ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
14052 Министерство обороны Республики Узбекистан 22/02/2020 08/03/2020 17
Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан
Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги низомга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида
ID-14052

Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги низомга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 14 майдаги ПҚ–4319-сон қарорига мувофиқ, шунингдек Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига номзодларни ўқишга қабул қилишда тест синовларини ўтказишда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 141-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 6-сон, 58-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.

2. Манфаатдор вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари ________________ ва Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Б.Н. Курбанов зиммасига юклансин.

                Ўзбекистон Республикасининг

                Бош вазири                                                             А. Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил “___” _________даги _____-сон қарорига

илова

Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига

танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги

низомга киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар

         1. 41-бандда:

         биринчи хатбошига “5 июлда” сўзларидан кейин “катта сиғимдаги биноларида” сўзлари қўшилсин;

         учинчи ва тўртинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

         “Биноларни тайёрлаш, зарур шарт-шароитлар яратиш, тест синовларини ташкил этиш учун жавобгарлик, жойларда уларни белгиланган қоидаларга қатъий риоя қилган ҳолда адолатли ўтказиш маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ва қабул комиссияларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига юкланади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази тест синовларини ташкил этади ва гуруҳ назоратчиларини тайинлайди.

         Олий ҳарбий таълим муассасалари тест синовлари ўтказиладиган биноларнинг ижара ҳақи, тест синови ўтказиладиган кунда бино раҳбарлари ва гуруҳ назоратчиларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ҳамда тушлик ташкил этиш ўз маблағлари ҳисобидан, белгиланган тартибда амалга оширилади. Ҳар бир сменада абитуриентлар ва гуруҳ назоратчиларини етарли миқдорда ичимлик суви, ҳаворанг пастали шарикли ручкалар билан таъминлайди.”.

2. 42-бандга қуйидаги мазмундаги тўртинчи-саккизинчи хатбошилар қўшилсин:

         “Тест синовларида иштирок этиш учун ҳужжат топширган ва Давлат тест маркази томонидан бериладиган чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги сертификат ёки халқаро сертификатнинг қуйидаги даражаларига эга бўлган номзодларга ушбу фандан имтиҳонларсиз белгиланган максимал балл берилади:

         инглиз тили учун – миллий сертификат ёки International English Language Testing Sustem (IELTS 5,5), Test of English as a Foreign Language (TOEFL IBT 72), Cambridge Assessment English FCE халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари В2 ва ундан юқори;

         япон тили учун – миллий сертификат ёки Japanese Language Proficiency Test (JLPT № 2) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари В2 ва ундан юқори;

         немис тили учун – миллий сертификат ёки Goethe-Zertifikat, Deutsches Sprachdiplom (DSD), Test Deutsch als Fremdsprache (Test DAF) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари В2 ва ундан юқори;

         француз тили учун – миллий сертификат ёки Diplôme d’Etudes en Langue Française (DELF), Test de Connaissance du Français (TCF) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари В2 ва ундан юқори.”.

3. 44-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

         “Олий ҳарбий таълим муассасаларининг таълим йўналишлари рўйхатига мувофиқ тест топшириладиган фанлар мажмуасини Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан тасдиқлаш учун, олий ҳарбий таълим муассасалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказига ҳар йилнинг 10 октябрь санасига қадар маълумотларни тақдим этади”.

4. 45-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

         “45. Тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси икки бўлимга ажратилиб, биринчи бўлимга барча тест топширувчилар учун мажбурий учта фан – она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили) 15 савол, математика 15 та савол ва Ўзбекистон тарихи 15 та савол, иккинчи бўлимга ҳар бири 30 та саволдан иборат бўлган номзод танлаган таълим йўналишига мос иккита фан киритилади.

         Тест топшириқлари бўйича саволлар китобига таълим йўналишларига мувофиқ белгиланган фанлар бўйича саволлар киритилади.

         Тест топшириқларини ечиш ва уларни жавоблар варақасига белгилаш учун ҳар 30 та саволга 1 соат ҳисобида, 5 та фан учун умумий 3 соат 30 дақиқа вақт ажратилади.

