказ ваколатига кирувчи масалалар бўйича давлат статистика органларидан зарур статистика маълумотларини бепул олиш;

Марказ ваколатига кирувчи масалалар бўйича Транспорт вазирлигига, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига кўриб чиқиш учун таклифлар киритиш;

юридик ва жисмоний шахсларнинг темир йўл транспорти ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ўқув-услубий ишларни белгиланган тартибда ташкил қилиш ва уларни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

ўқув-услубий, илмий-амалий ва маданий алоқаларни ривожлантириш, тажриба алмашиш юзасидан ҳамкорлик қилиш мақсадида олий таълим муассасалари ҳамда хорижий давлатлар муассасалари билан шартномалар тузиш;

Марказ ходимларини уларнинг тегишли соҳадаги фаолиятининг асосий кўрсаткичларини бажариши ҳисобга олинган ҳолда, моддий рағбатлантириш тартиби, миқдорлари ва шартларини белгилаш;

ўқув-услубий ишларга юқори малакали олимларни, тажрибали амалиётчи ходимлар ва хориждан мутахассисларни шартнома асосида жалб қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган, Транспорт вазирлиги томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган намунавий ўқув режа ва дастурларига асосан ишчи ўқув режа ва дастурларини мустақил ишлаб чиқиш, профессор-ўқитувчилар таркибини белгилаш;

халқаро конференция, симпозиум, семинар ва анжуманларни ташкил қилиш ҳамда уларда иштирок этиш.

Жисмоний ва юридик шахслар билан тузиладиган шартномаларда малака ошириш, қайта тайёрлаш курслари учун ва пули хизмат кўрстиш нархларини мустақил белгилаш ва тасдиқлаш

Марказ қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

12. Марказ:

Марказга юкланган вазифалар ва функциялар самарали бажарилиши;

Марказ фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсатгичларга эришилишини сўзсиз таъминлашучун жавобгардир.

 

4-боб. Марказ фаолиятини ташкил этиш

 

13. Марказ фаолиятига директор раҳбарлик қилади.

14. Марказ директори белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.

14. Марказ директорининг ўринбосарлари Марказ директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

15. Марказ директори ўз ваколати доирасида қонун ҳужжатларига мувофиқ буйруқлар чиқаради ва уларнинг бажарилишини таъминлайди.

16. Марказ директори бўлмаган вақтда унинг ваколатлари ўринбосари томонидан амалга оширилади.

17. Марказ директори низомларни ҳамда белгиланган штатлар сони доирасида Марказаппарати тузилмасини ва штатлар жадвалини тасдиқлайди.

18. Марказ ўз вазифалари ва функцияларини амалга оширишда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.

 

5- боб. Марказ раҳбарларининг асосий функционал вазифалари

 

19. Қуйидагилар Марказ директорининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг талабларига риоя қилиш;

Марказ фаолиятига умумий раҳбарликни амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамасининг ва Транспорт вазирлигининг қарорлари ва бошқа қонун ҳужжатлари билан Марказга юкланган вазифа ва функцияларнинг бажарилишини ташкил этиш;

Марказ фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳамда Транспорт вазирлигининг қарорлари билан тасдиқланган комплекс дастур ва
чора-тадбирлар ижросини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;

Марказ фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга сўзсиз эришилиши бўйича амалий чораларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларининг, Транспорт вазирлиги раҳбарларининг топшириқларини ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли ижро этиш;

ўз ўринбосарларининг ва Марказнинг бошқа мансабдор шахсларининг ваколатларини белгилаш, Марказ фаолиятининг алоҳида участкаларига раҳбарлик қилиш борасида ўринбосари ва бошқа мансабдор шахсларининг шахсий жавобгарлик даражасини белгилаш;

Марказ фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш, Марказ ва ўз ўринбосарларининг иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлаш;

Марказ ходимларини мунтазам равишда қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш;

Марказ ходимларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш;

Марказ ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилиш, ўз ўринбосарларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини, шу жумладан келгусида унинг эгаллаб турган лавозимида қолиш-қолмаслигининг мақсадга мувофиқлиги масалаларини кўриб чиқиш бўйича таклифлар киритиш, унинг шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича тизимли чораларни амалга ошириш;

«Коррупцияга қарши кураш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Марказдакоррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича чораларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли билан уларнинг содир бўлишига олиб келадиган сабаб ва шароитларни аниқлаш ва таҳлил қилиш;

Марказ ишини ташкил қилишнинг замонавий шакллари жорий этилишини таъминлаш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, аҳоли билан очиқ ва бевосита мулоқотни йўлга қуйиш бўйича самарали ишларни ташкил этиш, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатлар ва тартибда мунтазам равишда шахсий қабулларни, шу жумладан жойларга борган ҳолда жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакиллари қабулини мунтазам ўтказиш;

Марказнинг молия-хўжалик фаолиятини режалаштириш ва ташкил этиш;

Марказнинг штат жадвалини, шунингдек, харажатлар сметасини Транспорт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқлаш;

Транспорт вазирлиги билан келишган ҳолда белгиланган умумий штатлар сони доирасида Марказ тузилмасига ўзгартиришлар киритиш;

Марказ ходимлари бажариши мажбурий бўлган буйруқлар қабул қилиш ва кўрсатмалар бериш, шунингдек, уларнинг бажарилишини белгиланган тартибда назорат қилиш;

Транспорт вазирлиги топшириғига асосан давлат органларида ва бошқа ташкилотларда, шунингдек, давлат органлари, халқаро ташкилотлар ва хорижий мамлакатлар вакиллари иштирокида ўтказиладиган расмий тадбирларда Марказ номидан вакиллик қилиш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга ошириш.

