ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
14001 Министерство внутренних дел Республики Узбекистан 21/02/2020 07/03/2020 0

Muhokama yakunlandi

Idoralarning buyruq yoki qarori
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг касбий тайёргарлик факультетига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида
ID-14001

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

 

 

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг

касбий тайёргарлик факультетига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги

низомга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги
ПФ–5812-сон “Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони, 2019 йил 9 декабрдаги ПҚ–4546-сон “Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари
ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва 2018 йил 24 декабрдаги ПҚ–4075-сон “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча
чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорларига мувофиқ, буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2017 йил 23 сентябрдаги 207-сон буйруғи (рўйхат рақами 2941, 2017 йил 27 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 10/17/2941/0181-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг касбий тайёргарлик факультетига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

              Вазир                                                                                                 П. Бобожонов

    Тошкент ш.,

2020 йил “__” ______,

        ___-сон

 

                                                                                        Ўзбекистон Республикаси  Ички ишлар вазирининг

                                                                                2020 йил “___” ______даги  ___-сон буйруғига

                                                                                  ИЛОВА

 

 

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг касбий тайёргарлик факультетига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар

 

1. Низомда:

а) 1-банддаги “ўрта махсус, касб-ҳунар” деган сўзлар “ўрта, касб-ҳунар, ўрта-махсус профессионал” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

б) 6-банддаги “ўрта махсус, касбий” деган сўзлар “ўрта, касб-ҳунар, ўрта-махсус профессионал” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

в) 27-банднинг саккизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин;

“ўқиш, иш (агар ўқиётган ёки ишлаётган бўлса) ва ўзини-ўзи бошқариш органларидан тавсифнома;”;

г) 27-банднинг тўққизинчи хатбошисидаги “ўрта махсус, касб-ҳунар,” деган сўзлар “ўрта, касб-ҳунар, ўрта-махсус профессионал” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

д) 33-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин;

“33. Номзодларни тиббий кўрикдан ўтказиш Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
26 сентябрдаги 764-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларида тиббий текширувни ташкил этиш ва ҳарбий-тиббий экспертизани ўтказиш тартиби тўғрисида низомга мувофиқ Ички ишлар органлари тизимида тиббий текширув
ва ҳарбий-тиббий экспертиза Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Тиббиёт бошқармасида ташкил этиладиган Марказий ҳарбий-тиббий комиссия
ИИВ-ИИББ-ИИБ тиббиёт бўлимларида ташкил этиладиган ҳарбий-тиббий комиссиялар томонидан амалга оширилади.”;

е) 41-банддаги “2003 йил 21 февралдаги 95-сон қарори билан тасдиқланган Тинч
ва ҳарбий даврда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомга” деган сўзлар “2017 йил 26 сентябрдаги 764-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларида тиббий текширувни ташкил этиш ва ҳарбий-тиббий экспертизани ўтказиш тартиби тўғрисида низомга” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

ё) 44-банд қуйидаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин;

“Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишга муносиб ҳисса қўшган профилактика инспекторларининг ёрдамчилари Ҳуқуқбузарликлар профлактикаси бош бошқармаси бошлиғининг тавсиясига асосан алоҳида квота асосида ўқишга қабул қилинади.”.

2. 7-иловада:

7-банддаги “ўрта махсус ва касб-ҳунар” деган сўзлар “ўрта, касб-ҳунар,
ўрта-махсус профессионал” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

Umumiy takliflar

129