ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
14087 Государственная инспекция по надзору за качеством образования при Кабинете Министров Республики Узбекистан 22/02/2020 08/03/2020 191
Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
ID-14087

ЛОЙИҲА

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

 

Нодавлат таълим ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари бўйича ўринбосари _____________ зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

        Бош вазири                                                        А.Арипов

 

Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил ____ ____________ даги

____-сон қарорига
ИЛОВА

 

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчалар

 

1. Вазирлар Маҳкамаси 2018 йил 27 мартдаги 241-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 3-сон, 68-модда) билан тасдиқланган Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисида низомнинг 5-бандида:

қуйидаги мазмундаги тўққизинчи – ўнинчи хатбошилар қўшилсин:

“нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотларида таълим олувчилар томонидан педагогик кенгашнинг қарори билан тасдиқланган намунадаги формани кийишда нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотининг уставида белгиланган талабларга риоя этиш;

таълим олувчиларнинг кийимига турли дин ва конфессиялар ҳамда турли субмаданиятларга мансубликни акс эттирувчи элементларни (ҳижоб, кипа, кашая, хоч ва бошқалар) қўшишга ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларига хос бўлган ҳарбий ва идоравий формали кийим-бош кийиб юришга йўл қўймаслик, ўғил бола таълим олувчиларнинг ташкилотга танасининг очиқ қисмига татуировка туширган ёки пирсинг қилган, соқол қўйган, сочи 2-3 сантиметрдан узун бўлган ва ёрқин рангларга бўялган ҳолда келишларига, қиз бола таълим олувчиларнинг ташкилотга танасининг очиқ қисмига татуировка туширган ёки пирсинг қилган, сочини ёрқин рангларга бўяган, юзини кўзга ташланадиган даражада макияж қилган, қулоғига биттадан ортиқ сирға таққан, бармоқларига узук таққан, қўл тирноқларини бўяган ва узун қилиб ўстирган ҳолда келишларига йўл қўймаслик;”;

тўққизинчи – ўн тўртинчи хатбошилар тегишинча ўнинчи – ўн бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлаш
чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 15 августдаги 666-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 33-сон, 679-модда):

а) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“3. Белгилансинки:

2018/2019 ўқув йилидан бошлаб ўқувчиларнинг давлат умумий ўрта таълим муассасасига 1-иловага мувофиқ тасдиқланган шакллардаги мактаб формасида келишлари ихтиёрий, 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб эса мажбурий ҳисобланади;

нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари таълим олувчиларининг ягона шаклдаги формаси намунаси ота-оналар билан келишган ҳолда нодавлат умумий ўрта таълим ташкилоти педагогик кенгашининг қарори билан тасдиқланади.”;

б) 2-илованинг 2-бандидаги “мажбурий” сўзидан кейин “, нодавлат таълим ташкилотлари таълим олувчилари учун тавсиявий” сўзлари қўшилсин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 декабрдаги 1028-сон қарори (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2019 й., 09/19/1028/4222-сон) билан тасдиқланган Нодавлат умумтаълим ташкилотининг намунавий уставида:

а) қуйидаги мазмундаги 191-195-бандлар қўшилсин:

“191. Ота-оналар билан келишган ҳолда нодавлат умумтаълим ташкилоти педагогик кенгашининг қарори билан таълим олувчилар учун ягона форма намунаси тасдиқланади.

Форма намунаси давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий ягона мактаб формаси намунаси билан айнан бир хил бўлиши ҳам мумкин.

192. Таълим олувчилар томонидан формани кийишда қуйидаги талабларга риоя этилиши лозим:

кийимларнинг ўта тор ёки ўта кенг бичимда бўлмаслиги;

қизлар учун юбканинг узунлиги тиззадан 5 – 15 см пастда бўлиши;

ўғил болалар учун шимнинг узунлиги оёқ тўпиғидан пастда бўлиши;

оёқ кийимлар пошнасининг 3 сантиметрдан баланд бўлмаслиги;

кўйлакнинг энг юқоридаги фақат битта тугмасидан ташқари бошқа тугмаларнинг қадалган бўлиши;

кийимларнинг тоза ва дазмолланган бўлиши.

