ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
14069 Министерство высшего и среднего специального образования Республики Узбекистан 21/02/2020 07/03/2020 44
Постановление Президента Республики Узбекистан
Тошкент давлат иқтисодиёт университетида олий маълумотли кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-14069

Лойиҳа

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

қарори

 

 

 

 

 

 

Тошкент давлат иқтисодиёт университетида олий маълумотли

кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш

чора-тадбирлари тўғрисида

 

 

Ўзбекистон Республикасида олий таълимни тизимли ислоҳ қилишнинг устувор йўналишларини белгилаш, замонавий билим ва юксак маънавий-ахлоқий фазилатларга эга, мустақил фикрлайдиган юқори малакали кадрлар тайёрлаш жараёнини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, олий таълимни модернизация қилиш, илғор таълим технологияларига асосланган ҳолда ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йилнинг
8 октярбда “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5847-сонли  қарори қабул қилинди.

Тошкент давлат иқтисодиёт университетида қарорда белгиланган устувор вазифаларни бажариш ҳамда юқори суръатларда ривожланиб бораётган иқтисодиётнинг турли соҳа ва тармоқлари учун рақобатбардош, замонавий билим ва кўникмаларга эга бўлган малакали иқтисодчи кадрларни тайёрлаш борасида бир қатор амалий ишлар бажарилмоқда.

Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг Самарқанд филиалини ташкил этилиши мамлакатимиз худудларида иқтисодиёт соҳаси учун олий маълумотли кадрлар тайёрлаш имкониятини кенгайтирди.

Шу билан бирга, мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига хизмат қиладиган иқтисодиёт соҳасида кадрларни тайёрлаш борасида бугунги кунда ўз ечимини кутаётган долзарб муаммо ва камчиликлар сақланиб қолмоқда. Булар:

биринчидан, шиддат билан ривожланаётган амалий жараёнлар, мамлакат иқтисодиётини модернизация қилиш, уни ҳар томонлама коплекс ривожлантиришга хизмат қиладиган илғор тажрибаларнинг таълим йўналиши ва мутахассисликлари ўқув режалари ва фан дастурларида ўзининг аксини топмаётганлиги, назарий билимларнинг амалиёт билан узвий боғланмаганлиги юзага келган;

иккинчидан, глобаллашув шароитида иқтисодиётнинг турли соҳа ва тармоқларида юз бераётган таркибий ўзгаришлар, иқтисодчи мутахассис кадрларга бўлган янгича талабларнинг вужудга келаётганлиги, ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш, рақамли иқтисодиётни жорий этиш бўйича замон талабига мос бўлган олий маълумотли ва танқидий таҳлил қилиш компетенциясига эга бўлган кадрларга бўлган эхтиёж юқорилигича қолмоқда;

учинчидан, профессор-ўқитувчиларнинг илмий-педагогик салоҳияти, касбий билим даражаси, шунингдек, амалиётда юз бераётган ўзгаришлар билан уйғун ҳолда тажрибаларини мунтазам ошириб бориш механизмларини жорий этиш, касбий маҳоратларини оширишда хорижий илмий тадқиқот ва олий таълим муассасаларининг илғор тажрибаларидан фойдаланиш йўлга қўйилмаган;

тўртинчидан, олий таълим–илм-фан–ишлаб чиқариш ўртасидаги самарали интеграциянинг ўрнатилмаганлиги, илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлашда эскича қарашнинг сақланиб қолаётганлиги, илмий изланиш натижаларининг амалиётга жорий этиш, уларни тижоратлаштириш билан боғлиқ тўсиқларнинг мавжудлиги, ижтимоий-иқтисодиёт соҳасида олиб борилаётган илмий изланишларнинг реал ҳаётда мавжуд бўлган муаммолар ечимига қаратилмаганлиги оқибатида илмий фаолиятнинг самарадорлиги пастлигича қолмоқда;

бешинчидан, профессор-ўқитувчилар томонидан аудиторияларда профессионал даражада билимларнинг берилмаётганлиги, талабалар билимини баҳолашда адолатли ва шаффоф тизимнинг яратилмаганлиги, талабаларнинг ишлаб чиқариш ва малакавий амалиётларини самарали ташкил этилмаганлиги битирувчиларнинг меҳнат бозори талабларига тўлиқ жавоб бермаслиги ҳамда мутахассислиги бўйича ишга жойлаша олмаётганлигига олиб келмоқда;

Юқори суръатлар билан ривожланаётган иқтисодиёт соҳаси ва тармоқлари учун халқаро даражадаги рақобатбардош кадрлар тайёрлаш тизимини мақбуллаштириш, таълим сифатини тубдан яхшилаш, замонавий талаблардан келиб чиқиб, илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш салоҳиятини ошириш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида:

1. Қуйидагилар Тошкент давлат иқтисодиёт университети (кейинги ўринларда Университет деб аталади) фаолиятини янада такомиллаштириш, олий маълумотли кадрлар тайёрлашнинг устувор йўналишлари этиб белгилансин:

меҳнат бозори талабларига жавоб бера оладиган, иқтисодиётнинг турли соҳа ва тармоқлари учун замонавий билим ва кўникмаларга эга олий маълумотли кадрлар тайёрлаш, битирувчиларнинг касбий-малака даражасини халқаро меҳнат бозорида тан олинишини таъминлаш;

таълимнинг сифати ва рақобатбардошлигини таъминлаш мақсадида 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб кредит-модуль тизимига ўтиш ва жаҳондаги етакчи ва нуфузли олий таълим муассасаларининг илғор тажрибаларини татбиқ этиш асосида ўқув режалари ва фан дастурларини ишлаб чиқиш, ўқув ва илмий-услубий таъминотни таъминлаш;

замонавий таълим ва ахборот-коммуникация технологиялари кўникмаларига эга бўлган, мультимаданий ва мультилингвистик муҳитда дарс бера оладиган, тадқиқот кўникмаларига эга бўлган, Ўзбекистон ҳуқумати ва бизнес олдида турган аҳамиятли вазифаларнинг ечимини топа оладиган янги авлод профессор-ўқитувчиларини шакллантириш;

мустақил таълим соатлари улушини 60 фоизгача ошириш, талабаларда танқидий, ижодий ва креатив фикрлаш, тизимли таҳлил қилиш, тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, ўқув жараёнида компетенцияларни кучайтиришга қаратилган методика ва технологияларни жорий этиш.

2. Университетда 2020/2021 ўқув йилидан:

хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда ташкил этиладиган қўшма таълим дастурлари ҳамда тегишли таълим йўналишлари бўйича ўқув режалари ва фан дастурларини Университет томонидан мустақил тасдиқлаш;

таълим йўналишларини оптималлаштириш орқали талабалар қабулини асосан “Иқтисодиёт” таълим йўналишида амалга ошириш, биринчи ва иккинчи ўқув йилида “Умумий иқтисодиёт” факультети базасида математика, математик аппарати мавжуд бўлган фанлар, ахборот технологиялари, иқтисодиётда фундаментал фанлар бўйича чуқур билимларни бериш;

талабаларни 3 курсдан селекция орқали алоҳида гуруҳларга ажратиб махсус дастурлар асосида ўқитишни ташкил этиш ва уларнинг соҳалар бўйича билим даражалари ҳамда қизиқишлари бўйича мутахассисликларга ажратишни йўлга қўйиш;

“Статистика” ва “Туризм” таълим йўналишлари бўйича талабаларнинг бакалавриат босқичидаги ўқиш муддатини 3 йилдан кам бўлмаган тарзда амалга ошириш амалиётини жорий этиш ҳамда унинг тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларини ишлаб чиқиш;

талабалар амалиётини мақсадли ташкил этиш ва ишга жойлашишига ҳар томонлама кўмаклашиш, потенциал иш берувчилар рўйхатини шакллантириб бориш ва ҳамкорлик қилиш, шунингдек аввалги битирувчилар салоҳиятидан унумли фойдаланишга қаратилган “Эндаумент” фондини ташкил этиш;

таълим жараёнларини рақамли технологиялар асосида индивидуаллаштириш, масофавий таълим хизматларини ривожлантириш, вебинар, онлайн, «blended learning», «flipped classroom», «spin-off» технологияларини амалиётга кенг жорий этиш;

ўқув жараёнига коучер усулини (маслаҳат ва тренинг усули) киритиш ва коучерларни жалб қилиш орқали талабаларга маълум бир касбий мақсадга эришишга ёрдам бериш тизимини жорий этиш;

таянч докторантлар, докторантлар ва мустақил изланувчиларнинг ўз илмий тадққиқот ишларини ҳимоя қилиш жараёнларини жадаллаштириш ҳамда шаффофлигини таъминлашга қаратилган электрон платформани яратиш, унда илмий мақолалар, илмий-услубий ишланмалар, ихтиро ва кашфиётлар ҳамда тадқиқотнинг бошқа натижалари тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириб бориш тизими  йўлга қўйилсин.