20. Қуйидагилар Марказ директори ўринбосарларининг асосий функционал мажбуриятлари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг талабларига риоя қилиш;

Марказ директори вақтинчалик бўлмаганда тегишли буйруқ асосида унинг вазифаларини бажариш;

Марказнинг ўзи мутасаддилик қиладиган таркибий тузилмалари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат ва бевосита раҳбарлик қилиш, уларнинг ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш;

Марказ фаолиятининг ўзи мутасаддилик қиладиган йўналишлари бўйича Марказ фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамаси ва Транспорт вазирлиги қарорлари билан тасдиқланган комплекс дастур ва комплекс чора-тадбирлар ижросини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;

мутасаддилик қилинадиган таркибий тузилмалар томонидан прогноз кўрсаткичларга сўзсиз эришилиши бўйича амалий чоралар кўриш, бўлинма раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам тинглаб бориш ва белгиланган кўрсаткичларга эришиш учун уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш;

мутасаддилик қиладиган таркибий тузилмалар раҳбарларининг иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлаш;

Марказ директори буйруқлари ва топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

мутасаддилик қилинадиган таркибий тузилмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича Марказ директорига таклифлар тақдим этиш, шунингдек, уларнинг профессионализми, салоҳияти, амалий тажрибаси, ишчанлик ва маънавий-ахлоқий сифатларининг юксак даражаси кафолатланганлигини таъминлаш, касбий малакасини ошириш бўйича чоралар кўриш, мутасаддилик қилинадиган таркибий тузилмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;

мутасаддилик қилинадиган таркибий тузилмалар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, Марказнинг таркибий тузилмаларида тайёрланган ҳужжат лойиҳаларини кейинчалик Марказ раҳбарияти томонидан кўриб чиқилиши, имзоланиши (виза қўйилиши) учун кўриб чиқиш ва виза қўйиш, Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламентига мувофиқ Транспорт вазирлигига ўз вақтида киритилишини таъминлаш, шунингдек, Марказ директорининг топшириғига биноан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Транспорт вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамасида ишлаб чиқилишида иштирок этиш;

мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларнинг раҳбарлари ва ходимлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам танқидий таҳлил қилиш, Марказ мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, муҳокама якунлари бўйича зарур чоралар кўриш;

фаолият соҳасига тааллуқли масалалар бўйича Марказ фаолиятини такомиллаштириш бўйича амалий чоралар кўриш, ушбу соҳада қонунчиликни такомиллаштиришга доир таклифларни ишлаб чиқиш ва уларни кўриб чиқиш учун Марказ директорига киритиш.

 

6-боб. Марказ раҳбариятининг жавобгарлиги

 

21. Марказ директори:

Марказга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;

мазкур Низомнинг 12-бандида назарда тутилган Марказнинг жавобгарлик соҳалари бўйича;

мазкур Низомнинг 19-бандида кўрсатилган, ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан масъулдир.

22. Марказ директорининг ўринбосарлари:

мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларда Марказга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;

мутасаддилик қилинадиган масалалар бўйича мазкур Низомнинг 12-бандида назарда тутилган Марказнинг жавобгарлик соҳалари бўйича;

мазкур Низомнинг 20-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан масъулдир.

 

7-боб. Марказ фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва ишчи индикаторлари

 

23. Марказ фаолияти самарадорлиги мунтазам баҳоланиши лозим.

24. Марказ фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлиги Ўзбекистон Республикасининг транспорт вазири тасдиқлайдиган Марказ фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва ишчи индикаторлари асосида баҳоланади.

25. Марказ фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунларига кўра қуйидаги чоралар кўрилади:

Марказ раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки уларга нисбатан интизомий жавобгарликнинг тегишли чораларини кўриш;

аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва Марказ фаолиятини янада такомиллаштириш.

26. Марказ фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тартиби ва услуби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

 

8-боб. Марказнинг молиялаштирилиши ва моддий-техник таъминоти, унинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш

 

27. Марказнинг молиялаштирилиши ва моддий-техник таъминоти Марказ маблағлари, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармаси маблағлари ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.

28. Марказ ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши, мукофот, қўшимча тўлов, устама ва қонунчиликда назарда тутилган бошқа тўловлардан иборат бўлади.

 

9-боб. Якунловчи қоида

 

29. Марказ қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил этилади ва тугатилади.

Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил _______ даги ___-сон қарорига
3-ИЛОВА

 

 

Ўзининг темир йўлларига эга бўлган юридик шахсларнинг темир йўл транспорти ходимлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш
тартиби
тўғрисида

НИЗОМ

 

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида” ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида”ги қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги “Транспорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”
ПҚ-5647-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб ўзининг темир йўлларига
эга бўлган юридик шахсларнинг темир йўл транспорти ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тартибини белгилайди.