         Тест синовлари бошлангунга қадар номзодлар 30 дақиқа мобайнида жавоблар варақаларини тўлдириш қоидалари билан таништирилади ва улар томонидан тегишли бўлимга ўзи тўғрисидаги шахсий маълумотлар киритилади. Ушбу вақт тест синовларини ечиш учун ажратилган вақтнинг умумий ҳажмига кирмайди.

         Тест синовлари тўғри ташкил этилишини, адолатли ўтказилишини, уни ўтказиш талабларига сўзсиз риоя қилинишини таъминлаш юзасидан шахсий жавобгарлик гуруҳ назоратчиларига юкланади.

         Тест синовлари икки сменада ўтказилади. Биринчи смена соат 08:00 да, иккинчи смена соат 15:00 да бошланади.

         Жавоблар варақаси номзодлар томонидан ҳаворанг пастали шарикли ручка билан тўлдирилади.

         Жавоблар варақаси тўлдирилганлигининг тўғрилиги учун шахсан номзод жавоб беради. Жавоблар варақасида тегишли доираларни нотўғри белгилаган номзодларнинг эътирозлари кўриб чиқилмайди.

         Номзодларнинг уяли телефонларни ва бошқа алоқа воситаларини ўзи билан олиб кириши ва улардан фойдаланиши қатъиян тақиқланади.”.

         5. Қуйидаги мазмундаги 451-банд қўшилсин:

         “451. Қуйидаги ҳолларда номзодлар тест синовлари жараёнидан четлаштирилади ва натижалари чиқарилмаслигига асос бўлади:

         тест материалларини бошқа абитуриентга узатса ёки уларга ёрдам берса;

         тест синовлари жараёнида бир-бири билан гаплашса;

         тест материалларини бинодан ташқарига олиб чиқса, тест топшириқлари китоби варағини йиртса;

         тест синовлари учун ажратилган вақт тугагандан сўнг тест материалларини топширишдан бош тортса;

         тест синовлари жараёнида видеокузатувлар орқали абитуриентнинг тартиб ва қоидаларга амал қилмаганлиги аниқланса.”.

         6. 55-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

         “Бир нечта номзодларнинг ўтиш рейтинг баллари тенг бўлган ҳолларда улар олий ҳарбий таълим муассасасини бутлаш режасидан ташқари ўқишга қабул қилинадилар.”.

         7. Қуйидаги мазмундаги 581 ва 582-бандлар қўшилсин:

         “581. Олий таълим муассасалари талабалари орасидан олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кирган номзодларнинг олий таълим муассасаларидаги ўқиш муддати олий ҳарбий таълим муассасаларидаги ўқиш муддатига қўшиб ҳисобланади.

         582. Номзодларни олий ҳарбий таълим муассасасига ўқишга қабул қилиш, курсантларни олий ҳарбий таълим муассасасидан четлаштириш ва уларни олий ҳарбий таълим муассасасига ўқишга тиклаш тартиби вазирликлар ва идоралар томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади.”.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби

ва қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги низомга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қарори лойиҳаси буйича

ТАҚҚОСЛАШ ЖАДВАЛИ

Амалдаги таҳрир

Таклиф этилаётган таҳрир

Асослантириш

41. Олий ҳарбий таълим муассасаларида тест синовлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ҳар йили 5 июлда ўтказилади.

Олий ҳарбий таълим муассасаларида тест синовларини ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан белгиланади.

Зарур шарт-шароитлар яратиш, тест синовларини ташкил этиш учун жавобгарлик, жойларда уларни белгиланган қоидаларга қатъий риоя қилган ҳолда адолатли ўтказиш маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, олий ҳарбий таълим муассасалари бошлиқларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг вакилларига, қабул комиссияларининг раисларига ва улар томонидан тайинланган аудиториялар раҳбарларига юкланади.

Олий ҳарбий таълим муассасасида тест синови ўтказиладиган кунда аудиториянинг раҳбари
ва кузатувчисига вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига, белгиланган тартибда, пул маблағлари тўланади
.

41. Олий ҳарбий таълим муассасаларида тест синовлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ҳар йили 5 июлда катта сиғимдаги биноларида ўтказилади.

Олий ҳарбий таълим муассасаларида тест синовларини ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан белгиланади.

