ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
13941 Антимонопольный комитет Республики Узбекистан 20/02/2020 06/03/2020 0
Постановление Президента Республики Узбекистан
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 январдаги “Мамлакат иқтисодиётининг тармоқларини талаб юқори бўлган маҳсулот ва хом ашё турлари билан барқарор таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3479-сон қарорининг 2- бандига ўзгартириш киритиш, 2010 йил 7 сентябрдаги “Республиканинг ёғ-мой тармоғини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1401-сон қарорини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
ID-13941

        Республикадаги мавжуд техник пахта чигитдан самарали фойдаланиш ҳамда мамлакат аҳолисини сифатли ва хавфсиз пахта мойи билан таъминлаш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 январдаги “Мамлакат иқтисодиётининг тармоқларини талаб юқори бўлган маҳсулот ва хом ашё турлари билан барқарор таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3479-сон қарорининг 2- банди а) кичик бандининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“техник чигит – мулкчилик шаклидан қатъи назар пахта чигитини қайта ишлаш бўйича тўлиқ циклга (мағизни янчиш, гидротермик ишлов бериш, пресслаш, экстракциялаш, рафинациялаш, дезодорациялаш ва қадоқлаш цехлари) ҳамда уни қайта ишлаб олинадиган тайёр маҳсулотлар учун тегишли гигиеник хулоса ва мувофиқлик сертификатларига эга бўлган маҳаллий корхоналарга. Бунда тайёр пахта мойи ишлаб чиқариш мақсадида тегишли гигиеник хулоса ва мувофиқлик сертификатларини олиш учун техник чигит мулкчилик шаклидан қатъи назар пахта чигитини қайта ишлаш бўйича тўлиқ циклга (мағизни янчиш, гидротермик ишлов бериш, пресслаш, экстракциялаш, рафинациялаш, дезодорациялаш ва қадоқлаш цехлари) эга бўлган маҳаллий корхоналарга 5 тоннагача ҳажмда сотилади. Тўлиқ технологик тизимга эгалиги “Ўзстандарт” агентлиги томонидан бериладиган тегишли хулоса билан тасдиқланади ҳамда сотиб олинган пахта чигитини қайта сотиш фақат биржа савдолари орқали амалга оширилади”.

    2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 7 сентябрдаги “Республиканинг ёғ-мой тармоғини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1401-сон қарори ўз кучини йўқотган деб топилсин.

     3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.

 

                             Ўзбекистон Республикаси

                                           Президенти                                                                Ш. Мирзиёев

  

Ўзбекистон Республикаси ПрезидентинингЎзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 январдаги “Мамлакат иқтисодиётининг тармоқларини талаб юқори бўлган маҳсулот ва хом ашё турлари билан барқарор таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3479-сон қарорининг 2- бандига ўзгартириш киритиш, 2010 йил
7 сентябрдаги “Республиканинг ёғ-мой тармоғини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1401-сон қарори
ни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги қарори лойиҳасига

ТАҚҚОСЛАШ ЖАДВАЛИ

 

Амалдаги таҳрир

Таклиф этилаётган таҳрир

Асослаш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 январдаги Мамлакат иқтисодиётининг тармоқларини талаб юқори бўлган маҳсулот ва хом ашё турлари билан барқарор таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3479-сон қарори

1

2. Белгилаб қўйилсинки:

а) қуйидагилар биржа савдоларида реализация қилинади:

...

(учинчи хатбоши)

техник чигит - мулкчилик шаклидан қатъи назар пахта чигитини қайта ишлаш бўйича ишлаб чиқариш қувватига ва тегишли (мувофиқлик ва гигиеник) сертификатларга эга бўлган маҳаллий корхоналарга. Бунда тегишли (мувофиқлик ва гигиеник) сертификатларни олиш учун техник чигит мулкчилик шаклидан қатъи назар маҳаллий корхоналарга 5 тоннагача ҳажмда сотилади, сотиб олинган пахта чигитини қайта сотиш эса фақат биржа савдолари орқали амалга оширилади;

Тўлдирилмоқда.

 

2. Белгилаб қўйилсинки:

а) қуйидагилар биржа савдоларида реализация қилинади:

...

