ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
14068 Министерство юстиции Республики Узбекистан 21/02/2020 07/03/2020 0
Указ Президента Республики Узбекистан
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
ID-14068

ЛОЙИҲА

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида

 

Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари ҳузуридаги Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш марказлари ходимларига иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни тўлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан биргаликда 15 кун муддатда:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 июлдаги ПҚ–3824-сон “Фермер хўжаликларида ҳисоб тизимини тубдан яхшилаш ва уларга банк хизматлари кўрсатишни такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ташкил этилган туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари ҳузуридаги Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш марказлари ходимларининг 2020 йил январ ва февраль ойлари учун ҳисобланган ва тўланган ойлик иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан тасдиқланадиган республикада ўрнатиладиган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг икки бараваридан келиб чиққан ҳолда қайта ҳисоб-китоб қилсин;

қайта ҳисоб-китоб қилиниши натижасида аниқланган фарқ бўйича тегишли тўловлар амалга оширлишини таъминласин.

3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикаси

        Президенти                                                                        Ш. МИРЗИЁЕВ

Umumiy takliflar

241