ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
14041 Хокимият Акдарьинского района 21/02/2020 07/03/2020 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2019 йил 11 январдаги Самарқанд вилоятига ташрифи бўйича 2019 йил 18 январда қабул қилинган №1224-хҳ-сонли йиғилиш баёнининг 92-банди ижросини таъминлаш тўғрисида
ID-14041

 

ОҚДАРЁ ТУМАН ҲОКИМИ ҚАРОРИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2019 йил
11 январдаги Самарқанд вилоятига ташрифи бўйича 2019 йил
18 январда қабул қилинган №1224-хҳ-сонли йиғилиш баёнининг
92-банди ижросини таъминлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2019 йил 11 январдаги Самарқанд вилоятига ташрифи бўйича 2019 йил 18 январда қабул қилинган №1224-хҳ-сонли йиғилиш баёнининг 92-банди ижроси бўйича Самарқанд вилоятида 2019-2021 йилларда мактабгача таълим тизимини ривожлантириш “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқиб тасдиқлаш ва унинг амалга оширилишини таъминлаш ҳамда бунда давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш орқали мактабгача таълимга мактабгача таълим ёшидаги болаларни қамраб олиш даражасини 2021 йилда 70 фоизга етказиш мақсадида, туман Санитария эпидемиологик осойишталик марказининг 2020 йил 13 февралдаги №01/71-сонли хулосаси ҳамда туман Мактабгача таълим бўлимининг 2020 йил 11 февралдаги 01-07/3-77-сонли хатини инобатга олиб

 

ҚАРОР ҚИЛАМАН

  1. Туман Мактабгача таълим бўлимининг 2020 йил 11 февралдаги 01-07/3-77-сонли хати маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Туман ҳокимининг ўринбосари (М.Саидмуродов), туман Мактабгача таълим бўлими (Б.Асророва) ва тегишли ташкилотлар билан биргаликда туманда мактабгача таълим ёшидаги болаларни қамраб олиш фоизини ошириш бўйича зарурий чора-тадбирларни амалга оширсин.
  3. Туман ҳокимининг ўринбосари (М.Саидмуродов), туман Мактабгача таълим бўлими (Б.Асророва), Оқдарё педагогика касб-ҳунар коллежи директори (Ч.Ортиқова) билан биргаликда туманда қисқа муддатли гуруҳларни ташкил этиш учун Оқдарё педагогика касб-ҳунар коллежининг фойдаланилмайдиган мавжуд бўш хоналарида қўшимча гуруҳларни очиш учун рухсат берилсин.
  4. Туман мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги Оқдарё педагогика касб-ҳунар коллежда ташкил этилаётган қисқа муддатли гуруҳларни фаолият юритиши учун маблағ ажратиш туман молия бўлими ҳамда вилоят Мактабгача таълим бошқармасидан сўралсин.
  5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилишни туман ҳокимининг ўринбосари М.Саидмуродов зиммасига юклансин.

 

Туман ҳокими                                                           Ф.Абилов

Umumiy takliflar

161