Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
13929 O‘zbekiston Respublikasi Qishlоq хo‘jаligi vаzirligi 19/02/2020 05/03/2020 3
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi Qarori
Тошкент давлат аграр университетини 2030 йилгача инновацион ривожланиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида
ID-13929

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тошкент давлат аграр университети фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 19 августдаги ПҚ-4421-сонли қарори билан тасдиқланган “йўл харитаси”да белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, қишлоқ хўжалиги олий таълимини тизимли модернизациялашнинг истиқболли устувор йўналишларини белгилаш, илғор таълим технологияларига асосланган ҳолда замонавий билим ва юксак маънавий-ахлоқий фазилатга эга бўлган юқори малакали мутахассис кадрлар тайёрлаш жараёнини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

а) Тошкент давлат аграр университетини 2030 йилгача бўлган инновацион ривожланиш стратегияси (кейинги ўринларда Стратегия деб юритилади) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва қуйидагилар назарда тутилсин:

аграр олий таълим мазмунини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш,  унинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш, хорижий таълим ва илм-фан технологияларини жалб этиш, аграр соҳа ва унинг тармоқларининг барқарор ривожланишига муносиб ҳисса қўшадиган, меҳнат бозорида ўз ўрнини топа оладиган юқори малакали мутахассис кадрлар тайёрлаш мақсадида ўқув жараёнига таълимнинг кредит-модуль тизимини босқичма-босқич жорий этиш;

2025 йилга қадар Тошкент давлат аграр университетини халқаро эътироф этилган ташкилотлар (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Higher Education, Academic Ranking of World Universities) рейтингининг биринчи 1 000 та ўриндаги олий таълим муассасалари рўйхатига киритиш;

ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари, асосий кадрлар истеъмолчиларининг таклифлари асосида 2030 йилгача янгидан 20 та бакалавриат таълим йўналишлари ҳамда 25 та магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш;

университет ва унинг филиалларида қишлоқ хўжалиги соҳасида таълим, фан, инновация ва илмий тадқиқотлар натижаларини тижоратлаштириш фаолиятининг узвий боғлиқлигини назарда тутувчи “Университет 3.0” концепциясини босқичма-босқич жорий этиш;

университет ва унинг филиалларида “Ахборот-маслаҳат маркази” (Extension center), технопарк, стартап марказларини ташкил этиш ҳамда уларни қишлоқ хўжалиги соҳа ва тармоқлари, шунингдек, ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини тадқиқ этувчи ва прогнозлаштирувчи илмий-амалий муассасалар даражасига олиб чиқиш;

илмий-тадқиқот натижаларини тижоратлаштириш ҳамда профессор-ўқитувчилар ва илмий-тадқиқотчиларнинг моддий манфаатдорлигини ошириш, кафедраларнинг моддий техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида давлат хусусий-шериклик шартлари асосида кафедралар қошида ташкил этиладиган “Кичик инновацион корхона”лар сонини 20 тага етказиш;

университет ва унинг филиаллари профессор-ўқитувчилари, илмий изланувчилари, докторантлари, бакалавриат ва магистратура талабаларининг юқори импакт-факторга эга нуфузли халқаро илмий журналларда мақолаларни чоп этиши, мақолаларга иқтибослик кўрсаткичларини ошириш, шунингдек, “Аграр фани хабарномаси” илмий журналини Scopus, Science Direct ва бошқа халқаро илмий-техник маълумотлар базаларига босқичма-босқич киритиш;

агрокластерлар ва кооперациялар учун университет қошида “Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини инновацион ривожлантириш ва уни рақамли трансформациялаш” лойиҳасини амалга ошириш учун махсус факультет ташкил этиш;

ҳудудлардаги олий таълим муассасаларида мева-сабзавотчилик ва узумчилик, замонавий иссиқхонларда мева-сабзавот экинларини етиштириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш бўйича юқори малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида университетнинг ихтисослашган кафедралари филиалларини ташкил этиш асосида қишлоқ ёшларини олий таълим билан қамров даражасини босқичма-босқич ошириш, соҳада рақобат муҳитини яратиш;

университет ва унинг филиалларида талаба-ёшларнинг таълим-тарбияси учун қўшимча шароитлар яратишга қаратилган бешта муҳим ташаббус асосида комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;

олий таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш, университет ва унинг филиалларининг инфратузилмаси ҳамда моддий-техник базасини яхшилаш, уларни босқичма-босқич ўзини-ўзи молиялаштириш тизимига ўтказиш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш.

б) Тошкент давлат аграр университетини 2030 йилгача бўлган инновацион ривожланиш стратегиясининг мақсадли кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Стратегияни тегишли даврга мўлжалланган мақсадли параметрлар ва асосий йўналишларидан келиб чиқиб, ҳар йили алоҳида тасдиқланадиган “Йўл харитаси” орқали босқичма-босқич амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.

в) Тошкент давлат аграр университетини 2030 йилгача бўлган инновацион ривожланиш стратегиясини амалга ошириш бўйича 2020 йилга мўлжалланган “йўл харитаси” 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,  Андижон, Сурхондарё, Самарқанд ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда:

Тошкент давлат аграр университетини республика қишлоқ хўжалиги соҳаси бўйича етакчи олий таълим муассасасига айлантириш чораларини кўрсин;

ҳар йили 1 декабрга қадар ўтаётган йил бўйича тасдиқланган “Йўл харитаси”ни пухта ўрганиш асосида келгуси йил учун “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқилишини ва ўрнатилган тартибда тасдиқланиши таъминлансин;

“Йўл харитаси”нинг бажарилиши юзасидан доимий мониторинг юритиш ва унинг натижалари бўйича ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасига ахборот тақдим этиб борсин.

3. Қуйидагилар мазкур Қарорда назарда тутилган чора-тадбирларни молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

халқаро молия ташкилотлари, хорижий давлатлар ва бошқа донорлар кредитлари (қарзлар), грантлари ва техник кўмаклашиш маблағлари;

қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.

4. Қуйидагиларга:

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси, Қишлоқ хўжалиги соҳасида фан, таълим ва ишлаб чиқаришни интеграциялаш бўйича мувофиқлаштирувчи Кенгаш раиси А.Вахабовга масъул вазирликлар ва идораларнинг Стратегия ҳамда “Йўл хариталари”ни бажариш бўйича фаолияти ва ўзаро ҳамкорлигини самарали ташкил этиш, “Йўл хариталари”ни бажарилишини мониторинг қилиш давомида аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш;

Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Ш.Ж.Тешаевга, вазир ўринбосари Б.М.Халиковга, Тошкент давлат аграр университети ректори Б.А.Сулаймоновга – Стратегиянинг мақсадли кўрсаткичларига эришиш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.

5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун хужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А. Вахабов ва қишлоқ хўжалиги вазири Ж. Ходжаев зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикасининг

                   Бош вазири                                                      А.Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил “___” ________   _____-сон қарорига
1-илова

 

Тошкент давлат аграр университетини 2030 йилгача бўлган инновацион ривожланиш стратегияси

 

1-боб. Умумий қоидалар

 

Тошкент давлат аграр университетини 2030 йилгача бўлган инновацион ривожланиш стратегияси (кейинги ўринларда – Стратегия деб юритилади) қишлоқ хўжалиги олий таълим тизимини ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқлари эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда, фан-таълим ва ишлаб чиқаришнинг мустаҳкам интеграциясини таъминлаш асосида таълим сифатини яхшилаш, рақобатбардош кадрлар тайёрлаш, илмий ва инновацион фаолиятни самарали ташкил этиш, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тошкент давлат аграр университети фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 19 августдаги ПҚ-4421-сонли қарори ижроси юзасидан ишлаб чиқилган.

Стратегия Ўзбекистон Республикасида қишлоқ хўжалиги олий таълимини ривожлантиришнинг стратегик мақсадлари, устувор йўналишлари, вазифалари, ўрта ва узоқ муддатли истиқболдаги босқичларини белгилайди ҳамда соҳага оид дастурлар ва комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш учун асос бўлади.

 

2-боб. Қишлоқ хўжалиги олий таълим тизимининг жорий ҳолати
ва мавжуд муаммолар

 

Бугунги кунда республикамизда қишлоқ хўжалиги соҳаси бўйича Тошкент давлат аграр университети ва унинг Нукус, Андижон, Термиз, Самарқанд филиаллари мавжуд. Шунингдек, Россия Федерациясининг Астрахан давлат техника университетининг Тошкент вилоятидаги филиали фаолият олиб боради. Сўнгги 3 йилда янги 2 та филиал, жумладан 1 та маҳаллий ва 1 та хорижий  олий таълим муассасаси филиали ташкил этилди.

Кадрлар буюртмачилари таклифлари асосида Олий таълим йўналишлари
ва мутахассисликлари классификаторига қишлоқ хўжалиги соҳаси бўйича замонавий билим ва кўникмаларга эга бўлган малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида 2018/2019 ўқув йилида 10 та бакалавриат таълим йўналиши ва 6 та магистратура мутахассислиги, 2020/2021 ўқув йилидан 15 та бакалавриат таълим йўналишлари ва 12 та магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлаш тизими йўлга қўйилади.

2019/2020 ўқув йилида 16 та бакалавриат таълим йўналишлари бўйича сиртқи таълим, АҚШ, Россия, Польшанинг 7 та олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда икки томонлама тан олинадиган қўшма таълим дастурлари асосида 7 та бакалавриат таълим йўналишлари ҳамда 6 та магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлаш тизими жорий этилди.

Тошкент давлат аграр университети ва унинг филиалларида таҳсил олаётган талабалар сони бакалавриат таълим йўналиши бўйича 13 541 нафар, магистратура мутахассислиги бўйича эса 454 нафар ни ташкил қилиб, сўнгги
3 йилда талабалар сони 1,3 бараварга ошди.

Талабаларнинг 88,5 фоизи қишлоқ ва сув хўжалиги, 10,0 фоизи ижтимоий соҳа, иқтисод ва ҳуқуқ, 1,2 фоизи гуманитар, 0,3 фоизи хизмат кўрсатиш билим соҳаларига оид таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича таҳсил олмоқдалар.

2018/2019 ўқув йилидан бошлаб университет ва унинг филиалларида магистратура мутахассисликларига қабул тўлиқ давлат гранти асосида амалга оширилиб келинмоқда. Шунингдек, 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб магистратура мутахассисликларида қишлоқ хўжалигидаги агротехник тадбирларнинг мавсумийлигига боғлиқлигини инобатга олиб, илмий диссертацияларда икки йиллик илмий-амалий дала тажрибаси натижаларини қамраб олиш мақсадида ўқув жараёни январь ойидан бошланади.

2019/2020 ўқув йили учун қабул параметрлари 3255 нафарни ташкил этди
ва ўтган йилга нисбатан 34,4 фоизга, 2016 йилга нисбатан эса 27,6 фоизга ошди.

2018/2019 ўқув йилидан Германиянинг Лейбниц ИАМО институти билан ҳамкорликда “Халқаро қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти” кафедраси филиали ташкил этилди. Мазкур филиалда 3 нафар докторант ва 2 нафар магистр таҳсил олмоқда. Бундан ташқари, 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Белоруссия Республикасининг Гродно давлат аграр университети билан ҳамкорликда “Ўзбек-Беларусь қишлоқ хўжалиги” қўшма факультети ташкил этилди ҳамда
2 та бакалавриат таълим йўналиши бўйича ҳамкорлик қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш фаолияти йўлга қўйилди.

Тошкент давлат аграр университети ва унинг Нукус, Андижон, Термиз филиалларида қишлоқ хўжалик билимларини тарғиб этиш бўйича “Ахборот-маслаҳат маркази” (Extension center) фаолияти йўлга қўйилди.

Шунингдек, 2030 йилгача республикамизнинг мева-сабзавотчиликка ихтисослаштирилган 54 та туманларида “Ахборот-маслаҳат марказ” (Extension center) лари ташкил этилиши режалаштирилган.

Бугунги кунда, Тошкент давлат аграр университетида илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар сони 2 тани ташкил этиб, 10 та ихтисосликлар бўйича докторлик диссертациялари ҳимоя қилинмоқда (2017 йилда 1 та кенгаш 5 та ихтисослик фаолият олиб борган). Сўнгги 3 йилда 163 нафар профессор-ўқитувчи докторлик диссертациясини ҳимоя қилиши натижасида университет ва унинг филиалларида илмий даражага эга педагог ходимлар сони 510 нафарга етди (шундан 105 нафари фан доктори (DSc), 405 нафари фан номзоди (PhD) ҳамда илмий салоҳияти 6,1 фоизга ошишига эришилди.

Сўнгги 3 йилда олий таълим муассасаларининг 336 нафар профессор-ўқитувчиларининг хорижий олий таълим муассасаларида стажировка ўташи ва малака ошириши таъминланди. Халқаро ҳамкорлик доирасида хорижий олий таълим ва илмий муассасалар магистратура мутахассислигига 26 нафар, докторантурасига 6 нафар ёшлар таълим олишга қабул қилинди.

2019 йилда “Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали 26 нафар профессор-ўқитувчининг АҚШ, Германия, Австрия, Хитой, Россия давлатларида стажировка ўташга юборилиши белгиланган.

