ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
13798 Министерство народного образования Республики Узбекистан 17/02/2020 03/03/2020 0
Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан
Умумий ўрта таълим тўғрисида давлат намунасидаги расмий ҳужжатларнинг дубликатини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида
ID-13798

Лойиҳа

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ

Умумий ўрта таълим тўғрисида давлат намунасидаги расмий ҳужжатларнинг дубликатини бериш   бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш 
тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 12 декабрдаги ПФ-5278-сон Фармонига мувофиқ, давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Умумий ўрта таълим тўғрисида давлат намунасидаги расмий ҳужжатларнинг дубликатини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Умумий ўрта таълим тўғрисидаги расмий ҳужжатларнинг давлат намунасини тасдиқлаш ҳақида» 2019 йил 13 майдаги 393-сон қарорига (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 2019 йил 14 май, 09/19/393/3122-сон) киритилаётган ўзгартиришлар 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Белгилансинки, ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентларга мувофиқ кўрсатиладиган давлат хизматларидан фойдаланиш учун жисмоний шахслар фақат Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) орқали мурожаат қиладилар.

3. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ҳамда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда ўн кун муддатда туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларининг ЯИДХПга уланишини таъминласин.

4. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Халқ  таълими вазирлиги билан биргаликда ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида юридик
ва жисмоний шахсларнинг мурожаатлари кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартиботини жорий этсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги мазкур давлат хизматлари кўрсатилишининг белгиланган тартиби бажарилиши юзасидан улар фаолияти устидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

7. Белгилаб қўйилсинки, давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги раҳбарлари ушбу қарорда назарда тутилган вазифаларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб берадилар.

8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари бўйича ўринбосари ва Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.

 

  Ўзбекистон Республикасининг 
                
Бош вазири                                                                                                                  А. Арипов

                                                                                                                     Вазирлар Маҳкамасининг                                                                                                                                     2020 йил _________даги                                                                                                                                          _______-сон қарорига
                                                                                                                                                  1-ИЛОВА

Умумий ўрта таълим тўғрисида давлат намунасидаги расмий ҳужжатларнинг дубликатини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур маъмурий регламент (кейин ўринларда Регламент деб аталади) жисмоний шахсларга (кейинги ўринларда ариза берувчилар деб аталади) Давлат хизматлари марказлари орқали аттестат (шаҳодатнома) ёки сертификатларни йўқотган ёки фамилиясини ўзгартирган шахсларга, ёхуд яроқсиз ҳолга келган, бузилган ҳолларда Умумий ўрта таълим тўғрисида давлат намунасидаги расмий ҳужжатларнинг дубликатини (кейинги ўринларда дубликат деб аталади) бериш бўйича давлат хизмати (кейинги ўринларда давлат хизмати деб аталади) кўрсатиш тартибини белгилайди.

Умумий ўрта таълим тўғрисидаги расмий давлат ҳужжатлари ва унинг дубликати бир хил юридик кучга эга бўлади.

2. Давлат хизмати Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) орқали туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари томонидан кўрсатилади.

3. Давлат хизматлари марказлари ва туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда ЭРИ деб аталади) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида амалга оширилади.

4. Давлат хизмати кўрсатиш мазкур Регламентнинг 1-иловасига мувофиқ схема асосида амалга оширилади.

2-боб. Давлат хизмати кўрсатиш тартиби

5. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.

6. Ариза берувчи ёки унинг ишончли вакили ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, мустақил равишда Регламентнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон равишда тўлдиради. Учинчи шахслар манфаати учун ҳаракат қилаётганда сўровномага нотариал тасдиқланган ишончнома илова қилинади.

7. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг, ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани ўз ЭРИси билан тасдиқлайди.

Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.

8. Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

9. Ариза берувчилар давлат хизматларидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади.

10. Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этганда, унинг сўровномаси Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг, барча ҳужжатлар 10 дақиқа мобайнида туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларига электрон шаклда юборилади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса сўровнома автоматик тарзда туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларига юборилади.

11. Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари сўровнома тушган вақтдан бошлаб 1 иш куни мобайнида давлат ва нодавлат умумий ўрта таълим муассасасига,  бошқа вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг тизимида бўлган умумий ўрта таълим муассасаларига (кейинги ўринларда таълим муассасалари деб аталади) кўриб чиқиш ва хулоса тайёрлаш учун юборилади.

12. Таълим муассасалари 5 иш куни мобайнида дубликат бериш бўйича хулоса қилади ва туман  (шаҳар) халқ таълими бўлимига юборилади.

