Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
13894 O‘zbekiston Respublikasi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish davlat qo‘mitasi 20/02/2020 06/03/2020 3
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi Qarori
Чорвачилик тармоғига давлат томонидан субсидия ажратишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида
ID-13894

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил  28 мартдаги“Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” ПҚ-4254-сон ва 2020 йил 29 январдаги “Чорвачилик тармоғини давлат томонидан кўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-4576-сон қарорларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор ғунажин, қўй ва эчкиларни сотиб олган хўжаликлар ҳамда республикада наслдор ғунажинларни етиштирадиган наслчилик хўжаликларига субсидия бериш тартиби тўғрисидаги низом1-иловага мувофиқ;

“Ўзбекбалиқсаноат” уюшмасига аъзо бўлган интенсив усулда балиқ етиштирувчи хўжаликларга интенсив усулда етиштирилган балиқ маҳсулоти учун ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилинган наслдор она балиқлар учун давлат томонидан субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисидаги низом
2-иловага мувофиқ;

“Паррандасаноат” уюшмасига аъзо бўлган паррандачилик хўжаликлари томонидан импорт қилинган бир кунлик наслли жўжалар учун субсидия бериш тартиби тўғрисида низом 3-иловага мувофиқ;

Чорвачилик тармоғини янада ривожлантириш фаолиятини самарали ташкил этишни таъминлаш бўйича туман (шаҳар)лар комиссияларининг намунавий таркиби 4-иловага, Чорвачилик тармоғини янада ривожлантириш фаолиятини самарали ташкил этишни таъминлаш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар комиссияси таркиби 5-иловага мувофиқ;

наслчилик хўжаликларида етиштирилган ҳамда импорт қилинган наслдор ғунажинлар ва наслдор қўй(эчки)лар сони бўйича Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар кесимида тақсимланган рўйхати 6-иловага мувофиқ;

 “Паррандасаноат” уюшмасига аъзо бўлган паррандачилик хўжаликлари томонидан 2020 йилда паррандаларнинг ота-она галасини шакллантириш учун импорт қилинадиган бир кунлик наслли жўжалар бош сони 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 

2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д. Вахабовга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Б.Т.Норқобилов зиммасига юклансин.

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил ___  февралдаги _____- сон қарорига

1-илова

 

 

 

Хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор ғунажин, қўй ва эчкиларни сотиб олган хўжаликларга ҳамда республикада наслдор ғунажинларни етиштирадиган наслчилик хўжаликларига субсидия бериш тартиби тўғрисида
НИЗОМ

 

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу низом хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор ғунажин, қўй ва эчкиларни сотиб олиб, Республика ҳудудида парваришлайдиган чорвачилик ҳамда республикада наслдор ғунажинларни етиштирадиган наслчилик хўжаликларига субсидия (кейинги ўринларда субсидия деб аталади) бериш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

субсидия - хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор ғунажин, қўй ва эчкиларни сотиб олиб, Республика ҳудудида парваришлайдиган чорвачилик ҳамда республикада наслдор ғунажинларни етиштирадиган наслчилик хўжаликларига давлат томонидан бериладиган молиявий ёрдам;

чорвачилик маҳсулотлари етиштирувчи хўжалик - наслчилик иши билан шуғулланувчи корхоналар, хўжаликлар ҳамда бошқа юридик шахслар;

наслдор ғунажин - келиб чиқиши ҳужжатлар билан тасдиқланган (наслли қорамол паспорти), муайян зотни такрор кўпайтириш учун фойдаланиладиган ва белгиланган тартибда рўйхатга олинган ҳайвон;

наслдор қўй ва эчки - келиб чиқиши ҳужжатлар билан тасдиқланган (наслдор қўй ва эчки паспорти), муайян зотни такрор кўпайтириш учун фойдаланиладиган ва белгиланган тартибда рўйхатга олинган ҳайвон;

импорт қилувчи - наслдор ғунажинлар, қўй ва эчкиларни хорижий давлатлардан олиб келувчи юридик субъектлар.

субсидия олувчилар - мазкур низом билан белгиланган қоидаларга риоя қилган ҳолда хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор ғунажин, қўй ва эчкиларни сотиб олиб, Республика ҳудудида парваришлайдиган чорвачилик ҳамда республикада наслдор ғунажинларни етиштирадиган наслчилик хўжаликлари.

3. Ушбу Низом хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор ғунажин, қўй ва эчкиларни сотиб олиб, Республика ҳудудида парваришлайдиган чорвачилик ҳамда республикада наслдор ғунажинларни етиштирадиган наслчилик хўжаликларига нисбатан тадбиқ этилади.

4. Чорвачилик маҳсулотлари етиштирувчи хўжаликларга 2020-2022 йилларда давлат томонидан қуйидаги тартибда:

республикадаги наслчилик хўжаликларида етиштириб сотилган наслдор ғунажиннинг ҳар бир бошига 1 миллион сўм миқдорида;

хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор ғунажиннинг ҳар бир бошига 2 миллион сўм, наслдор қўй ва эчкининг ҳар бир бошига 400 минг сўм миқдорида субсидия ажратилади.

3-боб. Субсидия олувчилар рўйхатини шакллантириш тартиби

5.  Чорвачилик тармоғини янада ривожлантириш фаолиятини самарали ташкил этишни таъминлаш бўйича туман (шаҳар)лар комиссиялари (кейинги ўринда туман (шаҳар) комиссияси деб юритилади) календарь йилининг
1 майига қадар ушбу Низомнинг 1 ва 1.1 - иловаларига мувофиқ шакл бўйича келгуси йил учун субсидия олувчилар рўйхатини шакллантиради ҳамда тасдиқланган ҳолда Чорвачилик тармоғини янада ривожлантириш фаолиятини самарали ташкил этишни таъминлаш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар комиссиялари (кейинги ўринда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар комиссияси деб юритилади) га киритади.

Бунда, импорт қилинган наслдор ғунажинларни сотиб олиб, республика худудида парваришлайдиган чорвачилик хўжаликларига
100 бошгача миқдорида субсидия тадбиқ этилади.

6. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар комиссиялари уч иш кунида субсидия олувчилар рўйхатини умумлаштириб ушбу Низомнинг
1.2 ва 1.3 - иловаларига мувофиқ шакл бўйича тасдиқлаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги “Ўзбекчорванасл” агентлигига тақдим этади (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади).

7. Агентлик бир ҳафта муддатда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар комиссиялари томонидан тақдим этилган рўйхатни ушбу Низомининг 1.4 ва 1.5 -иловаларига мувофиқ шакл бўйича умумлаштириб, Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади.

8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси уч иш кунида субсидия олувчилар рўйхатини белгиланган тартибда кўриб чиқиб, тасдиқлайди ҳамда ижро учун Ўзбекистон Республикаси Ветеринария
ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Молия вазирлигига юборади.

9. Молия вазирлиги келгуси йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда субсидия олувчиларга субсидия ажратиш учун керакли маблағ миқдорини ҳисобга олади.

10. Агентлик субсидия ажратиш бўйича туман (шаҳар) комиссияси томонидан шакллантирилган рўйхатга йил давомида, ҳақиқий ҳолатдан келиб чиқиб тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклиф бериши мумкин.

 

 

4-боб. Субсидия олувчиларга қўйиладиган талаблар

11. Импорт қилинадиган наслдор ғунажинлар қўйидаги талабларга мос келиши шарт:

гўшт ва сут йўналишидаги хўжаликларда - ғунажиннинг бўғозлик муддати 3 ойдан 6 ойгача бўлган, тирик вазни 450 килограммдан кам бўлмаслиги ва туғиш вақтида кутилаётган ёши 30 ойдан кўп бўлмаслиги, ҳомиланинг отаси тўғрисидаги қўшимча маълумотлар мавжуд бўлиши;

ғунажинлар соф зотли бўлиши, ғунажиннинг онасининг 305 кунлик
 (1-лактация давомидаги) сут маҳсулдорлиги 9 000 килограммдан кам бўлмаслиги ва унинг таркибидаги ёғ миқдори 3,6 фоизни, оқсил миқдори
3,2 фоизга тенг бўлиши шарт;

наслдор ғунажинларнинг зоти Ўзбекистон Республикасида урчитиладиган қорамол зотларига мос бўлиши зарур.