(учинчи хатбоши)

техник чигит – мулкчилик шаклидан қатъи назар пахта чигитини қайта ишлаш бўйича тўлиқ циклга (мағизни янчиш, гидротермик ишлов бериш, пресслаш, экстракциялаш, рафинациялаш, дезодорациялаш ва қадоқлаш цехлари) ҳамда уни қайта ишлаб олинадиган тайёр маҳсулотлар учун тегишли гигиеник хулоса ва мувофиқлик сертификатларига эга бўлган маҳаллий корхоналарга. Бунда тайёр пахта мойи ишлаб чиқариш мақсадида тегишли гигиеник хулоса ва мувофиқлик сертификатларини олиш учун техник чигит мулкчилик шаклидан қатъи назар пахта чигитини қайта ишлаш бўйича тўлиқ циклга (мағизни янчиш, гидротермик ишлов бериш, пресслаш, экстракциялаш, рафинациялаш, дезодорациялаш ва қадоқлаш цехлари) эга бўлган маҳаллий корхоналарга 5 тоннагача ҳажмда сотилади. Тўлиқ технологик тизимга эгалиги “Ўзстандарт” агентлиги томонидан бериладиган тегишли хулоса билан тасдиқланади ҳамда сотиб олинган пахта чигитини қайта сотиш фақат биржа савдолари орқали амалга оширилади.

 

Техник чигит пахта чигитини қайта ишлаш учун тўлиқ циклга эга бўлмаган қўлбола шароитларда қайта ишланиши истеъмолчига сифати ва хавфсизлиги (техник чигит таркибида  токсик модда госсипол мавжуд) кафолатланмаган пахта мойи етказиб берилишига сабаб бўлмоқда.

Шу муносабат билан техник чигитдан самарали фойдаланмаслик ва техник мақсадларга йўналтириш оқибатида ёғ-мой маҳсулотлари импортини ошишига йўл қўймаслик мақсадида мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

 

 

Ўзбекистон Республикаси ПрезидентинингЎзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 январдаги “Мамлакат иқтисодиётининг тармоқларини талаб юқори бўлган маҳсулот ва хом ашё турлари билан барқарор таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3479-сон қарорининг 2- бандига ўзгартириш киритиш, 2010 йил
7 сентябрдаги “Республиканинг ёғ-мой тармоғини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1401-сон қарори
ни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги қарори лойиҳасига

КЎРИБ ЧИҚИШ ЖАДВАЛИ

 

Амалдаги таҳрир

Асослаш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

07.09.2010 йил ПҚ-1401-сон

 

Республиканинг ёғ-мой тармоғини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

 

Қайд этиб ўтилсинки, кейинги йилларда республиканинг ёғ-мой тармоғи фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш бўйича бир қатор аниқ мақсадга йўналтирилган чора-тадбирлар амалга оширилди. Чигитни сертификатлаштириш тизими татбиқ этилди, уни ёғ-мой корхоналарига етказиб беришнинг самарали механизми яратилди, корхоналарни модернизациялаш ва техник қайта жиҳозлаш ишлари амалга оширилмоқда, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатини ошириш чора-тадбирлари кўрилмоқда. Юқорида қайд этилган чораларни амалга ошириш ички истеъмол бозорини ёғ-мой маҳсулотлари билан барқарор ва кафолатли таъминлаш имконини берди.

Шу билан бирга айрим минтақаларда ёғ-мой корхоналарининг ишлаб чиқариш қувватларидан тўлиқ ҳажмда фойдаланилмаяпти, технологик регламентларни бузиш ва белгиланган стандартларга мувофиқ бўлмаган пахта ёғини ишлаб чиқаришга йўл қўйилмоқда. Ёғ-мой тармоғида етарлича малака ва иш тажрибасига эга бўлмаган шахсларни корхона раҳбарлари этиб тайинлаш фактлари мавжуд.

Мазкур камчиликларга барҳам бериш, ёғ-мой тармоғини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш, корхоналарни тажрибали, юқори малакали кадрлар билан таъминлаш ва бунинг асосида ёғ-мой маҳсулотлари сифатини ошириш ҳамда турларини кўпайтириш, ички истеъмол бозорини улар билан янада тўлдириш ва экспорт имкониятларини кенгайтириш мақсадида:

            2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ чигит фақат Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мамлакат иқтисодиётининг тармоқларини талаб юқори бўлган маҳсулот ва хом ашё турлари билан барқарор таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2018 йил 17 январдаги ПҚ-3479-сон қарорига 1-иловага киритилган ёғ-мой тармоғи корхоналари томонидан қайта ишланади.