2017–2019 йилларда таълим жараёнига 51 нафар хорижлик юқори малакали педагог ходимлар ва олим жалб этилди (АҚШдан 4 нафар,
Европа мамлакатларидан 8 нафар, Осиё мамлакатларидан 21 нафар,
МДҲ мамлакатларидан 18 нафар).

Университет ва унинг филиалларида фан доктори илмий даражасига эга профессорларнинг базавий лавозим маошлари 2016 йилга нисбатан
3,1 бараварга оширилди.

Юқори малакали кадрлар тайёрлаш борасида олий таълим тизими олдида бугунги кунда ўз ечимини кутаётган бир қатор долзарб муаммо ва камчиликлар сақланиб қолмоқда, шу жумладан:

а) олий таълим билан қамров ва таълим сифатини таъминлаш соҳасида:

қишлоқ ёшларини олий таълим билан қамров даражаси пастлигича
(39 фоиз) қолмоқда;

амалдаги қишлоқ хўжалиги таълим йўналишлари ва мутахассисликларининг малака талаблари, ўқув режа ҳамда дастурлари мазмун жиҳатидан битирувчиларда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида замонавий агротехнологияларни қўллаш бўйича кўникмаларни шакллантиришга йўналтирилмаган;

ўқув режаларида номутахассислик фанларининг улуши юқорилигича қолмоқда;

кадрлар буюртмачилари билан ўзаро ҳамкорликда мақсадли кадрлар тайёрлаш бўйича ишлар йўлга қўйилмаган;

талабаларда танқидий фикрлаш, ахборотни мустақил излаш ва таҳлил қилиш кўникмалари етарли даражада шакллантирилмаган;

замонавий технологияларга эга ишлаб чиқариш корхоналарида амалий машғулотларни ўтказиш, кафедра филиалларининг фаолияти самарали ташкил этилмаган;

профессор-ўқитувчиларнинг хорижий тиллар ва ахборот-коммуникация технологияларини ўзлаштириш даражаси пастлиги сабабли хорижий тажрибаларни ўрганишда бугунги кун талабларидан ортда қолмоқда;

илмий-ўқув адабиётлар етишмовчилиги сақланиб қолмоқда, мавжудларининг аксарият қисми замон талабларига жавоб бермайди, ўқув адабиётлари сифатини яхшилаш, хорижий адабиётлардан қўшимча ёки муқобил ўқув адабиётлари сифатида фойдаланиш ишлари етарли даражада ташкил этилмаган;

қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фан олимпиадаларини доимий ўтказилмаслиги натижасида талабаларни тайёрлаш, улар билан ҳамкорликда тизимли ишлаш, олимпиадалар ғолиблари ва қатнашчиларини моддий рағбатлантириш тизимли равишда йўлга қўйилмаган;

умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей ва коллежларда таҳсил олаётган қишлоқ ёшлари ўртасида касбга йўналтириш тадбирлари тизимли ташкил этилмаганлиги оқибатида уларнинг орасидан иқтидорлиларини университет ва унинг филиалларига саралаб олиш механизмлари мавжуд эмас;

университет талабаларида миллий қадриятларга ҳурмат, инсонпарварлик ва юксак маънавий ғоялар асосида ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, мамлакатимиз конституцияси, миллий ғоя ва мафкураларимизга қарши ёт бўлган фикрларга нисбатан кучли иммунитетни мустаҳкамлаш борасидаги ишларни янада ривожлантириш зарурати мавжуд.

б) илмий-тадқиқот ва инновацион фаолият соҳасида:

университетнинг илмий-тадқиқот фаолияти аграр соҳадаги муаммоларнинг ечимларига қисман қаратилган, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш истиқболларидан келиб чиқиб ташкил этилмаган, таҳлиллар асосида инновацион ривожланишни прогнозлаштириш фаолияти йўлга қўйилмаган;

қишлоқ хўжалиги соҳаси ва тармоқларидаги илмий тадқиқот натижаларини амалиётга кенг жорий этиш, илмий ишланмаларни тижоратлаштириш, тадқиқотчиларни рағбатлантириш, иқтидорли ёшларни жалб этиш ишлари тизимли ташкил этилмаган, таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг узвий интеграцияси таъминланмаган;

университет ва унинг филиалларидаги илмий салоҳият ўртача
44,1 фоизни ташкил этмоқда (ТДАУ – 49,4 фоиз, Андижон филиали –
35,6 фоиз, Нукус филиали – 35,5 фоиз, Термиз филиали – 33,5 фоиз);

илмий даражага эга ходимларнинг ёши ўртача 57 ёшни (фан докторлари – 63 ёш, фалсафа докторлари ва фан номзодлари – 53 ёш) ташкил қилиб,
у нисбатан юқори ҳисобланади. Фан докторлари орасида нафақа ёшидаги педагог-ўқитувчиларнинг юқорилигича қолмоқда, фан докторлари орасида нафақа ёшидагиларнинг улуши 35 фоизни ташкил этмоқда;

илмий-тадқиқот ишлари қишлоқ хўжалигини соҳа ва тармоқлари, шунингдек, худудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва иқтисодиёт тармоқларидаги мавжуд муаммолар ечимига қаратилмаган;

сўнгги йилларда нуфузли халқаро илмий журналларда чоп этилган мақолаларга иқтибослар сони 2017 йилдаги 1 208 тадан 2018 йилда 2 456 тагача ортган;

илмий-тадқиқот ишлари билан шуғулланаётган профессор-ўқитувчилар, илмий ходимлар ва ёш олимлар фаолиятини рағбатлантиришнинг таъсирчан механизмлари яратилмаган;

олий таълимдан кейинги таълим институтини тамомлаб, докторлик диссертацияларини ҳимоя қилиш, олинган натижаларни ўз вақтида ишлаб чиқаришга татбиқ этилмаслиги даражаси пастлигича қолмоқда;

в) олий таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш соҳасида:

талабалар турар жойлари, ахборот-ресурс маркази, спорт соғломлаштириш ва ижтимоий инфратузилма объектлари мавжуд эҳтиёжни тўлиқ қаноатлантирмайди, ўқув-лабораторияларнинг аксарият қисми бугунги кун талабларига жавоб берадиган замонавий моддий-техника базаси билан жиҳозланмаган;

университет ва унинг филиалларида илмий лабораториялар мавжуд эмас, халқаро стандартларга жавоб берадиган ўқув лаборатория ускуналарининг салмоғи атиги 45 фоизни ташкил этади, шу билан бирга, ўқув жараёни лаборатория материаллари (реактивлар, кимёвий идиш, бутловчи, биологик материаллар ва бошқа объектлар) билан етарлича таъминланмайди;

университет ва унинг филиаллари молиявий харажатларининг асосий қисми иш ҳақи ва коммунал тўловларга сарфланиб, ўқув ҳамда илмий лабораторияларни янгилашга, бино ва иншоотларни таъмирлашга, замонавий ўқув адабиётларини харид қилиш ва чоп этишга етарлича маблағ йўналтиришнинг имконияти йўқ.

г) таълим соҳасидаги жозибадорликни ошириш, халқаро миқёсда рақобатбардошликни таъминлаш соҳасида:

университет ва унинг филиаллари халқаро эътироф этилган ташкилотлар рейтингининг биринчи 1 000 та ўриндаги олий таълим муассасалари рўйхатига, уларнинг расмий веб-сайтлари Webometrics халқаро рейтингининг 1 000 талик рўйхатига кирмаган (Андижон филиали – 13288 ўринда, ТДАУ – 19036 ўринда, Нукус филиали – 21279 ўринда, Термиз филиали – 28431 ўринда);

таълим дастурлари ва талабалар билимини баҳолаш тизими халқаро стандартларга, талабаларнинг мавжуд турар жойлари ва ижтимоий инфратузилма объектлари хорижий талабаларнинг эҳтиёжларига мослаштирилмаган;

хорижий фуқароларни мамлакатимизда таълим олишга кенг жалб қилиш борасидаги тарғибот ишлари, жумладан PR-лойиҳалар (Ўзбекистон олий таълим муассасалари кунларини ташкил қилиш, тақдимотлар ўтказиш
ва бошқалар) етарли даражада ташкил қилинмаган, бу борада интерактив виртуал платформа мавжуд эмас.

 

3-боб. Университет ва унинг филиалларини ривожлантиришнинг стратегик мақсадлари ва устувор йўналишлари

 

Қишлоқ хўжалиги олий таълим тизимининг ривожланиши мазкур Стратегия иловасида белгиланган мақсадли кўрсаткичларга эришишга асосланади.

Қуйидагилар аграр олий таълим тизимини ривожлантиришнинг стратегик мақсадлари ҳисобланади:

мамлакатни қишлоқ хўжалиги соҳасини модернизация қилиш, ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан барқарор ривожлантириш учун юқори малакали мутахассис кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш, инсон капиталини меҳнат бозори талаблари асосида ривожлантириш;

қишлоқ хўжалиги йўналишида олий таълим билан қамров даражасини ошириш, халқаро стандартлар асосида юқори малакали, креатив ва тизимли фикрлайдиган, мустақил қарор қабул қила оладиган замонавий кадрлар тайёрлаш, уларнинг интеллектуал қобилиятларини намоён этиши ва маънавий баркамол шахс сифатида шаклланиши учун зарур шарт-шароит яратиш;

университет ва унинг битирувчиларини ўзларининг йўналишлари бўйича тадбиркорликни йўлга қўйиш мақсадида агробизнес билан шуғулланишларига амалий ёрдам кўрсатиш;

қишлоқ хўжалиги олий таълим соҳасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, унинг жозибадорлигини ошириш, жаҳон миқёсидаги рақобатбардошлигини таъминлаш.

узоқ истиқболдаги мақсадли вазифалардан келиб чиқиб, қишлоқ хўжалиги олий таълим тизимини ривожлантириш қуйидаги устувор йўналишлар асосида амалга оширилади:

таълим жараёнига кредит-модуль тизимини, рақамли технологиялар, ақлли қишлоқ хўжалиги (Smart agriculture) ва замонавий усулларни кенг жорий этиш;

илмий-тадқиқот ишлари натижадорлигини ошириш, иқтидорли ёшларни илмий фаолиятга кенг жалб этиш, илм-фаннинг инновацион инфратузилмасини шакллантириш;

маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар таъсирчанлигини ошириш;

олий маълумотли, юқори малакали мутахассислар тайёрлаш жараёнига кадрлар буюртмачиларини фаол жалб этиш;

университет ва унинг филиалларини молиявий мустақиллиги ҳамда барқарорлигини таъминлаш, моддий-техник таъминотини мустаҳкамлаш орқали тизимли ривожлантириш ва бошқарув фаолиятини такомиллаштириш;

коррупцияга қарши тизимли курашиш ва бу борада шаффофликни таъминлашнинг таъсирчан механизмларини амалиётга жорий этиш;

университет ва унинг филиалларини инвестициявий жозибадорлигини ошириш, халқаро миқёсда танилиши ва рақобатбардошлигини таъминлаш.

 

1-§. Қишлоқ хўжалиги олий таълими билан қамровни кенгайтириш, олий маълумотли мутахассис кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш

 

Қишлоқ ёшларини олий таълим билан қамровини кенгайтириш, олий маълумотли мутахассис кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш мақсадида қуйидаги тадбирлар амалга оширилади:

ёшларни талабаликка тайёрлаш сифати даражасини ошириш мақсадида университет ва унинг филиалларининг ўрта ва профессионал таълим муассасалари билан ўзаро узвий ва мувофиқлашган ҳамкорлик фаолиятини кучайтириш;

давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш, тажриба-синов тариқасида факультетларга мустақиллик бериш, шунингдек нуфузли хорижий олий таълим муассасалари филиаллари фаолиятини ташкил этиш орқали рақобат муҳитини яратиш;

Агрокластерлар ва кооперациялар учун университет қошида “Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини инновацион ривожлантириш ва уни рақамли трансформациялаш” лойиҳасини амалга ошириш учун махсус факультет ташкил этиш;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги олий таълим муассасаларида мева-сабзавотчилик ва узумчилик, замонавий иссиқхоналарда мева-сабзавот экинларини етиштириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш бўйича юқори малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида Тошкент давлат аграр университетининг ихтисослашган кафедралари филиалларини ташкил этиш.