3. Университет фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича “Йўл харитаси” иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Университетга юксак мустақил фикрлашга қодир, маънавий-ахлоқий фазилатли кадрлар тайёрлашни кўзда тутувчи қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш вазифалари юклансин:

Тошкент давлат иқтисодиёт университети Академик лицейини муваффақиятли тугатган ўқувчиларга бакалавриат босқичига ўқишга кириш учун тест натижаларида олган умумий баллнинг 30 фоизи миқдорида қўшимча балл бериш тартибини жорий этиш;

рақамли университет моделига ўтиш асосида таълимни бошқариш, сифатни назорат қилиш, талабалар билимини баҳолашнинг электрон тизими жорий этилади, бошқарув ва ўқув жараёнларига инсон омили таъсири минималлаштирилиб, коррупциянинг олдини олишга қаратилган шаффоф механизмни яратиш;

коррупцияга қарши курашиш бўйича бошқарув тизимини жорий этиш, халқаро стандарт талабларидан келиб чиқиб, ўқув, илмий тадқиқот ва ташкилий жараёнларни самарали йўлга қўйиш.

4. Тошкент давлат иқтисодиёт университетида алоҳида бўлинма сифатида “Университет 3.0” халқаро ўқув ва илмий-инновацион тадқиқотлар маркази ташкил этилсин.

Қуйидагилар марказнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:

Электрон университет концепцияси доирасида ўқув, ўқув-услубий ва илмий тадқиқот соҳалари фаолиятини рақамлаштириш, ҳужжатлар айирбошланишини автоматлаштириш;

университет битирувчиларининг миллий ва халқаро меҳнат бозоридаги рақобатбардошлигини таъминлаш мақсадида уларга таълим йўналиши ва мутахассислиги бўйича олий маълумот дипломи билан бир қаторда халқаро миқёсда тан олинган (ACCA, CIMA, CFA ва бошқ.) диплом ва сертификатлар бериш амалиётини жорий этиш;

Оммавий очиқ онлайн-курсларни яратиш, таълим йўналишлари ва мутахассисликлар ўқув режаларида белгиланган замонавий фанларнинг видео ва аудио маърузаларини тайёрлаш, уларни глобал интернет тармоғига жойлаштириш.

Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, шартнома асосида таълим ва бошқа турдаги хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар, илмий-техник дастурларга ажратилган грантлар, илмий-инновацион бизнесни ривожлантириш учун учинчи шахслар томонидан ажратилган мақсадли молиявий, ҳомийлик, хайрия маблағлари, корхона ва ташкилотлар билан хўжалик шартномаларини амалга оширишдан олинган даромадлар, шунингдек, қонун ҳужжатларида таъқиқланмаган бошқа манбалар марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади.

5. Университет Васийлик кенгашига иқтисодиёт тармоқларининг кадрларга бўлган эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда, шунингдек истиқболда бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича тўлов-контракт миқдорларини Университетнинг ўз харажатларини қоплаш даражасидан келиб чиқиб мустақил белгилаш тизимига ўтиш ҳуқуқи берилсин.

6. Университет ректорига қуйидаги ваколатлар берилсин:

илмий тадқиқотлар соҳасида университет профессор-ўқитувчилари, изланувчилари ва ходимларни Scopus, Web of science, Science Direct ва бошқа халқаро илмий-техник базалар тизимига кирувчи илмий журналларда илмий мақолалар чоп этганлиги, шунингдек, илмий-услубий, илмий тадқиқот, ташкилий-услубий, маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар бажарилишидан келиб чиқиб, иш ҳақига 200 фоизгача устамалар белгилаш;

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда кадрлар буюртмачилари таклифлари асосида янги таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларини очиш, ўқув режа, фан дастурлари ва таълим бериш муддатларига ўзгартиришлар киритиш.

7. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва университет ректорига 2020 йил 1 майга қадар Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-5812-сонли Фармонида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, университетга бириктирилган Ўзбекистон Республикасида Таълимнинг халқаро стандарт таснифлагичи даражалари билан уйғунлашган техникумлар ҳамда кўп тармоқли ўқув марказлари ва амалиёт полигонларини ташкил этиш учун берилган касб-ҳунар коллежлари фаолиятини ривожлантириш билан боғлиқ комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва ўрнатилган тартибда тасдиққа киритиш вазифаси юклансин.

8. Аҳолининг кенг қатлами, айниқса, мамлакатимизнинг чекка ҳудудларида истиқомат қилаётган ёшларнинг олий таълим билан қамровини кенгайтириш ҳамда хорижий фуқароларни ўқишга жалб этиш мақсадида Университетда 2021/2022 ўқув йилидан масофавий ўқитиш шакли (онлайн, вебнет, вебинар, e-learning дастури ва ш.к.) тажриба тариқасида ташкил этилсин.

9. Университет балансида бўлган Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани, Навабот ҚФЙда жойлашган “Иқтисодчи оромгоҳи”ни қайта таъмирлаш ишларига, хусусан Австриянинг Кремс амалий фанлар университети билан ҳамкорликда Тоғ туризми, Туризм ва дам олиш менежменти таълим йўналишлари бўйича амалиёт дарсларини ташкил этиш мақсадида давлат-хусусий шерикчилиги шаклида меҳмонхона, кўнгил очар иншоотлар, туризмни ривожлантиришга қаратилган турли инфраструктуралар қурилишига рухсат берилсин.

10. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Университетнинг хусусий сектор вакиллари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини ўрнатадиган, таълим ва илмий-инновацион ишланмаларни тижоратлаштиришга хизмат қиладиган кўп тармоқли “TSUE-INVEST” масъулияти чекланган жамиятни ташкил этиш таклифига розилик берилсин.

Қуйидагилар “TSUE-INVEST” масъулияти чекланган жамиятнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

аутсорсинг асосида таълимга хизмат қиладиган ва Университет инфраструктураларини ривожлантиришга қаратилган турли мулк шаклидаги корхона ва компаниялар ҳамда халқаро молия ташкилотлари билан тўғридан-тўғри шартномаларни имзолаш;

Университетнинг моддий-техник базасини модернизациялаш, замонавий бино ва иншоатларни қуриш, ўқув ва илмий лаборатория жиҳозларини харид қилиш билан боғлиқ ишларни ташкил этиш;

халқаро ва маҳаллий инвесторларни жалб қилган ҳолда таълим ва илмий тадқиқотлар соҳаларини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаришга хизмат қиладиган инвестицион лойиҳаларда фаол иштирок этиш;

Университет профессор-ўқитувчилари, илмий ходимлар ва иқтидорли талабалар томонидан яратилган инновацион ғоя ва ишланмаларни тижоратлаштиришга кўмаклашиш, пуллик таълим хизматлари кўламини кенгайтириш ва ривожлантириш бўйича буюртмалар портфелени шакллантириш.

11. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги уч ой муддатда давлат-хусусий шерикчилиги асосида Университет қошида мактабгача таълим муассасаси, ихтисослаштирилган умум таълим мактаблари фаолиятини йўлга қўйиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига қарор лойиҳасини киритиш вазифаси юклансин.

12. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Молия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан ҳамкорликда университетда таянч докторантура учун қабул параметрларини икки мартага оширилишини таъминласин.

13. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг таклифига мувофиқ Васийлик кенгаши таркибига кирган вазирликлар, идоралар, ташкилотлар ва хўжалик бирлашмаларида университетнинг соҳага оид тегишли кафедралари филиалларини ташкил этишга розилик берилсин.

14. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги Университетда ўқиш учун қабул қилинган хорижий талабалар,   илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш, илмий-назарий маърузалар ўқиш, дарс машғулотларини олиб бориш учун таклиф этиладиган чет эллик профессор-ўқитувчилар, олимлар ва мутахассисларга кўп марталик кириш визаларини давлат божларини тўлашдан озод этган ҳамда консуллик ва бошқа йиғимларни ундирмаган ҳолда берилиши ва узайтирилишини, Ўзбекистон Республикасидаги вақтинча яшаш жойида вақтинча рўйхатдан ўтказилишини таъминласин.

15. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчаларни киритиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритилсин.

16. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат маслаҳатчиси А.Абдувахитов зиммасига юклансин.

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Ш. Мирзиёев

 

                                                        

Ўзбекистон Республикаси
Президентининг

2020 йил “___” ____________ даги

ПҚ-____ - сон қарорига -илова

 

Тошкент давлат иқтисодиёт университетида олий маълумотли кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга қаратилган

“ЙЎЛ ХАРИТАСИ”

 

Тадбир номи

Амалга ошириш механизми

Муддат

Маблағ

Масъул

I. УНИВЕРСИТЕТДА ЎҚУВ ЖАРАЁНИНИ ТУБДАН ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

  1.  