            3. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мамлакат иқтисодиётининг тармоқларини талаб юқори бўлган маҳсулот ва хом ашё турлари билан барқарор таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2018 йил 17 январдаги ПҚ-3479-сон қарорига 1-иловада кўрсатилган ёғ-мой тармоғи корхоналари томонидан ишлаб чиқариладиган тайёр маҳсулот, энг аввало, пахта ёғи (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мамлакат иқтисодиётининг тармоқларини талаб юқори бўлган маҳсулот ва хом ашё турлари билан барқарор таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2018 йил 17 январдаги ПҚ-3479-сон қарорининг 2-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно), шрот, шелуха, хўжалик совуни, атир совун, маргарин маҳсулотлари ва глицерин мажбурий тартибда фақат товар-хом ашё биржаси орқали сотилади. Мазкур тартибни бузганлик учун айбдор шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.

            4. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мамлакат иқтисодиётининг тармоқларини талаб юқори бўлган маҳсулот ва хомашё турлари билан барқарор таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2018 йил 17 январдаги ПҚ-3479-сон қарорига 1-иловага киритилмаган корхоналарда, шунингдек, маиший шароитда чигитни қайта ишлаш ва пахта ёғи ишлаб чиқариш амалдаги қонун ҳужжатларини бузиш ҳисобланади. Чигитни қайта ишлаш ва пахта ёғи ишлаб чиқариш билан ноқонуний шуғулланаётган шахсларга нисбатан белгиланган тартибда жавобгарлик, ҳатто жиноий жавобгарликкача бўлган чоралар кўрилади.

            7. "Ўзпахтасаноатэкспорт" холдинг компанияси:

Ўзбекистон "Сифат" маркази ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Бош назорат-тафтиш бошқармаси билан ҳамкорликда пахта тозалаш ва ёғ-мой корхоналарида чигит ишлаб чиқариш, унинг ҳаракати, сақланиши ҳамда қайта ишланишида бирламчи ҳисобга олишни ташкил этишнинг тасдиқланган тартибига тармоқ корхоналарида қатъий риоя қилинишини таъминласин;

бир ой муддатда хом ашё ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва ёғ-мой тармоғи корхоналари томонидан ёғ-мой маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг технологик регламентларига ва чиқиш нормативларига риоя этишни таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқласин;

ёғ-мой тармоғи корхоналари ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ишларни тизимли асосда ташкил этсин, корхоналар бўлинмаларининг раҳбарлари ва бош мутахассислари лавозимларига кадрлар захирасини шакллантиришни таъминласин.

            8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари аҳолининг ёғ-мой маҳсулотларига бўлган талабини, шунингдек мавжуд ер ресурсларини ва қишлоқ хўжалик экинлари жойлаштирилишини ҳисобга олган ҳолда, ноанъанавий мойли экинларни шу жумладан, баҳорикор ерларда етиштиришни кўпайтириш юзасидан қўшимча чора-тадбирларни қабул қилсин.

            9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ёғ-мой тармоғи корхоналари томонидан сотиладиган пахта ёғи акциз солиғи бўйича маблағларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда тушишининг тизимли мониторингини таъминласин.

         10. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Адлия вазирлиги, Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан ҳамкорликда:

  ёғ-мой саноатининг айрим акциядорлик жамиятларини бошқариш учун аввал жорий этилган "олтин акциялар"ни бекор қилсин;

бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

11. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

Президенти                                                               И. Каримов

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2019 йил 16 январдаги ПҚ-4118-сонли “Ёғ-мой тармоғини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ва соҳани бошқаришда бозор механизмларини жорий этиш тўғрисида”ги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 январдаги ПҚ-3479-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил
21 ноябрдаги ПҚ-4023 сонли қарорлари билан
ёғ-мой саноати бошқарувига киритилган ўзгартиришлар натижасида ушбу қарор талаблари актуаллигини йўқотганлиги.

Umumiy takliflar

129