12. Наслчилик хўжаликларида етиштирилган наслдор ғунажинлар қуйидаги талабларга мос келиши шарт:

бўғозлиги 3 ойдан юқори бўлган, тирик вазни 350 килограммдан кам бўлмаган ва кутилаётган туғиш вақтидаги ёши 30 ойдан кўп бўлмаган, онасининг 305 кунлик (1-лактация давомидаги) сут маҳсулдорлиги 6 500 килограммдан кам бўлмаслиги ва унинг таркибидаги ёғ миқдори 3,6 фоизни, оқсил миқдори 3,2 фоизни ташкил қилиши, ҳомиланинг отаси тўғрисидаги қўшимча маълумотлар бўлиши зарур;

зоти Ўзбекистон Республикасида урчитиладиган қорамол зотларига мос ва соф зотли бўлиши.

13. Импорт қилинадиган наслдор қўй ва эчкилар қуйидаги талабларга мос келиши шарт:

тана тузилиши - мустаҳкам конституцияли;

наслдор қўй ва эчкилар ёши 6 - 18 ойлик бўлиши;

наслдор қўчқорлар ва такаларнинг ёши 6 - 18 ойгача бўлиши ҳамда жами пода бош сонига нисбатан 5 фоиздан ошмаслиги;

Ўзбекистон Республикасида урчитиладиган зотларга мос келиши зарур.

14. Субсидия олувчилар томонидан сотиб олинадиган наслдор ғунажин, қўй ва эчкилар бўйича тўловлар хизмат кўрсатувчи банкдаги хисоб раками орқали амалга оширилади.

15. Субсидия олувчилар наслдор ғунажин, қўй ва эчкилардан камида
 2 авлод олгунгача сақлаш зарур.

16. Субсидия олувчи томонидан талабнома бажарилмаган тақдирда, ажратилган субсидия маблағлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ундириб олинади.

17. Субсидия олган субъект томонидан биринчи ва иккинчи маротаба бузоқ, қўзи, улоқ олинган куни туман (шаҳар) комиссиясига мурожаат қилади. Туман (шаҳар) комиссияси томонидан низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда 2 нусхада далолатнома тузади. Далолатноманинг бир нусхаси туман ветеринария бўлимида 5 йил сақланади ва иккинчи нусхаси наслдор ғунажинларни сотиб олувчига тақдим этади.

5-боб. Субсидия ажратиш учун талаб этиладиган ҳужжатлар
ва уларни кўриб чиқиш тартиби

18. Субсидия олувчи туман (шаҳар) комиссиясига субсидия олиш учун ушбу Низомнинг 4-бобида қўйилган талабларни ҳисобга олган ҳолда ариза билан мурожаат қилади. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

наслдор ғунажин, қўй ва эчкининг келиб чиқишини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;

наслдор ғунажин, қўй ва эчкининг идентификация базасига киритилганлиги тўғрисида маълумот;

наслдор ғунажин, қўй ва эчкини сотиб олиш юзасидан тузилган олди-сотди шартномаси ва тўлов топшириқномаси нусхаси;

божхона юк декларацияси нусхаси (импорт қилинган наслдор ғунажин, қўй ва эчки учун);

сотиб олинган ғунажин, қўй ва эчкилардан камида 2 маротаба наслдор бузоқ, қўзи, улоқ олиш тўғрисида кафолат хати;

импорт қилинган қоркўл қўйлари учун Республика “Қоракўлчилик” уюшмасининг хулосаси.

Тақдим этилган ҳужжатлар туман (шаҳар) комиссияси котиби томонидан мазкур низомнинг 1 ва 1.1-иловаларига мувофиқ тасдиқланган рўйхат бўйича қабул қилинади, қабул қилинган сана кўрсатилган ҳолда ариза нусхаси субсидия олувчига қайтарилади. Субсидия олувчилар шнурланган ва муҳрланган журналга туман (шаҳар) комиссияси котиби томонидан қайд этиб борилади.

Тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқ ва хаққонийлиги учун субсидия олувчилар шахсан жавобгар ҳисобланади.

19. Туман (шаҳар) комиссияси тақдим этилган ариза нусхасини ва унга илова қилинган ҳужжатлар билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар комиссиясига, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар комиссияси Агентликка тақдим этади.

 20. Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар сотиб олувчи томонидан туман (шаҳар) комиссиясига бевосита тақдим этилганда, ушбу Низомнинг 18-бандида қайд этилган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаса, ариза кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди.

21. Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар туман (шаҳар) комиссиясига субсидия олувчи томонидан почта алоқаси орқали ёки электрон шаклда тақдим этилганда, ушбу Низомнинг 18-бандида қайд этилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган бўлса, туман (шаҳар) комиссияси 3 иш куни мобайнида субсидия олувчига ҳужжатларни тегишли жавоб хати билан қайтаради.

22. Мазкур Низомнинг 18-бандида қайд этилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилганда, аризалар туман (шаҳар) комиссияси томонидан 3 иш куни мобайнида кўриб чиқилади.

23. Субсидия олувчининг аризасини кўриб чиқиш учун тўлов ундирилмайди.

24. Туман (шаҳар) комиссияси субсидия олувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларни мазкур Низом талабларига мувофиқлиги ўрганиб чиқилиб, Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда 3 нусхада субсидия ажратиш ёки ажратишни рад этиш тўғрисида хулоса қабул қилади.

25. Туман (шаҳар) комиссияси субсидия ажратиш тўғрисидаги хулоса қабул қилинган кундан бошлаб 1 иш куни мобайнида субсидия олувчига қабул қилинган хулоса тўғрисида билдиришнома юборади.

Агар субсидия ажратишни рад этиш тўғрисида хулоса қабул қилинган тақдирда, субсидия олувчи кўрсатилган камчиликларни бартараф этган ҳолда субсидия олиш учун туман (шаҳар) комиссиясига ариза билан қайта мурожаат қилганида, аризалар туман (шаҳар) комиссияси томонидан 3 иш куни мобайнида кўриб чиқилади.

26. Субсидия олувчига субсидия ажратишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:

субсидия олувчи мазкур Низомнинг 11, 12 ва 13-бандларда белгиланган шартларга мос келмаса;

субсидия олувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда туман (шаҳар) комиссияси томонидан белгиланган тартибда ўтказиладиган ўрганишлар орқали ишончсиз ва нотўғри маълумотлар мавжудлиги ёки маълумотларни бузиб кўрсатиш ҳолатлари аниқланганда.

27. Мазкур Низомнинг 26-бандида қайд этилганидан бошқа ҳолатларга кўра субсидия олувчига субсидия ажратишни рад этишга йўл қўйилмайди

28. Субсидия олувчи субсидия ажратилишини рад этиш тўғрисидаги қарордан норози бўлган тақдирда, ўрнатилган тартибда юқори турувчи ташкилотга ёки судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

29. Туман (шаҳар) комиссияси томонидан субсидия олувчининг аризаларини кўриб чиқиш мазкур Низомнинг 4-иловасида келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.

6-боб Субсидия олувчиларга субсидия маблағларини

ажратиш тартиби

30. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳар йили Давлат бюджетининг асосий параметрлари тасдиқлангандан сўнг субсидия олувчиларга ажратиладиган субсидиялар учун керакли маблағларни белгиланган тартибда Агентликга етказади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ушбу мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар ҳисоби Агентликда очиладиган махсус шахсий ғазна ҳисоб варағида юритилади.

31. Агентлик:

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар комиссиялари томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб умумлаштиради;

Умумлаштирилган рўйхатга мувофиқ субсидия олувчилар томонидан сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаб бериш мақсадида уларнинг тижорат банкларидаги ҳисоб рақамларига субсидияларни ўтказиб беради.

Бунда, молия йили якуни бўйича Агентликнинг шахсий ғазна ҳисоб варағида фойдаланилмай қолган бюджет маблағлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига қайтарилади.

32. Ўрнатилган тартибда шакллантириладиган субсидия олувчилар рўйхатларига киритилмаган чорвачилик субъектлари томонидан сотиб олинган наслдор ғунажин, қўй ва эчкилар чорвачилик субъектларининг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

7-боб. Якунловчи қоидалар

33. Субсидия олувчиларга субсидия бериш жараёнида юзага келадиган низолар ва келишмовчиликлар томонлар ўртасида музокаралар ўтказиш орқали ҳал қилинади.