2. Ўзининг темир йўлларига эга бўлган юридик шахсларнинг темир йўл транспорти ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш асосий мақсад ва вазифалари қуйидагилардан иборат:

темир йўл транспорти фаолиятини юқори малакали мутахассислар билан таъминлаш;

темир йўл ташишлари хавфсизлигини таъминлаш;

касбий тайёргарликнинг ташкилотларнинг кадрлари бажарадиган вазифа
ва функцияларига мувофиқлигини таъминлаш учун зарур бўлган назарий
ва амалий касбий билим, малака ва кўникмаларни чуқурлаштириш ва мунтазам янгилаб бориш.

 Темир йўл транспорти фаолиятини юқори даражада амалга ошириш
ва темир йўл ташишлари хавфсизлигини таъминлаш, касбий тайёргарликнинг ташкилотларнинг темир йўл транспорти ходимлари бажарадиган вазифа
ва функцияларига мувофиқлигини таъминлаш учун зарур бўлган назарий
ва амалий касбий билим, малака ва кўникмаларни чуқурлаштириш ва мунтазам янгилаб бориш ташкилотларнинг темир йўл транспорти ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш;

ташкилотларнинг темир йўл транспорти ходимларининг касбий билимлари, кўникмалари ва маҳоратларини узлуксиз янгилаб бориш механизмларини жорий этиш, темир йўл транспорти ходимлари касбий тайёргарлигини, темир йўл транспорти фаолиятининг замонавий талабларга жавоб берадиган сифатини таъминлаш учун зарур бўлган даражада ошириш;

хавфсизлик қоидалари бузилишларининг олдини олишга оид аниқ йўналишлар бўйича ходимларнинг қисқа муддатли малакасини ошириш, ва қайта тайёрлаш;

ташкилотларнинг темир йўл транспорти ходимлари малакасини ошириш
ва қайта тайёрлашнинг ўқув жараёнини такомиллаштириш;

ташкилотларнинг темир йўл транспорти ходимлари малакасини ошириш
ва қайта тайёрлашнинг янги ўқув дастурларини  такомиллаштириш ва амалга киритиш;

умумлаштирилган ўқув-методик қўлланмалар ва дастурларни ишлаб чиқиш ва чоп қилиш, малака ошириш ва қайта тайёрлашнинг бевосита ва билвосита шаклларини амалга киритиш ҳамда уларнинг натижаларини мониторинг қилиш;

малака ошириш ва қайта тайёрлаш жараёнларининг фан ва ишлаб чиқариш билан интеграциясини таъминлаш, ташкилотларнинг темир йўл транспорти ходимлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизимини янада ривожлантириш ва модернизация қилиш.

3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

темир йўл транспорти соҳаси мутахассиси – олий маълумот ёки ўрта-махсус касбий маълумот, ва ёки белгиланган намунадаги қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқиганлик ҳақидаги дипломга эга бўлган жисмоний шахс;

темир йўл транспорти соҳасидаги мутахассисни малакасини ошириш – темир йўл транспорти соҳасида аввал эгалланган билим, кўникма ва қобилиятларни қўллаб-қувватлаш, кенгайтириш, чуқурлаштириш ва такомиллаштиришга имкон берувчи ўқитиш шакли;

темир йўл транспорти соҳасидаги мутахассисни қайта тайёрлаш (ихтисослашув) — касбий фаолиятнинг қўшимча турларини амалга ошириш учун билим, кўникма ва қобилиятларнинг зарур ҳажми эгалланишини таъминловчи ўқитиш шакли.

4. Темир йўл транспорти соҳасидаги мутахассисларнинг қайта тайёрланиши ва малакасини ошириш амалга ошириладиган лавозим ва мутахассисликлар номенклатураси Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги (кейинги ўринларда Вазирлик деб юритилади) томонидан тасдиқланади.

5. Қайта тайёрлаш ва малакани ошириш тизимини ташкиллаштириш ушбу Низомнинг 1-иловасидаги схемага мувофиқ амалга оширилади.

 

2-боб. Темир йўл транспорти соҳасида малака ошириш ва қайта тайёрлашнинг мақсад ва вазифалари

 

5. Қайта тайёрлаш ва малака оширишнинг мақсади юқори даражадаги касбий фаолиятни таъминлаш учун зарур бўлган касбий билимлар, кўникма
ва қобилиятларни олиш ва доимий янгилаш, касб стандартлари ва таълим дастурлари асосида касбий маҳоратни тизимли ривожлантиришга кўмаклашиш ҳисобланади.

6. Темир йўл транспорти соҳасида қайта тайёрлаш ва малака оширишнинг вазифалари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:

функционал мажбурият ва ваколатларнинг самарали бажарилишини таъминлаш учун зарур бўлган даражада мутахассисларнинг касбий тайёргарлигини ошириш, уларнинг билим, кўникма ва қобилиятларини узлуксиз янгилаш механизмларини жорий қилиш;

темир йўл транспорти соҳаси, ҳудудлардаги ва умуман республикадаги ҳақиқий эҳтиёжлардан келиб чиққан ҳолда, қайта тайёрлаш ва малака ошириш тизими таркибини оптималлаштириш;

қайта тайёрлаш ва малака оширишнинг бевосита ва билвосита шаклларини амалиётга жорий этиш ва уларнинг натижаларини мониторинг қилиш;

темир йўл транспорти соҳасини ривожланишининг ҳозирги йўналишларини эътиборга олган ҳолда, қайта тайёрлаш ва малака ошириш тизимини ўқув-услубий, ахборот ва моддий-техник жиҳатдан таъминлаш ва уни такомиллаштириш;

қайта тайёрлаш ва малака ошириш соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш;

қайта тайёрлаш ва малака ошириш жараёнларининг фан ва ишлаб чиқариш билан интеграциясини, қайта тайёрлаш ва малака ошириш тизимининг янада ривожланиши ва модернизациясини таъминлаш.

