ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
14004 Министерство внутренних дел Республики Узбекистан 21/02/2020 07/03/2020 0

Muhokama yakunlandi

Idoralarning buyruq yoki qarori
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг кундузги таълим шаклига номзодлар танловини ўтказиш бўйича методикаларга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
ID-14004

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

 

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг кундузги

таълим шаклига номзодлар танловини ўтказиш бўйича методикаларга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ–5812-сон “Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2018 йил 13 февралдаги
35-сон буйруғи (рўйхат рақами 2987, 2018 йил 29 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 10/18/2987/0961-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг кундузги таълим шаклига номзодлар танловини ўтказиш бўйича методикаларга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

                    Вазир                                                                                     П. Бобожонов

Тошкент ш.,

2020 йил “__” ______,

___-сон

 

                                                                                         Ўзбекистон Республикаси  Ички ишлар вазирининг

                                                                                  2020 йил “___” _______даги  ___-сон буйруғига

                                                                                     ИЛОВА

 

 

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг кундузги

таълим шаклига номзодлар танловини ўтказиш бўйича методикаларга киритилаётган ўзгартиришлар

 

1. 19-банддаги “ўрта махсус, касб-ҳунар” деган сўзлар “касб-ҳунар, ўрта-махсус профессионал” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2. 67-банддаги “ўрта махсус, касб-ҳунар” деган сўзлар “касб-ҳунар, ўрта-махсус профессионал” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3. 93-банднинг иккинчи хатбошисидаги “ўрта махсус, касб-ҳунар” деган сўзлар
“касб-ҳунар, ўрта-махсус профессионал” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

Umumiy takliflar

151