ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
14091 Министерство здравоохранения Республики Узбекистан 24/02/2020 10/03/2020 0

Muhokama yakunlandi

Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан
Газли баллончалар, механик пуркагичлар, аэрозолли қурилмалар ва бошқа қурилмалар ёрдамида ишлатиш учун рухсат этиладиган кўздан ёш оқизувчи ёки ачиштирувчи моддалар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида
ID-14091

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Газли баллончалар, механик пуркагичлар, аэрозолли қурилмалар ва бошқа қурилмалар ёрдамида ишлатиш учун  рухсат этиладиган кўздан ёш оқизувчи ёки ачиштирувчи моддалар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси бўйича

ТУШУНТИРИШ ХАТИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Газли баллончалар, механик пуркагичлар, аэрозолли қурилмалар ва бошқа қурилмалар ёрдамида ишлатиш учун  рухсат этиладиган кўздан ёш оқизувчи ёки ачиштирувчи моддалар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан 2019 йил 19 августда 25/1-2504-сон билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 29 июлда қабул қилинган “Қурол тўғрисида”ги ЎРК-550-сонли Қонунининг ижросини таъминлаш юзасидан назорат режаси”га мувофиқ ишлаб чиқилган.

Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожлантириш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган меъёрларни республика норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари талабларига мувофиқлаштирилган ҳолда газли баллончалар, механик пуркагичлар, аэрозолли қурилмалар ва бошқа қурилмалар ёрдамида ишлатиш учун  рухсат этиладиган кўздан ёш оқизувчи ёки ачиштирувчи 5 хил модданинг рўйхатини ишлаб чиқарилди. Бу рўйхатда кўздан ёш оқизувчи ёки ачиштирувчи моддаларнинг номлари, уларнинг  максимал оғирлиги ва параметрлари кўрсатилди.  Кўздан ёш оқизувчи ёки ачиштирувчи моддалар таъсирининг газли қурол патронлари ва аэрозолли қурилмаларга максимал оғирлик ва миқдори параметрлари учун чегаравий кўрсатгичлар белгиланди. Шунингдек, қўланишга рухсат этилган моддаларни аралашмаларини тиббий-биологик синовлар асосида белгиланиши кўрсатилган.

Газли баллончалар, механик пуркагичлар, аэрозолли қурилмалар ва бошқа қурилмалар ёрдамида ишлатиш учун  рухсат этиладиган кўздан ёш оқизувчи ёки ачиштирувчи моддалар рўйхатига киритилган моддаларни газли баллончалар, механик пуркагичлар, аэрозолли қурилмалар ва бошқа қурилмалар ёрдамида ишлатилишига меърий талаблар белгиланган.  

Мазкур қарор лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталига (ID-12195) вазирлик ва идоралар билан келишиш ҳамда жамоатчилик муҳокамаси ўтказилиши учун жойлаштирилди.

 

 

                                  Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазири                                            А.Шадманов

 

лойиҳа

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

 

 

 

 

 

 

 

Газли баллончалар, механик пуркагичлар, аэрозолли қурилмалар ва бошқа қурилмалар ёрдамида ишлатиш учун  рухсат этиладиган кўздан ёш оқизувчи ёки ачиштирувчи моддалар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 29 июлдаги “Қурол тўғрисида”ги ЎРҚ-550-сонли қонунига  мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Газли баллончалар, механик пуркагичлар, аэрозолли қурилмалар ва бошқа қурилмалар ёрдамида ишлатиш учун  рухсат этиладиган кўздан ёш оқизувчи ёки ачиштирувчи моддалар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда тегишли мавжуд             норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардия қўмондони Б.Ташматов зиммасига юклансин.

 

 

      Ўзбекистон Республикасининг

        Бош вазири                                                      А. Арипов

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил ___ _________даги ___-сон қарорига
ИЛОВА

 

 

 

 

Газли баллончалар, механик пуркагичлар, аэрозолли қурилмалар ва бошқа қурилмалар ёрдамида ишлатиш учун  рухсат этиладиган кўздан ёш оқизувчи ёки ачиштирувчи моддалар рўйхати

 

Кўздан ёш оқизувчи ёки ачиштирувчи моддаларнинг номлари

Ўлчанадиган параметрлар

Ўлчов бирлиги

Ёш оқизувчи ёки ачиштирувчи моддалар таъсирининг чегаравий кўрсаткичлар

Газли қуроллар патронлари учун

Аэрозолли қурилмалар учун

Хлорацетофенон

(CN моддаси)

максимал оғирлиги

mg

100,0

100,0

максимал миқдори

вазни, %

-

1,0

Ортохлорбензальма-

лонодинитрил (CS моддаси)

максимал оғирлиги

mg

120,0

150,0

максимал миқдори

вазни, %

-

1,0

Дибенз-(b,f)-1,4-

оксазепин

(CR моддаси)

максимал оғирлиги

mg

20,0

60,0

максимал миқдори

вазни, %

-

1,0

Олеорезин капсикум

(OC моддаси)

максимал оғирлиги

mg

10,0

1000,0

максимал миқдори

вазни, %

-

6,0

Морфолид пеларгон кислоталари (МПК моддаси)

максимал оғирлиги

mg

-

1000,0

максимал миқдори

вазни, %

-

6,0

Қўланишга рухсат этилган моддалар аралашмаси (спиртлар, бензол, кетонлар, хлорорганик эритувчилар ҳамда минерал мойлар) ва газбалон идишида босим ҳосил қилиш учун пропеллент (Фреон П ёки Фреон 12) моддалар

максимал оғирлиги

mg

Тиббий-биологик синовлар асосида  белгиланади

Тиббий-биологик синовлар асосида  белгиланади

максимал миқдори

вазни, %

 

-

Тиббий-биологик синовлар асосида белгиланади

 

 

Umumiy takliflar

147