ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
13793 Хокимият Хатырчинского района 15/02/2020 01/03/2020 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Туман ҳудудларидаги каналлар, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқларининг сувини муҳофаза қилиш зоналари ҳамда соҳил бўйи минтақаларини белгилаш тўғрисида
ID-13793
Туман ҳудудларидаги каналлар, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқларининг сувини муҳофаза қилиш зоналари ҳамда соҳил бўйи минтақаларини белгилаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 981-сонли қарори ҳамда Қуйи Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси қошидаги мелиоратив экспедициясининг 2020 йил 8 январдаги 01-05/7-сонли хатини инобатга олиб туман ҳудудларидаги каналлар, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқларининг сувини муҳофаза қилиш зоналари ҳамда соҳил бўйи минтақаларини белгилаш мақсадида; ҚА Р О Р Қ И Л А М А Н 1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 981-сонли қарори ҳамда Қуйи Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси қошидаги мелиоратив экспедициясининг 2020 йил 8 январдаги 01-05/9-сонли хати маълумот ва ижро учун қабул қилинсин. 2. Хатирчи тумани ҳудудларидаги сойлар, каналлар, қирғоқ бўйи ҳимоя минтақаларини қирғоқдан 15 метр, хўжаликлараро канал ва коллектор тармоқлари учун 12 метр ҳамда хўжалик ички суғориш ва зовур тармоқлари учун 7 метр этиб белгилансин. 3. Хўжаликлараро канал ва коллекторлар қирғоқ бўйи ҳимоя минтақасида сув хўжалиги идоралари рухсатисиз қурилиш ишлари олиб бориш ифлослантирувчи нарсалар, (ахлат, гўнг, саноат чиқиндилари, маиший оқавалар) ташлаш шунингдек заҳарли дорилар, минерал ўғит омборлари, ёнилғи мойлаш материаллари омборлари, автомобиллар ёнилғи қуйиш шахобчалари, молхона, паррандачилик корхоналари ва бошқа ифлослантирувчи корхоналар қуриш қатъиян ман этилганлиги белгилаб қўйилсин. 4. Туман ҳудудларидаги магистрал, хўжаликлараро ва ички канал ҳамда коллекторлар қирғоқ бўйи ҳимоя минтақаларига сув хўжалиги идоралари рухсати билан қирғоқларни мустаҳкамлаш, сув буғланишини камайтириш мақсадида мавсумий қишлоқ хўжалиги экинларини экишга рухсат берилсин. 5. Мазкур қарор “Хатирчи ҳаёти” газетасида расмий эълон қилинсин ва туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин. 6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари И.Тошев зиммасига юклатилсин. 7. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. Туман ҳокими Ғ.Алиев

Umumiy takliflar

180