Биноларни тайёрлаш, зарур шарт-шароитлар яратиш, тест синовларини ташкил этиш учун жавобгарлик, жойларда уларни белгиланган қоидаларга қатъий риоя қилган ҳолда адолатли ўтказиш маҳаллий давлат ҳокимияти органларига
ва қабул комиссияларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига юкланади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази тест синовларини ташкил этади ва гуруҳ назоратчиларини тайинлайди.

Олий ҳарбий таълим муассасалари тест синовлари ўтказиладиган биноларнинг ижара ҳақи, тест синови ўтказиладиган кунда бино раҳбарлари ва гуруҳ назоратчиларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ҳамда тушлик ташкил этиш ўз маблағлари ҳисобидан, белгиланган тартибда амалга оширилади. Ҳар бир сменада абитуриентлар ва гуруҳ назоратчиларини етарли миқдорда ичимлик суви, ҳаворанг пастали шарикли ручкалар билан таъминлайди.

Мазкур ўзгартириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 апрелдаги
261-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш учун кириш тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом (14-банд) талабларига мувофиқ киритилмоқда.

Мазкур ўзгартириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 апрелдаги
261-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш учун кириш тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом (15-банд) талабларига мувофиқ киритилмоқда.

Мазкур ўзгартириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 апрелдаги
261-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш учун кириш тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом (29-банд) талабларига мувофиқ киритилмоқда.

42. Номзод умумтаълим муассасаларида чет тили сифатида инглиз, немис ёки француз тилларини ўрганган тақдирда, чет тили бўйича тест синовлари топширади.

Умумтаълим муассасаларида бошқа чет тили (испан, араб, форс, дари, ҳинд, урду, хитой, корейс, уйғур ва бошқа тиллар) бўйича ўқиган тақдирда номзод тест синовлари ўрнига ушбу Низомга
3-иловада назарда тутилган тартибда олий ҳарбий таълим муассасаларида ягона кўп балли имтиҳон тизими бўйича чет тилидан имтиҳон топширади.

Номзод олий ҳарбий таълим муассасасига ўқишга кириш учун берилган аризада (билдиргида) қайси чет тилидан имтиҳон топширишини кўрсатади.

Тўлдирилмоқда

Тест синовларида иштирок этиш учун ҳужжат топширган ва Давлат тест маркази томонидан бериладиган чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги сертификат ёки халқаро сертификатнинг қуйидаги даражаларига эга бўлган номзодларга ушбу фандан имтиҳонларсиз белгиланган максимал балл берилади:

инглиз тили учун – миллий сертификат ёки International English Language Testing Sustem (IELTS 5,5), Test of English as a Foreign Language (TOEFL IBT 72), Cambridge Assessment English FCE халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари В2 ва ундан юқори;

япон тили учун – миллий сертификат ёки Japanese Language Proficiency Test (JLPT № 2) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари В2 ва ундан юқори;

немис тили учун – миллий сертификат ёки Goethe-Zertifikat, Deutsches Sprachdiplom (DSD), Test Deutsch als Fremdsprache (Test DAF) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари В2 ва ундан юқори;

француз тили учун – миллий сертификат ёки Diplôme d’Etudes en Langue Française (DELF), Test de Connaissance du Français (TCF) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари В2 ва ундан юқори.

Мазкур қўшимча Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги “Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда миллий ҳамда халқаро баҳолаш тизимлари сертификатларини татбиқ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” 395-сон қарорининг 2-бандига мос равишда киритилмоқда.

44. Тест синовлари блоклари олий ҳарбий таълим муассасаларининг таълим йўналишлари рўйхатига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирликлар, идоралар билан биргаликда ишлаб чиқилади ва Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан тасдиқланади.

Тест топшириқлари умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими умумтаълим фанларининг ўқув дастурларига мувофиқ ишлаб чиқилади.

44. Олий ҳарбий таълим муассасаларининг таълим йўналишлари рўйхатига мувофиқ тест топшириладиган фанлар мажмуасини Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан тасдиқлаш учун, олий ҳарбий таълим муассасалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказига ҳар йилнинг 10 октябрь санасига қадар маълумотларни тақдим этади.

Тест топшириқлари умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими умумтаълим фанларининг ўқув дастурларига мувофиқ ишлаб чиқилади.