Келишмовчиликларни музокаралар ўтказиш орқали ҳал қилишнинг иложи бўлмаганда, суд тартибида ҳал қилинади.

34. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат молиявий назорати Департаменти ажратилган субсидиялардан мақсадли ва самарали фойдаланиш устидан назорат қилади.

35. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

 

        Хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор ғунажин, қўй ва эчкиларни сотиб олиб, республика худудида парваришлайдиган чорвачилик ҳамда республикада наслдор ғунажинларни етиштирадиган наслчилик хўжаликларига субсидия бериш тартиби тўғрисидаги НИЗОМга
1.5-илова
        “Тасдиқлайман”
"Ўзбекчорванасл" агентлиги
бош директори                          ________________________А.Абдуллаев
"_____" ________________ 20__ й
             
Республикада 2021 йилда наслдор қўй ва эчкилар учун субсидия бериш
ПРОГНОЗ ПАРАМЕТРЛАРИ
             
т/р Туман номи Импорт қилинган наслдор қўй ва эчкилар учун
импорт қилувчи ташкилот номи импорт килинган наслдор қўй ва эчки сотиб олувчи хўжалик номи  зотга мансублиги бош сони,
(бош)
субсидия бериш прогнози
(млн.сўм)
Фарғона виляоти
1 Бешариқ т худудий "Чорванасл" МЧЖ Қурбонали Хотам ф/х Меринос 100 40
             
вилоят жами:       100 40
Республика бўйича ҳаммаси          

 

Хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор ғунажин, қўй ва эчкиларни сотиб олиб, республика худудида парваришлайдиган чорвачилик ҳамда республикада наслдор ғунажинларни етиштирадиган наслчилик хўжаликларига субсидия бериш тартиби тўғрисидаги НИЗОМга
2- ИЛОВА

 

“ТАСДИҚЛАЙМАН”
Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув
хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари,

комиссия раиси

__________       _________________

“____” ___________20__ йил

 

ДАЛОЛАТНОМА

_________ вилояти _________ туманидаги субсидия олувчи  “___________” фермер хўжалиги томонидан 2020 йил
__ _______даги мурожаатига асосан комиссия аъзолари томонидан туғилган бузоқ, қўзи, улоқ жойига чиқиб ўрганилди.

Туғилган бузоқ (қўзи, улоқ) Инвентар рақами,

 №

Лақаби

Туғилган сана

 

Тирик вазни, кг

Зоти

Онасининг маҳсулдорлик кўрсатгичлари

Хомиланинг отасининг онасини маҳсулдорлик кўрсатгичлари

энг юқори лактациясидаги сут миқдори, кг

сут таркибида, %

энг юқори лактациясидаги сут миқдори, кг

сут таркибида, %

ёғ

оқсил

ёғ

оқсил

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

1

1111

Маша

15.11.2020

28

Гошлтин Фриз

11500

3.9

3.2

13750

3.8

3.2

       

 

             

 

Жами

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

       Комиссия аъзолари:

Туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиғи

Имзо/мухр

Комиссия раиси ўринбосари

Туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи

Имзо/мухр

Ф.И.Ш

Туман давлат солиқ инспекцияси вакили

Имзо/мухр

Ф.И.Ш

Туман статистика бўлими вакили

Имзо/мухр

Ф.И.Ш

Хизмат кўрсатувчи тижорат банк тегишли туман филиали раҳбари

Имзо/мухр

Ф.И.Ш

Туман молия бўлими мудири

Имзо/мухр

Ф.И.Ш

Туман  Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси бошлиғи

Имзо/мухр

Ф.И.Ш

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари туман кенгаши раиси

Имзо/мухр

Ф.И.Ш

ҳудудий “Чорванасл” маркази туман вакили

Имзо/мухр

Ф.И.Ш, комиссия ишчи органи

Намуна

 

Хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор ғунажин, қўй ва эчкиларни сотиб олиб, республика худудида парваришлайдиган чорвачилик ҳамда республикада наслдор ғунажинларни етиштирадиган наслчилик хўжаликларига субсидия бериш тартиби тўғрисидаги Низомга

3- ИЛОВА

“ТАСДИҚЛАЙМАН”
Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув
хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, комиссия раиси

Имзо/мухр       Ф.И.О

“____” ___________20__ йил
 

ХУЛОСА

_________ вилояти _________ туманидаги субсидия олувчи  “___________” фермер хўжалиги томонидан 2020 йил
__ _______даги мурожаати комиссия аъзолари томонидан тақдим этилган ҳужжатларга асосан жойига чиқиб ўрганилди ва қуйидагилар аниқланди:

Инвентар рақами,

 №

Лақаби

Ёши, ой

 

Тирик вазни, кг

Зотга ман

сублиги

Буғозлик даври, ой

Онасининг маҳсулдорлик кўрсатгичлари

Хомиланинг отасининг онасини маҳсулдорлик кўрсатгичлари

энг юқори лактациясидаги сут миқдори, кг

сут таркибида, %

энг юқори лактациясидаги сут миқдори, кг

сут таркибида, %

ёғ

оқсил

ёғ

оқсил

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

1

58752

Майор

27

550

Голштин

6

11750

3.8

3.2

13450

3.7

3.2

       

 

               

2

Жами

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ЯКУНИЙ ХУЛОСА:

________ вилояти ________ туманидаги “____________” фермер хўжалигига жами _____________ млн. сўм миқдорида субсидия ажратиш мақсадга мувофиқ/мувофиқ эмас.

            Комиссия аъзолари:

Туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиғи

Имзо/мухр

Комиссия раиси ўринбосари

Туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи

Имзо/мухр

Ф.И.Ш

Туман давлат солиқ инспекцияси вакили

Имзо/мухр

Ф.И.Ш

Туман статистика бўлими вакили

Имзо/мухр

Ф.И.Ш

Хизмат кўрсатувчи тижорат банк тегишли туман филиали раҳбари

Имзо/мухр

Ф.И.Ш

Туман молия бўлими мудири

Имзо/мухр

Ф.И.Ш

Туман  Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси бошлиғи

Имзо/мухр

Ф.И.Ш

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари туман кенгаши раиси

Имзо/мухр

Ф.И.Ш

ҳудудий “Чорванасл” маркази туман вакили

Имзо/мухр

Ф.И.Ш, комиссия ишчи органи

 

Изоҳ: Зарур ҳолларда комиссия талабига кўра бошқа экспертлар жалб этилиши мумкин.

Изоҳ: Ҳар бир йўналиш бўйича Низом талабларидан келиб чиқиб Комиссия томонидан ушбу хулоса тўлдирилади.

      Хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор ғунажин, қўй ва эчкиларни сотиб олиб, республика худудида парваришлайдиган чорвачилик ҳамда республикада наслдор ғунажинларни етиштирадиган наслчилик хўжаликларига субсидия бериш тартиби тўғрисидаги НИЗОМга
      4-ИЛОВА
         
Субсидия олувчиларга субсидия бериш
СХЕМАСИ
         
         
         
Босқичлар   Амалга ошириладиган ишлар   М уддати
         
I -босқич   Ариза ва тегишли ҳужжатларни тайёрлаш ва ҳамда Комиссияга тақдим этиш.   мурожаат этилган кундан бошлаб уч иш кунида
         
III -босқич   Туман (шаҳар) комиссияси томонидан ҳужжатлар ўрганилиб,Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар комиссияларига тақдим этади,
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар комиссиялари  томонидан рўйхат умумлаштирилиб
Агентликка тақдим этади.
  Уч иш кунида



Уч иш кунида
         
III -босқич   Агентлик томонидан шакллантирилиб умумлаштирилган рўйхатни, Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш.   Бир ҳафта муддатда
         
IV -босқич   Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланиб Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Молия вазирлигига ижро учун юбориш.   уч иш кунида
         
V -босқич   Молия вазирлиги белгиланган маблағларни белгиланган тартибда Агентликда очиладиган махсус шахсий ғазна ҳисоб варағига ўтказиб беради   белгиланган муддатда
         
VI -босқич   Агентлик субсидия олувчиларга субсидия маблағларини ўтказиб бериш.   ҳисобот ойидан кейинги ойининг ўнинчи санасигача

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил ___ февралдаги _____- сон қарорига

2-илова

 

“Ўзбекбалиқсаноат” уюшмасига аъзо бўлган балиқчилик хўжаликлари томонидан интенсив усулда етиштирилган балиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилинган наслдор она балиқлар учун давлат томонидан субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

 

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмасига аъзо бўлган интенсив усулда балиқ етиштирувчи субъектлар (кейинги ўринларда – балиқчилик субъектлари деб аталади)га интенсив усулда етиштирилган балиқ маҳсулотлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига наслдор она балиқлар импорт қилиш харажатларини қисман қоплаш бериш учун субсидия ажратиш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низом экстенсив сув ҳавзаларида балиқ етиштириш билан боғлиқ бўлган харажатларни қоплаб беришга нисбатан тадбиқ этилмайди.

3. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

субсидия – балиқчилик субъектлари томонидан интенсив усулда етиштирилган бир тонна балиқга ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига
1 дона наслдор она балиқни импорт қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаб беришга Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан бериладиган молиявий ёрдам;

субсидия олувчилар – “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмасига аъзо бўлган интенсив усулда балиқ етиштирувчи ҳамда (ёки) наслдор она балиқларни импорт қилувчи балиқчилик хўжаликлари;

импорт қилувчи - наслдор балиқларни хорижий давлатлардан олиб келувчи балиқчилик хўжаликлари;

интенсив усулда балиқ етиштириш – юқори тиғизликда оқсил билан бойитилган омухта ем билан балиқ етиштириш технологияси. Бунда тупроқ ҳавзаларида 1 гектар майдонда 2-4 дона аэратор мосламаларини ўрнатган ҳолда, оқар сув ҳавзалари (бетон, металл, шишапластик ва бошқа), ёпиқ сув айланма тизимларида (ЁСАТ) балиқ етиштиришни амалга ошириш;

тупроқли интенсив сув ҳавзалари – майдони 2 гектардан катта бўлмаган (ўртача чуқурлиги 2 метрдан кам бўлмаган) тупроқ ҳавзаларида 1 гектар майдонда 2-4 дона аэратор мосламаларини ўрнатган ҳолда гектаридан камида
20 тонна балиқ етиштириш технологияси. Бунда етиштирилган балиқларнинг
80 фоизи омухта ем билан боқиладиган балиқ турлари бўлиши керак;

интенсив кичик сув ҳавзалари – оқар сув ҳавзалари (бетон, металл, шишапластик ва бошқа)да юқори тиғизликда ва юқори протеинли омухта ем билан боқиш орқали 1 м3 сувда камида 20 кг балиқ етиштириш технологияси (карп балиқ тури учун камида 10 кг);

ёпиқ сув айланма тизими (ЁСАТ) – ёпиқ бино ёки иншоотларга ўрнатилган ҳавзалардаги сувни маҳсус ускуналар ёрдамида (механик ва био фильтр, насос, оксигенератор) тозалаш орқали такроран фойдаланган ҳолда 1 м3 сувда камида 20 кг балиқ етиштириш технологияси;

наслдор она балиқлар – насл кўрсаткичлари (ёши, маҳсулдорлиги, ўсиш темплари) белгиланган, махсус гувоҳномаси (келиб чиқиш сертификати) мавжуд ҳамда келгусида насл олиш имконияти бўлган балиқ турлари (оқ ва чипор дўнгпешона, декоратив балиқлар бундан мустасно);

4. Ушбу Низом интенсив усулда балиқ етиштириб, сотган ҳамда хорижий давлатлардан наслдор балиқларни импорт қилган балиқчилик субъектларига нисбатан тадбиқ этилади.

5. Балиқчилик субъектларига 2020-2022 йилларда давлат томонидан қуйидаги тартибда:

интенсив усулда етиштирилган бир тонна балиқ учун 1 миллион сўм миқдорида;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига 1 дона наслдор она балиқни импорт қилиш харажатларининг 3,5 миллион сўмгача бўлган қисмининг 50 фоизи миқдорида субсидия ажратилади.

2-боб. Субсидия олувчилар рўйхатини шакллантириш тартиби

6. Чорвачилик тармоғини янада ривожлантириш фаолиятини самарали ташкил этишни таъминлаш бўйича туман (шаҳар)лар комиссиялари (кейинги ўринда туман (шаҳар) комиссияси деб юритилади) календарь йилининг
1 майига қадар ушбу Низомнинг 1 - иловасига мувофиқ шакл бўйича келгуси йил учун субсидия олувчилар рўйхатини шакллантиради ҳамда тасдиқланган ҳолда Чорвачилик тармоғини янада ривожлантириш фаолиятини самарали ташкил этишни таъминлаш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар комиссиялари (кейинги ўринда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар комиссияси деб юритилади) га киритади.

7. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар комиссияси уч иш кунида субсидия олувчилар рўйхатини умумлаштириб, ушбу Низомнинг 1.1 - иловасига мувофиқ шакл бўйича тасдиқлаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги “Ўзбекчорванасл” агентлигига тақдим этади (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади).

8. Агентлик бир ҳафта муддатда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар комиссияси томонидан тақдим этилган субсидия олувчилар рўйхатини ушбу Низомининг 1.2 - иловасига мувофиқ шакл бўйича умумлаштириб, Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади.

9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси уч иш кунида субсидия олувчилар рўйхатини белгиланган тартибда кўриб чиқиб, тасдиқлайди ҳамда ижро учун Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси ҳамда Молия вазирлигига юборади.

10. Молия вазирлиги келгуси йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда субсидия олувчиларга субсидия ажратиш учун керакли маблағ миқдорини ҳисобга олади.

11. Агентлик субсидия ажратиш бўйича мазкур шакллантирилган рўйхатга йил давомида, ҳақиқий ҳолатдан келиб чиқиб тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклиф бериши мумкин.

3-боб. Субсидия олувчиларга қўйиладиган талаблар

12. Интенсив усулда балиқ етиштирувчи ҳамда хориждан наслдор балиқларни импорт қилувчи балиқчилик хўжаликлари қуйидаги талабларга мос келиши шарт:

“Ўзбекбалиқсаноат” уюшмасига аъзо бўлиши;

Мазкур Низомнинг 1-бобида келтирилган талаб даражасида интенсив сув ҳавзалари барпо этиши;

интенсив сув ҳавзани балиқлантирилганлиги тўғрисидаги тегишли ташкилот (ҳудудий “Ўзбекчорванасл” маркази, экология, ҳудудий “балиқсаноат” МЧЖ, тижорат банк) ҳодимлари иштирокида тузилган далолатнома бўлиши;

импорт қилинадиган балиқ турлари ҳақиқатда республика ҳудудига мослашиб кетадиган балиқ тури бўлиши ҳамда ушбу наслдор она балиқлардан авлод олиниши;

наслдор она балиқлардан личинка олиш учун инкубация цехи ва репродуктив ҳовузлар мавжуд бўлиши шарт.

наслли она балиқни Ўзбекистон ҳудудига олиб киришга рухсат берувчи Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасини тегишли хулосаси

4-боб. Субсидия ажратиш учун талаб этиладиган ҳужжатлар
ва уларни кўриб чиқиш тартиби

 

13. Интенсив усулда балиқ етиштирувчи балиқчилик хўжаликлари (субсидия олувчи) туман(шаҳар) комиссиясига субсидия олиш учун ушбу Низомнинг 3-бобида қўйилган талабларни ҳисобга олган ҳолда ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 5 февраль санасига қадар ариза билан мурожаат қилади. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

“Ўзбекбалиқсаноат” уюшмасига аъзолиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;

ўзига бириктирилган ер майдонида барпо этилган интенсив сув ҳавзасининг кадастр ҳужжатлари (қафасда етиштириш бундан мустасно);

ҳудудий статистика бошқармаларининг ҳисобот йилида етиштирган балиқ ҳажми бўйича тасдиқланган маълумоти;

ҳисобот йилида интенсив усулда етиштирилган балиқни сотишдан тушган маблағлар тўғрисидаги  хизмат кўрсатувчи банк маълумоти;

балиқ сотилиши бўйича ҳисоб-фактуралар нусхалари;

Тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқ ва хаққонийлиги учун субсидия олувчилар шахсан жавобгар ҳисобланади.

