ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
14002 Министерство внутренних дел Республики Узбекистан 21/02/2020 07/03/2020 0

Muhokama yakunlandi

Idoralarning buyruq yoki qarori
Хорижий давлатлар таълим муассасаларида ўқиш учун танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
ID-14002

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

Хорижий давлатлар таълим муассасаларида ўқиш учун танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги
ПФ–5812-сон “Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ва 2019 йил 9 декабрдаги
ПҚ–4546-сон “Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2018 йил 14 январдаги 13-сон буйруғи (рўйхат рақами 2972, 2018 йил 16 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 10/18/2972/0710-сон) билан тасдиқланган Хорижий давлатлар таълим муассасаларида ўқиш учун танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

   Вазир                                                                                                       П. Бобожонов

Тошкент ш.,

2020 йил “__” ______,

___-сон

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

                                                                                          Ўзбекистон Республикаси  Ички ишлар вазирининг

                                                                                            2020 йил “___” ______даги   ___-сон буйруғига

                                                                                         ИЛОВА

 

 

Хорижий давлатлар таълим муассасаларида ўқиш учун танлов ўтказиш

тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар

 

1. Низомда:

а) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“3. Таълим муассасаларига ёши ўн саккиздан кичик ва йигирма бешдан катта бўлмаган, шу жумладан йигирма беш ёшдаги ҳам, ўрта, касб-ҳунар, ўрта-махсус профессионал маълумотга эга номзодлардан иборат Ички ишлар вазирлиги академик лицейлари, ҳарбий академик лицейлар битирувчилари, профилактика (катта) инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари ҳамда ички ишлар органларининг ходимлари ва ҳарбий хизматчилари танлов асосида ўқишга юборилади.”.

б) 18-банднинг саккизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин;

“ўқиш, иш (агар ўқиётган ёки ишлаётган бўлса) ва ўзини-ўзи бошқариш органларидан тавсифнома;”;

в) 52-банднинг иккинчи хатбошисидаги “ўрта махсус, касб-ҳунар” деган сўзлар
“касб-ҳунар, ўрта-махсус профессионал” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

2. 7-иловада:

8-банддаги “ўрта махсус ёки касб-ҳунар” деган сўзлар “касб-ҳунар, ўрта-махсус профессионал” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

3. 10-иловада:

10-банддаги “ўрта махсус, касб-ҳунар” деган сўзлар “касб-ҳунар, ўрта-махсус профессионал” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

4. 13-иловада:

3-банддаги “ўрта махсус, касб-ҳунар” деган сўзлар “касб-ҳунар, ўрта-махсус профессионал” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

Umumiy takliflar

168