Университетда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифаларидан келиб чиққан ҳолда иқтисодчи кадрлар тайёрлаш мазмунини тубдан қайта кўриб чиқиш, халқаро стандартлар даражасига мос олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш учун зарур шароитлар яратилишини таъминлаш. Ривожланган хорижий мамлакатлар университетларида кадрлар тайёрлашнинг норматив-ҳуқуқий базасини ўрганиш ва шу асосда университет фаолиятини такомиллаштиришга имкон берувчи меъёрларни ишлаб чиқиш

1. Илғор хорижий тажрибалар асосида таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича давлат таълим стандарти, малака талаблари, ўқув режалари ва фан дастурларининг янги авлодини яратиш мақсадида доимий фаолият кўрсатувчи Ишчи гуруҳ тузиш ва унинг фаолиятини мунтазам равишда мониторинг қилиб бориш

2020 йил март

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

2. Ишчи гуруҳлар томонидан илғор хорижий тажрибалар асосида ишлаб чиқилган давлат таълим стандартлари, малака талаблари, ўқув режалари ва фан дастурларини асосий кадрлар истеъмолчилари билан келишиш

2020 йил март

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, 

манфаатдор вазирлик ва идоралар

3. Давлат таълим стандартлари, малака талаблари, ўқув режалари ва фан дастурларини Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги буйруғи билан тасдиқлаш

2020 йил апрель

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

4. Тасдиқланган давлат таълим стандартлари, малака талаблари, ўқув режалари ва фан дастурларини босқичма-босқич ўқув жараёнига татбиқ этиш

2020-2021 ўқув йилидан

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

  1.  

Иқтисодиёт йўналишлари бўйича дунёнинг етакчи илмий таълим муассасалари билан яқин ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, ўқув жараёнига илғор хорижий тажрибаларни жорий этиш, таълим-тарбия ҳамда илмий тадқиқотлар сифати ва самарасини ошириш, Санкт-Петербург давлат университети, Сочи давлат университети (Россия), Страсбург университети (Франция) билан ҳамкорликда қўшма дастурлар очиш

1. Университет билан ҳамкорлик меморандуми имзолаган нуфузли хорижий олий таълим муассасалари билан қўшма факультетлар ва илмий тадқиқот марказларини ташкил этиш бўйича музокаралар олиб бориш ва уларнинг фаолиятини йўлга қўйиш

2020 йил март-апрель

Университет

нинг бюджетдан ташқари маблағлари, халқаро грант маблағлари, хорижий олий таълим муассасалари-

нинг маблағлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

2. Университетда нуфузли Санкт-Петербург давлат университети, Сочи давлат университети (Россия), Страсбург университети (Франция) каби хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма дастурлар (Joint programm) ва қўшма дипломлар (Double diploma) бериш бўйича ўқитишни  йўлга қўйиш

2020-2021 ўқув йилидан

  1.  

Университетда масофавий ўқитиш тизимини йўлга қўйиш, илғор тажрибаларни оммалаштириш ва татбиқ этиш

1. Масофавий ўқитиш тизимини йўлга қўйиш учун илғор хорижий тажрибани ўрганиш

2021 йил январь

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

2. Масофавий ўқитиш тизими бўйича энг қулай платформани танлаш, унинг дизайнини маҳаллий шарт-шароитлардан келиб чиқиб мослаштириш

2021 йил январь-июнь

3. Фанлар бўйича мавжуд ўқув-услубий мажмуаларни масофавий ўқитиш платформасига мослаштириш

2021 йил февраль

4. Танланган платформага фанлар бўйича маъруза машғулотларининг электрон (pdf, epub, word, video ва audio) нусхаларини жойлаштириш

2021 йил июнь

5. Синов тариқасида масофавий ўқитиш тизими платформасини ишга тушириш ва

2021 йил сентябрь

  1.  

Республика вилоятларида университетнинг филиалларини очиш:

2022 йил Қарши шаҳрида;

2023 йил Нукус шаҳрида;

2024 йил Урганч шаҳрида

  1. Ҳудудларда кадрларга бўлган талабни ўрганиш

2020 йил январь-февраль

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, вилоят ҳокимликлари, Тошкент давлат иқтисодиёт университети

  1. Кадрларга талаб мавжуд бўлган ҳудудларда ҳокимликлар билан келишилган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш

2020 йил март-июнь

  1. Ҳокимликлар ёрдамида йиллар кесимида университет филиали ташкил этиш учун моддий техника базасини яратиш

2020-2014 йиллар

  1. Йиллар кесимида ҳудудларда университет филиалларида ўқув жараёнини ташкил этиш

2020 йил сентябрь-декабрь

5.Давлат таълим стандартлари, малака талаблари, ўқув режалари ва фан дастурларининг лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига киритиш

  1.  

Реал сектор ва истеъмолчилар талаблари асосида янги йўналишлар очиш:

Эконометрика;

Бизнесни бошқариш;

Туризм хизматларини лойиҳалаштириш  ва ташкил этиш;

Рақамли иқтисодиёт;

Туризм ва меҳмондўстлик менежменти;

Электрон бошқарув тизимлари.

Янги мутахассисликлар:

Стратегик таҳлил ва прогнозлаш;

Иқтисодиётда математик усуллар;

Бизнесни бошқариш;

Савдо иши;

Электрон бошқарув тизимлари;

Лизинг;

Халқаро меҳмонхона менежменти

1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банк, Давлат статистика қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирлик ҳамда идоралар, маҳаллий давлат ҳокимият органларининг таълим йўналишлари ва мутахассисликлари, касбларга бўлган эҳтиёжларини аниқлаш ҳамда буюртмалар портфелини шакллантириш

2020-2021 йиллар

-

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банк, Давлат статистика қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар,

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

2. Меҳнат бозори талабларидан келиб чиққан ҳолда янги таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларини очиш учун таклифлар тайёрлаш

3. Таклифларни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига тақдим этиш

  1.  

Илғор хорижий тажрибалар ва кадрлар истеъмолчиларининг талаблари асосида янгидан ташкил этиладиган таълим йўналишлари ва мутахассисликларини “Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификатори”га киритиш

1. Янгидан ташкил этиладиган таълим йўналишлари ва мутахассисликларини “Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификатори”га киритиш бўйича таклифларни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига тақдим этиш

2020 йил май

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

2. “Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификатори”га қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш

2020 йил август-сентябрь

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

  1.  

Таълим йўналишлари ҳамда мутахассисликлар бўйича ўқув-услубий адабиётлар, ахборот материаллари (шу жумладан, уларнинг электрон вариантлари), махсус даврий нашрлар билан таъминлаш

1. Янги таълим йўналишлари  ҳамда мутахассисликлар бўйича ўқув режаси ва фан дастурларини яратиш

2020 йилдан бошлаб

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент давлат иқтисодиёт университети

2. Янгидан ташкил этилаётган таълим йўналишлари ва мутахассисликлари учун ўқув-методик адабиётлар, ахборот материалларини яратиш бўйича соҳанинг етук мутахассислари ҳамда соҳага оид нуфузли хорижий олий таълим муассасаларининг олимлари таркибидан иборат ижодий Ишчи гуруҳ ташкил этиш

2020 йил март

-

3. Янгидан ташкил этилаётган таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича ўқув-методик адабиётлар, ахборот материалларини яратиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш

2020 йил давомида

-

4. Зарур дарсликларни яратиш ва  махсус даврий нашрларни харид қилиш

2021 йил январь

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан

  1.  

Талабаларнинг ишлаб чиқариш ва малакавий амалиётларини инновацион ғоя ва технологиялар асосида фаолият юритувчи иқтисодиёт реал сектори корхона ва ташкилотларида, молия-кредит муассасаларида ташкил қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш, ёш мутахассисларни ўз таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича ишга жойлаштириш тадбирларини ўз ичига олган ҳамкорлик шартномаларини тузиш

1. Талабаларнинг ишлаб чиқариш ва малакавий амалиётларини ташкил этиш мақсадида инновацион ғоя ва технологиялар асосида фаолият юритувчи етакчи иқтисодиёт, молия-кредит муассасалари, иқтисодиёт реал сектори корхона ва ташкилотлари рўйхатини аниқлаш

Ҳар йили сентябрь-октябрь ойларида

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

манфаатдор вазирликлар ва идоралар, Тошкент давлат иқтисодиёт университети

2. Иқтисодиёт реал сектор корхона ва ташкилотлари, молия-кредит муассасаларида малакавий амалиётларни ўтказиш ва ёш мутахассисларни кафолатли ишга жойлаштириш бўйича уч томонлама шартномалар тузиш

Ҳар йили декабрь-февраль ойларида

3. Ҳудудлар бўйича белгиланган иқтисодиёт реал сектори корхона ва  ташкилотлари, молия-кредит муассасаларида амалиётдан ўтувчи талабалар гуруҳларини шакллантириш ва таълим муассасаси, ишлаб чиқаришдан масъул амалиёт раҳбарларини тайинлаш

Ҳар йили

25 февралгача

4. Амалиёт даврида талабалар учун зарур шарт-шароитлар яратиш, уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш, яшаш жойлари билан таъминлаш ҳамда ўқишни тугатгандан сўнг ишга тақсимлаш чораларини кўриш

Ҳар йили

февраль-март ойларида

5. Ҳамкорлик шартномаларига асосан малакавий амалиётларни ташкил этиш ва мониторингини олиб бориш

Тасдиқлан-ган ўқув жараёни жадвали асосида

  1.  