 

3-боб. Темир йўл транспорти соҳасидаги қайта тайёрлаш ва малака ошириш тизимининг таркиби ва уни бошқариш

 

7. Темир йўл транспорти соҳасидаги қайта тайёрлаш ва малака ошириш тизими таркибига қуйидагилар киради:

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги;

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Ўзининг темир йўлларига эга бўлган юридик шахсларнинг темир йўл транспорти ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш Марказ (кейинги ўринларда Марказ деб юритилади);

таълим муассасалари;

буюртмачилар - ўзининг мулкида темир йўл шохобча йўлларига эга бўлган
ва умумий фойдаланишдаги темир йўл транспорти тизимига кирмайдиган юридик шахслар.

8. Вазирлик умумий раҳбарликни амалга оширади, қайта тайёрлаш
ва малака ошириш бўйича таълим жараёнининг механизмлари
ва такомиллаштириш усулларини белгилайди, тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлайди, шунингдек темир йўл транспорти соҳасидаги касб стандартлари ҳамда йўналиш ва мутахассисликлар Классификаторининг қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари йўналишлари билан мувофиқлигини таъминлайди.

9. Марказ ягона меъёрий-ҳуқуқий базани ишлаб чиқиш ва темир йўл транспорти соҳасида мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича таълим жараёнини мувофиқлаштирувчи бош муассаса ҳисобланади.

10. Марказнинг қайта тайёрлаш ва малака ошириш тизимидаги асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:

миллий ва халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда темир йўл транспорти соҳасидаги мутахассислар, шунингдек профессор-ўқитувчилар таркиби
ва мураббийларнинг даврий қайта тайёрланиши ва малакасини оширишни ўтказиш;

қайта тайёрлаш ва малака ошириш бўйича таълим жараёнининг илмий-услубий асосларини ишлаб чиқиш;

қайта тайёрлаш ва малака ошириш соҳасида илғор халқаро амалиётни ўрганиш ва жорий қилиш;

таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилар таркиби
ва мураббийларнинг касбий ўсишига қаратилган, ташкилотларнинг ишлаб чиқариш базасидан фойдаланган ҳолда амалий ўқитишнинг интерфаол усулларини жорий қилиш;

касб ва таълим стандартларига мувофиқ ҳолда, ўқув дастурлари,
ўқув-услубий ҳужжатлар ва темир йўл транспорти соҳасидаги адабиётларни ишлаб чиқиш;

курслар якуни билан таълим муассасаларида қайта тайёрлаш ва малака оширишнинг тегишли йўналишлари бўйича якуний назорат синовларини ташкиллаштириш, уларнинг натижаларини электрон тизимда рўйхатдан ўтказиш ва тест синовларининг натижаларини курс якунланишидан олдин аттестация комиссияларига тақдим этиш;

 Таълим йўналиши бўйича ўқув дастурини ўзлаштириш даражасини аниқлаш мақсадида малака ошириш ва қайта тайёрлашдан ўтган ташкилотларнинг темир йўл транспорти ходимлари учун аттестация комиссиялари томонидан эгалланган билим, малака, кўникмаларнинг малака талабларига мувофиқлиги бўйича якуний имтиҳонлар ўтказилади.

 Малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларини муваффақиятли ва тўлиқ ҳажмда ўзлаштирган шахслар якуний имтиҳонларга қўйилади.

Ҳар бир алоҳида касб ва мутахассислик бўйича малака ошириш ва қайта тайёрлашнинг мазмуни ўқув дастурларида келтирилган малака талаблари
билан белгиланади.

Ўқув жараёнига жалб этилган ва ўқув дастурини муваффақиятли ўзлаштирган ҳамда якуний имтиҳонларни муваффақиятли топширган ташкилотларнинг темир йўл транспорти ходимларига белгиланган тартибда  сертификатлар берилади

малака ошириш ва қайта тайёрлаш бўйича ўқув жараёнининг доимий мониторингини ташкиллаштириш;

темир йўл транспорти соҳаси мутахассислари касбий фаолияти, қайта тайёрлаш ва малака ошириш ўқув жараёни мониторингининг ягона электрон тизими ахборот ресурсларини шакллантириш ва рўйхатдан ўтказиш.

