ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
14067 Хокимият города Кувасай 21/02/2020 07/03/2020 1

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Йўл белгиларини ўрнатиш тўғрисида
ID-14067

Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 10 апрелдаги ““Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-348-сонли (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 15-сон, 197-модда; 2015 й., 52-сон, 645-модда) қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрдаги “Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 370-сонли (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 3-сон, 23-модда; 2017 й., 36-сон, 958-модда) қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, йўл транспорт ҳодисаларини олдини олиш, автомобиль йўлларидан фойдаланувчиларга қулайлик яратиш, айниқса, таълим муассасаларининг тарбиячи ва тарбияланувчиси, ўқитувчи ва ўқувчиларининг автомобиль йўлининг қатнов қисмларидан ҳаракатланиш ҳавфсизлигини таъминлашни ҳисобга олиб, Қувасой шаҳар Ички ишлар бўлими йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳининг 2020 йил 17 январдаги 20-сонли хати ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий Давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонуннинг 6,25-моддаларига асосан,

ҚАРОР   ҚИЛАМАН:

1. Қувасой шаҳар Ички ишлар бўлими йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳининг 2020 йил 17 январдаги 20-сонли хати инобатга олинсин.

2. Қувасой шаҳар, 4Р-143 “Фарғона-Қувасой-Қизилқия” автомобил йўли бўйлаб жойлашган 6 дона 3.24 “Чекланган тезлик”, 1 дона 3.27 “Тўхташ таъқиқланади”, 2 дона 3.28 “Тўхтаб туриш таъқиқланади”, 4Р-204 “Фарғона халқаси-Суфон” автомобил йўли бўйлаб жойлашган 5 дона 3.24 “Чекланган тезлик”, 2 дона 3.27 “Тўхташ таъқиқланади”, 4К-843 “Қобулбек-Лашкар-Валик” автомобил йўли бўйлаб жойлашган 2 дона 3.27 “Тўхташ таъқиқланади”, 4К-844 “Қувасой-Полмон” йўли бўйлаб жойлашган 5 дона 3.24 “Чекланган тезлик”, 2 дона 3.27 “Тўхташ таъқиқланади”, 4К-907 “Қўчқорчи-Арсиф” йўли бўйлаб жойлашган 2 дона 3.24 “Чекланган тезлик”, 4Н-842 “Ўрикзор-Дамкўл-Аввал” йўли бўйлаб жойлашган 2 дона 3.24 “Чекланган тезлик” ва 4Н-846 “Қувасой Муян-Оқтош” йўли бўйлаб жойлашган 2 дона 3.27 “Тўхташ таъқиқланади” йўл белгиси ўрнатишга рухсат этилсин.

3. Қувасой шаҳар йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси (Каримов) ушбу йўл белгиларини ўрнатиш чорасини кўрсин.

4. Қувасой шаҳар ИИБ ЙҲХГ (Хамралиев)га автомобиль йўлларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва йўл транспорт ҳодисаларини олдини олиш вазифаси юклатилсин.

5. Шаҳар ҳокимлиги девонхонаси (Сайфутдинова), шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати (Мирзабоев) билан биргаликда мазкур қарорни “Исфайрам” газетасида нашр этилишини ва шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайтига жойлаштирилишини, қоғоз ва электрон шаклларда, бир кунлик муддатда, тегишли давлат органлари ҳамда ташкилотларига етказилишини ташкиллаштирсин.

6. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг ўринбосари Н.Алимов зиммасига юклатилсин.

7. Қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Шаҳар ҳокими                                А.Зиявитдинов

Umumiy takliflar

181