Университетни битираётган кадрларнинг мутахассислиги бўйича ишга жойлашиши, йўналишлари бўйича тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишларида кўмаклашиш

1. Битирувчилар ва иш берувчилар ўртасида “Карьера куни” тадбирларини ўтказиш, битирувчиларнинг ишга жойлашиши бўйича уч томонлама шартномалар тузиш

Ҳар йили

25 декабргача

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

манфаатдор вазирликлар ва идоралар,
банк ва компаниялар,

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

2. Битирувчиларнинг мутахассислиги бўйича кафолатланган иш жойларига тақсимлаш ишларини якунлаш

Ҳар йили

1 сентябрга

қадар

3. Тадбиркорлик билан шуғулланувчи битирувчиларга бизнес-режа асосида тижорат банклари томонидан имтиёзли кредитлар ажратиш чораларини кўриш

Ҳар йили июнь-июль ойларида

4. Касбий фаолият мониторингини тизимли ташкил этиш ва унинг узлуксизлигини таъминлаш

Ўқишни битиргандан сўнг 12 ой мобайнида

  1.  

Ўқув жараёни ва мустақил таълимда етук олим ва мутахассисларни таклиф этган ҳолда

муаммоли ва мунозарали очиқ маърузалар,

мулоқот ва тақдимотлар,

мастер-класслар,

махсус семинарлар,

дебат ва диспут клублар,

конференц-мулоқотлар ташкил этиш

  1. Хорижий ҳамкорлар билан таклиф этиладиган профессор-ўқитувчилар рўйхатини шакллантириш.
  2. Профессор-ўқитувчиларнинг ташриф жадвалини тузиш.
  3. Профессор-ўқитувчиларнинг дарс жадвалини тузиш.
  4. Университет ўқув жараёнини ташкил этишга киритилган ўзгаришларни эътиборга олган ҳолда аудитория дарслари салмоғини халқаро меъёрлар даражасида бўлишини таъминлаш ва мустақил таълим компонентини кескин ошириш, интерактив мулоқотларга энг таниқли, малакали ва иқтидорли олим ва мутахассисларни жалб этишга устувор масала сифатида қараш ва таъминлаш

2020-2021 йиллар

-

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

  1.  

Факультетлар ва кафедралар фаолиятини замон талабларидан келиб чиққан ҳолда танқидий таҳлил қилиш ва оптималлаштириш

1. Факультетлар ва кафедраларнинг ўқув-услубий, илмий тадқиқот ҳамда сифатли кадрлар тайёрлаш салоҳиятини танқидий ўрганиш

2020 йил январь

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент давлат иқтисодиёт университети

2. Факультетлар ва кафедралар сонини оптималлаштириш

-

  1.  

Профессор-ўқитувчиларни ривожланган хорижий мамлакатлар университетларига малака оширишга юбориш:

2020/2021 ўқув йили – 12 нафар;

2021/2022 ўқув йили – 25 нафар

Ҳар ўқув йилида 12-15 нафар профессор-ўқитувчилар хорижий мамлакатларга малака оширишга юборилади

2020-2022 йиллар

Халқаро грантлар,
университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

  1.  

Профессор-ўқитувчиларнинг амалий кўникмаларини ошириш мақсадида ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналари билан тузилган ҳамкорлик шартномалари асосида 6 ойлик стажировкаларини ташкил этиш

1. Стажировка объектларини аниқлаш,  стажировкага юбориладиган профессор-ўқитувчилар рўйхатини аниқлаш ва улар билан шартномалар тузиш

2020 йил сентябрь

-

Тошкент давлат иқтисодиёт университети, манфаатдор ташкилотлар

  1.  

Ўқув, илмий тадқиқот ва таълим-тарбия жараёнларига магистратурани битирган иқтидорли ёшларни кенг жалб этиш

1. Иқтидорли магистрлар рўйхатини шакллантириш ва уларга юқори малакали профессор-ўқитувчиларни бириктириш

2020 йил февраль

-

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

2. Университетни битиргандан сўнг магистрларни таянч маълумоти мос бўлган кафедраларга ишга қабул қилиш

2020 йил август

-

  1.  

Битирув малакавий ишлар ва магистрлик диссертациялари, курс ишлари мавзулари ва малака амалиёти дастурларини ҳар йили иқтисодиёт реал сектори талабларидан келиб чиқиб янгилаб бориш

1. Реал сектор корхоналар базасини янгилаш

2020 йил март

-

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

2. Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифаларини эътиборга олган ҳолда мавзулар базасини шакллантириш

2020 йил февраль

  1.  

Таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари кесимида инглиз тилида машғулотлар олиб бориладиган гуруҳларни ташкил этиш

1. Талабаларнинг инглиз тили бўйича билим даражасини ўрганиш

2020 йил мунтазам равишда

-

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

2. Инглиз тилида билим даражаси юқори бўлган талабалар рўйхатини шакллантириш

-

3. Шакллантирилган гуруҳлар учун профессор-ўқитувчилар ўқув юкламасини ишлаб чиқиш ва дарс жадвалини тузиш ҳамда ўқув жараёнини ташкил этиш

-

  1.  

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб ташкил этиладиган тайёрлов курслари битирувчиларини университетга кириш синовларисиз тўлов-контракт асосида қабул қилиш

1. 2020/2021 ўқув йилида тайёрлов курси ташкил этиш ва белгиланган тартибда расмийлаштириш

2020 йил

сентябрь

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент давлат иқтисодиёт университети

2. 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб ташкил этиладиган тайёрлов курслари битирувчиларини университетга кириш синовларисиз тўлов-контракт асосида қабул қилиш тизимини жорий этиш

2020 йил сентябрь

-

II. ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТЛАР СОҲАСИДА ИҚТИСОДИЁТ ТАРМОҚЛАРИ БИЛАН ИННОВАЦИОН-КОРПОРАТИВ

ҲАМКОРЛИКНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ

  1.  

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 июндаги ПҚ-3769-сонли ва 2018 йил 5 июндаги ПҚ-3775-сонли қарорлари талабларидан келиб чиқиб, мунтазам равишда университет профессор-ўқитувчилари, илмий ходимларининг:

  • “Амалий инглиз тили”;
  • “Ахборот-коммуникация технологиялари ва Интернет”;
  • “Эконометрика ва Stata”;
  • “Иқтисодий таҳлил ва прогнозлашнинг иқтисодий-математик усуллари ва инструментлари” курслари бўйича малака оширишларини ташкил этиш

Университетнинг ички имконияти ва ташқаридан хорижий мутахассислар, амалиётчиларни ёллаган ҳолда ўқув курслари ва семинар-тренингларни ташкил этиш.

Қайд этилган ўқув курслари бўйича профессор-ўқитувчилар ва илмий ходимларнинг билим даражасини замонавий усул ва воситалар орқали мунтазам равишда мониторингини амалга ошириб бориш

2020

март-май ойларида мунтазам равишда

Университет маблағлари ҳисобидан

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

  1.  

Университет профессор-ўқитувчилари, илмий изланувчи ва тингловчилари томонидан таълим-фан-амалиётнинг реал интеграциясига эришиш мақсадида “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”нинг  “Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устувор йўналишлари” бўйича республиканинг барча маъмурий-ҳудудлари ҳокимликлари билан ҳамкорликда мақсадли-буюртмали илмий-амалий тадқиқотларни амалга ошириш

Кафедра мудирлари ва профессор-ўқитувчилар томонидан ишчи гуруҳлар шакллантириш ва кафедралар хусусиятидан келиб чиқиб, муаммоли мавзулар ечими бўйича республика маъмурий-иқтисодий ҳудудлари билан шартномалар тузиш

2020 йил август-сентябрь

Хўжалик шартномаси маблағлари ҳисобидан

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

  1.  

Университетда мавжуд илмий салоҳият ва корхона (ташкилот, идора)ларда тўпланган бой амалий тажрибадан биргаликда самарали фойдаланиш орқали иқтисодиётнинг замонавий ривожланишига қаратилган инновацион-корпоратив ҳамкорлик фаолиятини кенг кўламда йўлга қўйиш, корхоналарнинг ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш салоҳияти юқори кўрсаткичларга эришишини таъминлаш мақсадида корхоналарни техник ва технологик модернизация қилиш, инвестицияларни жалб этиш билан боғлиқ долзарб илмий-амалий мавзулар бўйича университет инновацион гуруҳлари доирасида илмий тадқиқот ишларининг ҳажмини ошириш

1. Университет кафедраларининг корхоналар билан ҳамкорлик ишларини кенгайтириш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқиш.

2. Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш салоҳияти юқори кўрсаткичларга эришишни таъминлаш мақсадида инновацион-корпоратив ҳамкорлик доирасида шартномаларни имзолаш.

