ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
13885 Хокимият Сергелийского района 18/02/2020 04/03/2020 0

Muhokama yakunlandi

Idoralarning buyruq yoki qarori
Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
ID-13885

Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2019 йил 14 сентябрдаги “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги № 2736–III/КҚ-592–III-сон Қўшма қарори ижросини таъминлаш ҳамда Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказишни ихчамлаштириш, намунали оилавий тадбирлар ўтказилишини ташкил этиш ва ушбу масалада тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтириш ҳамда доимий мониторингини йўлга қўйиш, ҳамда тартибга солиш мақсадида халқ депутатлари Сергели туман Кенгаши,

 

Қ А Р О Р   Қ И Л А Д И:

 

1. “Халқ депутатлари Сергели туман Кенгаши Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини мувофиқлаштириш бўйича комиссияси раиси  Умаров Рустам Камилович Халқ депутатлари Сергели туман Кенгашининг 2019 йил 19 декабрдаги 220/1-26-сонли “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги  ахбороти маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисидаги низом 1-иловасининг 2-боби 3-бандининг 3-хатбошисига қуйидаги тартибда Сергели  туман шароитларидан келиб чиқиб, халқ депутатлари Сергели туман Кенгаши томонидан ош бериш маросимининг вақти ҳафтанинг    душанба, сешанба, чоршанба, пайшанба ва  жума кунлари соат 06:00 дан 08:00 гача, ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари соат 06:00 дан 13:00 гача этиб ўзгартириш киритилсин.

3. Халқ депутатлари Сергели туман Кенгаши ҳузуридаги Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини мувофиқлаштириш бўйича комиссияси тузилсин ва унинг таркиби
2-иловага ҳамда Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ихчам ва тартибли ўтказилишини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастури 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Сергели туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожланиш ва маънавий-марифий ишлар бўйича ўринбосари (М.Хидиров) ва Туман маданият бўлими мудири (З.Балтабаева) тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни миллий қадриятларга мос тарзда ихчам ва камхарж ўтказишга эришиш учун санъаткорлар томонидан хизматлар кўрсатилишини тартибга солиш чораларини кўрсин.

5. Ички Ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Сергели туман бошқармаси бошлиғи (З.Атаев) тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишида жамоат тартиби ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ҳамда фуқаролар хавфсизлигига жиддий хавф солиши мумкин бўлган кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиш чораларини доимий равишда кўриб борсин

5. Туман бош имом хатиби (Н.Хамидов) тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар давомида муқаддас динимиз талабларига зид бўлган турли одат ва расм-русумлар ўтказилишининг олдини олиш бўйича қўшимча чораларни кўрсин, бу борада диний ташкилотларнинг ваколатли вакиллари масъулиятини янада кучайтирсин

6. Халқ депутатлари Сергели туман Кенгаши ҳузуридаги Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини мувофиқлаштириш бўйича комиссияси Ички Ишлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Сергели туман бошқармаси бошлиғи (З.Атаев) ва Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Сергели туман Кенгаши (Р.Умаров) билан биргаликда Низом талабларидан келиб чиқиб, тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ташкил этиш ва ўтказишда ички ишлар органлари профилактика инспекторлари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини раисларининг фаолиятини ташкил этиш чораларини кўрсин.

7. Сергели туман ҳокимлиги матбуот хизмати (Ғ.Мусаев), бошқа оммавий ахборот воситаларига тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ўтказиш тартибига риоя этилиши ҳолати, урф-одатларимиз ва анъаналаримизнинг ҳақиқий моҳияти ҳамда аҳамиятини кенг халқ оммасига мунтазам етказиб бориш тавсия этилсин.

8. Халқ депутатлари Сергели тумани Кенгаши ҳузуридаги Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини мувофиқлаштириш бўйича комиссияси тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ўтказилишининг доимий мониторингини амалга ошириб борсин ва унинг натижаларига кўра тегишли таклифларни Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига киритиб борсин

9. Халқ депутатлари Сергели туман Кенгаши ушбу Қарорнинг ижроси юзасидан ҳар чорак якуни бўйича Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига ахборот киритиб борсин.

10. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Сергели туман Кенгашининг доимий комиссиялари зиммасига юклатилсин.

11. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътибордан кучга киради.

12. Мазкур қарор ижросини назаорат қилиш Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини мувофиқлаштириш бўйича комиссияси раиси Умаров Рустам Камилович зиммасига юклатилсин.

Umumiy takliflar

128