Мазкур хулосада ариза берувчининг ўқишни тамомлаган йили ва таълим муассасаси номи, ўзлаштирган фанлари ва ҳужжат тури кўрсатилади.

Таълим муассасалари тугатилган ҳолларда дубликатлар архив ҳужжатларини сақлаш бўйича масъул бўлган бошқа таълим муассасаси (ташкилот) томонидан хулоса тайёрланади.

Дубликат бериш бўйича хулоса қилишда архив ҳужжатларини аниқлашда қўшимча ўрганиш талаб қилинганда 5 иш куни қўшимча муддат берилади.

Заруратга кўра, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари ёки таълим муассасалари томонидан тегишли давлат архив идораларига архив ҳужжатлари бўйича сўров юборилади.

Давлат архив идоралари томонидан 3 иш куни мобайнида белгиланган тартибда архив ҳужжатлари тўғрисида маълумотларни бепул тақдим этилади.

Дубликат бериш бўйича асосли архив ҳужжатлари мавжуд бўлмаган тақдирда дубликат бериш рад этилади.

13. Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари дубликат бериш бўйича хулоса тушган вақтдан бошлаб 1 иш куни мобайнида, QR-код (матрик штрихли код) қўйилган ушбу Регламентнинг 3-иловадаги дубликат шаклини расмийлаштиради ёки дубликат беришни рад этади ҳамда уни ўз ЭРИси билан тасдиқлаб, тегишли Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон равишда юборади.

Давлат хизматлари маркази дубликат бериш ёки рад этиш келиб тушгандан сўнг 10 дақиқа мобайнида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Давлат хизматлари маркази ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, ариза берувчининг сўровига кўра, унга дубликатни ёки рад этишни электрон шаклда ёки қоғоз шаклда муҳрини босиб, масъул ходимнинг имзосини қўйиб бериши шарт.

Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари томонидан расмийлаштирилган дубликатда нотўғри маълумотлар мавжудлиги аниқланган тақдирда, ариза берувчи 15 кун ичида йиғим тўламасдан белгиланган тартибда қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

3-боб. Якунловчи қоидалар

14. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти устидан, шу жумладан ЯИДХП орқали, доимий назоратни ва мониторингни амалга оширади.

15. Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари ва таълим муассасалари раҳбарлари ушбу Регламент талабларига риоя қилиниши ҳамда дубликатни расмийлаштиришда киритилган маълумотларнинг ҳақиқий ва тўғрилиги учун шахсан жавоб берадилар.

16. Ариза берувчилар мазкур хизматни амалга оширишда масъул бўлган ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.

17. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

 

                                                                                                   Умумий ўрта таълим тўғрисида давлат
                                                                                                  намунасидаги расмий ҳужжатларнинг
                                                                                                     дубликатини бериш бўйича давлат хизмати
                                                                                                   кўрсатишнинг маъмурий регламентига

                                                                                                   1-ИЛОВА

Умумий ўрта таълим тўғрисида давлат намунасидаги расмий ҳужжатларнинг дубликатини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатиш 
СХЕМАСИ

                                                                                                             Умумий ўрта таълим тўғрисида давлат
                                                                                                             намунасидаги расмий ҳужжатларнинг
                                                                                                               дубликатини бериш бўйича давлат
                                                                                                             хизмати кўрсатишнинг маъмурий
                                                                                                            регламентига

                                                                                                          2-ИЛОВА

                __________________                                                                            __________________
                             (сана)                                                                                                   (рақам)             

Умумий ўрта таълим тўғрисида давлат намунасидаги
расмий ҳужжатларнинг дубликатини олиш учун

СЎРОВНОМА

                                                                                                        Умумий ўрта таълим тўғрисида давлат
                                                                                                        намунасидаги расмий ҳужжатларнинг
                                                                                                     дубликатини бериш бўйича давлат хизмати
                                                                                                       кўрсатишнинг маъмурий регламентига 

                                                                                                    3-ИЛОВА

                                                                                                                                  Вазирлар Маҳкамасининг 
                                                                                                                                    2020 йил _________даги
                                                                                                                                ___-сон қарорига
                                                                                                                                    2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Умумий ўрта таълим тўғрисидаги расмий ҳужжатларнинг давлат намунасини тасдиқлаш ҳақида» 2019 йил 13 майдаги 393-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар.

1. 4-иловада:

а) 38-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигида тўлдирилмасдан қайтарилган аттестат ва сертификатлар захира сифатида сақланади.

б) 5-боб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

в) 44- ва 45-бандлар тегишли равишда 39- ва 40-бандлар деб ҳисоблансин.

Umumiy takliflar

549