3. Шартномаларга мувофиқ инновацион гуруҳлар фаолияти ташкил этиш ва ушбу гуруҳларга профессор-ўқитувчилар, тадқиқотчилар, магистр ва талабаларни жалб этиш

2020 йил
март

-

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

  1.  

Ривожланган хорижий мамлакатларда фалсафа доктори (Doctor of Philosopy) ва фан доктори (Doctor of Science) тайёрлаш тажрибасини чуқур таҳлил қилган ҳолда фалсафа доктори ва фан докторлари тайёрлаш, юқори илмий-услубий ва амалий-татбиқий аҳамиятга эга монография ва илмий мақолалар тайёрлаш ҳамда уларни нуфузли хорижий илмий журналларда чоп этишни фаоллаштириш

1. Профессор-ўқитувчилар томонидан илғор хорижий журналлар (Scopus, Science Direct, Web of Science илмий-таҳлилий маълумотлар базасидаги журналлар) учун мақолалар ёзиш ва чоп этиш бўйича қисқа муддатли ўқув семинарларини ташкил этиш.

2. Уларнинг илмий фаолиятини ҳар томонлама рағбатлантириш

Мунтазам равишда

-

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

  1.  

Турли мавзуларда олиб борилаётган лойиҳалар  натижаларини амалиётга жорий этиш ва тижоратлаштириш

1.Амалга оширилган илмий-инновацион лойиҳаларни соҳа мутахассислари билан муҳокама қилиш ва саралаб олиш.

2.Сараланган лойиҳаларни ишлаб чиқариш ва ўқув жараёнига татбиқ этиш.

3.Инновацион ғоялар ҳафталиги - “InnoWeek”да иштирок этиш.

4.Энг яхши лойиҳалар, ишланмаларга муаллифлик гувоҳномаларини олиш

Лойиҳа

якуни

бўйича

Манфаатдор ташкилотлар ва  инновацион жамғарма маблағлари

Инновацион ривожланиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент давлат иқтисодиёт университети

  1.  

“Innoweek” республика ярмаркасида кафедраларнинг фаол иштирокини таъминлаш орқали хўжалик шартномалари, шу жумладан, “Innoweek”  республика ярмаркасида шартномалар тузишни фаоллаштириш

1. Кафедралар ихтисосликларидан келиб чиқиб, зарур шарт-шароитлар яратиш орқали инновацион ишланмаларни шакллантириш

2. Шакллантирилган инновацион ишланмалар бўйича хўжалик шартномаларини тузиш ва ишланма муаллифларини рағбатлантириш

2020-2021 йиллар

-

Инновацион ривожланиш вазирлиги, Тошкент давлат иқтисодиёт университети

  1.  

Штатдаги профессор-ўқитувчилар илмий салоҳиятини янада ошириш, жумладан, истиқбол йилларида илмий салоҳият салмоғини қуйидаги даражаларга етказиш (ҳозирда эришилган ҳолат 44 %):

  • 2020 йилда – 50 %;
  • 2021 йилда – 55 %;
  • 2022 йилда – 60 %

1. Деканлар, декан муовинлари ва докторлик диссертация устида иш олиб бораётган ёш ўқитувчиларнинг диссертация иши тайёргарлиги бўйича ректорнинг буйруғини қабул қилиш. Буйруқда аниқ муддатларни белгилаш ва ушбу режа асосида мониторингини олиб бориш

Мунтазам равишда

-

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

  1.  

Инновацион-корпоратив ҳамкорлик доирасида магистратура ва бакалавриат босқичи талабаларини реал ва молиявий сектор корхоналари ҳамда ташкилотларида амалиёт ўтишларини кенгайтириш ва корхоналарда магистрлик диссертация ҳамда битирув малакавий ишлар ҳимоясини ташкил қилиш

1. Бакалавриат ва магистратура талабаларининг корхоналарда малакавий амалиётларини ва юқори курс талабаларининг 0,25 ставкада ишлашини ташкил этиш.

2. Корхоналардаги мавжуд муаммоларни ҳал этишга қаратилган битирув малакавий ишлари ва магистрлик диссертацияларини тайёрлаш

2020 йил

май-июнь

-

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

  1.  

Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан эълон қилиб бориладиган Давлат илмий-техника дастурлари доирасидаги фундаментал, амалий, инновацион, ёшлар лойиҳалари, тематик грантлар ва халқаро грантлар танловида кафедраларнинг фаол иштирокини таъминлаш

  1. Давлат илмий-техника дастурлари доирасидаги лойиҳаларда кафедра профессор-ўқитувчиларининг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.
  2. Лойиҳалар сонини 1,5-2 мартагача ошириш чораларини  кўриш.
  3. Тадқиқот натижалари асосида дарслик, ўқув қўлланма ва монографияларни чоп этиш

2020 йилда

мунтазам равишда

-

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

  1.  

Университет кафедралари томонидан Ўзбекистон иқтисодиётини барқарор ривожлантириш ҳамда самарали ташқи иқтисодий фаолиятнинг устувор йўналишлари ва долзарб вазифалари доирасида:

битирув малакавий ишлар, магистрлик диссертациялари ва курс ишлари мавзуларини доимий янгилаб бориш;

фалсафа доктори ва фан доктори диссертациялари мавзуларини шакллантириш (ҳар бир кафедрада таянч докторантура, докторантура ва мустақил изланувчиликка талабгорлар сонидан келиб чиқиб) ва доимий янгилаб бориш

1. Ҳар ўқув йилида истеъмолчи корхона ва ташкилотлар билан ҳамкорликда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифаларидан келиб чиқиб, истеъмолчи корхона ва ташкилотларда мавжуд муаммоларни ўрганиш.

2. Ушбу муаммолардан келиб чиқиб, илмий тадқиқотлар мавзуларини янгилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

3. Битирув малакавий ишлари, магистрлик диссертациялари ва курс ишлари мавзуларини Ўзбекистон иқтисодиётини барқарор ривожлантириш ҳамда самарали ташқи иқтисодий фаолиятининг устувор йўналишлари ва долзарб вазифаларига мос ҳолда доимий янгилаб бориш.

4. Кафедралар профессор-ўқитувчилари томонидан монография ва рисолалар чоп этиш

2020 йил август-сентябрь

-

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

  1.  

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 21 ноябрдаги 981-ф-сонли фармойишига мувофиқ, “Ўзбекистон Республикаси Ҳаракатлар стратегияси: макроиқтисодий барқарорлик, инвестицион фаоллик ва инновацион ривожланиш истиқболлари” мавзусида халқаро илмий-амалий конференцияни ўтказиш

1. Конференцияни юқори савияда ташкил этиш бўйича сценарий, йўл харитасини ишлаб чиқиш.

2. Ушбу йўл харитасига мувофиқ, ҳамкорларни жалб этиш, уларга ахборот хатлари ва дастурларни юбориш

2020 йил май-ноябрь

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент давлат иқтисодиёт университети

  1.  

Илмий ҳамкорлик ― университетда таълим ва тадқиқотлар жараёнларига етакчи хорижий экспертлар ва таниқли олимларни жалб этишни кенгайтириш

1. Стратегик вақт оралиғида университетда академик ҳамкорлик қуйидаги асосий шакллар бўйича амалга оширилади:

- Европа Иттифоқи ва бошқа хорижий тузилмаларнинг лойиҳалари доирасида университетда профессор-ўқитувчи ва ходимлар алмашинуви таъминланади ва бу алмашинув натижасида университет талаба ва профессор-ўқитувчиларига семинар-тренинглар ташкил этилади;

- халқаро шартномалар, олий таълим соҳасида хорижий мамлакатлар билан ҳамкорлик тўғрисидаги битим ва шартномалар имзоланади

2020 йил март-август

-

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

  1.  

Германиянинг IAMO институти (бош координатор), ТДИУ, Гумболт университети  билан илмий тадқиқот лойиҳаси доирасида марказ ҳамда лаборатория ишини ривожлантириш

 

1. Икки томонлама ҳамкорлик меморандуми асосида вазифаларни бажариш.

2. Бирламчи маълумотларни тўплаш ва уларни таҳлил қилиш.

3. Реал сектор корхоналари билан учрашувлар, давра суҳбатлари ва семинар-тренинглар ташкил этиш.

4. Талабаларни рақамли хариталар билан ишлаш кўникмасини шакллантириш.

5. Инновацион ёндашувлар самарадорлигини текшириш ва халқаро конференциялар учун мақолалар тайёрлаш

2020 йил
февраль-декабрь

Германия олий таълим ва тадқиқотлар вазирлиги,  Gross insurance компанияси, KLimALEZ лойиҳаси маблағлари

Германиянинг IAMO институти, Тошкент давлат иқтисодиёт университети

  1.  