14. Хориждан наслдор балиқ олиб келувчи балиқчилик субъектлари (субсидия олувчи) туман (шаҳар) комиссиясига субсидия олиш учун ушбу Низомнинг 3-бобида қўйилган талабларни ҳисобга олган ҳолда ариза билан мурожаат қилади. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

“Ўзбекбалиқсаноат” уюшмасига аъзолиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;

хорижий давлатлардан олиб келинадиган наслдор она балиқларни республикага киритилишининг мақсадга мувофиқлиги бўйича Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг тегишли хулосаси;

балиқчилик субъектининг таъсис ҳужжатлари (устав ва таъсис шартномаси) ва давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;

она балиқларни наслдорлиги тўғрисидаги гувоҳномаси ёки сертификати нусхаси;

наслдор она балиқларни олиб келиш бўйича импорт шартномаси, ҳисоб-фактура ҳужжатлари нусхаси;

импорт қилинганлиги тўғрисида божхона юк декларацияси нусхаси.

Ҳужжатлар туман (шаҳар) комиссияси котиби томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана тўғрисида ариза нусхасига белги қўйилган ҳолда субсидия олувчига топширилади. Туман (шаҳар) комиссияси котиби томонидан шунурланган ва муҳирланган субсидия олувчилар аризасини қайд этиш журналига субсидия олувчилар аризасини киритади.

Тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқ ва хаққонийлиги учун субсидия олувчилар шахсан жавобгар ҳисобланади.

15. Туман(шаҳар) комиссияси тақдим этилган аризани ва унга илова қилинган ҳужжатлар билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар комиссиясига, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар комиссияси Агентликка тақдим этади.

16. Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар субсидия олувчи томонидан туман (шаҳар) комиссиясига бевосита тақдим этилганда, ушбу Низомнинг 13-14-бандларида қайд этилган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаса, ариза кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди.

17. Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар туман (шаҳар) комиссиясига субсидия олувчи томонидан почта алоқаси орқали ёки электрон шаклда тақдим этилганда, ушбу Низомнинг 13-14-бандларида қайд этилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган бўлса, туман (шаҳар) комиссияси 3 иш куни мобайнида субсидия олувчига ҳужжатларни тегишли жавоб хати билан қайтаради.

18. Мазкур Низомнинг 13-14-бандларида қайд этилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилганда, аризалар туман (шаҳар) комиссияси томонидан 3 иш куни мобайнида кўриб чиқилади.

Тақдим қилинган ҳужжатларнинг ҳаққонийлиги бўйича жавобгарлик балиқчилик хўжаликлари зиммасига юклатилади.

19. Субсидия олувчининг аризасини кўриб чиқиш учун тўлов ундирилмайди.

20. Туман (шаҳар) комиссияси субсидия олувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларни мазкур Низом талабларига мувофиқлиги нуқтаи назаридан ўрганиб чиқилиб, Низомнинг 2-2.1иловаларга мувофиқ шаклда 3 нусхада субсидия ажратиш ёки ажратишни рад этиш тўғрисида хулоса қабул қилади.

21. Туман (шаҳар) комиссияси субсидия ажратиш тўғрисидаги хулоса қабул қилинган кундан бошлаб 1 иш куни мобайнида субсидия олувчига қабул қилинган хулоса тўғрисида билдиришнома юборади.

Агар субсидия ажратишни рад этиш тўғрисида хулоса қабул қилинган тақдирда, субсидия олувчи кўрсатилган камчиликларни бартараф этган ҳолда субсидия олиш учун туман (шаҳар) комиссиясига ариза билан қайта мурожаат қилиши мумкин.

22. Субсидия олувчига субсидия ажратишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:

субсидия олувчи мазкур Низомнинг 13-14-бандларида белгиланган шартларга мос келмаса;

субсидия олувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда туман (шаҳар) комиссияси томонидан белгиланган тартибда ўтказиладиган ўрганишлар орқали ишончсиз ва нотўғри маълумотлар мавжудлиги ёки маълумотларни бузиб кўрсатиш ҳолатлари аниқланганда.

23. Мазкур Низомнинг 22-бандида қайд этилганидан бошқа ҳолатларга кўра субсидия олувчига субсидия ажратишни рад этишга йўл қўйилмайди.

24. Субсидия олувчи субсидия ажратилишини рад этиш тўғрисидаги қарордан норози бўлган тақдирда, ўрнатилган тартибда юқори турувчи ташкилотга ёки судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

25. Туман (шаҳар) комиссияси томонидан балиқчилик маҳсулотлари етиштирувчи хўжаликлар ва юридик шахсларнинг аризаларини кўриб чиқиш мазкур Низомнинг 3-иловасида келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.

5-боб. Субсидия олувчиларга субсидия маблағларини ажратиш тартиби

26. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳар йили Давлат бюджетининг асосий параметрлари тасдиқлангандан сўнг субсидия олувчи хўжаликларга ажратиладиган субсидиялар учун керакли маблағларни белгиланган тартибда Агентликда очиладиган махсус шахсий ғазна ҳисоб варағига ўтказади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ушбу мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар ҳисоби Агентликда очиладиган махсус шахсий ғазна ҳисоб варағида юритилади.

27. Агентлик:

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар комиссияси томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб умумлаштиради;

Умумлаштирилган рўйхатга мувофиқ Агентлик субсидия олувчилар томонидан сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаб бериш мақсадида уларнинг тижорат банкларидаги ҳисоб рақамларига импорт қилинган наслли она балиқлар учун ҳисобот ойининг кейинги ўнинчи санасигача, интенсив усулда балиқ етиштирган хўжаликлар учун ҳисобот йилидан кейинги йил феврал ойи якунигача субсидия маблағларини ўтказиб беради.

Бунда, молия йили якуни бўйича Агентликнинг шахсий ғазна ҳисоб варағида фойдаланилмай қолган бюджет маблағлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига қайтарилади.

28. Ўрнатилган тартибда шакллантириладиган субсидия олувчилар рўйхатларига киритилмаган балиқчилик субъектлари учун субсидия ажратилмайди.

29. “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси томонидан, балиқчилик хўжаликлари импорт қилган наслдор она балиқлардан авлод олинмаганлиги тасдиқланган тақдирда берилган субсидия маблағлари тўлиқ қайтарилади.

6-боб. Якунловчи қоидалар

30. Балиқчилик хўжаликларига субсидия бериш жараёнида юзага келадиган низолар ва келишмовчиликлар томонлар ўртасида музокаралар ўтказиш орқали ҳал қилинади.

Келишмовчиликларни музокаралар ўтказиш орқали ҳал қилишнинг иложи бўлмаганда, суд тартибида ҳал қилинади.

31. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат молиявий назорати Департаменти ажратилган субсидиялардан мақсадли ва самарали фойдаланиш устидан назорат қилади.

32. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

 

 “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмасига аъзо бўлган интенсив усулда балиқ етиштирувчи хўжаликларга интенсив усулда етиштирилган балиқ маҳсулоти учун ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилинган наслдор она балиқлар учун давлат томонидан субсидиялар ажратиш Низоми тўғрисидаги Низомга 2-ИЛОВА

 

 

“ТАСДИҚЛАЙМАН”
Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув
хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, комиссия раиси

Имзо/мухр       Ф.И.О

“____” ___________20__ йил


_________________________ вилояти (Қорақалпоғистон Республикаси)
Интенсив усулда балиқ етиштирувчи хўжаликларга интенсив усулда етиштирилган балиқ маҳсулоти учун субсидия бериш комиссиясининг
ХУЛОСАСИ

_________________________ вилояти (Қорақалпоғистон Республикаси) Интенсив усулда балиқ етиштирувчи хўжаликларга интенсив усулда етиштирилган балиқ маҳсулоти учун субсидия бериш комиссиясининг ____________ туманидаги __________________ (фермер хўжалиги, бошқа қишлоқ хўжалиги корхона номи) нинг 20___ йил _________________даги мурожаатини ўрганиб чиқди ва қуйидагиларни аниқлади:

Интенсив усулдаги _____________(технология номи) ташкил этилган. Сув ҳавзасининг майдони ______га, ушбу сув ҳавзасини __________(вақти)да __________дона (_________________балиқ тури) балиқ чавоқлари билан балиқлантирилиб, 20___ йил давомида _______тонна балиқ етиштирилган.

ХУЛОСА:

_____________________ усулида балиқлари етиштирувчи ______________ (фермер хўжалиги, бошқа қишлоқ хўжалиги корхона номи) га жами ______ сўм миқдорида субсидия ажратиш мақсадга мувофиқ (мувофиқ эмас).