Бандга аниқлик киритиш ҳамда уни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 17 августдаги 241-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш Давлат комиссияси тўғрисидаги Низом (9-банд) талабларига мослаш мақсадида киритилмоқда.

55. Номзодларни олий ҳарбий таълим муассасасига ўқишга қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан тақдим этилган тест синовлари натижалари асосида амалга оширилади.

Бир нечта номзодларнинг ўтиш рейтинг баллари тенг бўлган ҳолларда улар олий ҳарбий таълим муассасасини бутлаш режасидан ташқари ўқишга қабул қилинадилар.

Мазкур қўшимча амалиётда бир нечта номзодларнинг ўтиш рейтинг баллари тенг бўлган ҳолларда уларни ўқишга қабул қилиш мезонлари норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинмаганлиги сабабли киритилмоқда.

Бундан ташқари киритилаётган қўшимча Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 июндаги ПҚ–4375-сон қарори билан тасдиқланган “Темурбеклар мактаби” ҳарбий академик лицейи тўғрисидаги низомининг 56-банди талабларига мос қилиниши назарда тутилган.

45. 

Тўлдирилмоқда

Тест топшириқлари бўйича саволлар китобига таълим йўналишларига мувофиқ белгиланган фанлар бўйича саволлар киритилади.

Тест топшириқларини ечиш вақти 36 та саволга
1 соат ҳисобидан
ажратилади.

Тест синовлари бошлангунга қадар номзодлар
30 дақиқа мобайнида жавоблар варақаларини тўлдириш қоидалари билан таништирилади ва улар томонидан тегишли бўлимга ўзи тўғрисидаги шахсий маълумотлар киритилади. Ушбу вақт тест синовларини ечиш учун ажратилган вақтнинг умумий ҳажмига кирмайди.

Аудиторияда тест синовлари тўғри ташкил этилишини, адолатли ўтказилишини, уни ўтказиш талабларига сўзсиз риоя қилинишини таъминлаш юзасидан шахсий жавобгарлик аудиторияларнинг раҳбарлари ва кузатувчиларига юкланади.

Номзодлар тест синовларини топшириш учун соат 8.30 гача аудиторияга қўйиладилар, тест синовлари соат 9.00 да бошланади.

Жавоблар варақаси номзодлар томонидан кўк рангли шарикли ручка билан тўлдирилади. Жавоблар варақасини тўлдириш учун қўшимча равишда 20 дақиқа вақт ажратилади.

Жавоблар варақаси тўлдирилганлигининг тўғрилиги учун шахсан номзод жавоб беради. Жавоблар варақасида тегишли доираларни нотўғри белгилаган номзодларнинг эътирозлари кўриб чиқилмайди.

Номзодларнинг уяли телефонларни ва бошқа алоқа воситаларини ўзи билан олиб кириши
ва улардан фойдаланиши қатъиян тақиқланади.

Номзод томонидан тест синовларига микрокалькуляторлар, луғат, жадваллар, китоблар, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар олиб кирилиши, тест синови пайтида тест материалларини бошқа номзодга бериш, саволлар китоби варақларини яроқсиз ҳолга келтириш тест синовларини ўтказиш тартибини бузиш деб ҳисобланади, бу ҳақда тегишли далолатнома тузилади ва номзод тест синовларидан четлаштирилади.

45. Тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси икки бўлимга ажратилиб, биринчи бўлимга барча тест топширувчилар учун мажбурий учта фан – она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили) 15 савол, математика 15 та савол ва Ўзбекистон тарихи 15 та савол, иккинчи бўлимга ҳар бири 30 та саволдан иборат бўлган номзод танлаган таълим йўналишига мос иккита фан киритилади.

Тест топшириқлари бўйича саволлар китобига таълим йўналишларига мувофиқ белгиланган фанлар бўйича саволлар киритилади.

Тест топшириқларини ечиш ва уларни жавоблар варақасига белгилаш учун ҳар 30 та саволга
1 соат ҳисобида, 5 та фан учун умумий 3 соат
30 дақиқа вақт
ажратилади.

Тест синовлари бошлангунга қадар номзодлар
30 дақиқа мобайнида жавоблар варақаларини тўлдириш қоидалари билан таништирилади ва улар томонидан тегишли бўлимга ўзи тўғрисидаги шахсий маълумотлар киритилади. Ушбу вақт тест синовларини ечиш учун ажратилган вақтнинг умумий ҳажмига кирмайди.