Профессор-ўқитувчилар ва илмий изланувчилар таркиби учун стажировка ва малака оширишнинг илғор шаклларини татбиқ этиш, уларнинг малакавий амалиётини вазирликлар, идоралар, муассаса ва ташкилотлар, шунингдек, етакчи хорижий мамлакатларнинг университетлари, илмий марказлари ва ихтисослашган  муассасаларида (жумладан, М.Ломоносов номидаги МДУ ва Санкт-Петербург давлат иқтисодиёт университети) ташкил этиш

Университетда йўлга қўйилган инновацион-корпоратив ҳамкорлик амалий лойиҳаси доирасида вазирликлар, идоралар, қўмиталар ва реал сектор корхоналарида тажриба алмашиш стажировкаларига жўнатиш

 

2020 йилнинг июль - август ойларида

Бюджетдан ташқари маблағлар, “Эл-юрт умиди” жамғармаси маблағлари ҳисобига

“Эл-юрт умиди” жамғармаси, Тошкент давлат иқтисодиёт университети

  1.  

Натижадор инновацион ишланмалар муаллифларини моддий рағбатлантиришни йўлга қўйиш

Инновацион ишланмалар муаллифларини моддий рағбатлантиришнинг мезонларини ишлаб чиқиш ва университет кенгашида тасдиқлаш

2020 йил март-апрель

Инновацион  жамғарма маблағлари ҳисобидан

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

  1.  

Университет битирувчилари ва иқтидорли ёшларнинг инновацион ишланмаларини яратиш, стартапларга сафарбар этиш

1. Иқтидорли талабаларни аниқлаш, уларнинг илмий ва яратувчанлик қобилиятларини ўрганиш.

2. Иқтидорли талабаларни етакчи олимларга шогирд сифатида бириктириш

Йил давомида

Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб- қувватлаш жамғармаси, инновацион жамғарма маблағлари ҳисобидан

Инновацион ривожланиш вазирлиги, Тошкент давлат иқтисодиёт университети

  1.  

Университет профессор-ўқитувчилари ва илмий ходимлари ўз малакасини мунтазам оширишини рағбатлантириш мақсадида ҳар йили профессор-ўқитувчилар ва илмий ходимлар ҳамда кафедралар танловини ташкил этиш

1. “Энг илғор инновацион ўқитувчи”, “Энг илғор илмий ходим” ва “Энг илғор инновацион кафедра” танловларини ўтказиш.

2. Профессор-ўқитувчилар ва илмий ходимлар, иқтидорли талабаларнинг назарий-касбий малакаси, илмий-инновацион салоҳияти ва фаоллигини оширишнинг энг муҳим воситаси сифатида илмий-услубий семинарлар амалиётини йўлга қўйиш

Йил давомида

Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб- қувватлаш жамғармаси, инновацион жамғарма маблағлари ҳисобидан

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

  1.  

Юқори тижорат салоҳиятига эга ва амалга оширишга тайёр ҳамда ўзлаштириш учун истиқболли ишланма ва лойиҳалар мониторингини олиб бориш

 

1. Кафедралар кесимида амалий аҳамиятга эга бўлган илмий-инновацион ишланмалар таҳлилини (мониторингини) амалга ошириш.

2. Маълумотлар базасини яратиш ва университет веб-саҳифасида ёритиш.

3. Инновацион ишланмалар каталогини яратиш.

4. Энг устувор инновацион илмий тадқиқот лойиҳаларини амалиётга татбиқ этиш мақсадида Инновацион ривожланиш вазирлигига молиялаштириш учун тақдим этиш

2020 йил мунтазам равишда

Инновацион жамғарма маблағлари ҳисобидан

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

  1.  

Университетда иқтисодиётнинг турли соҳаларида Илмий мактаблар яратиш, жумладан, дунёнинг энг илғор мамлакатлари андозаларида фан докторлари тайёрлашга, юқори илмий-услубий ва амалий-татбиқий аҳамиятга эга бўлган монографиялар, илмий мақолалар чоп этишга катта эътибор қаратиш.

Ҳар бир профессор-ўқитувчининг чоп этган илмий мақолаларини www.scholar.google.com веб саҳифасига жойлаштириш ва янги мақолаларни доимий жойлаштириб борилишини таъминлаш, ҳар бир мақолани университет миқёсида танилиши ва ҳавола берилишини ташкил қилиш.

Университетда ташкил этилган Россия Федерациясининг  Урал давлат иқтисодиёт университети, “МИФИ” Миллий тадқиқотлар ядро университети, Австриянинг Кремс амалий фанлар университети, АҚШнинг Вебстер университети, Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали билан тузилган Германия Федерациясининг Вайенштефан-Триездорф университети профессор-ўқитувчилари билан ҳамкорликда нуфузли журналларда мақолалар чоп этишни йўлга қўйиш.

 

Ҳар бир профессор-ўқитувчи ва илмий изланувчиларнинг www.scholar.google.com да рўйхатдан ўтишини таъминлаш. Яратилган профилларини мунтазам равишда тўлдириб бориш ва Интернет оламида мазкур мақолалар ва илмий ишланмаларга ҳаволалар бериш механизмини ишлаб чиқиш. Бунинг учун ТДИУ билан яқиндан ҳамкорлик қилаётган хорижий ОТМ ва ИТИ профессор-ўқитувчилари ва илмий ходимларининг ўзаро манфаатли алоқасини ўрнатиш.

2020 йил

март-декабрь

-

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

  1.  

“Иқтисодиёт ва ахборот технологиялари” илмий-электрон журналини SCOPUS базасига киритиш чораларини кўриш.

Ноширлик-таҳририят илмий-экспертлик кенгаши таркибий тузилиши, унинг фаолият йўналишларини танқидий ўрганиш ва унинг фаолиятини тубдан яхшилаш.

Elsevier компанияси билан ҳамкорликда алоқаларни ўрнатиш, улар билан музокараларни ташкил этиш, ўрнатилган тартибда SCOPUS базасига кириш бўйича талаб қилинган молиявий харажатларни қоплаш.

“Иқтисодиёт ва ахборот технологиялари” илмий-электрон жрунали таҳририятига хорижий ҳамкорларимиз, иқтисодиёт ва молия бўйича нуфузли экспертларни аъзо сифатида киритиш. Келиб тушган мақолаларни экспертларга юбориш ва Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ташкил этилган Proofreading маркази хизматларидан самарали фойдаланиш

 

Мунтазам равишда

Бюджетдан ташқари маблағлар

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

  1.  

Университетда таълим ва тадқиқотларни янада кўчайтириш мақсадида Web of Science, Sience Direct, Springer Nature  халқаро маълумотлар базаси бўйича мутахассислар иштирокида махсус семинарлар ташкил этиш

Elsevier, Web of Science, Springer Nature  компаниясининг ходимлари, мазкур компаниянинг Ўзбекистондаги координаторлари билан ҳамкорликда “маҳорат дарслари”, семинар-тренингларни ўтказиш. Ушбу тадбирни амалга ошириш бўйича Ректорнинг махсус буйруғини қабул қилиш, барча профессор-ўқитувчилар, иқтидорли талабалар, илмий изланувчилар гуруҳидан шаклланган таркибда ҳар ҳафтада бир маротаба “илмлар куни”ни ташкил этиш.    

2020 йил

март-июнь

-

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

  1.  

Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ДИТД доирасидаги илмий лойиҳалар ва халқаро грантларда фаол иштирок этиш тизимини йўлга қўйиш. Ҳар бир кафедра томонидан камида “Битта кафедра – битта илмий лойиҳа”, “Битта факультет – битта хорижий илмий-амалий грант” акцияларини амалга ошириш

Университетни халқаро рейтингларда эътироф этилишини йўлга қўйиш мақсадида, ҳар бир кафедра, ҳар бир факультет кесимида илмий тадқиқотларни амалга ошириш механизмини фаоллаштириш талаб этилади.

Бунинг учун кафедраларда соғлом рақобат бўлишини таъминлашга қаратилган  “Битта кафедра – битта илмий лойиҳа”, “Битта факультет – битта хорижий илмий-амалий грант” акцияларини эълон қилиш ва ички аттестация давомида ушбу кўрсаткичларга устуворлик қаратиш лозим.

Университетда йирик корхона ва ташкилотлар билан йўлга қўйилган инновацион-корпоратив ҳамкорлик доирасида реал ва молия сектори вакиллари билан ҳамкорлик шартномаси доирасида кафедраларнинг фаоллигини ошириш оқарли эришиш. Аниқ тематик лойиҳаларни амалга ошириш, хўжалик ва пуллик таълим хизматлари режаси бўйича пул тушумларини жадаллаштириш, тижоратлаштиришга алоҳида урғу қаратиш.

 

ДИТД ва халқаро илмий-амалий грантлар,   Университетни ривожлантириш жамғармаси ва Тижоратлаштириш жамғармаси маблағлари

Инновацион ривожланиш вазирлиги, Тошкент давлат иқтисодиёт университети

  1.  