11. Темир йўл транспорти соҳасида мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг самарали жараёнини ташкиллаштириш мақсадида таълим муассасалари:

тегишли йўналишлар бўйича қайта тайёрлаш ва малака оширишнинг зарур сифатини таъминлайди;

курслар доирасида сифат жиҳатидан ташкилий ва маҳорат машғулотларини юқори савияда ўтказиш учун зарур бўлган ўқув, услубий ва моддий-техник базани яратади;

қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида машғулотларни ўтказиш учун юқори малакали педагогик кадрлар ва темир йўл транспорти соҳасидаги етакчи амалиётчи-мутахассисларни, шунингдек хорижий мутахассислар ва ўқув-услубий ходимларнинг кенг жалб қилинишини таъминлайди;

фаннинг амалиёт билан алоқасини таъминлайди, туризм соҳасидаги илмий тадқиқотларнинг натижаларини қайта тайёрлаш ва малака ошириш тизимининг таълим жараёнига ўз вақтида жорий қилиш механизмини амалга оширади; 

қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқувчиларга амалиёт ва очиқ маърузалар ҳамда амалий машғулотларнинг ўтказилиши, уларнинг кейинги муҳокамаси ва танқидий таҳлилини ташкиллаштиради;

илмий-тадқиқот ишларини ташкиллаштириш ва туризм соҳасидаги мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш жараёнини такомиллаштириш учун тавсияларни ишлаб чиқишда иштирок этади;

давлат талаблари бўйича ўқитишда битирувчиларга давлат намунасидаги қайта тайёрлаш ва малака ошириш тўғрисидаги ҳужжатларни беради;

Марказга қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини тугатган тингловчилар ҳақидаги маълумотларни Ягона реестрга киритиш учун мажбурий тартибда тақдим этади.

12. Буюртмачилар:

ҳар йили мутахассисларнинг миқдор ва сифат таркиби, белгиланган касбий тайёргарлиги ва ихтисослик даражаси, иш тажрибаси, алоҳида ходимларнинг ишчанлик ва шахсий сифатларининг таҳлилидан келиб чиққан ҳолда, уларнинг қайта тайёрланиши ва малака оширишида ўз эҳтиёжларини мустақил равишда белгилайди;

қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг тасдиқланган жадвали асосида тегишли курсларга белгиланган муддатларда ўз вақтида келишини таъминлайди;

курсларни муваффақиятли тамомлаган мутахассисларнинг илғор тажрибаси, янги билимлари ва кўникмаларининг оммалашишини ташкиллаштиради, уларнинг ижобий тажрибасини тарғиб қилиш бўйича чораларни кўради;

қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг ички мониторингини олиб боради, юқори кўрсаткичларга эга бўлган мутахассисларни моддий рағбатлантириш механизмларини ишлаб чиқади ва амалга оширади, шунингдек бўш лавозимларни тўлдириш учун танловлар ўтказиш жараёнида уларни асосий мезон сифатида эътиборга олади.

4-боб. Темир йўл транспорти соҳасидаги мутахассисларнинг
қайта тайёрланиши ва малакасининг оширилишини ташкиллаштириш
ва ўтказиш тартиби

13. Соҳага оид бўлмаган йўналишдаги олий ёки ўрта-махсус касбий таълим муассасаларини битирган ва темир йўл транспорти соҳаси корхоналарида ишлаётган мутахассислар, уларнинг асосий касбий маълумотларини тайёргарлик талабларига мувофиқлаштириш, улар томонидан касб мезони ва малакавий талаблар билан белгиланган даражада касб фаолиятини олиб бориши учун зарур ва етарли бўлган билим ва кўникмаларни эгаллашини таъминлаш мақсадида қайта тайёрловдан ўтиши тавсия этилади.

14. Темир йўл транспорти соҳаси мутахассислари идоравий бўйсинувидан қатъий назар, доимий асосда, ҳар уч йилда бир марта малака оширишнинг тегишли йўналишлари бўйича малака оширишдан ўтиши зарур.

Ўқишни (мактаб, коллеж, академик лицей, олий таълим муассасасини) тугатган йили ишга қабул қилинган кадрлар малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларидан фаолиятига уч йил тўлганидан кейин ўтадилар.

Темир йўл транспорти соҳаси мутахассисларини қайта тайёрлаш
ва малакасини ошириш пуллик асосда амалга оширилади.

Ўқитиш нархи темир йўл транспорти соҳасидаги кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ўқув дастурининг давомийлигидан келиб чиққан ҳолда, таълим муассасаси ва буюртмачи ўртасидаги шартнома асосида белгиланади.

15. Темир йўл транспорти соҳасидаги мутахассисларнинг:

а) малака ошириш йўналишлариўз ичига қуйидаги ўқитиш турларини олади:

темир йўл транспортида ташишларни ташкил этиш ва бошқариш;

вагонлар ва вагон хўжалиги  харакат таркибига техник хизмат кўрсатиш
ва тамирлаш;

локомотивлар (тепловоз, электровоз) ва локомотив хўжалиги харакат таркибига техник хизмат кўрсатиш ва тамирлаш;

темир йўл транспортида йўл хўжалиги қурилмаларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш;

темир йўл транспортида сигнализация, марказлаштириш, блокировка ва алоқа қурилмаларига техник хизмат кўрсатиш ва тамирлаш;

темир йўл транспорти раҳбар ходимлари (депо, темир йўл бекатлари, транспорт цехлари, йўл участкалари бошлиқлари) томонидан харакат хавфсизлиги, техника хавфсизлиги, мехнат мухофазасини таъминлаш ва бошкарув усуллари;

темир йўл транспортида электр энергетика ва электр таъминоти тизимларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш;

б) тайёрлаш, қайта тайёрлаш йўналишлариўз ичига қуйидаги ўқитиш турларини олади:

машинист ва машинист ёрдамчиси;

темир йўл монтёри, сигналчи;

пайвандчи (электр – газ пайвандлаш);

темир йўл бекати навбатчиси;

поездлар тузувчи;

юк вагонлари назоратчиси;

сигнализация, марказлаштириш, блокировка ва алоқа қурилмалари оператори;

электр таъминоти тизимлари техниги;

электр таъминоти тизимлари электр монтёри;

темир йўл харакат таркибини таъмирловчи чилангар.

16. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш бўйича таълим жараёнини ташкиллаштириш тасдиқланган касбий стандартлар ва малака талаблари, тегишли йўналишлар бўйича таълим дастурлари, машғулотлар жадвали орқали тартибга солинади.

17. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш бўйича таълим жараёнида ўқув машғулотларининг қуйидаги асосий турлари қўлланилади: маъруза, интерфаол семинарлар, амалий машғулот, сайёр машғулот, тажриба алмашиш, мустақил ўқиш (таълим), малакавий амалиёт, лойиҳа ишини ҳимоя қилиш ва имтиҳон.

Тегишли ахборот-услубий ва ташкилий-техник асос бўлган тақдирда, қайта тайёрлаш ва малака оширишнинг таълим жараёни масофавий ўқитиш усулларидан фойдаланган ҳолда ташкил қилиниши мумкин.

Масофавий таълим онлайн ва офлайн шаклларда ташкиллаштирилади.

18. Барча турдаги аудитория машғулотларининг давомийлиги
80 дақиқани, ўқув машғулотлари орасидаги танаффус камида 10 дақиқани ташкил этади.

19. Қайта тайёрлаш ва малака оширишнинг таълим жараёни, қоидага кўра, буюртмачилардан келиб тушган йиллик буюртмалар бўйича гуруҳларнинг тўлишидан келиб чиққан ҳолда, камида 15-20 нафар тингловчилардан иборат бўлган академик гуруҳларда ташкил қилинади.

Тингловчиларнинг кам сонли йўналишлари бўйича таълим жараёнини ташкиллаштириш доирасида, ўқитишнинг алоҳида йўналишлари бўйича белгиланган меъёрга мувофиқ гуруҳларни шакллантириш учун – битта гуруҳдаги тингловчилар сони 5 нафардан кам бўлмаган миқдорда ўрнатилиши мумкин.

20. Қайта тайёрлаш бўйича Марказда ўқитиш ташкилотларнинг якка тартибдаги топшириғи ёки аниқ йўналтирилган дастури асосида, Давлат талабларига, шунингдек таълимни бошқариш бўйича ваколатли давлат органи талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган дастурлар бўйича амалга оширилади.

Ўқув юкламасининг умумий ҳажми предметлар блоклари бўйича, ташкилотлар томонидан қайта тайёрлашга белгиланадиган талаблардан келиб чиққан ҳолда, тақсимланади.

21. Таълим муассасалари ва Марказтемир йўл транспорти соҳаси мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ўқитишнинг қуйидаги шакллари орқали амалга оширилади:

асосий ишдан ажралган ҳолда;

асосий ишдан қисман ажралган ҳолда (аралаш усул);

масофавий ўқитиш шакли ёрдамида асосий ишдан ажралмаган ҳолда.

22. Асосий ишдан ажралган ва қисман ажралган ҳолда (аралаш усулда) қайта тайёрлаш ва малака ошириш Марказда ўтказилади.

23. Қайта тайёрлаш дастурларининг ўзлаштирилиши Марказ томонидан ўтказиладиган якуний назорат билан тасдиқланади ва унинг натижалари бўйича ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ гувохнома берилади.

Малака ошириш дастурларининг ўзлаштирилиши Марказ томонидан ўтказиладиган тест синовлари билан тасдиқланади ва унинг натижалари бўйича ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ, малака оширганлиги тўғрисида сертификат берилади.

24. Малака ошириш ўқув дастурларини мустақил ёки масофавий ўқитиш технологиялари орқали ўзлаштираётган тингловчиларнинг якуний аттестациядан ўтишига рухсат этилади. Тегишли йўналишлар бўйича якуний назорат Марказ томонидан ўтказилади.

25. Якуний назорат Марказда, тингловчиларнинг бевосита (шахсан) иштирокида ўтказилади ҳамда малака ошириш курслари тингловчилари учун тест ёки ёзма имтиҳон ҳамда ўқиш даврида олинган назарий билимлар ва амалий кўникмаларни аниқлашга қаратилган суҳбатдан, қайта тайёрлаш курслари тингловчилари учун тест ҳамда битирув малакавий ишини (курсни тугатиш иши) (кейинги ўринларда битирув малакавий иши деб аталади) ҳимоясидан ташкил топади.

26. Қайта тайёрлаш якуний назоратлар Марказ раҳбарининг буйруғи асосида ташкил этиладиган, вазирлик ҳамда Марказнинг малакали ходимларидан иборат бўлган якуний назорат комиссияси томонидан ўтказилади. Комиссия таркиби камида 5 кишидан (комиссия раиси, котиби ва аъзоларидан) ташкил топади.

Марказда ташкил этиладиган комиссия таркибига вазирликлар ва идоралар, олий таълим муассасалари ва бошқа ташкилотларнинг вакиллари улар
билан келишилган ҳолда киритилиши мумкин.