“Лимон етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар” уюшмаси билан ҳамкорликда университет ҳузурида цитрус, субтропик ўсимликларни етиштириш бўйича кичик инновацион корхонани ташкил этиш;

университетни илғор хорижий тажрибаларга асосланган ҳолда юқори малакали, замонавий билимларга эга, мустақил фикрлайдиган, ватанпарвар, профессионал мутахассис кадрларни тайёрловчи, қишлоқ хўжалиги соҳаси бўйича етакчи таълим ва илм-фан марказига айлантириш;

университет ва унинг филиалларининг қуввати, илмий салоҳияти ва бошқа асосий кўрсаткичларидан келиб чиққан ҳолда қабул параметрларини мутахассис кадрларга буюртмачилар билан ҳамкорликда мустақил белгилаш тизимини босқичма-босқич жорий этиш;

университет ва унинг филиалларида бакалавриат таълим йўналишларининг ўқув режаларини кредит-модуль тизимига ўтказиш ва уларни босқичма-босқич барча таълим йўналишлари ва мутахассисликларига жорий этиш;

талабаларда мустақил таълим олиш, танқидий ва ижодий фикрлаш, тизимли таҳлил қилиш, тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш,
ўқув жараёнида ваколатларни кучайтиришга қаратилган ўқитишнинг замонавий методика ва технологияларини жорий этиш, ўқув жараёнини амалий кўникмаларни шакллантиришга йўналтириш, бу борада ўқув жараёнига халқаро таълим стандартларига асосланган илғор педагогик технологиялар, ўқув дастурлари ва ўқув-услубий маълумотларини кенг жорий этиш;

талабалар билимини баҳолаш тизими шаффофлигини таъминлаш;

ўқув режаларида фанлар сонини номутахассислик фанлари ҳисобига босқичма-босқич камайтириш ҳамда туташликдаги фанларни танлов ва қўшимча фанлар рўйхатига киритиш;

қишлоқ хўжалигида инновацион ресурстежамкор технологияларни қўллаш, “ақлли қишлоқ хўжалиги” (Smart agriculture) ва рақамлаштирилган агротехнологиялар бўйича мутахассис кадрларни тайёрлашда сифатга алоҳида эътиборни кучайтириш;

таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича хорижий тилларда ўқитиладиган мутахассислик фанлари салмоғини ошириб бориш;

магистратура талабаларининг юқори савияда илмий изланишлар олиб бориш, педагогик фаолият юритиш, бошқарув, танқидий фикрлаш ва тизимли таҳлил қилиш қобилиятига эга бўлиши учун мазкур таълим босқичи ўқув режа ва дастурларини қишлоқ хўжалиги соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларни инобатга олган ҳолда мунтазам такомиллаштириб бориш;

ўқув адабиётлари сифатини яхшилаш, замонавий ўқув адабиётларини яратиш тартибини соддалаштириш, энг янги хорижий ўқув адабиётларини харид қилиш ва таржима қилиш ишларини жадаллаштириш, хорижий адабиётлардан қўшимча ёки муқобил ўқув адабиётлари сифатида фойдаланишни, электрон адабиётларни яратишни кенгайтириш, ахборот-ресурс марказларини фондларини мунтазам равишда янгилаб бориш;

танлов асосида аниқланган ва ўқув адабиётларига муаллифлик қилаётган профессор-ўқитувчиларнинг йиллик ўқув юкламасини тақсимлаш механизмини такомиллаштириш, бунда уларнинг умумий йиллик юкламаларида ўқув адабиётларини яратиш учун ажратилган вақтни дарс ўтиш юкламаси вақти ҳисобидан оширишни назарда тутиш, шунингдек муаллифларни иқтисодий рағбатлантириш механизмларини ишлаб чиқиш;

имконияти чекланган талабаларга кўрсатиладиган таълим хизматлари турларини кўпайтириш ва уларнинг сифатини яхшилаш, таълимда инклюзив жараёнларни ривожлантириш, адаптив технологияларни жорий этиш;

университет ва унинг филиалларида дарс машғулотлари бўйича талабалар фикрини ўрганиш (feedback) ҳамда ўзаро ташриф (peer review) тизимини ўқув жараёнига татбиқ этиш ва шу асосда талабаларга таълим хизматлари кўрсатиш сифатини яхшилаб бориш;

хорижий мамлакатлар тажрибасидан келиб чиқиб, талаба-ёшларнинг академик фаолияти, муаммолари ва турмуш тарзи, ўқув жараёни ҳамда яратилган шароитлар бўйича талабалар фикр-мулоҳазаларини ўрганиш мақсадида улар ўртасида ҳар йили ижтимоий сўровномалар ўтказиш;

университет ва унинг филиалларида, қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқув-педагогик ва илмий фаолият юритиш учун хорижлик юқори малакали профессор-ўқитувчилар ва мутахассислар, таълим ва илм-фан соҳасида фаолият юритиб, салмоқли ютуқларга эришган, юрт ривожига ҳисса қўшиш истагида бўлган хориждаги ватандошларни жалб этиш, бу борада уларга академик ва инфратузилмага оид қулайликлар яратиб бериш;

юқори малакали профессор-ўқитувчилар, олимларни таълим жараёнига жалб қилишнинг самарали механизмларини яратиш, муайян кўрсаткичлар асосида уларнинг фаолиятини баҳолаш тизимини ривожлантириш;

университет ва унинг филиалларида миллий ҳамда халқаро баҳолаш тизимлари сертификатларига эга бўлган, хорижий тилларни мукаммал ўзлаштирган профессор-ўқитувчилар ва талабалар сонини тизимли равишда ошириб бориш;

“Эл-юрт умиди” жамғармаси кўмагида ҳамда халқаро молия институтларининг грантлари асосида профессор-ўқитувчиларни хорижий мамлакатларда малака ошириш, стажировка ўташ, магистратура
ва докторантурада ўқитиш орқали уларнинг касбий маҳоратини ошириб бориш;

кўп йиллик меҳнат стажига эга бўлган амалиётчи мутахассисларни таълим жараёнига кенг жалб қилиш;

профессор-ўқитувчиларнинг тегишли соҳа корхона ва ташкилотларида стажировка ўташларини тизимли ташкил этиш ҳамда унинг механизмларини яратиш;

қишлоқ хўжалиги соҳа тармоқлари мутахассислари учун узлуксиз малака ошириш ва қайта тайёрлаш тизимларини жорий этишнинг меъёрий-ҳуқуқий ва ўқув-методик асосларини яратиш ҳамда амалиётга татбиқ этиш, бу борада масофавий таълим имкониятларидан кенг фойдаланиш;

университет ва унинг филиалларида талабаларнинг ишдан ажралмаган ҳолда ўқишини таъминлаш мақсадида сиртқи ва кечки таълим шаклларида кадрлар тайёрлашни ривожлантириш, бунда рақамли технологияларга асосланган замонавий таълим технологияларини жорий этиш;

иқтисодиётнинг замонавий талабларига мувофиқликни таъминлаш мақсадида таълим йўналишлари ва мутахассисликларининг давлат таълим стандартлари, малака талаблари, ўқув режалар ва фан дастурларини такомиллаштириб бориш;

талабаларнинг ишлаб чиқариш, малакавий ва бошқа турдаги амалиётларини самарали ташкил этиш ва ривожлантириб бориш;

турдош олий таълим муассасалари билан ички академик мобиллик дастурларини, ўзаро тажриба алмашиш механизмларини амалиётга татбиқ этиш;

хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик доирасида профессор-ўқитувчилар ва докторантлар академик мобиллиги дастурларини ривожлантириш;

университет ва унинг филиалларига қабул жараёнларини такомиллаштириш, қишлоқ хўжалиги техникумларининг иқтидорли битирувчиларини университет ва унинг филиалларига суҳбат асосида қабулни ташкил этиш, таълим йўналишларига мос бўлган фанлардан миллий ҳамда халқаро баҳолаш тизимлари сертификатларига эга бўлган абитуриентларни ўқишга қабул қилиш тажрибасини амалиётга жорий этиш;

университет ва унинг филиалларида қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фан олимпиадаларини ўтказиш тартибини такомиллаштириш, шаффофликни таъминлаш, баҳолаш механизмларини халқаро олимпиада ва танловлар мезонларига мослаштириш.

 

2-§. Таълим жараёнига рақамли технологиялар ва замонавий усулларни жорий этиш

Таълим жараёнига қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш технологиялари ва замонавий усулларини жорий этиш мақсадида қуйидаги тадбирлар амалга оширилади:

қишлоқ хўжалигини рақамалаштириш бўйича юқори малакали мутахассис кадрлар тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш;

замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва таълим технологияларининг узвий интеграциясини таъминлаш, бу борада педагог кадрларнинг касбий маҳоратини узлуксиз ривожлантириб бориш учун қўшимча шароитлар яратиш;

таълим жараёнларини рақамли технологиялар асосида индивидуаллаштириш, масофавий таълим хизматларини ривожлантириш, вебинар, онлайн, “blended learning”, “flipped classroom” технологияларини амалиётга кенг жорий этиш;

маъруза ва амалий машғулотлар, семинарларни онлайн кузатиш
ва ўзлаштириш имконини берувчи, шунингдек уларни электрон ахборот сақловчиларга юкловчи “E-MINBAR” платформасини амалиётга жорий этиш, таълим жараёнларида “булутли технологиялар”дан фойдаланиш;

масофадан туриб фойдаланиш имконини берувчи электрон кутубхона тизимини кенг жорий этиш;

электрон таълим ресурслари яратилишини жадаллаштириш, таълим жараёнида электрон ресурслар салмоғини босқичма-босқич ошириб бориш, электрон ўқув адабиётлар яратиш, уларни мобил қурилмаларга юклаб
ва кўчириб олиш мақсадида ахборот-ресурс марказларида QR-код ёрдамида электрон ресурслар ҳақидаги ахборотларни жойлаштириш тизимини яратиш;

университет ва унинг филиаллари конференция материаллари, битирув-малакавий ишлар, магистрлик ва докторлик диссертацияларидан иборат илмий-техник маълумотлар электрон базасини яратиш, келгусидаги илмий-техник маълумотлар янгилигини таъминлаш мақсадида антиплагиат тизимидан фойдаланишни кенг жорий этиш;

қишлоқ хўжалиги таълим йўналишлари ва мутахассисликларининг ўзига хослигидан келиб чиқиб, таълим жараёнида халқаро миқёсда кенг қўлланиладиган замонавий дастурий маҳсулотлардан фойдаланишни ривожлантириш;

филиаллардан, факультет ва кафедралардан талаб қилиб олинадиган турли ҳисобот ва маълумотлар сонини кескин камайтириш, уларни тайёрлашнинг қоғоз шаклидан воз кечиш, бошқарув тизими ва ўқув жараёнлари, кутубхона ва ҳужжатлар айланмасини электронлаштиришни таъминловчи “Электрон университет” платформасига босқичма-босқич ўтказиш, таълим жараёни иштирокчилари фаолияти самарадорлигини мониторинг қилишнинг электрон тизимини жорий этиш;

университет ва унинг филиаллари педагог ходимлари, бакалавриат, магистратура талабалари ва докторантларига оид маълумотларни ўзида акс эттирувчи ва мунтазам янгиланиб борувчи электрон база (Student Record System) юритилишини йўлга қўйиш;

 

3-§. Университет ва унинг филиалларида илмий-тадқиқот ишлари натижадорлигини ошириш, ёшларни илмий фаолиятга кенг жалб этиш, илм-фаннинг инновацион инфратузилмасини шакллантириш

Университет ва унинг филиалларида илмий-тадқиқот ишлари натижадорлигини ошириш, ёшларни илмий фаолиятга кенг жалб этиш, илм-фаннинг инновацион инфратузилмасини шакллантириш мақсадида қуйидаги тадбирлар амалга оширилади:

университетни республика қишлоқ хўжалиги соҳаси бўйича етакчи олий таълим муассасасига айлантириш ва келгусида ривожлантириш бўйича таълим, фан, инновация ва илмий тадқиқотлар натижаларини тижоратлаштириш узвий боғлиқлигини назарда тутувчи “Университет 3.0” концепциясини босқичма-босқич жорий этиш;

университет ва унинг филиаллари таркибида “Ахборот-маслаҳат марказ”лари (Extension center), технопарк, инновацион кластер ва стартап марказларни ташкил этиш ҳамда уларни қишлоқ хўжалиги соҳа ва тармоқлари, шунингдек, ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини тадқиқ қилиш ва прогнозлаштириш бўйича фаолият олиб боришларини таъминлаш;

университет ва унинг филиалларининг профессор-ўқитувчилари, илмий изланувчилари, докторантлари, магистратура ва бакалавриат талабаларини ташкил этиладиган “Ахборот-маслаҳат марказ”лари (Extension center) ва технопаркларда илмий ва инновацион фаолият олиб боришларига эришиш;

тижоратлаштириш салоҳияти юқори бўлган янги маҳсулотлар ва техника-технологияларни яратиш орқали университет ва унинг филиаллари негизида илмий-тадқиқот натижаларини амалиётга жорий этиш билан шуғулланувчи “Кичик инновацион корхона”ларни ташкил этиш, академик тадбиркорликни ривожлантириш;

халқаро SсiVal ахборот-таҳлил тизими ёрдамида жаҳондаги илмий-тадқиқот натижаларини таҳлил қилиб бориш асосида илм-фаннинг илғор ютуқлари билан уйғун ривожланишини таъминлаш;

нуфузли халқаро илмий журналларда мақолалар чоп этиш фаолиятини қўллаб-қувватлаш механизмларини жорий этиш;

университетнинг “Аграр фани хабарномаси” илмий журналини Scopus, Science Direct ва бошқа халқаро илмий-техник маълумотлар базаларига босқичма-босқич киритилишини таъминлаш;

университет ва унинг филиалларида конференция материаллари, битирув малакавий иши, магистрлик ва докторлик диссертацияларидан иборат илмий-техник маълумотларни электрон базасини яратиш ҳамда антиплагиат тизимини жорий этиш;