193. Таълим олувчилар нодавлат умумтаълим ташкилоти биноси ичида бош кийимсиз юришлари лозим, ташкилотда ўтказиладиган турли тадбирлар жараёни бундан мустасно.

Ўзбекистон Республикасида аҳоли турли миллат ва диний конфессиялар вакилларидан иборатлиги ҳамда мажбурий умумий ўрта таълим дунёвий характерга эгалиги муносабати билан таълим олувчиларнинг формасига турли дин ва конфессиялар ҳамда турли субмаданиятларга мансубликни акс эттирувчи элементларни (ҳижоб, кипа, кашая, хоч
ва бошқалар) қўшишга йўл қўйилмайди.

Шунингдек, нодавлат умумтаълим ташкилотида:

ўғил бола таълим олувчиларнинг ташкилотга танасининг очиқ қисмига татуировка туширган ёки пирсинг қилган, соқол қўйган, сочи
2-3 сантиметрдан узун бўлган ва ёрқин рангларга бўялган ҳолда келишларига;

қиз бола таълим олувчиларнинг ташкилотга танасининг очиқ қисмига татуировка туширган ёки пирсинг қилган, сочини ёрқин рангларга бўяган, юзини кўзга ташланадиган даражада макияж қилган, қулоғига биттадан ортиқ сирға таққан, бармоқларига узук таққан, қўл тирноқларини бўяган ва узун қилиб ўстирган ҳолда келишларига йўл қўйилмайди.

194. Об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб, таълим олувчилар форманинг нимчасини ёки костюмини, кўйлакнинг енги узун ёки калта шаклини ихтиёрий равишда кийишлари мумкин. Шунингдек, қишки ўқиш даврида қизларга ягона формага мос шим кийишга рухсат берилади.

195. Нодавлат умумтаълим ташкилоти педагогик кенгаши томонидан тасдиқланган форма намунавий шаклларининг рангли расмлари ва техник кўрсаткичлари – матонинг таркиби ва ранги ҳақидаги маълумотлар 1–6-синфлар ва 7–11-синфлар кесимида нодавлат таълим ташкилотининг барчага кўринарли жойига осиб қўйилади.”;

б) 47-банддаги “ўқув” сўзидан кейин “, маънавий-ахлоқий ишлар” сўзлари қўшилсин;

в) 49-банднинг ўнинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

г) қуйидаги мазмундаги 491 ва 492-бандлар қўшилсин:

“491. Директорнинг маънавий-ахлоқий ишлар бўйича ўринбосари:

муассасадаги маънавий-ахлоқий жараённинг ташкил қилиниши ва иш ҳужжатларининг юритилишини назорат қилади;

педагог ходимларга методик ёрдам кўрсатади;

маънавий-маърифий ишларни ташкил қилади;

педагогларнинг маънавий-ахлоқий ишларини таҳлил қилиш мақсадида ўқув машғулотларига киради;

педагог ходимлар ва таълим олувчилар томонидан ташкилот ички тартиб-қоидалари ва кийиниш маданиятига риоя этилишини назорат қилади;

маънавий-ахлоқий тадбирлар режасини тузади ва тасдиқлаш учун директорга тақдим этади;

директор бўлмаган вақтда унинг вазифасини бажариб туради;

педагог ходимлар томонидан тарбиявий ҳамда синфдан ташқари ишларнинг бажарилишини назорат қилади.

492. Нодавлат умумтаълим ташкилоти директори, унинг ўқув ишлари
ва маънавий-ахлоқий ишлар бўйича ўринбосарлари ўз ихтисосликлари бўйича меҳнат қонунчилигига мувофиқ педагогик фаолият билан шуғулланишлари мумкин.”.

Umumiy takliflar

5658