27. Асоссиз сабаблар билан машғулотларни ўтказиб юборганлиги учун қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсининг тингловчилари сафидан четлатилганлар, такроран пуллик асосда курсдан ўтишлари, шунингдек қайта тайёрлаш ва малака оширишнинг навбатдаги курсларида тегишли йўналиш (мутахассислик) бўйича якуний имтихондан ўтишлари лозим.

28. Якуний имтихон натижалари бўйича қониқарсиз баҳо олган тингловчиларга кейинги қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсида такроран имтиҳон топшириш имконияти берилади. Такрорий имтиҳон топшириш имконияти фақат бир марта тақдим этилади.

 

5-боб. Темир йўл транспорти соҳасидаги мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш сифатини назорат қилиш ва таълим муассасалари фаолиятини баҳолаш

 

29. Темир йўл транспортисоҳасидаги мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш сифатини назорат қилиш ва баҳолаш қуйидагиларни ўз ичига олади:

а) ички назорат:

асосий билимларни баҳолаш;

янги билим, кўникма ва қобилиятларнинг ўзлаштирилганлик даражасини жорий назорат қилиш;

ўқитиш якунлангандан сўнг мутахассислик бўйича аттестацияни ўз ичига олган якуний назорат;

б) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш бўйича Давлат инспекцияси томонидан амалга ошириладиган ташқи назорат.

30. Эгалланган билим ва кўникмаларни баҳолаш мезонлари, якуний имтихон ўтказиш тартиби, қайта тайёрлаш ва малака ошириш тизимидаги таълим жараёнининг сифатини баҳолаш механизмлари Марказ томонидан белгиланади.

31. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш бўйича таълим муассасалари фаолиятини баҳолаш тартиби, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги “Давлат таълим муассасалари ҳамда нодавлат таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 470-сонли Қарори билан тартибга солинади.

 

6-боб. Таълим муассасаларига нисбатан талаблар

 

32. Таълим муассасалари қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

а) қонунчиликда ўрнатилган ҳолатларда аккредитациядан ўтиш;

б) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш бўйича Давлат инспекцияси томонидан белгиланган тартибда берилган малака ошириш ва қайта тайёрлаш бўйича таълим фаолиятини юритиш учун лицензиянинг мавжуд бўлиши;

в) ўз штатида тегишли малакага эга бўлган ўқитувчи ва мураббийларнинг мавжуд бўлиши.

33. Темир йўл транспорти соҳаси мутахассисларини қайта тайёрлаш
ва малакасини ошириш бўйича фаолиятни олиб бораётган таълим муассасаси қуйидаги ҳужжатларни камида уч йил давомида сақлаши шарт:

а) Марказ билан келишилган ва таълим муассасаси томонидан тасдиқланган имтиҳон билетлари саволномалари;

б) баҳолар, билет рақамлари, имтиҳон комиссияси аъзоларининг исм ва фамилиялари акс эттирилган ва уларнинг имзолари қўйилган имтиҳон комиссияси қайдномаси;

в) машғулотларни ўтказиш санаси, машғулотларнинг мавзуси, ўқув соатлари миқдори, ўқитувчиларнинг фамилияси ва имзоси кўрсатилган таълим жараёнида тингловчиларнинг давомат журнали;

г) ҳужжатларнинг рақами, берилиш санаси, ўқитиш даври, ўқув курсининг номи, тингловчиларнинг фамилияси ва исми-шарифи, паспорт маълумотлари, сертификатни олганлигини тасдиқловчи имзолари кўрсатилган, қайта тайёрлаш ва малака ошириш тўғрисидаги ҳужжатларнинг берилганлигини ҳисобга олиш журнали.

 

6-боб. Темир йўл транспорти соҳаси мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ўқув дастурларигақўйиладиган талаблар

 

34. Темир йўл транспорти соҳасида қайта тайёрлаш ва малака ошириш ўқув-мавзули режалар ва ўқув дастурлари асосида амалга оширилади.

Ўқув дастурлари таълим муассасалари томонидан Марказ билан келишилган ҳолда ишлаб чиқилади ва Вазирлик томонидан тасдиқланади.

Ўқув дастурлари заруратга қараб, аммо уч йилда камида бир марта янгиланади.

35. Ўқув дастурлари тингловчиларнинг амалдаги эҳтиёжлари ва уларнинг тайёргарлик даражасини эътиборга олган ҳолда шакллантирилади. Ўқув дастурлари ишлаб чиқариш хусусиятини ҳисобга олган ҳолда, турли фаолият соҳалари учун алоҳида ишлаб чиқилиши мумкин.

Ўқув дастурлари асосий ва қўшимча ўқув модулларига ажратилган ҳолда алоҳида ўқув модулларига бўлинади.

36. Ўқув дастурларининг мазмунига бўлган асосий талаблар, мутахассислик бўйича зарур ва етарли билим ва кўникмаларнинг ўзлаштирилишини эътиборга олган ҳолда, касб стандартлари ва мутахассиснинг малака тавсифномасига қатъий мувофиқлик принципларига асосланади.

Ўқув дастури фан, техника, технология ва темир йўл транспорти соҳасини ривожланишининг илғор ютуқларига мувофиқ ҳолда яратилиши, темир йўл транспорти таълими тизимида узлуксизлик, изчиллик ва кетма-кетликни таъминлашга доир талабларга жавоб бериши лозим.