Университет профессор-ўқитувчилари ва илмий изланувчилар ўз малакасини мунтазам оширишини рағбатлантириш мақсадида ҳар йили профессор-ўқитувчилар ва илмий изланувчиларҳамда кафедралар танловини ташкил этиш ва ғолибларни мунтазам моддий рағбатлантириб бориш “Йилнинг энг яхши илмий изланувчиси” ва “Йилнинг энг юқори Хирш индексига (h-index) эга бўлган олими” танловлари)

“Йилнинг энг яхши илмий изланувчиси” ва “Йилнинг энг юқори Хирш индексига (h-index) эга бўлган олими” танловининг низомини ишлаб чиқиш ва мазкур низом асосида профессор-ўқитувчилар, илмий излануви ва иқтидорли талабаларни рағбатлантириб бориш.

Ҳар календарь йилининг охирида ушбу номинациялар бўйича танловларни ташкил этиш ва ғолибларни тақдирлаш маросимини юқори савияда ўтказиш, ғолиблар тўғрисидаги маълумотларни Университетнинг расмий сайти www.tsue.uz ва ижтимоий тармоқларда PR ни ташкил этиш. Хирш индекси энг юқори бўлган ходимларни бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан минимал иш ҳақининг 20 баробари миқдорида рағбатлантирилишини таъминлаш

2020 йил

март

Университетни ривожлантириш жамғармаси ва Тижоратлаштириш жамғармаси маблағлари

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

  1.  

Педагог кадрларнинг касб маҳорати сифати ва савиясини узлуксиз юксалтириш, хорижда педагог ва илмий ходимларнинг малакасини ошириш ва стажировкасини ўтказиш, олий таълим муассасалари битирувчиларини магистратура ва PhD дастурлари бўйича ўқитиш, олий таълим муассасалари ва қайта тайёрлаш ва малака ошириш марказлари ўқув жараёнларига юқори малакали хорижий олимлар, ўқитувчи ва мутахассисларни кенг жалб қилиш

“Эл-юрт умиди” ва бошқа халқаро ташкилотлар, хорижий мамлакатларнинг Ўзбекистондаги элчихоналари ва ваколатхоналари томонидан эълон қилинган стипендиалар танловларида профессор-ўқитувчилар, илмий изланувчиларнинг  мунтазам равишда иштирок этишларини таъминлаш.

Бу борада Илмий тадқиқотлар, инновациялар ва ИПКТ бўлимининг аниқ ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш ва ушбу режага мувофиқ ишларни ташкил этиш. Танловлар эълони бўйича расмий сайтда маълумотларни киритиб бориш ва барча ходимларнинг воқиф бўлишига эришиш.

Халқаро грант маблағлари ҳисобидан, Университетни бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан хорижий ОТМ профессор-ўқитувчилари, амалиётчи-мутахассисларни 3 ойдан кам бўлмаган муддатда ўқув ва илмий жараёнларга жалб этиш механизмини самарали йўлга қўйиш

Мунтазам

“Эл-юрт умиди” ва бошқа республика, халқаро фондлар маблағлари

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

  1.  

Университетни олдинги йилларда битириб, бугунги кунда Ўзбекистонда ва хорижда юқори лавозимларда иш олиб бораётган ходимлар базасини шакллантириш ҳамда улар билан Университет ўртасидаги алоқаларни ўрнатиш. “Битирувчилар ассоциацияси” (Alumni) вертуал порталини тузиш

“Битирувчилар ассоциацияси” (Alumni) вертуал порталини ишга тушириш, битириб кетган талабалар билан форумларни ташкил этиш, Эндаумент фондини ташкил этиш, халқаро агентликлар томонидан юбориладиган сўровномаларда битирувчи талабаларнинг университетда олинган блимларнинг юқорилиги, тайёрланаётган кадрларнинг меҳнат бозори талабига мувофиқ равишда юқори рақобатбардош эканлигини эътироф этишларига эришиш.

Йилда бир маротаба потенциал битирувчилар билан университет ҳудудида форум ташкил этиш, бунинг учун форумнинг талабини ишлаб чиқиш

2020 йил июль

Бюджетдан ташқари ва Эндаумент фонди маблағлари

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

  1.  

Университет профессор-ўқитувчилари, илмий тадқиқотчиларининг илмий тадқиқот марказлари билан ҳамкорлигини кучайтириш. Хусусан, АҚШнинг Жанубий Королина университети, Сингапур, Малайзиянинг INCEIF - International Centre for Education in Islamic Finance олий бизнес мактаби билан ҳамкорликда ташкил этилган илмий марказларнинг фаолиятини кучайтириш

Университетда ташкил этилган хорижий ОТМ илмий тадқиқот марказлари билан профессор-ўқитувчилар, илмий изланувчи ва иқтидорли талабаларнинг ҳамкорлигини ўрнатиш, ижтимоий-иқтисодий ривожланишни таъминлашда юзага чиқаётган муаммоларни ҳамкорликда илмий ечимини топиш бўйича тадқиқотларни амалга ошириш.

 

2020 йил

март-декабрь

Халқаро грант маблағлари, Бюджетдан ташқари маблағлари

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

III. ТАЛАБА ЁШЛАРНИ ВАТАНГА МУҲАББАТ ВА САДОҚАТ РУҲИДА ТАРБИЯЛАШ, МАЪНАН ВА ЖИСМОНАН

БАРКАМОЛ БЎЛИБ УЛҒАЙТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

  1.  

Талаба ёшларни ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш, уларни соғлом эътиқод ва миллий қадриятларга содиқ-лик руҳида тарбиялашга қаратилган тарғибот тадбир-ларини амалга ошириш

1. Ҳамкор ташкилотлар билан тарғибот тадбирларини амалга ошириш режа-жадвалини ишлаб чиқиш

Ўқув йили давомида

Университет маблағлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Республика Маънавият ва маърифат маркази, манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Ҳар бир факультет кесимида ўтказиладиган «Маънавият ва ахборот» соатларида тарғибот тадбирларини юқори савияда ўтказиш ва мониторингини юритиб бориш

  1.  

Университетга бириктирил-ган Чилонзор туманидаги умумтаълим мактаблари ва маҳалла фуқаролар йиғин-ларида ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаш-тириш мақсадида янги инновацион ғоя  ҳамда лойиҳалар асосида маънавий-маърифий тарғибот тадбир-лари ўтказиш

1. Университет ва Чилонзор тумани Халқ таълими бўлими ҳамда ФЎЎБОФ мувофиқлаштириш бўйича туман кенгаши ҳамкорлигида ўтказиладиган маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари режа-жадвалини ишлаб чиқиш

Тасдиқлан-ган режа жадвалида белгиланган муддатларда

Университет маблағлари

Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Чилонзор тумани Халқ таълими бўлими ҳамда ФЎЎБОФ мувофиқлаштириш бўйича Чилонзор тумани кенгаши

2. Ушбу режа-жадвал асосида университетга бириктирилган Чилонзор туманидаги умумтаълим мактаблари ва маҳалла фуқаролар йиғинларида “Энг фаол билимдон китобхонлар” кўрик-танлови ғолиб-ларининг тақдимотларини ўтказиш, ҚВЗ ва талабалар театр студиялари чиқишларини ташкил этиш, “Ректор кубоги” спорт мусобақасини ўтказиш

3. Университетга бириктирилган Чилонзор туманидаги умумтаълим мактаблари ва маҳалла фуқаролар йиғинларида университет олимлари томонидан яратилган “Менинг маҳаллам – менинг фахрим”, “Маҳалламнинг олим ва зиёли кишилари”, “Менинг ҳаёт фалсафам” каби инновацион лойиҳаларнинг тақдимотларини ўтказиш

  1.  

Талаба ёшларни маънавий ва жисмоний камол топтириш, Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш ҳамда уларда юксак маънавий-ахлоқий фазилатларни шаклланти-ришга қаратилган тизимли ишларни амалга ошириш

  1. Университетда ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, талабаларни миллий анъаналарга содиқлик руҳида тарбиялаш, уларда юксак маънавий-ахлоқий фазилатларни шакллантириш мақсадида «Маънавият ва ахборот» соатларида ва талаба турар жойларидаги маънавият хоналарида соҳа мутахассислари, таниқли шоир ва ёзувчилар, актёрлар иштирокида учрашувлар, ижодий кечалар ва давра суҳбатлари ўтказиш

Ўқув йили давомида

Университет маблағлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Тошкент давлат иқтисодиёт университети, манфаатдор вазирлик ва идоралар

  1. Университетда Республика маънавият ва маърифат маркази билан ҳамкорликда китобхонлик тарғиботига бағишланган акция ҳамда маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиб бориш, Ахборот-ресурс маркази ҳамда талабалар турар жойидаги кутубхоналарни доимий равишда бадиий ва маърифий адабиётлар билан мунтазам равишда  янгилаш, китоб савдосини кенгайтириш
  1.  

