ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
14088 Хокимият Наманганской области 22/02/2020 08/03/2020 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Наманган вилоятининг шаҳар ва туманларида электрон аукцион савдоларида ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг минимал қийматини тасдиқлаш тўғрисида
ID-14088

Наманган вилоятининг шаҳар ва туманларида электрон аукцион савдоларида ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг минимал қийматини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини бериш хамда архитектура-қурилиш ишларини амалга ошириш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 26 августдаги ПҚ–4427-сон ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун бўш турган ер участкалариини бериш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 20 декабрдаги 1023-сон қарорларига мувофиқ, электрон онлайн-аукционга қўйиладиган ер участкаларининг минимал қийматини белгилаш бўйича вилоят ишчи гуруҳининг таклифини инобатга олиб,  Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) 6 ва 25-моддаларига асосан,

Қ А Р О Р  Қ И Л А М А Н:

1. Наманган вилоят ҳокимлигининг молия бош бошқармаси, Наманган вилоят давлат солиқ бошқармаси  ва Наманган вилоят ер ресурслари  ва давлат кадастри бошқармаси томонидан 2020 йилнинг I ярим йиллиги учун бўш ер участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи (0,01 га майдон) учун ишлаб чиқилган бошланғич баҳоси бўйича тавсиялари маъқуллансин.

2. Шаҳар ва туманларда тадбиркорлик субъектларига инвестиция киритиш ва ижтимоий мажбурият юклаш шарти билан ер участкаларини сотиш бўйича 0,01 га  ер майдонинг бошланғич баҳоси иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Шаҳар ва туманлар ҳокимлари, вилоят қурилиш бош бошқармаси (С.Султанов), вилоят ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси  (А.Жўраев) билан биргаликда белгиланган тартибда юридик ва жисмоний шахсларга тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини доимий фойдаланишга бериш мақсадида аукцион савдоларига чиқарилишини  таъминласин.

4. Шаҳар ва туманлар ҳокимликлари томонидан аукцион савдоларида сотилган ер майдонларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш юзасидан доимий мониторинг олиб борсин ва мақсадсиз фойдаланиш ҳолатлари аниқланган тақдирда ер участкасини захирага олиш чоралари кўрилсин.

5. Вилоят давлат солиқ бошқармаси (А.Тиллаволдиев), вилоят “Ермулккадастр” ДК (М.Мутавалиев), Давлат активларини бошқариш агентлиги Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси (З.Икрамов) бўш ер майдони  ва биноларни белгиланган бошланғич баҳосига қатъий риоя қилиниши ҳамда маҳаллий бюджетга пул тушумларини  ўз вақтида ва тўлиқ туширилишини  таъминласин.

6. Мазкур қарор “Наманган ҳақиқати” ва “Наманганская правда” газеталарида эълон қилинсин ҳамда вилоят ҳокимлигининг namangan.uz расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш  вилоят хокимининг биринчи ўринбосари А.Камалов, вилоят хокимининг ўринбосари Б.Нурматов ҳамда вилоят ҳокимининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи О.Инамов зиммаларига юклансин.    

 

Вилоят ҳокими                                                                   Х. Бозаров

Наманган вилоятида Е-IJRO AUKSION электрон савдо майдончасида аукционга чиқариш учун ер участкаларининг жойлашган ҳудудидан келиб чиқиб, ҳар бир шаҳар ва туманлар бўйича бўш ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқининг (0,01 га майдонга) сотиш учун 2020 йилнинг I-ярим йиллик учун бошланғич баҳосини аниқлаш нархлари ва коэффициентлари

 
 
 

Шаҳар ва туманлар номи

1 га ер майдони учун бир йилик солиқ суммаси (сўм)

0.01 га ер майдони учун бир йиллик солиқ суммаси (сўм)

Ўзгариш коэффициентлари

 

Туман маркази ва тумандаги шаҳарчалар -15 баравар

Тумандаги бошқа худудлар учун -10 баравар

Туманга бўйсунувчи шаҳар -20 баравар

Шаҳарлар маркази  (I-зона) -25 баравар

Шаҳар бошқа худудлар (II-зона) -20 баравар

Вилоят маркази 30-баравар

 
 

0.01 га учун

0.01 га учун

0.01 га учун

0.01 га учун

0.01 га учун

0.01 га учун

 

1

2

4

5

6

7

8

9

10

13

 

1

Наманган шаҳар

          28 741 121  

287 411  

 

 

 

7 185 280  

5 748 224

8 622 336

 

2

Мингбулоқ тумани

          14 700 314  

      147 003  

    2 205 047  

    1 470 031  

 

 

 

 

 

3

Косонсой тумани

          17 223 806  

  172 238  

    2 583 571  

      1 722 381  

 

 

 

 

 

4

Наманган тумани

          14 700 314  

    147 003  

    2 205 047  

      1 470 031  

 

 

 

 

 

5

Поп тумани

          14 700 314  

     147 003  

     2 205 047  

       1 470 031  

 

 

 

 

 

6

Тўрақўрғон тумани

          14 700 314  

     147 003  

     2 205 047  

       1 470 031  

 

 

 

 

 

7

Уйчи тумани

          14 700 314  

     147 003  

     2 205 047  

       1 470 031  

 

 

 

 

 

8

Чортоқ тумани

          17 223 806  

     172 238  

     2 583 571  

        1 722 381  

 

 

 

 

 

9

Янгиқўрғон тумани

          14 700 314  

     147 003  

     2 205 047  

        1 470 031  

 

 

 

 

 

10

Норин тумани

          14 700 314  

      147 003  

     2 205 047  

         1 470 031  

 

 

 

 

 

11

Учқўрғон тумани

          17 223 806  

    172 238  

    2 583 571  

         1 722 381  

 

 

 

 

 

12

Чуст тумани

          17 223 806  

     172 238  

     2 583 571  

         1 722 381  

 

 

 

 

 
 

 

Изоҳ: 1 га ер майдони учун бир йиллик солиқ суммаси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 9 декабрдаги ЎРҚ-589 сонли қонунига асосан олинган

   
                     
                     
 

Наманган вилоят Молия бош бошқармаси бошлиғи

   

Т.Юсупов

     
                     
 

Наманган вилоят Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи

   

А.Тиллаволдиев

 
                     
 

Наманган вилоят Ер ресурслари ва давлат  кадастр бошқармаси бошлиғи

 

А.Жўраев

 

   
                         

 

Umumiy takliflar

179