жаҳон илмий тадқиқотлар бозори тенденцияларидан келиб чиқиб, университет ва унинг филиалларида (факультет, кафедра ва лабораториялар кесимида) илмий-тадқиқот ишларини аниқ ва фанлар туташлигидаги соҳаларга ихтисослаштириш, уларни ишлаб чиқариш ва ҳудудий ривожланиш эҳтиёжларига мослаштириш, қиёсий устунликка эга бўлган истиқболли илмий йўналишларни белгилаш, ушбу йўналишларда юқори малакали профессор-ўқитувчилар ва талабалар салмоғини ошириш;

университет ва унинг филиаллари профессор-ўқитувчилари таркибининг илмий даража ва унвонларга эга ходимлар таркибини ёшартириш;

Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси ҳамда Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази тасарруфидаги илмий-тадқиқот муассасаларининг етакчи олимларини таълим жараёни ва илмий раҳбарликка жалб қилиш, магистратура ва докторантура босқичларидаги
илмий ишларни мазкур илмий-тадқиқот муассасаларида олиб борилиши
ҳамда ҳимоя қилинишини таъминлаш;

инновацион фаолият инфратузилмасини такомиллаштириш мақсадида “Экофизиологик тадқиқотлар” йўналиши бўйича олий таълим муассасалариаро илмий-тадқиқот лабораториясини ташкил этиш;

илм-фан соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, менторлик модели асосида нуфузли хорижий олий таълим ва илмий тадқиқот муассасалари билан етакчи маҳаллий олий таълим муассасалари ҳамкорлигини йўлга қўйиш;

университет ва унинг филиаллари ҳузурида илмий тадқиқот муассасалари ҳамда кафедралар қошида кичик инновацион корхоналар фаолиятини ташкил этиш;

мустақил таълим соатлари улушини ошириш ҳисобига профессор-ўқитувчиларнинг ўқув юкламасини камайтириш, юритилиши лозим бўлган турли журнал ва ўқув-услубий ҳужжатлар сонини қатъий қисқартириш орқали уларнинг илмий фаолиятини жадаллаштириш;

университет ва унинг филиаллари докторантлари ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, жумладан, уларнинг яшаш шароитларини яхшилаш мақсадида “Докторантлар уйлари”ни барпо этиш, уларнинг оила аъзолари учун қўшимча шароитлар яратиш;

иқтидорли ёшларни аниқлаш, худудлардаги қишлоқ хўжалиги коллежлари ҳамда техникумларига жалб қилиш, университет ва унинг филиалларига саралаб олиш, чуқурлаштирилган таълим дастурлари асосида ўқитиш, уларнинг фан олимпиадаларидаги иштирокини кенгайтириш, илмий фаолиятга бўлган қизиқишини ошириш, “устоз-шогирд” тизими асосида тегишли соҳада юқори натижаларга эришган малакали мутахассисларга бириктириш, бу йўналишда маълумотларни электрон базасини яратиш;

университет ва унинг филиаллари илмий салоҳиятини ошириш, мақсадли докторантура орқали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш тизимини ривожлантириш;

ҳамкор хорижий олий таълим муассасалари билан биргаликда қўшма илмий даража бериш дастурларини ишлаб чиқиш;

олий ўқув юртидан кейинги таълим институтлари фаолиятини хорижий тажриба асосида такомиллаштириш, илмий кенгашлар ва ҳимоялар тизимини халқаро тажрибага мувофиқлаштириш;

илмий даражалар ва унвонлар бериш ваколатини университет ва унинг филиалларига беришни ташкил этиш;

докторантурага қабул қилиш шартларини белгилашда, талабгорларни саралаб олишда уларнинг илмий ютуқларига алоҳида эътибор қаратиш;

илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар мажлисларини ҳудудлардаги филиаллардан туриб онлайн кузатиш платформасини яратиш.

 

 

 

4-§.Маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар таъсирчанлигини ошириш

 

Маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар таъсирчанлигини ошириш мақсадида қуйидаги тадбирлар амалга оширилади:

талаба-ёшлар таълим-тарбияси учун қўшимча шароитлар яратишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ўз ичига олган бешта муҳим ташаббусни амалиётга татбиқ этиш, жумладан талаба-ёшларни маданият ва санъат, жисмоний тарбия ва спортга жалб қилиш, уларнинг компьютер ва интернет технологияларидан фойдаланиш саводхонлигини ошириш, китобхонликни кенг тарғиб қилиш, талаба-қизларнинг касбий кўникмаларини ривожлантириш;

университет ва унинг филиалларида маънавий-маърифий ишларни тизимли ташкил этиш, бу борада амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлигини ошириш, ёшларнинг интеллектуал салоҳияти, тафаккури
ва дунёқарашини юксалтириш, мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш, ватанпарварлик, халқ манфаатлари учун хизмат қилиш туйғуси билан яшайдиган баркамол авлод сифатида тарбиялашга қаратилган талаба-ёшларнинг маънавий-ахлоқий онгини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлари дастурини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш;

давлат ва жамият олдида турган муҳим вазифаларни ҳал этишда масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир, юртпарвар, ташаббускор, замонавий билим ва кўникмаларни ўзлаштирган, инсоний фазилатларга эга ёшларни профессионал касб эгаси сифатида тайёрлаш, бу борада янгича ёндашувларни талаб этадиган таълим-тарбия усулларидан фойдаланиш;

имконияти чекланган талабаларнинг ижтимоий мослашуви учун кенг шароитлар яратиш, инклюзивлик ғояларини тарғиб қилиш;

ёшларнинг қонун ҳужжатлари мазмун-моҳиятидан хабардорлиги, ҳуқуқий онги ва маданиятини ривожлантириш, уларда соғлом турмуш тарзига риоя этиш, инсон ҳуқуқлари, гендер тенглиги, тинчликпарварлик ва миллатлараро тотувлик, виждон эркинлиги, барча миллат ва элатларнинг тиллари,
урф-одатлари ва анъаналарини ҳурмат қилиш каби умуминсоний қадриятлар билан бирга миллий-ахлоқий қадриятларни камол топтириш, ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий фаоллик, мустаҳкам фуқаролик позициясини шакллантириш;

ёшлар тарбиясида ота-оналар, маҳаллалар ва олий таълим муассасалари ҳамкорлигини тизимли ташкил этиш, ётоқхоналарга қамраб олинмаган талабалар ўртасида таълим-тарбия ишларига эътиборни кучайтириш;

университет ва унинг филиалларида социологик ва педагогик-психологик хизмат гуруҳлари ишини такомиллаштириб бориш, талаба-ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, оилани мустаҳкамлаш борасидаги тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтириш;

талаба-ёшларни ҳунар ўрганиш, янги билим эгаллаш, ўз устида ишлаш, замонавий технология ютуқларидан мақсадли фойдаланиш, тадбиркорлик кўникмаларини шакллантиришга ундаш орқали уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш учун таълим муассасаларида шарт-шароитлар яратиш;

талаба-ёшларни турли ахборот хуружлари, ёт ғоялар таъсирига тушиб қолиши, улар томонидан ижтимоий хавфли қилмишлар содир этилиши ҳолатларининг олдини олиш, Ватанимиз истиқболи йўлида бирлаштириш мақсадида таълим-тарбиянинг таъсирчан усуллари, замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш, маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этишда уларнинг қизиқишини эътиборга олиш
ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш;

“Мактаб – маънавият ўчоғи” концепцияси доирасида факультет ва кафедраларнинг умумтаълим мактаблари билан ўқувчи-ёшларни маънавий-маърифий дунёқарашини шакллантириш, ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, касбга йўналтириш ва мустақил ҳаётга тайёрлаш каби масалаларда менторлик модели асосида ҳамкорлигини ривожлантириш;

“Мен коррупцияга қаршиман” мавзусида иншолар, мақолалар, плакатлар кўрик-танловларини ўтказиш.

 

5-§. Юқори малакали мутахассислар тайёрлаш жараёнига кадрлар буюртмачиларини фаол жалб этиш

 

Юқори малакали мутахассислар тайёрлаш жараёнига кадрлар буюртмачиларини фаол жалб этиш мақсадида қуйидаги тадбирлар амалга оширилади:

асосий кадрлар буюртмачилари билан ўзаро ҳамкорликда мақсадли кадрлар тайёрлаш тизимини жорий этиш;

кадрлар истеъмолчилари ҳисобланган йирик иш берувчилар, хўжалик бирлашмалари, агрокластерлар ва кооперацияларда мутахассислик кафедралари филиалларини ташкил этиш;

кадрлар буюртмачилари базаларида талабаларнинг ишлаб чиқариш малакавий амалиётини ташкил этиш ҳамда уларнинг ишга жойлашишларини таъминлаш мақсадида уч томонлама шартномалар тузиш;

 

қишлоқ хўжалиги соҳасидаги таълим йўналишлари ва мутахассисликларининг ўқув режалари ва дастурларини  мазмуни ҳамда мутахассислик фанлари бўйича ўқув юкламалари тақсимотини кадрлар буюртмачилари билан ҳамкорликда шакллантириш;

битирув-малакавий ишлар, магистрлик ва докторлик диссертациялари мавзуларини иш берувчиларнинг муаммоларидан келиб чиқиб шакллантириш ҳамда мавзуларни тор қамровда чуқур тадқиқ қилишга йўналтириш; 

университет ва унинг филиаллари ҳудудида чорвачилик, балиқчилик маҳсулотлари, мева-сабзавот, мойли экинлар, доривор ўсимликларни қайта ишлаш, қадоқлаш бўйича замонавий мини цехларни давлат-хусусий шериклик шартлари ҳамда даромадлар маблағларини этган ҳолда ташкил этиш, ишлаб чиқариш корхоналарини имтиёзли шартлар асосида жойлаштириш ва ихтисослашган кластер усулида фаолият юритишини ташкил этиш;

докторлик диссертациялари илмий натижаларининг амалиётга тезкор жорий этилишини таъминлаш, ёшларнинг илмий фаолиятга қизиқишларини ошириш ва рағбатлантириш, илмий фаолият нуфузини кўтариш мақсадида докторлик (таянч докторлик) илмий даражасини берадиган бинар (иккиталик) ҳимоялар тизимини жорий этиш;

 

6-§. Университет ва унинг филиалларининг молиявий мустақиллиги
ва барқарорлигини таъминлаш, моддий-техник таъминотини мустаҳкамлаш

 

Университет ва унинг филиалларининг молиявий мустақиллиги ҳамда барқарорлигини таъминлаш, моддий-техника таъминотини мустаҳкамлаш бўйича қуйидаги тадбирлар амалга оширилади:

университет ва унинг филиалларини босқичма-босқич ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказиш, молиявий барқарорликни таъминлаш, меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш, молиялаштиришнинг самарали ва шаффоф механизмларини жорий этиш;

университет ва унинг филиалларининг таълим хизматлари экспорти ва қўшимча хизматлар кўрсатишга доир фаолиятини ривожлантириш;

қурилиш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ишларини замон талаблари асосида ташкил этиш, ушбу жараёнда инновацион технологияларга асосланган, ресурстежамкор ҳамда тез барпо этиладиган конструкция
ва материаллардан фойдаланиш бўйича илғор технологиялар ва муҳандислик ечимларини қўллаш;

университет ва унинг филиалларини замонавий дастурий маҳсулотлар билан таъминлаш, ўқув ва илмий жараёнларини ўқув ва лаборатория ускуналари, шунингдек, лаборатория материаллари (реактивлар, кимёвий идиш, бутловчи, биологик материаллар ва бошқа объектлар) билан мунтазам равишда зарур миқдорларда таъминлаб боришнинг самарали механизмларини яратиш;

талабалар турар жойлари, ахборот-ресурс маркази, ўқув устахоналари, лабораториялар, спорт соғломлаштириш ва ижтимоий инфратузилма объектларига нисбатан ўсиб бораётган эҳтиёжни ўз вақтида таъминлаш ва замон талаблари асосида уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш;

университет ва унинг филиалларида хорижий фуқароларнинг истиқомат қилиши ва таълим олиши бўйича қулай шарт-шароитлар яратиш;

университет ва унинг филиалларини юқори тезликдаги интернет билан узлуксиз таъминлаш, талабаларнинг мустақил таълим олиши учун инфратузилма имкониятларини кенгайтириш;

талабалар, ўқитувчилар ва ёш тадқиқотчиларининг электрон таълим ресурслари, замонавий илмий адабиётларнинг электрон каталоглари
ва маълумотлар базаларидан бепул фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш;

имконияти чекланган талабаларга факультетлар ва талабалар турар жойлари биноларида қўшимча шароитлар яратиш, улар учун зарур ўқув адабиётлар, методик қўлланмалар билан таъминлаш чораларини кўриш;

университет ва унинг филиалларини ўрнатилган тартибда барча турдаги солиқларни тўлашдан озод этиш тажрибасини давом эттириш;

ўқув бинолари ва бошқа ижтимоий иншоотларни иситиш тизими ва совуқ сув учун сарфланадиган тўловларни иқтисод қилиш мақсадида замонавий қозонхона ва ер остидан сув чиқариш иншоотларини қуриш;

университет ва унинг филиалларини ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказилиши натижасида иқтисод қилиб қолинадиган давлат бюджети маблағларини таълим тизимига йўналтириш.