Талаба ёшларнинг дунёқара-шини кенгайтириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида ички туризмга, театр, музей ва кинотеатрларга жалб этиш, муқаддас қадамжолар ва бошқа диққатга сазовор жойларга ташрифини уюшти-риш, турли маънавий-маърифий кўрик-танлов ва спорт мусобақалари ташкил қилиш

  1. Талаба турар жойларида “Жума оқшоми” кечасини ташкил этиш ва ёзувчилар, шоирлар, санъаткорлар, адабиётшунос олимлар иштирокидаги байрам тадбирлари ўтказиш

Ўқув йили

давомида режага асосан

Университет маблағлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Тошкент давлат иқтисодиёт университети, манфаатдор вазирлик ва идоралар

  1. Талабалар ўртасида “Энг фаол билимдон китобхонлар”, “Талабалар театр студияси” “Қувноқлар ва зукколар”, “Заковат” ва “Тафаккур синовлари” кўрик-танловларини ўтказиш
  1. Ички туризмни ривожлантириш мақсадида талаба ёшларни қадимий шаҳарлар, театрлар, музейлар, мустақиллик йилларида барпо этилган иншоотлар ва тарихий қадамжоларга ташрифларини уюштириш
  1.  Профессор-ўқитувчи ва талабалар ўртасида оммавий спорт ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида спорт ҳафталикларини ўтказиш, таниқли спортчилар, мутахассислар иштирокида учрашув-лар ҳамда давра суҳбатлари ташкил этиш 

IV. МОДДИЙ-ТЕХНИК БАЗАНИ МУСТАҲКАМЛАШ, ЗАМОНАВИЙ ЖИҲОЗЛАР ҲАМДА

АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ СОҲАСИДА

40

1 ва 2-сонли ТТЖ биноларининг ҳудудларида 1580 м2 ҳудудни  ободонлаштириш

1. Лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш.

2. Пудрат ташкилотлари орасида тендер савдоларини ўтказиш

3. Ободонлаштириш ишларини ташкил этиш

2020 йил

апрел

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

41

Университетнинг ўқув аудиториялари, деканатлар ва  кафедраларини янги компьютерлар ва ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозлашни ошириб бориш

1.Маънавий эскирган компьютер жиҳозлари сонини аниқлаш.

2.«Давлат харидлари тўғрисида»ги қонунга мувофиқ  янги компьютер ва орг-техника воситаларини харид қилишни ташкил этиш

2020 йил давомида

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

44

Университет ҳудудида “Ахборот ресурс маркази”нинг янги биносини қуриш

1.Техник топшириқ ишлаб чиқиш, лойиҳа ташкилоти билан шартнома тузиш,

Лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш ва давлат экспертизаси хулосасини олиш

2020 йил

апрель

 

 

Республика бюджет маблағлари ҳисобидан

Молия вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Ташқи савдо ва инвестициялар вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,  Тошкент давлат иқтисодиёт университети

2. 2020 йил учун Ташқи савдо ва инвестициялар вазирлигига таклиф киритиш. 

2020 йил

июль

3.Танлов савдолари асосида пудрат ташкилотни аниқлаш ва шартнома тузиш.

2020 йил

март

4.Капитал таъмирлаш ишларини белгиланган муддатда ва сифатли бажарилишини назорат қилиш

2020 йил

45

Янги қурилган  “Ахборот ресурс маркази” бинони мебель жихозлари билан таъминлаш

1. Ташқи савдо ва инвестициялар вазирлигига таклиф киритиш. 

2.Мебель жиҳозлари сони ва кўринишини аниқлаш.

3.Танлов савдолари асосида ғолиб корхонани аниқлаш ва шартнома тузиш.

2021 йил 

март

46

Чилонзор тумани И. Каримов кўчаси 49-уй манзилидаги университетнинг маъмурий биносини капитал таъмирлаш

1. Техник топшириқ ишлаб чиқиш, лойиҳа ташкилоти билан шартнома тузиш,

лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш ва давлат экспертизаси хулосасини олиш.

2021 йил

 

 

Республика бюджет маблағлари ҳисобидан

Молия вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Ташқи савдо ва инвестициялар вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,  Тошкент давлат иқтисодиёт университети

2.2022 йил учун Ташқи савдо ва инвестициялар вазирлигига таклиф киритиш.

2021 йил июль

3.Танлов савдолари асосида пудрат ташкилотни аниқлаш ва шартнома тузиш.

2022 йил февраль

4.Капитал таъмирлаш ишларини белгиланган муддатда ва сифатли бажарилишини назорат қилиш

2022 йил декабрь

47

2-сонли ўқув биносида реконструкция ишларини амалга ошириш

1. Техник топшириқ ишлаб чиқиш, лойиҳа ташкилоти билан шартнома тузиш,

таъмирлаш ишларининг лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш ва давлат экспертизаси хулосасини олиш.

2021 йил 

 

 

Республика бюджет маблағлари ҳисобидан

 

 

Молия вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Ташқи савдо ва инвестициялар вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,  Тошкент давлат иқтисодиёт университети

2.2022-2023 йиллар учун Ташқи савдо ва инвестициялар вазирлигига таклиф киритиш.

2021 йил июль

3.Танлов савдолари асосида пудрат ташкилотни аниқлаш ва шартнома тузиш.

2022 йил февраль

4.Капитал таъмирлаш ишларини белгиланган муддатда ва сифатли бажарилишини назорат қилиш.

2022 йил декабрь

48

Ҳудудда 2 та табиий газ билан ишловчи локал қозонхона қуриш

1. 2021 йил  Ташқи савдо ва инвестициялар вазирлигига таклиф киритиш.

2020 йил июль

 

 

Республика бюджет маблағлари ҳисобидан

 

Молия вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Ташқи савдо ва инвестициялар вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,  Тошкент давлат иқтисодиёт университети

2.Танлов савдолари асосида пудрат ташкилотни аниқлаш ва шартнома тузиш.

2021 йил февраль

3. Капитал таъмирлаш ишларини белгиланган муддатда ва сифатли бажарилишини назорат қилиш

2021 йил сентябрь

49

Талабалар ва профессор-ўқитувчилар учун ёпиқ турдаги “Спорт мажмуаси” қуриш 

1. Техник топшириқ ишлаб чиқиш, лойиҳа ташкилоти билан шартнома тузиш, лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш ва давлат экспертизаси хулосасини олиш.

2020 йил  июнь

 

 

Республика бюджет маблағлари ҳисобидан

 

 

Молия вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Ташқи савдо ва инвестициялар вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,  Тошкент давлат иқтисодиёт университети

2.2021-2022 йиллар учун Ташқи савдо ва инвестициялар вазирлигига таклиф киритиш

2020 йил июль

3.“Спорт мажмуаси” қуриш  учун ер майдони ажратиш.   

2020 йил сентябрь

4.Танлов савдолари асосида пудрат ташкилотни аниқлаш ва шартнома тузиш.

2021 йил февраль

5.Капитал таъмирлаш ишларини белгиланган муддатда ва сифатли бажарилишини назорат қилиш.

2022 йил ноябрь 

50

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги “Иқтисодчи” дам олиш оромгоҳида бир ва кўп қаватли котедж бинолари ва иншоотлар қуриш, ободонлаштиришиш ишларини бажариш ҳамда мавжуд биноларни капитал таъмирлаш

1.Оромгоҳ ҳудудида геология ишларини ташкил этиш, Бош режа тайёрлаш

2020 йил апрель 

 

 

Университетнинг инвестиция маблағлари ҳисобидан

Молия вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Ташқи савдо ва инвестициялар вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,  Тошкент давлат иқтисодиёт университети

2. Техник топшириқ ишлаб чиқиш, лойиҳа ташкилоти билан шартнома тузиш, қурилиш ва ободонлаштириш ишларининг лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш ва давлат экспертизаси хулосасини олиш

2020 йил июнь

3.Танлов савдолари асосида пудрат ташкилотни аниқлаш ва шартнома тузиш

2021 йил февраль

4.Қурилиш ва ободонлаштириш ишларини белгиланган муддатда ва сифатли бажарилишини назорат қилиш

2022 йил

51

6-сонли бинода (300 ўринли талабалар турар жойи) реконструкция ишларини амалга ошириш

1. Техник топшириқ ишлаб чиқиш, лойиҳа ташкилоти билан шартнома тузиш, лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш ва давлат экспертизаси хулосасини олиш

2021 йил март

 

 

Республика бюджет маблағлари ҳисобидан

 

Молия вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Ташқи савдо ва инвестициялар вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,  Тошкент давлат иқтисодиёт университети

2.2022 йил учун Ташқи савдо ва инвестициялар вазирлигига таклиф киритиш

2021 йил июль

3.Танлов савдолари асосида пудрат ташкилотни аниқлаш ва шартнома тузиш

2022 йил февраль

4.Капитал таъмирлаш ишларини белгиланган муддатда ва сифатли бажарилишини назорат қилиш

2023 йил

августгача

                 

 

           Изоҳ: Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Президент фармонлари ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ҳамда таълим-тарбия ва илмий тадқиқотларга оид бошқа зарур меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниши ёки университет олдига уни ривожлантиришнинг янги долзарб ва устувор масалалар қўйилиши сабабли ҳамда унинг ташкилий-молиявий ресурсларини инобатга олган ҳолда мазкур Йўл харитасига Университет Кенгаши қарорига кўра ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.

 

 

 

 

 

 

 

Umumiy takliflar

6159