ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
1376 Министерство финансов Республики Узбекистан 05/12/2018 20/12/2018 0

Muhokama yakunlandi

Idoralarning buyruq yoki qarori
Солиқ маслаҳатчиси малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
ID-1376
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ

ҚАРОРИ 

 

Солиқ маслаҳатчиси малака сертификатини

бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 апрелдаги ПҚ-3662-сон “Давлат хизматларини кўрсатиш тизимини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:

  1. Солиқ маслаҳатчиси малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.

Молия вазири

       Д. Кучкаров

 

Тошкент ш.,

2018 йил “____”____________ ,

______-сон

 

 

      Давлат солиқ қўмита раисининг биринчи ўринбосари  

 

       Б. Мусаев

 

Тошкент ш.,

2018 йил “________________,

______-сон

 

 

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг

2018 йил “_______________

____ ва _____сон қарорига

ИЛОВА

 

 

 

Солиқ маслаҳатчиси малака сертификатини

бериш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ

 

Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (кейинги ўринларда -Молия вазирлиги деб юритилади) томонидан солиқ маслаҳатчиси малака сертификатини бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш хамда унинг қайта расмийлаштириш, амал қилишини тугатиш ва бекор қилиш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Солиқ маслаҳатчиси малака сертификатига эга бўлган (кейинги ўринларда - малака сертификати деб юритилади) жисмоний шахс солиқ маслаҳатчиси ҳисобланади.

2. Малака сертификати жисмоний шахсга, агар у солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг штатида турган бўлса ёки солиқ маслаҳатчилари ташкилоти у билан фуқаролик-ҳуқуқий характердаги шартнома тузган бўлса, солиқ маслаҳати бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини беради.

2-боб. Малака сертификати

 

3. Малака сертификати чекланмаган муддатга берилади ва Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудида амал қилади.

4.  Солиқ маслаҳатини бериш фаолиятини амалга ошириш учун солиқ маслаҳатчисининг малака сертификатини олишга даъвогар бўлган шахслар (кейинги ўринларда - даъвогарлар деб юритилади) билимларининг текшириш учун малака имтиҳони ўтказилади.

5. Малака имтиҳонини топширишга мазкур Низом билан белгиланадиган малака талабларига жавоб берадиган даъвогарлар қўйилади.

3-боб. Малака талаблари

 

6. Солиқ маслаҳатчиси малака сертификатини олишга даъвогар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

а) олий маълумотга эга бўлиши;

б) солиқ маслаҳатчиларини тайёрлаш бўйича махсус ўқув курсларини ўтаган бўлиши;

в) олий таълим муассасасини тамомлаганидан кейин камида беш йил иш стажига, шу жумладан, камида икки йил иқтисодий ёки юридик мутахассислик бўйича иш стажига эга бўлиши.

7.  Солиқ маслаҳатчиларини тайёрлаш бўйича махсус ўқув курсини белгиланган тартибда аккредитация қилинган давлат ва нодавлат таълим муассасалари Молия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган ўқув Дастури асосида амалга оширадилар.

 

4-боб. Малака имтиҳонини топшириш

учун тақдим этиладиган ҳужжатлар

 

8.  Солиқ маслаҳатчисининг малака сертификатини олишга даъвогар Молия вазирлигига қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда мазкур Низомнинг 1-иловасидаги шаклга мувофиқ малака имтиҳонини топширишга рухсат бериш тўғрисида аризани тақдим этади:

а) тўлдирилган анкета (мазкур Низомнинг 2-иловасидаги шаклга мувофиқ);

б) олий маълумот тўғрисидаги диплом ёхуд ваколатли давлат органининг хорижий таълим муассасасида олинган олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг эквивалентлигини эътироф этиш тўғрисидаги гувоҳномаси (нусхалар олинади, асллари қайтарилади);

в) меҳнат дафтарчаси (нусха олинади, асли қайтарилади) ёки иш жойида тасдиқланган нусхаси;

г) 3 х 4 ўлчамида икки дона рангли фотосурат (сўнгги 12 ой мобайнида қилинган);