Комиссия аъзолари:

Туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиғи

Имзо/мухр

Комиссия раиси ўринбосари

Туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи

Имзо/мухр

Ф.И.Ш

Туман давлат солиқ инспекцияси вакили

Имзо/мухр

Ф.И.Ш

Туман статистика бўлими вакили

Имзо/мухр

Ф.И.Ш

Хизмат кўрсатувчи тижорат банк тегишли туман филиали раҳбари

Имзо/мухр

 

Ф.И.Ш

Туман молия бўлими мудири

Имзо/мухр

Ф.И.Ш

Туман  Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси бошлиғи

Имзо/мухр

 

Ф.И.Ш

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари туман кенгаши раиси

Имзо/мухр

 

Ф.И.Ш

ҳудудий “Чорванасл” маркази туман вакили

Имзо/мухр

Ф.И.Ш, комиссия ишчи органи

 

Изоҳ: Зарур ҳолларда комиссия талабига кўра бошқа экспертлар жалб этилиши мумкин.

 

 

“Ўзбекбалиқсаноат” уюшмасига аъзо бўлган интенсив усулда балиқ етиштирувчи хўжаликларга интенсив усулда етиштирилган балиқ маҳсулоти учун ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилинган наслдор она балиқлар учун давлат томонидан субсидиялар ажратиш Низоми тўғрисидаги Низомга 2.1-ИЛОВА

 

 

“ТАСДИҚЛАЙМАН”
Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув
хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, комиссия раиси

Имзо/мухр       Ф.И.О

“____” ___________20__ йил

 

 

Импорт қилинган наслдор она балиқлар учун давлат томонидан субсидиялар ажратиш бўйича

ХУЛОСА

___________ вилояти _______ тумандаги субсидия олувчи  “___________” фермер хўжалиги томонидан 2020 йил 5 апрелдаги мурожаати комиссия аъзолари томонидан тақдим этилган ҳужжатларга асосан жойига чиқиб ўрганилди ва қуйидагилар аниқланди:

Ҳақиқатдан ҳам “_______________” фермер хўжалиги томонидан импорт шартномасига асосан ___________давлатидан __________дона наслли она балиқ олиб келинган.

насл кўрсаткичлари (ёши, маҳсулдорлиги, ўсиш темплари) белгиланган, махсус гувоҳномаси (келиб чиқиш сертификати) мавжуд ҳамда келгусида насл олиш имконияти бўлган балиқ турлари (оқ ва чипор дўнгпешона, декоратив балиқлар бундан мустасно)

ЯКУНИЙ ХУЛОСА:

_____________ вилояти __________ туманидаги “___________” фермер хўжалигига жами _______млн. сўм миқдорида субсидия ажратиш мақсадга мувофиқ/мувофиқ эмас.

Комиссия аъзолари:

Туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиғи

Имзо/мухр

Комиссия раиси ўринбосари

Туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи

Имзо/мухр

Ф.И.Ш

Туман давлат солиқ инспекцияси вакили

Имзо/мухр

Ф.И.Ш

Туман статистика бўлими вакили

Имзо/мухр

Ф.И.Ш

Хизмат кўрсатувчи тижорат банк тегишли туман филиали раҳбари

Имзо/мухр

 

Ф.И.Ш

Туман молия бўлими мудири

Имзо/мухр

Ф.И.Ш

Туман  Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси бошлиғи

Имзо/мухр

 

Ф.И.Ш

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари туман кенгаши раиси

Имзо/мухр

 

Ф.И.Ш

ҳудудий “Чорванасл” маркази туман вакили

Имзо/мухр

Ф.И.Ш, комиссия ишчи органи

 

Изоҳ: Зарур ҳолларда комиссия талабига кўра бошқа экспертлар жалб этилиши мумкин

      Ўзбекбалиқсаноат” уюшмасига аъзо бўлган интенсив усулда балиқ етиштирувчи хўжаликларга интенсив усулда етиштирилган балиқ маҳсулоти учун ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилинган наслдор она балиқлар учун давлат томонидан субсидиялар ажратиш тўғрисидаги Низомга 
      3-ИЛОВА
         
Балиқчилик хўжаликларининг интенсив усулда етиштирилган балиқ маҳсулоти учун субсидия бериш
СХЕМАСИ
         
         
         
Босқичлар   Амалга ошириладиган ишлар   М уддати
         
I -босқич   Ариза ва тегишли ҳужжатларни тайёрлаш ва ҳамда Комиссияга тақдим этиш.   мурожаат этилган кундан бошлаб уч иш кунида
         
III -босқич   Туман (шаҳар) комиссияси томонидан ҳужжатлар ўрганилиб,Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар комиссияларига тақдим этади,
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар комиссиялари  томонидан рўйхат умумлаштирилиб
Агентликка тақдим этади.
  Уч иш кунида



Уч иш кунида
         
III -босқич   Агентлик томонидан шакллантирилиб умумлаштирилган рўйхатни, Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш.   Бир ҳафта муддатда
         
IV -босқич   Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланиб Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Молия вазирлигига ижро учун юбориш.   уч иш кунида
         
V -босқич   Молия вазирлиги белгиланган маблағларни белгиланган тартибда Агентликда очиладиган махсус шахсий ғазна ҳисоб варағига ўтказиб беради   белгиланган муддатда
         
VI -босқич   Агентлик субсидия олувчиларга субсидия маблағларини ўтказиб бериш.   она балиқлар учун ҳисобот ойининг кейинги ўнинчи санасигаса (интенсив усулда балиқ етиштирганлар учун ҳисобот йилидан кейинги йил феврал ойи якунигача) 
    “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмасига аъзо бўлган интенсив усулда балиқ етиштирувчи хўжаликларга интенсив усулда етиштирилган балиқ маҳсулоти учун ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилинган наслдор она балиқлар учун давлат томонидан субсидиялар ажратиш тўғрисидаги Низомга  1.1-илова
      “Тасдиқлайман”
______________ вилояти ҳокимининг
қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари
"_____" ________________ 20__ й
         
Фарғона вилоятида 2021 йилда импорт қилинадиган она балиқ учун субсидия бериш прогнози
         
Т/р хўжалик, корхона, МЧЖ
номи
Зоти Сони,
(дона)
субсидия бериш прогнози
(млн.сўм)
Бешариқ тумани
1 Бешариқ балиқ МЧЖ Осётр 10 17,5
         
         
___________ тумани
         
         
         

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил “___” февралдаги ____ - сонли қарорига

3-ИЛОВА

 

 

“Паррандасаноат” уюшмасига аъзо бўлган паррандачилик хўжаликлари томонидан импорт қилинган бир кунлик наслли жўжалар учун субсидия бериш тартиби тўғрисида
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

  1. Ушбу Низом “Паррандасаноат” уюшмасига аъзо бўлган паррандачилик хўжаликларга (кейинги ўринларда – паррандачилик хўжаликлар деб аталади) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига ҳар бир бош бир кунлик наслли жўжани импорт қилиш билан боғлиқ харажатларини қисман қоплаш учун субсидия ажратиш тартибини белгилайди.
  2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

субсидия – бир кунлик наслли жўжаларни импорт қилувчи паррандачилик хўжаликларига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан бериладиган молиявий ёрдам;

субсидия олувчилар – бир кунлик наслли жўжаларни импорт қилувчи, “Паррандасаноат” уюшмасига аъзо бўлган паррандачилик хўжаликлари;

бир кунлик наслли жўжа – паррандачилик хўжаликлари томонидан тухум ёки гўшт йўналишидаги паррандаларнинг ота-она галасини шакллантириш учун импорт қилинган, келиб чиқиши хужжатлар билан тасдиқланган бир кунлик наслли жўжа;

паррандачилик субъектлари – наслли паррандаларни парвариш қилувчи ҳамда улардан инкубацион тухум ва саноат финал гибрид жўжаларини етиштириш билан шуғулланувчи юридик шахс мақомига эга корхоналар.

3. Паррандачилик хўжаликларига 2020-2022 йилларда ҳар бир бош бир кунлик наслдор жўжани импорт қилиш билан боғлиқ харажатларнинг 9 минг сўмини қоплаш учун давлат томонидан субсидия ажратилади.