 

7-§. Университет ва унинг филиалларини тизимли ривожлантириш
ва бошқарув фаолиятини такомиллаштириш

 

Университет ва унинг филиалларини тизимли ривожлантириш ва бошқарув фаолиятини такомиллаштириш мақсадида қуйидаги тадбирлар амалга оширилади:

а) кадрлар тайёрлаш сифати ва кўламини инобатга олган ҳолда факультет, кафедралар ва марказларни қуйидаги тоифаларга ажратиш ҳамда уларни ривожлантириш стратегияларини белгилаш:

биринчи тоифа – флагман факультет ва кафедралар;

иккинчи тоифа – илм-фан ва инновацион марказ функциясини бажарувчи университет ва унинг филиаллардаги “Ахборот-маслаҳат марказ”лари (Extenсion center);

б) тажриба тариқасида мустақил факультет мақомида фаолият юритадиган юридик шахс сифатидаги факультетлар фаолияти кўламини кенгайтириш ва институционал салоҳиятини кучайтириш орқали уларга институт мақомини бериш бўйича чора-тадбирлар кўриш;

в)  Нукус ва Андижон филиалларини университет таркибидан мустақил фаолият юритадиган институтга айлантириш, жумладан, уларда давлат улушини камайтириш, корпоратив бошқарув тамойилларини жорий этиш;

г)  қишлоқ хўжалиги олий таълимини ривожлантириш бўйича ҳужжат лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва муҳокама этишда  “Қишлоқ хўжалиги соҳасида фан, таълим ва ишлаб чиқаришни интеграциялаш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш” нуфузи ва фаоллигини ошириш, университет ва унинг филиалларида жамоатчилик назоратининг замонавий механизмларини жорий этиш;

д) олий таълим тизимида бошқарув жараёнларини ахборот-коммуникация технологиялари асосида оптималлаштириш, давлат интерактив хизматларидан фойдаланиш кўламини кенгайтириш;

е) университет ва унинг филиалларини ривожлантиришда стратегик режалаштириш тамойилларини жорий этиш, бунда васийлик кенгашлари масъулияти ва ролини ошириш;

ж)  таълим сифатини баҳолашнинг янги механизмларини жорий этиш, кадрлар буюртмачилари ва талабалар ўртасида ўтказилган сўров натижаларини чуқур таҳлил қилиш орқали муаммоларни бартараф этиш, битирувчилар сифати ва уларнинг ихтисослиги бўйича ишга жойлашиш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш;

з) таълим сифатини назорат қилиш, факультет ва кафедраларнинг рейтингини юритиш тизимини яратиш бўйича зарур чора-тадбирлар белгилаш;

и) университет ва унинг филиалларида, шунингдек факультет ва кафедраларда раҳбарлик лавозимларига тайинлашда гендер тенглиги тамойилларига риоя қилиш;

к) университет ва унинг филиаллари раҳбарлик лавозимларига захира кадрларни шакллантириш, шунингдек, агросаноат мажмуи учун “Агробизнес ва бошқарув” йўналишида кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказини ташкил этиш;

л) университет ва унинг филиаллари раҳбар ходимларини ротация қилиш механизмини жорий қилиш;

м) университет ва унинг филиаллардаги “Ахборот-маслаҳат марказ”лари (Extenсion center)да фермер хўжаликлари, агрокластерлар ва томорқа ер эгаларининг қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш, сақлаш ва қайта ишлаш, экспорт қилиш юзасидан малакаларини ошириш бўйича семинар-тренингларни ташкил этиш.

 

8-§. Коррупцияга қарши курашиш ва шаффофликни таъминлашнинг таъсирчан механизмларини жорий этиш

 

Университет ва унинг филиалларида коррупцияга қарши курашиш ва шаффофликни таъминлашнинг таъсирчан механизмларини жорий этиш мақсадида қуйидаги тадбирлар амалга оширилади:

олий таълим соҳасида “коррупциясиз соҳа” лойиҳасини изчил давом эттириш, коррупциянинг ҳар қандай кўринишига барҳам бериш;

кафедраларни тажрибали, ҳалол, пок виждонли, масъулиятли профессор-ўқитувчи ва ходимлардан шакллантириб, уларнинг вазифаларини аниқ белгилаб бериш;

кафедра мудирларининг жамият олдидаги ҳисобдорлиги, таълим сифатини таъминлашдаги масъулиятини ошириш, кенг жамоатчиликни шаффофлик ва холислик тамойиллари асосида таълим хизматлари сифати тўғрисидаги маълумотлар билан хабардор қилиб бориш;

абитуриентлар ва магистратурада таълим олиш учун талабгорлар ҳужжатларини қабул қилиш, барча касбий (ижодий) имтиҳонларни ўтказиш, уларнинг билимини баҳолаш, ўқишни кўчириш ёки қайта тиклаш жараёнларида суиистеъмолчилик ҳолатларининг олдини олиш, бу борада жамоатчилик кенгашларининг ролини ошириш, оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар орқали шаффофликни таъминлаш, университет ва унинг филиаллари веб сайтларида кенг ёритиб бориш;

профессор-ўқитувчилар билан талабалар ўртасидаги бюрократик омилларни бартараф этиш, баҳолаш мезонларидаги шаффофликни кучайтириш, талабалар билимини баҳолашда адолатни таъминлаш;

ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш механизмларини такомиллаштириш, ижтимоий таъминотини яхшилаш, бунда муайян соҳаларда ютуқларга эришган профессор-ўқитувчилар фаолиятини рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратиш;

профессор-ўқитувчиларнинг ойлик иш ҳақи миқдорини мунтазам ошириб бориш, уларнинг жамиятдаги мавқеини мустаҳкамлаш, ушбу касб жозибадорлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар кўриш;

университет ва унинг филиаллари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, фуқаролик жамияти институтлари билан алоқаларини мустаҳкамлаш, жамоатчиликка ахборот тақдим этишнинг тезкор ва замонавий шаклларини жорий этиш;

малака ошириш, илмий-тадқиқот ишларини тайёрлаш ва амалиётга татбиқ этиш, назорат-мониторинг, ходимларни ишга қабул қилиш ва лавозимга тайинлаш, факультет ва кафедраларнинг фаолиятини ўрганиш ва тизимдаги бошқа жараёнларда шаффофликни таъминлаш;

профессор-ўқитувчиларнинг ўқув юкламаларини оптималлаштириш, касбий фаолиятга замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш асосида кафедра профессор-ўқитувчиларининг меҳнат унумдорлигини ошириш;

педагог кадрларни ишга қабул қилиш, лавозимларга танлов ўтказишда адолат ва очиқликни таъминлаш, ўқув йили якунлари бўйича педагог кадрлар фаолиятига баҳо бериш, бу борада жамоатчилик назоратининг янги ва самарали механизмларини амалиётга жорий этиш;

университет ва унинг филиалларини молиялаштиришнинг амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларига риоя қилиниши, харажатлар сметаларини шакллантириш тартибига амал қилиш ва ички молиявий аудит ишларини такомиллаштириш, ушбу жараёнда коррупцияга оид ҳолатларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этилишини таъминлаш.

 

9-§. Университет ва унинг филиалларини инвестициявий жозибадорлигини ошириш, халқаро миқёсда танилиши ва рақобатбардошлигини таъминлаш

 

Университет ва унинг филиалларини инвестициявий жозибадорлигини ошириш, халқаро миқёсда танилиши ва рақобатбардошлигини таъминлаш мақсадида қўйидаги тадбирлар амалга оширилади:

Тошкент давлат аграр университетини халқаро эътироф этилган ташкилотлар (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Higher Education, Academic Ranking of World Universities) рейтингининг биринчи
1 000 та ўриндаги олий таълим муассасалари рўйхатига киритиш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш;

2025 йилга қадар Тошкент давлат аграр университетини халқаро эътироф этилган ташкилотлар (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Higher Education, Academic Ranking of World Universities) рейтингининг биринчи 1 000 та ўриндаги олий таълим муассасалари рўйхатига киритиш бўйича “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш;

университет ва унинг филиалларини қишлоқ хўжалиги соҳаси бўйича кадрлар тайёрлаш борасидаги миллий ва халқаро ижобий имиджини шакллантиришдаги иштироки ва фаоллигини ошириш;

таълим тўлиқ хорижий тилларда олиб бориладиган таълим йўналишлари, мутахассисликлари ва факультетлари салмоғини ошириб бориш;

хорижий фуқароларни олий таълим муассасаси томонидан белгиланадиган тартибда ўтказиладиган суҳбат асосида бакалавриат таълим йўналишлари, магистратура мутахассисликлари ва докторантурага қабул қилиш бўйича ишларни тизимли йўлга қўйиш;

таълим хизматлари экспортини ривожлантириш бўйича хорижий мамлакатлар билан таълим соҳасида ҳамкорликни кучайтириш ва уларнинг меъёрий-ҳуқуқий нормаларини татбиқ қилиш;

таълимда брендлар, илмий анъаналар тизимини яратиш асосида университет ва унинг филиаллари имиджини шакллантириш бўйича чора-тадбирлар дастурини қабул қилиш;

қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича халқаро фан олимпиадаларини ташкил этиш;

университет ва унинг филиаллари расмий веб-сайтларини Webometrics ташкилоти рейтинг тизимида эгаллаган ўринларини мунтазам яхшилаб бориш;

хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш фаолиятини кенгайтириш, ҳамкорликда ўтказиладиган илмий конференциялар ва семинарлар сонини кўпайтириш, халқаро илмий ва таълим лойиҳаларини амалга ошириш;

ривожланган хорижий мамлакатларнинг қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритаётган олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда форумлар, ректорлар конференциялари ва бошқа анжуманларни ташкил этиш;

университет ва унинг филиалларини халқаро даражада обрўсини оширишда битирувчилар имкониятларидан фойдаланиш.

 

4-боб. Стратегияни амалга оширишдан кутилаётган натижалар

 

Стратегия доирасида белгиланган вазифаларни бажариш орқали қишлоқ хўжалиги олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантиришда қуйидаги натижаларга эришиш назарда тутилмоқда:

олий таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш, ҳудудларда мустақил фаолият юритадиган факультетлар, нуфузли хорижий олий таълим муассасалари филиаллари фаолиятини ташкил этиш асосида қишлоқ ёшларини олий таълим билан қамров даражасининг 50 фоиздан юқори бўлиши таъминланади, соҳада рақобат муҳити яратилади;

Тошкент давлат аграр университети республикамиз қишлоқ хўжалиги соҳаси бўйича етакчи олий таълим муассасасига айлантирилади;

2025 йилга қадар Тошкент давлат аграр университетини халқаро эътироф этилган ташкилотлар (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Higher Education, Academic Ranking of World Universities) рейтингининг биринчи 1 000 та ўриндаги олий таълим муассасалари рўйхатига киришига эришилади;

университет ва унинг филиалларида ўқув жараёнига босқичма-босқич таълимнинг кредит-модуль тизими жорий этилади;

ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари, асосий кадрлар истеъмолчиларининг таклифлари асосида 2030 йилгача янгидан 20 та бакалавриат таълим йўналишлари ҳамда 25 та магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлаш тизими йўлга қўйилади;

университет ва унинг филиалларида қишлоқ хўжалиги соҳасида таълим, фан, инновация ва илмий тадқиқотлар натижаларини тижоратлаштириш фаолиятининг узвий боғлиқлигини назарда тутувчи “Университет 3.0” концепциясини босқичма-босқич жорий этилади;

университет ва унинг филиалларида “Ахборот-маслаҳат маркази” (Extension center), технопарк, стартап марказлари ташкил этилади ҳамда улар қишлоқ хўжалиги соҳа ва тармоқлари, шунингдек, ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини тадқиқ этувчи ва прогнозлаштирувчи илмий-амалий муассасалар даражасига олиб чиқилади;

илмий-тадқиқот натижаларини тижоратлаштириш ҳамда профессор-ўқитувчилар ва илмий-тадқиқотчиларнинг моддий манфаатдорлигини ошириш, кафедраларнинг моддий техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида давлат хусусий-шериклик шартлари асосида кафедралар қошида “Кичик инновацион корхона”лар ташкил этилади (2020 йил 5 та, 2030 йилгача 20 тага етади);

университет ва унинг филиаллари профессор-ўқитувчилари, илмий изланувчилари, докторантлари, бакалавриат ва магистратура талабаларининг юқори импакт-факторга эга нуфузли халқаро илмий журналларда мақолалар чоп этиши, мақолаларга иқтибослик кўрсаткичлари ошиши, шунингдек  “Аграр фани хабарномаси” илмий журналини Scopus, Science Direct ва бошқа халқаро илмий-техник маълумотлар базаларига босқичма-босқич киритилади;

университет ва унинг филиалларида олий таълимнинг инвестициявий жозибадорлиги оширилади, хорижий таълим ва илм-фан технологиялари жалб этилади;

университет ва унинг филиалларида талаба-ёшлар таълим-тарбияси учун қўшимча шароитлар яратишга қаратилган бешта ташаббус асосида комплекс чора-тадбирлар амалга оширилади;

аграр олий таълим мазмуни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилади, аграр соҳа ва унинг тармоқларининг барқарор ривожланишига муносиб ҳисса қўшадиган, меҳнат бозорида ўз ўрнини топа оладиган юқори малакали мутахассис кадрлар тайёрлаш тизими йўлга қўйилади;

университет ва унинг филиалларининг инфратузилмаси ҳамда моддий-техник базаси яхшиланади, уларни босқичма-босқич ўзини-ўзи молиялаштириш тизимига ўтказилади ва молиявий барқарорлиги таъминланади;

университет ва унинг филиалларининг академик мустақиллиги таъминланади, жумладан, Андижон ва Нукус филиаллари институтга айлантирилади;

мустақил факультет мақомида фаолият юритадиган юридик шахс мақомига эга бўлган факультетлар сони 2030 йилгача 5 тага етади.