37. Ўқув дастури таълим олувчилар томонидан билимларни мустақил излаш ва уларни ўзлаштириш учун имкониятларни назарда тутиши керак.

38. Темир йўл транспорти соҳасида қайта тайёрлаш ва малака ошириш бўйича ўқув дастурлари назорат тадбирларини назарда тутиши лозим, хусусан:

тингловчиларни тестдан ўтказиш;

камида 15 слайд ҳажмидаги малакавий лойиҳа (тақдимот)ни тайёрлаш ва ҳимоя қилиш (Microsoft office PowerPoint дастурида);

намойиш имтиҳони.

 

7-боб. Якунловчи қоидалар

 

39. Ушбу Низомнинг амалга оширилишини мониторинг қилиш Вазирлик зиммасига юклатилади.

40. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор шахслар қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортилади.

41. Ўз вақтида ва сифатли қайта тайёрлаш ва малака ошириш учун жавобгарлик таълим муассасалари ва Марказ зиммасига юклатилади.

42. Юридик шахслар, қонунчилик талаблари ва мазкур Низомга мувофиқ, ўқиш даврида ўртача иш ҳақини сақлаб қолган ҳолда, ходимларининг қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан ўтишини таъминлашлари тавсия этилади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

“Ўзининг темир йўлларига эга бўлган юридик шахсларнинг темир йўл транспорти ходимлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш

тартиби тўғрисида”ги Низомга

1-ИЛОВА

 

 

Темир йўл транспорти соҳасидаги мутахассисларни қайта тайёрлаш
ва малакасини ошириш тизимини ташкиллаштириш

СХЕМАСИ

 

Босқич

 

Субъектлар

 

Тадбирлар

 

Бажариш муддати

 

 

 

 

 

 

 

1-босқич

 

Юридик шахслар

 

Ходимни темир йўл транспорти соҳасидаги мутахассисларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш курсларидан ўтиш учун йўллайди

 

Эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда

 

 

 

 

 

 

 

2-босқич

 

Ташкилотлар темир йўл транспорти ходимлари

 

1. Мазкур Низомнинг талабларига мувофиқ ҳолда ташкилотдаги мутахассисларнинг қайта тайёрланиши ва малакасини оширишни ўтказади.

2. Темир йўл транспорти соҳасидаги мутахассисларнинг (имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган тақдирда) қайта таййорганлиги ва малакасини оширганлик ҳақида белгиланган намунадаги сертификат ва гувохнома топширади

 

Ушбу Низомда белгиланган муддатларга мувофиқ

 

 

 

 

 

 

 

 

3-босқич

 

Малака оширганлик тўғрисидаги сертификат

 

Темир йўл транспорти соҳасидаги мутахассисларнинг малакасини оширганлиги тўғрисидаги сертификат албатта бўлиши шарт бўлган лавозимларда ишлаш ҳуқуқига эга бўлади

 

Ушбу Низомда белгиланган муддатларга мувофиқ

 

 

 

 

Ўзининг темир йўлларига эга бўлган юридик шахсларнинг темир йўл транспорти ходимлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тартиби тўғрисида Низомига

2­ИЛОВА

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТРАНСПОРТ ВАЗИРЛИГИ

ЎЗИНИНГ ТЕМИР ЙЎЛЛАРИГА ЭГА БЎЛГАН ЮРИДИК ШАХСЛАРНИНГ ТЕМИР ЙЎЛ ТРАНСПОРТИ ҲОДИМЛАРИНИ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ВА УЛАРНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ МАРКАЗИ

ГУВОХНОМА

                (Ф.И.Ш.)

 

 

га                                                                                                                                                                                          

 

 

                                        (локомотив тури) 

 

       МАШИНИСТИ   ЁРДАМЧИСИ  малакаси  берилди.

 

                                             Марказ директори                       С.Т.Норқулов

 

                                                     М.Ў.                               ____   ____________20___й.

 

Фото

3 х 4

 

       
     

 

  Ушбу  гувохнома «Ўзининг темир йўлларига эга бўлган юридик   шахсларнинг темир йўл транспорти ҳодимларини малакасини ошириш   ва уларни қайта тайёрлаш маркази»даги     малака комиссиясининг 

___   __________   20___   йилги   №_____    сонли малака имтихонлари далолатномаси  асосида  берилди.

Малака комиссияси раиси  _____________  _______________

Малака комиссияси котиби _____________  _______________                            Регистрация рақами №_______      Сана    ____   _____20___й.

             М.Ў.                                                                    

 

 

 
 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТРАНСПОРТ ВАЗИРЛИГИ

 

ЎЗИНИНГ ТЕМИР ЙЎЛЛАРИГА ЭГА БЎЛГАН ЮРИДИК ШАХСЛАРНИНГ ТЕМИР ЙЎЛ ТРАНСПОРТИ ҲОДИМЛАРИНИ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ВА УЛАРНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ МАРКАЗИ

 

ГУВОХНОМА

                                                                                                                                                                                      

 

 

                                                                                                                                                                                      

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўзининг темир йўлларига эга бўлган юридик шахсларнингтемир йўл транспорти ходимлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тартиби тўғрисида Низомига

3-ИЛОВА

 

 

 

 

       
   
 
     

 

 

 

 

 

Umumiy takliflar: 0

276