ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
14076 Министерство дошкольного образования Республики Узбекистан 24/02/2020 10/03/2020 0

Muhokama yakunlandi

Закон Республики Узбекистан
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
ID-14076

Лойиҳа

 

 

 

Қонунчилик палатаси томонидан 2020 йил ___ ___________ қабул қилинган
Сенат томонидан 2020 йил ___ ___________ маъқулланган

 

 

 

 

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 18 ноябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги 422-XII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 11 июлда қабул қилинган ЎРҚ-162-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 7, 353-модда; 2010 йил, № 9, 334-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2016 йил, № 12, 383-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда) 16-моддаси қуйидаги таҳрирда таҳрирда баён этилсин:

16-модда. Ногирон болаларнинг мактабгача таълими

Ногирон болаларнинг мактабгача таълими мактабгача таълим ташкилотларида амалга оширилади. Агар ногирон болаларнинг соғлиғи мактабгача таълим ташкилотларида бўлиши имкониятини истисно этса, ногирон болаларнинг мактабгача таълими кўп тармоқли ихтисослаштирилган таълим ташкилотларида, шу жумладан интернат-уйларда амалга оширилади.”

2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган 607-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, 5-6-сонга илова; 2003 йил, № 1, 8-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 4,
157-модда):

83-модданинг тўртинчи қисмидаги “мактабгача таълим муассасалари” деган сўзлар “мактабгача таълим ташкилотлари” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

149-модданинг учинчи қисмидаги “мактабгача таълим муассасалари” деган сўзлар “мактабгача таълим ташкилотлари” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 сентябрда қабул қилинган “Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида”ги ЎРҚ-226-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 йил, № 9, 340-модда; 2018 йил, № 1, 4-модда; 2019 йил, № 2, 47-модда, № 9, 589-модда)
18-моддасининг тўртинчи қисмидаги “Мактабгача таълим муассасаларида” деган сўзлар “Мактабгача таълим ташкилотларида” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 26 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-360-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, 12-сонга 1-илова; 2014 йил, № 9, 244-модда; 2015 йил, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 6, 300-модда; 2018 йил,
№ 1, 1-модда) 63-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги “мактабгача таълим муассасаларида” деган сўзлар “мактабгача таълим ташкилотларида” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 10 декабрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги ЎРҚ-591-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, ______ йил, № ______, _______-модда) 11-моддасининг тўртинчи хатбошисидаги “мактабгача таълим муассасалари” деган сўзлар “мактабгача таълим ташкилотлари” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

6-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;

ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.

7-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

Президенти

 

Ш. МИРЗИЁЕВ

 

Umumiy takliflar

220