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил “___” ________   _____-сон қарорига
2-илова

 

Тошкент давлат аграр университетини 2030 йилгача бўлган инновацион ривожланиш стратегиясининг мақсадли кўрсаткичлари

Т/р

Кўрсаткичлар номи

Ўлчов бирлиги

Йиллар кесимида

2019

2020

2023

2025

2030

I. Олий таълим билан қамровни кенгайтириш, олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини ошириш

  1.  

Қишлоқ ёшларини олий таълим билан қамраб олиш даражаси

фоизда

(жами битирувчилар
сонига нисбатан)

20

25

30

35

50

  1.  

Мустақил факультет мақомида юридик шахс сифатида фаолият юритадиган факультет сонини ошириш

Мустақил
факультетлар сони

-

1

2

5

10

  1.  

Хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда ташкил этилган қўшма таълим дастурлари

қўшма таълим
дастурлари сони

13

15

20

25

30

  1.  

Хорижий олий таълим муассасалари дастурлари асосида ўқитишни ташкил қилиш

хорижий дастурлар асосида ташкил этилган олий таълим муассасалари сони

-

1

1

2

2

  1.  

Бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларида таълим олаётган талабалар

талабалар сони

(минг киши)

13,9

15,0

18,0

20,0

25,0

  1.  

Шу жумладан, давлат гранти асосида таҳсил олувчи талабалар

талабалар сони

(минг киши)

2,8

3,0

3,5

4,0

5,0

  1.  

Бакалавриат таълим йўналишлари битирувчиларидан магистратура мутахассисликларига қабул қилинган талабалар

фоизда
(бакалавриат таълим йўналиши битирувчиларига нисбатан)

8,7

10

15

17

20

  1.  

Мутахассислиги бўйича фаолият юритувчи битирувчилар

фоизда

(битирувчилар
сонига нисбатан)

60

70

75

80

90

  1.  

Ўқув жараёни ва малака ошириш курсларига жалб қилинган хорижий профессор-ўқитувчилар улуши

фоизда

(профессор-ўқитувчилар сонига нисбатан)

1

2

7

10

15

  1.  

Хорижда малака оширган ёки стажировка ўтаган профессор-ўқитувчилар улуши

фоизда

(профессор-ўқитувчилар сонига нисбатан)

2

3

10

15

20

  1.  

Малака ошириш курсларида дарс берувчи хорижда малака оширган профессор-ўқитувчилар улуши

фоизда

(малака ошириш
курсларида дарс берувчи профессор-ўқитувчилар сонига нисбатан)

10

15

20

30

50

  1.  

Кредит-модуль тизими жорий этиладиган бакалавриат таълим йўналишлари

фоизда
(бакалавриат таълим йўналишлари сонига нисбатан)

10

43,7

100

100

100

  1.  

Ўқув режа ва дастурларни хорижий тажрибалар асосида такомиллаштириш

фоизда

(ўқув режа ва дастурлар сонига нисбатан)

10

100

100

100

100

  1.  

Ўқув режаларида амалий кўникмаларни оширишга қаратилган мутахассислик фанлари бўйича амалий машғулотлар улуши

фоизда

(машғулотлар сонига нисбатан)

29

35

50

60

70

  1.  

Университет ва унинг филиалларига қабул жараёнларини такомиллаштириш, қишлоқ хўжалиги техникумларининг иқтидорли битирувчиларини суҳбат асосида университет ва унинг филиалларига қабул қилишни ташкил этиш

Фоизда (техникумларнинг битирувчи ўқувчилари сонига нисбатан)

Мавжуд эмас

-

20

30

45

  1.  

Университет ва унинг битирувчиларини ўзларининг йўналишлари бўйича тадбиркорликни йўлга қўйиш мақсадида агробизнес билан шуғулланишга йўналиштириш

Фоизда (битирувчи курс талабалари сонига нисбатан)

5

10

30

40

50

II. Таълим жараёнига рақамли технологиялар ва замонавий усулларни жорий этиш

  1.  

Ўқув ва илмий адабиётлар ҳамда ўқув-услубий мажмуаларнинг электрон шаклидан фойдаланиш

фоизда

(ўқув, илмий адабиётлар
ва ўқув-услубий мажмуалар сонига нисбатан)

10

20

35

50

70

  1.  

Университет ва унинг филиалларида таълим жараёнларини бошқариш ахборот тизимининг жорий этилиши

фоизда

(олий таълим муассасалари сонига нисбатан)

-

25

75

100

100

  1.  

Таълим сифатини таъминлаш жараёнларини электрон таълим бошқарув тизими орқали назорат қилиш

фоизда

(олий таълим муассасалари сонига нисбатан)

мавжуд эмас

25

50

100

100

  1.  

Ўқитишда рақамли технологиялар, шу жумладан
«E-MINBAR» электрон платформаси, онлайн,
вебинар технологиялари жорий этиш

фоизда

(олий таълим муассасалари сонига нисбатан)

мавжуд эмас

25

50

100

100

III. Олий таълим муассасаларида илмий-тадқиқот ишлари натижадорлигини ошириш, ёшларни илмий фаолиятга кенг жалб этиш,
илм-фаннинг инновацион инфратузилмасини шакллантириш

  1.  

Университет ва унинг филиаллари илмий салоҳияти

фоизда

(профессор-ўқитувчилар сонига нисбатан)

44,1

50

55

60

65

  1.  

Хорижда магистратура мутахассислиги ва докторантурада таҳсил олган профессор-ўқитувчилар улуши

профессор-ўқитувчилар
сони

3

10

20

30

50

  1.  

Битта ўқитувчига нисбатан илмий-тадқиқот ишлари натижаларини тижоратлаштиришдан тушадиган молиявий маблағлар ўсиш динамикаси

фоизда

(аввалги йилдаги тижоратлаштиришдан тушган маблағларга нисбатан)

9

20

30

35

40

  1.  

Илм-фан ва инновацион марказ функциясини бажарувчи ҳудудий “Ахборот-маслаҳат марказ”лари (Extention center)ни ташкил этиш

Фоизда (кафедралар сонига нисбатан)

7,2

15

20

30

50

  1.  

Илмий-техникавий тадқиқот ишлари натижаларини нашр этиш

фоизда

(ёқланган илмий-техникавий тадқиқот ишлари сонига нисбатан)

10

22

28

40

45

  1.  

Илмий-тадқиқот натижаларини амалиётга жорий этиш билан шуғулланувчи “Кичик инновацион корхона”ларни ташкил этиш

Корхоналар сони

5

10

15

20

30

  1.  

Магистратура мутахассислиги битирувчиларини илмий фаолиятга йўналтириш

фоизда

(магистратура мутахассислиги битирувчилари сонига нисбатан)

15

30

35

40

45

  1.  

Илмий унвонга эга профессор-ўқитувчиларнинг илмий даражага эга ўқитувчиларга нисбатан улуши

фоизда

(илмий даражага эга профессор-ўқитувчилар сонига нисбатан)

30

40

50

62

80

  1.  

Импакт фактори 0,5 дан юқори бўлган илмий журналларда чиқарилган мақолаларнинг юз нафар профессор-ўқитувчига нисбати

мақолалар сони

0,5

1

2

3

5

  1.  

“Scopus”, “ScienceDirect”, “Web of Science”
ва бошқа халқаро илмий-техник маълумотлар базасида индексланувчи мақолалар

индексланувчи
мақолалар сони

230

300

400

500

700

  1.  

Халқаро миқёсда эътироф этилган илмий журналлар

илмий журналлар
сони

мавжуд эмас

-

1

1

1

  1.  

Университет ва унинг филиаллари педагог кадрлари таркибидан халқаро миқёсда эътироф этилганлар улуши

фоизда

(педагог кадрлар сонига нисбатан)

мавжуд эмас

0,5

1

1,5

2

IV. Олий таълимда маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар таъсирчанлигини ошириш;

Биринчи ташаббус – адабиёт ва санъатга жалб этиш, эстетик дид ва касбий этикани тарбиялаш

  1.  

“Ягонасан, муқаддас Ватан!”, “Иқтидорли талабалар”, “Йил талабаси” танловларини ташкил қилиш
ва талабаларни мазкур танловларга жалб қилиш

фоизда

(жами талабалар сонига нисбатан)

1,5

3

5

10

15

  1.  

“Энг яхши деворий лавҳа”, “Мен чизган сурат”,
“Энг яхши инсталляция” мавзуларида кўргазма
ва биенналелар ташкил қилиш ва талабаларни мазкур тадбирларга жалб қилиш

фоизда

(жами талабалар сонига нисбатан)

5

10

15

20

25

  1.  

“Адабиёт ва маданият ойлиги”, “Миллий мусиқа ойлиги”, “Этика ва эстетика ойлиги”, “Амалий санъат ойлиги”, факультетлар ўртасида “Энг яхши китобхон” кўрик-танлови каби даврий тематик тадбирларни ташкил қилиш ва талабаларни мазкур тадбирларга жалб қилиш

фоизда

(жами талабалар сонига нисбатан)

20

30

50

70

90

  1.  

Театр ва музейларга жалб этиладиган талабалар

фоизда

(жами талабалар сонига нисбатан)

10

15

20

30

40

Иккинчи ташаббус – спортга жалб этиш, жисмонан чиниқтириш ва соғлом шахс сифатида тарбиялаш

  1.  

Университет ва унинг филиаллари спорт заллари билан таъминланганлик даражаси

фоизда

(олий таълим муассасалари сонига нисбатан)

100

100

100

100

100

  1.  

Олий таълим муассасаларининг спорт жиҳозлари билан таъминланиши ва маънан эскирган спорт анжомларининг янгилаб борилиши

фоизда

(олий таълим муассасалари сонига нисбатан)

50

75

100

100

100

  1.  

Футбол, волейбол, баскетбол, гандбол спорт турлари бўйича мусобақаларни ташкил қилиш
ва талабаларни ушбу мусобақаларга жалб қилиш

фоизда

(жами талабалар сонига нисбатан)

15

20

25

30

40

  1.  

Факультетлараро “Спорт – саломатлик гарови”, “Универсиада”, “Оилавий спартакиада” мусобақаларини ташкил қилиш ва талабаларни мазкур мусобақаларга жалб қилиш

фоизда

(жами талабалар сонига нисбатан)

30

50

70

85

95

  1.  

Шахмат, шашка, кураш ва стол теннис бўйича
Ректор кубоги мусобақаларини ташкил қилиш
ва уларга талабаларни жалб қилиш

фоизда

(жами талабалар сонига нисбатан)

25

40

50

65

90

  1.  

“Саломатлик сари мустаҳкам қадам”, “Соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз”, “Спорт – нафислик манбаи” шиорлари остида тадбирлар ташкил қилиш
ва талабаларни мазкур тадбирларга жалб қилиш

фоизда

(жами талабалар сонига нисбатан)

30

50

70

85

95

Учинчи ташаббус – ахборот таҳлили маданиятини шакллантириш, ахборот-технологиялари
ва Интернетдан фойдаланиш саводхонлигини ошириш

  1.  

Факультетлараро компьютер ва Интернет саводхонлиги
каби тўгараклар улуши

фоизда

 (жами тўгараклар

сонига нисбатан)

3

5

8

15

25

  1.  

Талабаларни компьютер ва Интернет саводхонлиги тўгаракларига жалб қилиш

фоизда

(жами талабалар сонига нисбатан)

15

25

35

45

70

  1.  

“Ёш тарғиботчилар”, “Блоггерлар”, “PR марказ” виртуал клубларини ташкил этиш ва талабаларни ушбу клубларга жалб қилиш

фоизда

(жами талабалар сонига нисбатан)

1

2,5

5

10

15

  1.  

Таълим олиш билан боғлиқ электрон дастурлар, мобил иловалар, электрон кутубхоналардан фойдаланишга жалб қилинадиган талабалар

фоизда

(жами талабалар сонига нисбатан)

5

10

20

40

60

Тўртинчи ташаббус – Ватанга муҳаббат ва унинг тақдирига дахлдорлик, фидойилик ҳиссини адабиёт орқали қарор топтириш

  1.  

 “Нотиқлик санъати”, “Reading club”,
“Мунозара дебат”, “Ёш ижодкорлар” клубларини ташкил этиш ва уларга талабаларни жалб қилиш

фоизда

(жами талабалар сонига нисбатан)

5

10

25

45

60

  1.  

“Тафаккур синовлари”, “Эзгулик илмдан бошланади”, “Мен севиб ўқиган китоб” танловлари ва “Энг фаол китобхон” билимдонлар фестивалини ташкил этиш ҳамда талабаларни мазкур танловларга жалб қилиш

фоизда

(жами талабалар
сонига нисбатан)

1

2

10

15

25

  1.  

 “Жаҳолатга қарши маърифат”, “Мен севган асар”,  “Менинг севимли адибим” мавзуларида
давра суҳбати ва учрашувларни ташкил қилиш
ва уларга талабаларни жалб қилиш

фоизда

(жами талабалар
сонига нисбатан)

2

5

10

25

50

  1.  