2-боб. Субсидия олувчилар рўйҳатини шакллантириш тартиби

4.Чорвачилик тармоғини янада ривожлантириш фаолиятини самарали ташкил этишни таъминлаш бўйича туман (шаҳар)лар комиссиялари (кейинги ўринда комиссия деб юритилади) календарь йилининг 1 майига қадар ушбу Низомнинг 1 - иловасига мувофиқ шакл бўйича келгуси йил учун субсидия олувчилар рўйхатини шакллантиради ҳамда тасдиқланган ҳолда Чорвачилик тармоғини янада ривожлантириш фаолиятини самарали ташкил этишни таъминлаш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар комиссиялари (кейинги ўринда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар комиссияси деб юритилади)га киритади.

5. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар комиссиялари уч иш кунида субсидия олувчилар рўйхатини умумлаштириб, ушбу Низомнинг 1.1 - иловасига мувофиқ шакл бўйича тасдиқлаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги “Ўзбекчорванасл” агентлигига тақдим этади (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади).

6. Агентлик бир ҳафта муддатда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар комиссиялари томонидан тақдим этилган субсидия олувчилар рўйхатини ушбу Низомнинг 1.2 - иловасига мувофиқ шакл бўйича умумлаштириб, Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади.

7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси уч иш кунида субсидия олувчилар рўйхатини белгиланган тартибда кўриб чиқиб, тасдиқлайди ҳамда ижро учун Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Молия вазирлигига юборади.

8. Молия вазирлиги келгуси йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда субсидия олувчиларга субсидия ажратиш учун керакли маблағ миқдорини ҳисобга олади.

9. Агентлик туман(шаҳар) комиссия томонидан шакллантирилган рўйхатга йил давомида, ҳақиқий ҳолатдан келиб чиқиб тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклиф бериши мумкин.

3-боб. Субсидия ажратиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар ва уларни кўриб чиқиш тартиби

10. Субсидия олувчи туман (шаҳар) комиссияга субсидия олиш учун ушбу Низомнинг 4-бобида қўйилган талабларни ҳисобга олган ҳолда ариза билан мурожаат қилади. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

“Паррандасаноат” уюшмасига аъзолиги тўғрисида маълумотнома;

паррандачилик хўжалигининг таъсис ҳужжатлари (устав ва таъсис шартномаси)
ва давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;

бир кунлик наслли жўжаларни наслдорлиги тўғрисидаги гувоҳномаси ёки сертификати нусхаси;

туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш  бўлими томонидан берилган мавжуд наслли паррандалар бош сони, зоти номи (кросс) ва уларнинг соғломлиги тўғрисидаги маълумотнома;

бир кунлик наслли жўжаларни олиб келиш бўйича импорт шартномаси, импорт қилинган бир кунлик жўжалар учун ҳисоб-фактура, келиб чиқиш сертификати нусхалари;

импорт қилинганлиги тўғрисида божхона юк декларацияси нусхаси;

хизмат кўрсатувчи банк томонидан тасдиқланган охирги уч ой учун маблағлар айланмаси бўйича ҳисобот.

Паррандачилик хўжаликларидан ушбу бандда назарда тутилмаган бошқа ҳужжатларни талаб қилишга йўл қўйилмайди.

Тақдим этилган ҳужжатлар туман (шаҳар) комиссияси котиби томонидан мазкур низомнинг 1.2 -иловаларига мувофиқ тасдиқланган рўйхат бўйича қабул қилинади, қабул қилинган сана кўрсатилган ҳолда ариза нусхаси субсидия олувчига қайтарилади. Субсидия олувчилар шнурланган ва муҳрланган журналга туман (шаҳар) комиссияси котиби томонидан қайд этиб борилади.

Тақдим қилинган ҳужжатларнинг ҳаққонийлиги бўйича жавобгарлик паррандачилик хўжаликлари зиммасига юклатилади.

11. Туман(шаҳар) комиссияси тақдим этилган ариза нусхасини ва унга илова қилинган ҳужжатлар билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар комиссияларига, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар комиссиялари Агентликка тақдим этади.

12. Ариза нусхаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар паррандачилик хўжалиги томонидан туман (шаҳар) комиссиясига бевосита тақдим этилганда, ушбу Низомнинг 10-бандида қайд этилган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаса, ариза кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди.

13. Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар туман (шаҳар) комиссиясига паррандачилик хўжалиги томонидан почта алоқаси орқали ёки электрон шаклда тақдим этилганда, ушбу Низомнинг 10-бандида қайд этилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган бўлса, туман (шаҳар) комиссияси 3 иш куни мобайнида паррандачилик хўжалигига ҳужжатларни тегишли жавоб хати билан қайтаради.

14. Мазкур Низомнинг 10-бандида қайд этилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилганда, аризалар туман (шаҳар) комиссияси томонидан 3 иш куни мобайнида кўриб чиқилади.

15. туман(шаҳар) комиссияси субсидия олувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларни мазкур низом талабларига мувофиқлиги нуқтаи назаридан ўрганиб чиқади ва субсидия ажратиш ёки ажратишни рад этиш тўғрисида хулоса қабул қилади.

16. Туман(шаҳар) комиссияси субсидия ажратиш тўғрисидаги хулоса қабул қилинган кундан бошлаб 1 иш куни мобайнида субсидия олувчига қабул қилинган хулоса тўғрисида билдиришнома юборади.

Агар субсидия ажратишни рад этиш тўғрисида хулоса қабул қилинган тақдирда, субсидия олувчи кўрсатилган камчиликларни бартараф этган ҳолда субсидия олиш учун туман(шаҳар) комиссиясига ариза билан қайта мурожаат қилганида, аризалар туман (шаҳар) комиссияси томонидан 3 иш куни мобайнида кўриб чиқилади.

17. Субсидия олувчининг аризасини кўриб чиқиш учун тўлов ундирилмайди.

18. Туман(шаҳар) комиссияси субсидия олувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларни мазкур Низом талабларига мувофиқлиги нуқтаи назаридан ўрганиб чиқилиб, Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда 3 нусхада субсидия ажратиш ёки ажратишни рад этиш тўғрисида хулоса қабул қилади.

19. Субсидия олувчига субсидия ажратишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:

субсидия олувчи мазкур низомнинг  10-бандида белгиланган шартларга мос келмаса;

субсидия олувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда туман(шаҳар) комиссияси томонидан белгиланган тартибда ўтказиладиган ўрганишлар орқали ишончсиз ва нотўғри маълумотлар мавжудлиги ёки маълумотларни бузиб кўрсатиш ҳолатлари аниқланганда.

20. Мазкур низомнинг 19-бандида қайд этилганидан бошқа ҳолатларга кўра сотиб олувчига субсидия ажратишни рад этишга йўл қўйилмайди

21. Субсидия олувчи субсидия ажратилишини рад этиш тўғрисидаги қарордан норози бўлган тақдирда, ўрнатилган тартибда юқори турувчи ташкилотга ёки судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

22. Паррандачилик хўжаликларига субсидия мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ схема асосида берилади.

4-боб. Субсидия олувчиларга субсидия маблағларини
ажратиш тартиби

23. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳар йили Давлат бюджетининг асосий параметрлари тасдиқлангандан сўнг бир кунлик наслли жўжаларни импорт қилган паррандачилик хўжаликларига ажратиладиган субсидиялар учун керакли маблағларни белгиланган тартибда Агентликда очиладиган махсус шахсий ғазна хисоб рақамига ўтказади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ушбу мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар ҳисоби Агентликда очиладиган махсус шахсий ғазна ҳисоб варағида юритилади.

24. Агентлик:

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар комиссиялари томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб умумлаштиради;

Умумлаштирилган рўйхатга мувофиқ Агентлик субсидия олувчилар томонидан сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаб бериш мақсадида уларнинг тижорат банкларидаги ҳисоб рақамларига ҳисобот ойидан кейинги ойнинг ўнинчи санасигача субсидия маблағларни ўтказиб беради.

Бунда, молия йили якуни бўйича Агентликнинг шахсий ғазна ҳисоб варағида фойдаланилмай қолган бюджет маблағлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига қайтарилади.

25. Ўрнатилган тартибда шакллантириладиган субсидия олувчилар рўйхатларига киритилмаган паррандачилик хўжаликлари томонидан импорт қилинган бир кунлик наслли жўжалар учун харажатлар хўжаликларнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

5-боб. Якунловчи қоидалар

26. Субсидия олувчиларга субсидия бериш жараёнида юзага келадиган низолар ва келишмовчиликлар томонлар ўртасида музокаралар ўтказиш орқали ҳал қилинади.

