ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
14064 Государственная инспекция по надзору за качеством образования при Кабинете Министров Республики Узбекистан 21/02/2020 07/03/2020 0
Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 31 январдаги ПФ–5930-сон Фармони)
ID-14064

ЛОЙИҲА

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида

(Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча

чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 31 январдаги ПФ–5930-сон Фармони)

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча
чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 31 январдаги ПФ–5930-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

3. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари бўйича ўринбосари _____________ зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

        Бош вазири                                                А.Арипов

 

 

 

 

 

 

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил ____ ____________ даги

____-сон қарорига
ИЛОВА

 

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчалар

 

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 июндаги 236-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 6-сон, 36-модда) билан тасдиқланган Фаолиятнинг айрим турларини лицензияловчи органлар рўйхатида:

а) “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси” бўлимида:

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

бешинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

б) “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси” бўлимидан кейин қуйидаги мазмундаги бўлим қўшилсин:

“Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси

Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолият.”;

в) “Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари” бўлимида:

биринчи хатбоши чиқариб ташлансин;

иккинчи – учинчи хатбошилар тегишинча биринчи – иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 мартдаги 241-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 3-сон, 68-модда) билан тасдиқланган Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомда:

а) 3-банднинг иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

б) 5-бандда:

қуйидаги мазмундаги ўн учинчи хатбоши қўшилсин:

“чет тилларни ўрганиш бўйича ўқув курсларида чет тилини тегишли базавий маълумотга эга бўлган, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан бериладиган чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги сертификат ёки халқаро сертификатнинг:

инглиз тили учун – International English Language Testing System (IELTS 5,5), Test of English as a Foreign Language (TOEFL IBT 72), Cambridge Assessment English FCE,  Teaching English for Speakers of Other Languages (TESOL), Teaching English as a Foreign Language (TEFL),  Teaching English as a Second Language (TESL);

япон тили учун – Japanese Language Proficiency Test (JLPT № 2);

немис тили учун – Goethe-Zertifikat, Deutsches Sprachdiplom (DSD), Test Deutsch als Fremdsprache (Test DAF);

француз тили учун – Diplôme d'Etudes en Langue Française (DELF), Тest de Connaissance du Français (TCF);

бошқа тиллар учун – халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори  даражаларига эга бўлган шахслар томонидан ўқитиш;”;

ўн учинчи – ўн тўртинчи хатбошилар тегишинча ўн тўртинчи – ўн бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

в) 7-банднинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“педагог кадрлар ҳақида маълумот (чет тилларни ўрганиш бўйича ўқув курслари педагоглари учун чет тили бўйича базавий маълумот тўғрисидаги ҳужжат нусхаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан бериладиган чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги сертификат ёки қуйидаги даражалардан бирини тасдиқловчи халқаро сертификатнинг нусхаси: инглиз тили учун – International English Language Testing System (IELTS 5,5), Test of English as a Foreign Language (TOEFL IBT 72), Cambridge Assessment English FCE,  Teaching English for Speakers of Other Languages (TESOL), Teaching English as a Foreign Language (TEFL),  Teaching English as a Second Language (TESL); япон тили учун – Japanese Language Proficiency Test (JLPT № 2); немис тили учун – Goethe-Zertifikat, Deutsches Sprachdiplom (DSD), Test Deutsch als Fremdsprache (Test DAF); француз тили учун – Diplôme d'Etudes en Langue Française (DELF), Тest de Connaissance du Français (TCF); бошқа тиллар учун – халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори  даражалари).”.

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июлдаги 620-сон қарори (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.07.2019 й., 09/19/620/3482-сон) билан тасдиқланган Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартиби ҳақидаги низомда:

6-банддаги “касб-ҳунар” сўзларидан кейин “таълими олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш бўйича давлат хизматини кўрсатганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари” сўзлари қўшилсин;

42-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Тест синовларини қайта топшириш учун талабгорлардан базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида йиғим ундирилади.”.

 

 

 

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил ____ ____________ даги

____-сон қарорига
2-ИЛОВА

 

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари
РЎЙХАТИ

 

1. Вазирлар Маҳкамасининг “Нодавлат таълим муассасаларининг чет тилларга ўқитиш соҳасидаги фаолиятини лицензиялаш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2013 йил 14 июндаги 169-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 6-сон, 39-модда).

2. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида” 2016 йил 22 декабрдаги
ПҚ-2691-сон қарори)” 2017 йил 27 февралдаги 107-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 9-сон, 132-модда) илованинг 6-банди.

3. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш
ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-429-сон Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 11 апрелдаги ПФ-5409-сон Фармони)” 2018 йил
29 октябрдаги 884-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 йил,
10-сон, 274-модда) илованинг 27-банди.

4. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида” 2019 йил 21 майдаги ПФ–5723-сон Фармони)” 2019 йил 28 декабрдаги
1046-сон қарорига (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон) илованинг 123-банди.

 

 

 

Umumiy takliflar

181