 “Бир соат маърифати”, “Китобдан яхши дўст бўлмас”, “Kitob challenge” акцияларини ташкил қилиш
ва уларга талабаларни жалб қилиш

фоизда

(жами талабалар
сонига нисбатан)

10

20

30

50

80

Бешинчи ташаббус – қизларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, уларни амалий касб эгаси сифатида тарбиялаш

  1.  

Талаба-қизларни тикувчилик, каштачилик, миллий ҳунармандчилик курсларига жалб қилиш

фоизда

(жами талаба-қизлар
сонига нисбатан)

2

5

10

15

25

  1.  

Талаба-қизларни “Қизлар давраси”, психологик суҳбатлар ва тадбирларга жалб қилиш

фоизда

(жами талаба-қизлар
сонига нисбатан)

20

30

40

50

80

  1.  

Талаба-қизларни “Тижорат” мактаби ва “Тадбиркор талаба” клубларига жалб қилиш

фоизда

(жами талаба-қизлар
сонига нисбатан)

10

20

35

50

75

  1.  

Талаба-қизларнинг таълим олиш давридаги амалиётини ўзлари яшайдиган ҳудуддаги корхона ва муассасаларда ташкил этиш

фоизда

(жами талаба-қизлар
сонига нисбатан)

30

50

70

80

90

V.  Олий таълим муассасаларининг молиявий мустақиллиги ва барқарорлигини таъминлаш, моддий-техник таъминотини мустаҳкамлаш

  1.  

Университет ва унинг филиаллари харажатларида
бюджетдан ташқари маблағлар улуши

фоизда

(харажатлар миқдорига нисбатан)

62

65

68

72

75

  1.  

Университет ва унинг филиалларини босқичма-босқич ўзини ўзи молиялаштириш тизимига босқичма-босқич ўтиш

олий таълим муассасасалари сони

мавжуд эмас

-

-

2

4

  1.  

Университет ва унинг филиалларида талабаларни талабалар турар жойлари билан таъминланганлик даражаси

фоизда

(талабалар сонига нисбатан)

20,5

22

25

30

40

VI. Олий таълим муассасаларини тизимли ривожлантириш ва бошқарув фаолиятини такомиллаштириш

  1.  

Қишлоқ хўжалиги соҳасида кўрсатиладиган интерактив хизматлари

интерактив хизматлари сони

1

5

10

15

20

  1.  

Агросаноат мажмуи учун мутахассис ва раҳбар кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш

фоизда

(бошқарув кадрлар захирасидаги ходимлар сонига нисбатан

мавжуд эмас

10

20

30

40

VII. Олий таълим тизимида коррупцияга қарши курашиш, шаффофликни таъминлашнинг таъсирчан механизмларини жорий этиш

  1.  

Университет ва унинг филиалларида очиқ ахборот тизимларини жорий этиш

фоизда

(олий таълим муассасалари сонига нисбатан)

Мавжуд эмас

25

50

75

100

  1.  

Университет ва унинг филиалларида коррупцияга қарши курашиш бўйича аноним сўровномалар ўтказиш

аноним сўровномалар сони

мавжуд эмас

8

12

16

20

  1.  

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва унинг тизимидаги ташкилотлар, университет ва унинг филиаллари коррупцияга қарши кураш бўйича ўтказиладиган семинар ва тадбирлар (аноним сўровномалардан ташқари)

семинар ва тадбирлар сони

30

40

50

60

70

VIII. Олий таълим тизимининг инвестициявий жозибадорлигини ошириш, халқаро миқёсда танилиши
ва рақобатбардошлигини таъминлаш

  1.  

Хорижий талабаларнинг улуши

фоизда

(жами талабалар сонига нисбатан)

0,3

1

2

3

5

  1.  

Хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда амалга оширилган лойиҳалар улуши

фоизда

(жами лойиҳалар сонига нисбатан)

15

15

20

25

30

  1.  

Профессор-ўқитувчилар ва талабаларнинг академик алмашинуви

фоизда

(профессор-ўқитувчилар
ва талабалар сонига нисбатан)

1,5

2

4

7

10

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил “___” ________   _____-сон қарорига
3-илова

 

Тошкент давлат аграр университетини 2030 йилгача бўлган инновацион ривожланиш стратегиясини амалга ошириш бўйича 2020 йилга мўлжалланган

ЙЎЛ ХАРИТАСИ

 

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Муддати

Масъул ижрочилар

I. Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини ошириш

  1.  

Қишлоқ хўжалигида агротехник тадбирлар мавсумийлигини инобатга олиб, диссертацияларда икки йиллик илмий-амалий дала тажрибаси натижалари қамраб олинишини таъминлаш мақсадида қишлоқ хўжалиги соҳаси магистратура мутахассисликлари ўқув жараёнини январь ойидан бошлаш.

1. Кадрлар буюртмачилари таклифлари асосида магистратура мутахассисликлари ўқув жараёнини январь ойидан бошлаш бўйича ўқув режалари, фан дастурлари ва ўқув жараёни жадвалини ишлаб чиқиш.

2. Магистратура мутахассисликлари учун ўқув юкламаларини шакллантириш ва профессор-ўқитувчилар билан таъминлаш.

2020 йил
январь

 

 

 

 

 

 

Ўқув ишлари бўйича проректор (C. Исламов), Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор (К.Султонов),
Филиал директорлари (Е.Торениязов, К.Комилов)

  1.  

Илмга чанқоқ иқтидорли ёшларни излаш, танлаш ва мақсадли тайёрлаш орқали рақобатбардош кадрлар тизимини жорий этиш.

1. Университетнинг 2-босқич талабалари орасидан иқтидорли талабаларни танлаш ҳамда алоҳида таълим дастурлари асосида ўқитиладиган махсус гуруҳлар ташкил этиш.

2. Иқтидорли талабалар учун ўқув режалари ва фан дастурларини хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда ишлаб чиқиш.

3. Соҳанинг етакчи мутахассисларини махсус гуруҳлар ўқув жараёнига жалб этиш.

2019/2020 ўқув йили давомида

Ўқув ишлари бўйича проректор (С.Исламов),

Халқаро хамкорлик бўйича проректор (А.Абдувасиков), Филиал директорлари (Е.Торениязов, К.Комилов, А.Жўраев)

  1.  

      Қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича республика миқёсида талабалар фан олимпиадаларини ташкил этиш.

1. Олимпиада учун фанлар рўйхатини шакллантириш ҳамда талабалар танловини ўтказиш.

1. Танлаб олинган талабаларни тажрибали профессор-ўқитувчиларга “устоз-шогирд” анъаналари асосида бириктириш.

2. Фан олимпиадаси ҳамда номли давлат стипендиялари танловларида иштирок этадиган номзодларни мақсадли тайёрлаб бориш тизимини жорий этиш.

2020 йил

март

 

2020 йил апрель

 

2020 йил давомида

Ўқув ишлари бўйича проректор (С.Исламов), Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор (И.Исраилов), Филиал директорлари (Е.Торениязов, К.Комилов, А.Жўраев)

II. Таълим жараёнига рақамли технологиялар ва замонавий усулларни жорий этиш

  1.  

       2019/2020 ўқув йилидан бошлаб бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларида таълимнинг кредит тизимини босқичма-босқич жорий этиш.

1. Тажриба-синов тариқасида 5411500– Ўсимликлар ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари карантини таълим йўналишида модуль кредит тизимини жорий этиш.

2. Хорижий тажрибалар асосида таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларининг ўқув режалари ва Низомини ишлаб чиқиш.

2019/2020 ўқув йили давомида

Ўқув ишлари бўйича проректор (С.Исламов), Халқаро хамкорлик бўйича проректор (А.Абдувасиков), филиал директорлари (Е.Торениязов, К.Комилов, А.Жўраев)

  1.  

Ўқитишда рақамли технологиялар, шу жумладан «‎Е-Минбар» электрон платформаси, онлайн вебинар технологияларини жорий этиш.

1. “E-MINBAR” электрон платформаси,
онлайн, вебинар технологияларни тадбиқ этиш соҳасида маҳаллий ва хорижий олий таълим муассасаларининг илғор тажрибаларини ўрганиш.

2. Университет ва унинг филиалларида 
“E-MINBAR” электрон платформасини яратиш бўйича техник топшириқ ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

2020 йил апрель

 

 

 

2020 йил

сентябрь

Ўқув ишлари бўйича проректор (С.Исламов),

Молия-иқтисод ишлари бўйича проректор (Ш.Саттаров),

Филиал директорлари (Е.Торениязов, К.Комилов, А.Жўраев)

  1.  

RFID технологияси асосида Ахборот-ресурс маркази фондини рўйхатга олиш, ҳисобига қўшиш, тарқатиш ва ҳимоялаш тизимини яратиш.

1. Ахборот-ресурс марказидаги мавжуд ўқув адабиётларини QR code тизими орқали рақамлаштириш.

2. Университет ва унинг филиалларида 
“АРМАТ++” электрон платформасини маълумотлар базаси билан тўлдириш ва ишга тушириш

2020 йил февраль

 

2020 йил
май

Ўқув ишлари бўйича проректор (С.Исламов), Молия-иқтисод ишлари бўйича проректор (Ш.Саттаров),

Филиал директорлари (Е.Торениязов, К.Комилов, А.Жўраев)

III. Университет ва унинг филиалларида илмий-тадқиқот ишлари натижадорлигини ошириш, ёшларни илмий фаолиятга кенг жалб этиш, илм-фаннинг инновацион инфратузилмасини шакллантириш

  1.  

Тошкент давлат аграр университети ва унинг филиалларида илмий салоҳиятни ошириш.

1. Университет докторантурасига  ихтисосликлар бўйича қабул квотасини ошириш ҳамда филиаллар учун мақсадли қабулни ташкил этиш;

2. 2020-2021 ўқув йилида университет ва унинг филиалларида илмий салоҳиятни ошириш мақсадида таянч фалсафа доктори PhD ва фан доктори DSc диссертациялари ҳимоя қилишни ташкил этиш;

Жумладан:

Тошкент давлат аграр университетида 25 та таянч фалсафа доктори PhD ҳамда 5 та фан доктори DSc ҳимоясини;

Нукус филиалида 5 та таянч фалсафа доктори PhD, 1 та фан доктори DSc ҳимоясини;

Андижон филиалида 5 та таянч фалсафа доктори PhD, 2 та фан доктори DSc ҳимоясини;

Термиз филиалида 2 та таянч фалсафа доктори PhD ҳимоясини ташкил этиш.

2020 йил
октябрь

 

 

2020/2021 ўқув йили давомида

Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор (К.Султонов), Филиал директорлари (Е.Торениязов, К.Комилов, А.Жўраев)

  1.  

     Илмий-тадқиқот ва инновация фаолиятини рағбатлантириш, илмий ва инновация ютуқларини амалиётга жорий этишнинг самарали механизмларини яратиш.

   1. Фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини жорий қилиш мақсадида кафедралар қошида “Кичик инновацион корхоналар”ни ташкил этиш;

   2. Кичик инновацион корхоналарлар томонидан ҳозирги кунда республикамизда ташкил этилаётган Кластерлар билан хўжалик шартномаларини тузиш ҳамда уларга қишлоқ хўжалик экинларини етиштириш, касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш, агротехник тадбирлар бўйича тавсиялар, маслаҳатлар бериб бориш.

2020 йил
март

Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор (К.Султонов), Молия-иқтисод ишлари бўйича проректор (Ш.Саттаров),

Филиал директорлари (Е.Торениязов, К.Комилов, А.Жўраев)

  1.  

    Тошкент давлат аграр университети ва унинг Нукус, Андижон, Термиз филиалларида “Ахборот-маслаҳат маркази” (Extension center) фаолиятини ташкил этиш.

1. Университет ва унинг филиаллари ахборот-маслаҳат марказлари (extension center) орқали қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришидаги тизимли муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш бўйича “ахборот-маслаҳат маркази – кафедра – қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиси” тизимини жорий этиш.

2. Илмий-инновацион ишларни тижоратлаштиришни ташкил этишда фаоллик кўрсатган профессор-ўқитувчиларни рағбатлантириш;

3. Юқори тижорат салоҳиятига эга  ва амалга оширишга тайёр бўлган истиқболли лойиҳаларни танлаб олиш;

4. Хўжалик шартномалари асосида илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш ҳамда бюджетдан ташқари маблағлар тушумини ошириш.

2020 йил

март

Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор (К.Султонов),

Молия-иқтисод ишлари бўйича проректор (Ш.Саттаров),

Филиал директорлари (Е.Торениязов, К.Комилов, А.Жўраев)

IV. Маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар таъсирчанлигини ошириш

  1.  

      Таълим - тарбия жараёни уйғунлигини ошириш ва янги сифат босқичига олиб чиқиш.

1. Талаба-ёшлар томонидан университетнинг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиш маданиятини юксалтириш ва тушунтириш ишларини олиб бориш.

2. Талаба-ёшларда маънавий-мафкуравий дунёқарашни янада кенгайтириш, уларда миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳини кучайтириш, дахлдорлик ҳамда фуқаролик позицияларини мустаҳкамлаш йўналишидаги ишларни тизимли йўлга қўйиш.