Тест синовлари тўғри ташкил этилишини, адолатли ўтказилишини, уни ўтказиш талабларига сўзсиз риоя қилинишини таъминлаш юзасидан шахсий жавобгарлик гуруҳ назоратчиларига юкланади.

Тест синовлари икки сменада ўтказилади. Биринчи смена соат 08:00 да, иккинчи смена соат 15:00 да бошланади.

Жавоблар варақаси номзодлар томонидан ҳаворанг пастали шарикли ручка билан тўлдирилади.

Чиқариб ташланмоқда

Жавоблар варақаси тўлдирилганлигининг тўғрилиги учун шахсан номзод жавоб беради. Жавоблар варақасида тегишли доираларни нотўғри белгилаган номзодларнинг эътирозлари кўриб чиқилмайди.

Номзодларнинг уяли телефонларни ва бошқа алоқа воситаларини ўзи билан олиб кириши
ва улардан фойдаланиши қатъиян тақиқланади.

Чиқариб ташланмоқда

Мазкур қўшимча Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги “Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча
чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ–4319-сон қарорининг 1-бандига мос равишда киритилмоқда.

Мазкур ўзгартириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 апрелдаги
261-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш учун кириш тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом (11-банд) талабларига мувофиқ киритилмоқда.

Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 апрелдаги
261-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш учун кириш
тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом (6, 11, 41, 48-банд) талабларига мувофиқ киритилмоқда.

Мазкур ўзгартириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 апрелдаги
261-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш учун кириш тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом (52-банд) талабларига асосан 45-банддан чиқарилиб ҳужжатга алоҳида 451-банд тарзида киритмоқда.  

Тўлдирилмоқда

451. Қуйидаги ҳолларда номзодлар тест синовлари жараёнидан четлаштирилади
ва натижалари чиқарилмаслигига асос бўлади:

тест материалларини бошқа абитуриентга узатса ёки уларга ёрдам берса;

тест синовлари жараёнида бир-бири билан гаплашса;

тест материалларини бинодан ташқарига олиб чиқса, тест топшириқлари китоби варағини йиртса;

тест синовлари учун ажратилган вақт тугагандан сўнг тест материалларини топширишдан бош тортса;

тест синовлари жараёнида видеокузатувлар орқали абитуриентнинг тартиб ва қоидаларга амал қилмаганлиги аниқланса.

Мазкур ўзгартириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 апрелдаги
261-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш учун кириш тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом (52-банд) талабларига мувофиқ киритилмоқда.

Тўлдирилмоқда

581. Олий таълим муассасалари талабалари орасидан олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кирган номзодларнинг олий таълим муассасаларидаги ўқиш муддати олий ҳарбий таълим муассасаларидаги ўқиш муддатига қўшиб ҳисобланади.

Мазкур қўшимча Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти ва Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги Ҳарбий-тиббиёт факультети битирувчиларини ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида киритилмоқда.

Ҳозирги кунда улар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 сентябрдаги
ПҚ–4447-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташлари тартиби тўғрисидаги низомнинг
226-бандида белгиланган «катта лейтенант» ҳарбий унвонини олий ҳарбий таълим муассасаларини битиргандан бир йилдан кейин олиш ҳуқуқидан маҳрум бўлганлар.

Тўлдирилмоқда

582. Номзодларни олий ҳарбий таълим муассасасига ўқишга қабул қилиш, курсантларни олий ҳарбий таълим муассасасидан четлаштириш ва уларни олий ҳарбий таълим муассасасига ўқишга тиклаш тартиби вазирликлар ва идоралар томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий
ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади.

Ҳозирги кунда номзодларни олий ҳарбий таълим муассасасига ўқишга қабул қилиш, курсантларни олий ҳарбий таълим муассасасидан четлаштириш
ва уларни олий ҳарбий таълим муассасасига ўқишга тиклаш тартиби Мудофаа вазирлигининг идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари асосида белгиланган.

Аммо, амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан бу ваколат ҳарбий хизматни назарда тутилган вазирлик ва идоралар раҳбарига берилмаган.

Umumiy takliflar

202