Келишмовчиликларни музокаралар ўтказиш орқали ҳал қилишнинг иложи бўлмаганда, суд тартибида ҳал қилинади.

27. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат молиявий назорати Департаменти ажратилган субсидиялардан мақсадли ва самарали фойдаланиш устидан назорат қилади.

28. Ушбу низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

 

        Паррандачилик субъектлари томонидан импорт қилинган наслдор жўжалар учун субсидия бериш тартиби тўғрисидаги Низомга 1-илова 
        “Тасдиқлайман”
______________ тумани ҳокимининг ўринбосари, комиссия раиси
"_____" ________________ 20__ й
           
Бешариқ туманида 2021 йилда импорт қилинадиган бир кунлик наслдор жўжалар учун субсидия бериш прогнози
           
Т/р хўжалик, корхона, МЧЖ
номи
Йўналиши Зоти бош сони,
(бош)
субсидия бериш прогнози
(млн.сўм)
1 Бешариқ парранда МЧЖ Гўшт РОСС 308 5000 45
           
           
        Паррандачилик субъектлари томонидан импорт қилинган наслдор жўжалар учун субсидия бериш тартиби тўғрисидаги Низомга
 1.1-илова 
        “Тасдиқлайман”
______________ вилояти ҳокимининг
қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари
"_____" ________________ 20__ й
           
Фарғона вилоятида 2021 йилда импорт қилинадиган бир кунлик наслдор жўжалар учун субсидия бериш прогнози
           
Т/р хўжалик, корхона, МЧЖ
номи
Йўналиши Зоти бош сони,
(бош)
субсидия бериш прогнози
(млн.сўм)
Бешариқ тумани
1 Бешариқ парранда МЧЖ Гўшт РОСС 308 5000 45
           
           
___________ тумани
           
           
           
          Паррандачилик субъектлари томонидан импорт қилинган наслдор жўжалар учун субсидия бериш тартиби тўғрисидаги Низомга
 1.2-илова 
          “Тасдиқлайман”
"Ўзбекчорванасл" агентлиги
бош директори                          ________________________А.Абдуллаев
"_____" ________________ 20__ й
             
Республикада 2021 йилда импорт қилинадиган бир кунлик наслдор жўжалар учун субсидия бериш прогнози
ПРОГНОЗ ПАРАМЕТРЛАРИ
             
Т/р туман номи хўжалик, корхона, МЧЖ
номи
Йўналиши Зоти бош сони,
(бош)
субсидия бериш прогнози
(млн.сўм)
Фарғона вилояти
1 Бешариқ т Бешариқ парранда МЧЖ Гўшт РОСС 308 5000 45
             
Жами:          
Андижон вилояти
             
             
Жами:          
Республика бўйича ҳаммаси          

 

 

Паррандачилик субъектлари томонидан импорт қилинган наслдор жўжалар учун субсидия бериш тартиби тўғрисида Низомга

2- ИЛОВА

“ТАСДИҚЛАЙМАН”
Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув
хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, комиссия раиси

Имзо/мухр       Ф.И.О

“____” ___________20__ йил
 

ХУЛОСА

_______ вилояти ___________ тумандаги субсидия олувчи “__________” фермер хўжалиги  томонидан 2020 йил ___апрелдаги мурожаати комиссия аъзолари томонидан тақдим этилган ҳужжатларга асосан жойига чиқиб ўрганилди ва қуйидагилар аниқланди:

Ҳақиқатдан ҳам “________” фермер хўжалиги томонидан импорт шартномасига асосан Германия давлатидан ______ бош наслдор жўжалар сотиб олинган. Ушбу хўжалик “Паррандасаноат” уюшмасига аъзо. Паррандачилик хўжалигининг таъсис ҳужжатлари (устав ва таъсис шартномаси) ва давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси, бир кунлик наслли жўжаларни наслдорлиги тўғрисидаги гувоҳномаси ёки сертификати нусхаси, туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими томонидан берилган мавжуд наслли паррандалар бош сони, зоти номи (кросс) ва уларнинг соғломлиги тўғрисидаги маълумотнома ҳамда бир кунлик наслли жўжаларни олиб келиш бўйича импорт шартномаси, импорт қилинган бир кунлик жўжалар учун ҳисоб-фактура, келиб чиқиш сертификати нусхалари мавжуд.

ЯКУНИЙ ХУЛОСА:

___________ вилояти ____________ туманидаги “___________” фермер хўжалигига жами ______ млн. сўм миқдорида субсидия ажратиш мақсадга мувофиқ/мувофиқ эмас.

Комиссия аъзолари:

Туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиғи

Имзо/мухр

Комиссия раиси ўринбосари

Туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи

Имзо/мухр

Ф.И.Ш

Туман давлат солиқ инспекцияси вакили

Имзо/мухр

Ф.И.Ш

Туман статистика бўлими вакили

Имзо/мухр

Ф.И.Ш

Хизмат кўрсатувчи тижорат банк тегишли туман филиали раҳбари

Имзо/мухр

 

Ф.И.Ш

Туман молия бўлими мудири

Имзо/мухр

Ф.И.Ш

Туман  Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси бошлиғи

Имзо/мухр

 

Ф.И.Ш

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари туман кенгаши раиси

Имзо/мухр

 

Ф.И.Ш

ҳудудий “Чорванасл” маркази туман вакили

Имзо/мухр

Ф.И.Ш, комиссия ишчи органи

 

Изоҳ: Зарур ҳолларда комиссия талабига кўра бошқа экспертлар жалб этилиши мумкин.

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил “     ” фералдаги ______- сон қарорига

4- ИЛОВА

 

 

Чорвачилик тармоғини янада ривожлантириш фаолиятини самарали ташкил этишни таъминлаш бўйича туман (шаҳар)лар комиссияларининг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

 

 

Т/р

Ф.И.О

-

Иш жойи ва лавозими

1.

Ф.И.О

-

Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, комиссия раиси

2.

Ф.И.О

-

Туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиғи, комиссия раиси ўринбосари

3.

Ф.И.О

-

Туман давлат солиқ инспекцияси вакили

4.

Ф.И.О

-

Туман статистика бўлими вакили

5.

Ф.И.О

-

Хизмат кўрсатувчи тижорат банк тегишли туман филиали раҳбари

6.

Ф.И.О

-

Туман молия бўлими мудири

7.

Ф.И.О

-

Туман Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси бошлиғи

8.

Ф.И.О

-

Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси

9.

Ф.И.О

-

ҳудудий “Чорванасл” маркази туман вакили, комиссия котиби

 

Изоҳ: Зарур ҳолларда комиссия талабига кўра бошқа экспертлар жалб этилиши мумкин.

 

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил “___” февралдаги __________ - сон қарорига
5-илова

 

 

Чорвачилик тармоғини янада ривожлантириш фаолиятини самарали ташкил этишни таъминлаш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар комиссияларининг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

 

Т/р

Ф.И.О

-

Иш жойи ва лавозими

1.

Ф.И.О

-

Вилоят ҳокимининг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, ҳудудий ишчи гуруҳ раҳбари

2.

Ф.И.О

-

Вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи, ҳудудий ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари

3.

Ф.И.О

-

Қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи

4.

Ф.И.О

-

Вилоят статистика бошқармаси бошлиғи

5.

Ф.И.О

-

Вилоят Марказий банк бош бошқармаси бошлиғи

6.

Ф.И.О

-

Вилоят “Балиқсаноат” уюшмаси раиси

7.

Ф.И.О

-

Вилоят Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси бошлиғи

8.

Ф.И.О

-

Вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси

9.

Келишув асосида

-

“Паррандасаноат” уюшмасидан вилоятга бириктирилган вакил

10.

Ф.И.О

-

Ҳудудий “Чорванасл” маркази директори, ҳудудий ишчи гуруҳ котиби

 

Изох: Ҳудудий Ишчи гуруҳи комиссия томонидан тақдим этилган ҳужжатларни умумлаштириб, Агентликка тақдим этади.

Импорт қилинган бир кунилк жўжаларга субсидия бериш бўйича “Паррандасаноат” уюшмасининг хулосаси олинади.

Umumiy takliflar: 0

454