2019/2020 ўқув йили давомида

Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор (И.Исраилов), Филиал директорлари (Е.Торениязов, К.Комилов, А.Жўраев)

  1.  

      Биринчи ташаббус: Ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга, истеъдодини юзага чиқариш.

1. Факультетларда ҳамда талабалар турар жойларида талабаларнинг дарс машғулотларидан бўш вақтларини мазмунли ўтказишга йўналтирилган спорт, ижодий тўгараклар фаолиятини янада кучайтириш, ҳафтанинг ҳар жума куни ўтказилиб келинаётган “Ёшлар оқшоми” тадбирларини ташкил этиш

2. Университет ва унинг филиалларида  “Талабалар театр студияси”, “Қувноқлар ва зукколар”, “Тафаккур синовлари”, “Заковат” клублари фаолиятида талабалар қамровини кенгайтириб бориш.

Ўқув йили давомида

 

ҳар жума
куни

 

 

 

 

Ўқув йили давомида

Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор (И.Исраилов), Филиал директорлари (Е.Торениязов, К.Комилов, А.Жўраев)

  1.  

      Иккинчи ташаббус: Ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасидаги қобилиятини намоён қилишга йўналтирилган.

1. Гуруҳлар, факультетлар ўртасида спортнинг футбол, мини-футбол, баскетбол, гандбол, волейбол, стол тенниси, армрестлинг, кураш, енгил атлетика, шахмат-шашка, гимнастика ва бошқа спорт турлари бўйича мусобақалар ташкил қилиш орқали соғлом турмуш тарзини шакллантириш.

2. Йил давомида  ташкил этиладиган спорт мусобақалари жадвалларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2020 йил январь-март

 

 

 

 

 

 

Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор (И.Исраилов), Филиал директорлари (Е.Торениязов, К.Комилов, А.Жўраев)

  1.  

     Учинчи ташаббус: Ёшларни интернетдаги зарарли информациялардан асраш, уларни ахборот технологияларидан унумли, мақсадли ва мазмунли фойдаланишга ўргатиш масалаларига аҳамият қаратилган.

1. Университет ва унинг филиаллари веб сайти, бот каналлари ҳамда радиоузели орқали хар куни янги маълумотлар бериб бориш.

2. Университет ва унинг филиаллари тассаруфидаги талабалар турар жойларининг ҳар бир қаватига интернетдан фойдаланишлари учун WiFi роутерларни ўрнатиш.

2019/2020 ўқув йили давомида

 

 

Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор (И.Исраилов),

Молия-иқтисод ишлари бўйича проректор (Ш.Саттаров),

Филиал директорлари (Е.Торениязов, К.Комилов, А.Жўраев)

  1.  

     Тўртинчи ташаббус: Ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш.

1. Университет ва унинг филиаллари Ахборот ресурс маркази фондини жаҳон ва республикада нашр этилган янги бадиий адабиётлар билан бойитиш.

3. Ҳар бир факультетда “Энг яхши китобхон” кўрик-танловини ўтказиш, ғолиб жамоаларни муносиб рағбатлантириш.

2020 йил

март

 

 

2020 йил

апрель

Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор (И.Исраилов), Филиал директорлари (Е.Торениязов, К.Комилов, А.Жўраев)

  1.  

      Бешинчи ташаббус: Хотин-қизларни иш билан таъминлаш масалаларини назарда тутади.

1. Университет ва факультетлар Хотин-қизлар қўмитаси томонидан турли мавзуларда тадбирлар, учрашувлар, давра суҳбатлари ташкил этиш.

2. Тошкент давлат аграр университети ҳамда унинг филиалларида таҳсил олаётган талаба-қизлар ўртасида 3 босқичли “Аграр маликаси” кўрик-танловини ўтказиш, ғолиб жамоаларни муносиб рағбатлантириш.

Ўқув йили давомида

 

 

2020 йил
март

 

 

 

Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор (И.Исраилов), Филиал директорлари (Е.Торениязов, К.Комилов, А.Жўраев)

V. Юқори малакали мутахассислар тайёрлаш жараёнига кадрлар буюртмачиларини фаол жалб этиш

  1.  

Талабаларнинг малакавий амалиётларини илғор технологияларга эга корхона, ташкилот ва қишлоқ хўжалигига ихтисослаштирилган кластерларда ташкил қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш, ёш мутахассисларни ўз мутахассисликлари бўйича ишга жойлаштириш бўйича ҳамкорлик шартномаларини тузиш.

1. Талабаларнинг малакавий амалиётларини ташкил этиш мақсадида илғор технологияларга эга корхона, ташкилот ва қишлоқ хўжалиги соҳасига ихтисослаштирилган кластерлар рўйхатини аниқлаш;

2. Корхона, ташкилот ва кластерлар билан малакавий амалиётларни ўтказиш ва ёш мутахассисларни ишга жойлаштириш бўйича уч томонлама шартномаларни тузиш;

3. Кадрлар буюртмачилари талаба билан ўқишни битирганидан сўнг 5 йил ишлаб бериш мажбуриятини белгиловчи шартнома тузиш орқали унинг базавий тўлов контрактини
2-босқичда камида 50 фоиз, 3-босқичда камида 75 фоиз ва 4-босқичда 100 фоиз миқдорда тўлаб беришини ташкил этиш.

2020 йил

январь-февраль

 

 

 

2020 йил

март

 

 

 

2020 йил

сентябрь

Ўқув ишлари бўйича проректор (С.Исламов), Филиал директорлари (Е.Торениязов, К.Комилов, А.Жўраев)

VI. Университет ва унинг филиалларининг молиявий мустақиллиги ва барқарорлигини таъминлаш, моддий-техник таъминотини мустаҳкамлаш

  1.  

     Агробиология факультетини Тошкент давлат аграр университети таркибида мустақил фаолият юритадиган юридик шахс сифатида ташкил этиш.

Хорижий тажрибаларни асосида Агробиология факультетини университет таркибида мустақил фаолият юритадиган юридик шахс сифатида ташкил этиш.

2020 йил март

Ўқув ишлари бўйича проректор (Исламов), Халқаро хамкорлик бўйича проректор (А.Абдувасиков), Молия-иқтисод ишлари бўйича проректор (Ш.Саттаров)

  1.  

Университет томонидан коммунал тўловлар (иссиқ сув, иситиш тизими, ичимлик сув)ни тежаш, энергия ресурсларидан унумли фойдаланиш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида Университет ҳудудида замонавий 7 та қозонхона ҳамда 4 та ер остидан сув чиқариш иншоотларини қуриш.

1. Замонавий қозонхоналар ҳамда ер ости сувларини чиқариш иншоатларини қуриш бўйича лойиҳа-смета хужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда экспертизадан ўтказиш.

2. Қозонхона ва ер ости сувларини чиқариш иншоатларини қуриш учун тендер ўтказиш ҳамда пудратчи ташкилотни аниқлаш, қурилиш ишлари амалга ошириш.

2020 йил апрель

 

 

2020 йил июль

Молия-иқтисод ишлари бўйича проректор (Ш.Саттаров)

  1.  

Таълим сифатини ва илмий тадқиқотлар самарадорлигини ошириш мақсадида университет ва унинг филиалларини замонавий ўқув-лаборатория жиҳозлари билан таъминлаш.

      1. Тошкент давлат аграр университетининг
7 та, Андижон филиалининг 9 та, Нукус филиалининг 11 та, Термиз филиалининг 10 та ўқув лабораторияларини замонавий жиҳозлаш.

      2. Замонавий ўқув лабораториялар учун зарур техник кўрсатмаларни ишлаб чиқиш.

3. Ўқув лабораторияларидан фойдаланиш бўйича педагог-ходимлар ва талабалар учун услубий кўрсатмалар тайёрлаш.

 

2020 йил
май

 

 

 

2020 йил
июль

Ўқув ишлари бўйича проректор (С.Исламов), Молия-иқтисод ишлари бўйича  проректор (Ш.Саттаров),

Филиал директорлари (Е.Торениязов, К.Комилов, А.Жўраев)

  1.  

Чорвачилик, балиқчилик маҳсулотлари, мева-сабзавот, мойли экинлар, доривор ўсимликларни қайта ишлаш, қадоқлаш бўйича замонавий мини цехларни ташкил этиш.

1. Мини цехларни ташкил этиш бўйича техник талабларни ишлаб чиқиш.

2. Мини цехлар учун керакли асбоб-ускуналар ва жиҳозлар рўйхатини шакллантириш.

 

3. Мини цехлар учун технологияларни ўрнатиш бўйича грант лойиҳасини тайёрлаш.

4. Мини цехларнинг фаолиятини такомиллаштириш бўйича халқаро ва хорижий ташкилотлар, молиявий муассасаларнинг инвестиция ва грантларини жалб этиш.

2020 йил
февраль

 

 

 

 

2020 йил
июль

 

Молия-иқтисод ишлари бўйича проректор (Ш.Саттаров),

 

Филиал директорлари (Е.Торениязов, К.Комилов, А.Жўраев)

VII. Университет ва унинг филиалларини тизимли ривожлантириш ва бошқарув фаолиятини такомиллаштириш

  1.  

     Республикамиз худудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларида белгиланган вазифалар ҳамда ёшларни олий таълим қамровини ошириш мақсадида “Тошкент давлат аграр университетининг Самарқанд филиали”ни ташкил этиш.

1. Самарқанд филиалида ташкил этиладиган таълим йўналишлари ва мутахассисликларининг ўқув-услубий таъминотини яратиш

2. 2020/2021 ўқув йилидан Филиал фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда малакали илмий-педагог кадрлар билан тўлдириш.

2020 йил

Май

 

2020 йил июль-август

Проректорлар

(С.Исламов, К.Султонов, И.Исраилов, А.Абдувасиков, Ш.Саттаров)

VIII. Коррупцияга қарши курашиш ва шаффофликни таъминлашнинг таъсирчан механизмларини жорий этиш

  1.  

       Тошкент давлат аграр университети ва унинг филиалларида, профессор-ўқитувчилар ва талабалар ўртасида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш.

     1. Талабалар муаммоларини ўз вақтида қайд қилиш ва ҳал қилишга қаратилган “Очиқ эшиклар куни”ни ташкил этиш;

    2. “Таклиф ва мулоҳазалар қутиси”да билдирилган муаммоларни ўрганиб бориш;

    3. Таълим-тарбия жараёнларининг даражаси ва сифати ҳақида талабалар ўртасида ижтимоий сўровлар ўтказиш;

    4. Сўровлар натижаларини университет ва факультет Илмий кенгашида муҳокама қилиш асосида тегишли чора-тадбирлар белгилаб бориш.

2020 йил январь

 

 

2020 йил

март

 

 

2020 йил

май

Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор (И.Исраилов), Филиал директорлари (Е.Торениязов, К.Комилов, А.Жўраев)

  1.  

Коррупцияга қарши курашиш бўйича танловлар ўтказиш.

    1. Иншолар танловини ўтказиш.

    2. Стендлар, плакатлар, кўргазмали воситалар танловини ўтказиш.

   3. “Биз коррупцияга қаршимиз” шиори остида акциялар ташкил этиш.

2020 йил

апрель

Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор (И.Исраилов), Филиал директорлари (Е.Торениязов, К.Комилов, А.Жўраев)

IХ. Университет ва унинг филиалларининг инвестициявий жозибадорлигини ошириш, халқаро миқёсда танилиши
ва рақобатбардошлигини таъминлаш

  1.  

     Университетни 2025 йилга қадар дунёнинг нуфузли 1000 та олий таълим муассасалари рўйхати (QS рейтинг тизими)га киритиш бўйича “йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш.

1. Рейтинг индикаторлари бўйича университет кафедралари кесимида прогноз кўрсаткичларни аниқлаш.

2. QS рейтинг тизими ҳамда бошқа халқаро рейтинг кўрсаткичларини ўрганиш бўйича ишчи гуруҳ таркибини тасдиқлаш.

3. Ишчи гуруҳ томонидан ишлаб чиқилган “Йўл харитаси”ни белгиланган тартибда тасдиқлаш ва прогноз кўрсаткичлар бажарилиш мониторингини ташкил қилиш.

2020 йил

январь

 

2020 йил
февраль

Проректорлар

(С.Исламов, К.Султонов, И.Исраилов, А.Абдувасиков, Ш.Саттаров),

 Филиал директорлари (Е.Торениязов, К.Комилов, А.Жўраев)

  1.  

Тошкент давлат аграр университетини республикамиз қишлоқ хўжалиги соҳаси бўйича етакчи олий таълим муассасасига айлантириш ва келгусида ривожлантириш бўйича 2020-2030 йилларга мўлжалланган Инновацион ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқиш.

1. Университетда қишлоқ хўжалиги соҳаси учун юқори малакали рақобатбардош кадрлар тайёрлаш мақсадида 2020-2030 йилларга мўлжалланган Инновацион ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ тузиш.

2. Инновацион ривожланиш стратегиясини тасдиқлаш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш.

2020 йил

март

 

 

 

 

2020 йил

май

 

Проректорлар

(С.Исламов, К.Султонов, И.Исраилов, А.Абдувасиков, Ш.Саттаров),

 Филиал директорлари (Е.Торениязов, К.Комилов, А.Жўраев)

 

Umumiy takliflar: 1

1006