Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
13772 Чироқчи тумани ҳокимияти 14/02/2020 29/02/2020 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Яккабоғ туманидаги “Каттабоғ” маҳалла фуқаролар йиғинини бўлиш йўли билан қайта ташкил этиш ва аҳоли бириктирилган қисмида янгидан фуқаролар йиғинларини ташкил этиш тўғрисида
ID-13772

“ЛОЙИҲА”

 

 

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯККАБОҒ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОР

___________________________________________________________________

 

 

   “____”____________  2020  йил                __________-сонли                                         Яккабоғ шаҳри

                                 

                                                           

Яккабоғ туманидаги “Каттабоғ” маҳалла фуқаролар йиғинини бўлиш йўли билан қайта ташкил этиш ва аҳоли бириктирилган қисмида янгидан фуқаролар йиғинларини ташкил этиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 февралдаги “Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4944-сонли фармонини 5-банди ва Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 4 мартдаги “Шаҳарлар, посёлкалар, қишлоқлар ва овулларнинг маҳаллаларини тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш, уларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 48-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда  “Каттабоғ” махалла фуқаролар йиғинини   бўлиш йўли билан қайта ташкил этиш ва аҳоли бириктирилган қисмида янгидан фуқаролар йиғинларини “жамоатчилик” шаклида   ташкил этиш  бўйича “Каттабоғ” МФЙнинг  2019 йи 11ноябрдаги  №11/04 сонли  йиғилиш  баёни  хамда  туман ишчи гурух  хулосасини кўриб чиқиб Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий Давлат ҳокимияти  тўғрисида»ги  Қонуннинг 6- моддасига асосан:

 

Қ А Р О Р    Қ И Л А М А Н :    

 

1. “Каттабоғ” махалла фуқаролар йиғинини  бўлиш йўли билан қайта ташкил этиш ва аҳоли  бўлинган қисмида янгидан фуқаролар йиғинларини “жамоатчилик” шакилда ташкил этиш  бўйича “Каттабоғ”МФЙнинг 2019 йил 11 ноябрдаги №11/04 сонли  йиғилиш  баёни  хамда  туман ишчи гурух  хулосаси маълумот учун қабул қилинсин..

2. Маҳалла  фуқаролар йиғинини  бўлиш йўли билан қайта ташкил этиш  бўйича  ишчи гурух 1-иловага   бўлиш йўли билан қайта ташкил этилган махалла  фуқаролар  йиғинининг руйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

 3.  Ишчи гурухи(Б. Хужаниёзов)

- маҳалла  фуқаролар йиғинини  бўлиш йўли билан қайта ташкил этиш  учун  хужалик ,оила ва ахоли  сони сон жихатдан ошганлигини хисобга олиш;

 - қайта ташкил этилган  махалла фуқаролар йиғини иш юритувида бўлган  хужжатларини давлат архивига  топширишни назоратга олиш;

 - бўлиш йўли билан қайта ташкил этилган  махалла фуқаролар йиғини фуқаролар  иштирокида махалла фуқаролар йиғини  раиси  ва уларнинг маслахатчилари сайловини ташкил  қилиш ва ўтказилишига кўмаклашиш;

3. Туман ҳокимининг ўринбосари (Ш. Мусирмонов) бир ой муддатда мутасадди ташкилот ва идоралар билан биргаликда туманда янгидан ташкил қилинган  маҳалла фуқаролар йиғинларига маъмурий бинолар ажратиш чораларини кўрсин.

4. Туман ички ишлар бўлими (Ш. Шокиров)  маҳалла фуқаролар йиғинини   бўлиш йўли билан қайта ташкил этилган ва аҳоли бириктирилган қисмида янгидан ташкил этиладиган маҳалла фуқаролар йиғинига ўз номига ёзилган думалоқ муҳр ва  тамға ясатишга белгиланган тартибда рухсатнома берилишини ташкил этсин.

5. Туман давлат солиқ инспекцияси (А Рустамов), туман статистика бўлими (С.Расулов)га  махала фуқаролар йиғинларига  бўлиш йўли билан қайта ташкил этилган ва аҳоли бириктирилган қисмида янгидан ташкил этилган маҳалла фуқаролар йиғинларини давлат рўйҳатидан ўтказиш ва ИНН рақами олиш учун рухсатнома бериш юклатилсин.

6. Туман молия бўлими (Ш. Эшматов)га маҳалла фуқаролар йиғинини бўлиш йўли билан қайта ташкил этилган ва аҳоли бириктирилган қисмида янгидан ташкил этилган маҳалла фуқаролар йиғинлари сақлаш билан боғлиқ бўлган маблағларни молиялаштириш ва тегишли штат бирликлари ажратиш ва керакли жиҳозлар билан таъминлаш топширилсин.

 

 

         Халқ депутатлари туман

          кенгашининг раиси                                                      А.Сафаров        

Umumiy takliflar: 0

229