д) Ўзбекистон Республикасида белгиланган тартибда акредитациядан ўтган таълим муассасасида солиқ маслаҳатчиларини тайёрлаш бўйича ўқув курсларини ўтаганлиги тўғрисидаги ҳужжатнинг асл нусхаси ёки белгиланган тартибда тасдиқланган кўчирма нусхаси (агар ўқиш тугаган санадан бошлаб ҳужжатларни топшириш санасига қадар уч йилдан кўп вақт ўтмаган бўлса, у ҳақиқий деб топилади). Агар дастурнинг айрим бўлимлари турли таълим муассасаларида ўрганилган бўлса, у ҳолда тегишли ўқувларни ўтаганлиги тўғрисида ҳужжатларнинг асл нусхалари ёки белгиланган тартибда тасдиқланган нусхалари тақдим этилади;

е) малака сертификатини расмийлаштириш ва бериш учун тўлов тўланганлигини тасдиқловчи банк тўлов ҳужжати;

ж) паспорт ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжат нусхаси.

Кўрсатилган ҳужжатлар бир нусхада, имзоланган ҳолда ўзи томонидан ёки етказилганлиги тўғрисида хабар қилган ҳолда буюртма хат билан тақдим этилади.

5-боб. Малака имтиҳонини топширишга

рухсат бериш ёки рухсат беришни

рад этиш тўғрисида қарорлар

қабул қилиш тартиби

 

 

9. Молия вазирлиги ариза келиб тушган кундан бошлаб 3 иш куни мобайнида малака имтиҳонини топширишга рухсат бериш ёки рухсат беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда Молия вазирлиги
шу кунда ёзма ёки электрон шаклда (электрон манзил мавжуд бўлса) рад этишга асос қўрсатилган ҳолда қабул қилинган қарор билан даъвогарни ҳабордор қилади. Малака имтиҳонини топширишга рухсат бериш тўғрисида қарор қабул қилинганда аризалар келиб тушган санага қараб рўйхатлар шакллантирилади ва имтиҳон комиссиясига тақдим этилади.  

10.  Малака имтиҳонини топширишга рухсат берилганлар даъвогарлар малака имтиҳонини ўтказиш санаси, вақти ва жойи тўғрисида у ўтказилишидан камида ўн иш  куни олдин ёзма ёки электрон шаклда (электрон манзил мавжуд бўлса)  хабардор қилинади.

11. Молия вазирлиги тегишлича расмийлаштирилмаган ҳужжатлар тақдим қилинганда, шунингдек даъвогар мазкур Низомнинг 6-бандида баён этилган малака талабларига мувофиқ келмаса, даъвогарга малака имтиҳонини топширишга рухсат беришни рад этишга ҳақлидир.

12. Даъвогарга малака имтиҳонини топширишга рухсат бериш рад этилган тақдирда, даъвогар фақат рад этиш учун асос бўлган сабабларни бартараф этгандан сўнг, ариза билан қайта мурожаат қилишга ҳақлидир.

13. Малака имтиҳонини топширишга рухсат бериш рад этилгандан сўнг даъвогар бир йил ичида қайта мурожаат этса малака сертификатини расмийлаштириш ва бериш учун тўлов қайта тўламайди.

6-боб. Имтиҳон комиссияси

 

14. Малака имтиҳонларини ўтказиш учун Молия вазирлиги томонидан комиссия раиси ҳисобга олинган холда камида тўрт кишидан иборат  имтиҳон комиссияси ташкил этилади.

Имтиҳон комиссияси таркибига Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ишчилари ва зарурият бўлган тақдирда солиқ маслаҳатини бериш соҳаси мутахассислари киритилади.

15. Имтиҳон комиссиянинг шахсий таркиби Молия вазирлигининг буйруғи балан таксдиқланади.

Имтиҳон комиссиянинг раиси Молия вазирлигининг ваколатли вакили ҳисобланади.

16. Имтиҳон комиссия ҳар бир малака имтиҳонга ташкил этилади ва доимий фаолият кўрсатувчи комиссия бўлиб ҳисобланмайди.

17. Имтиҳон комиссиясининг қарорлари, раис ва имтиҳон комиссиянинг хамма аъзолари имзоланадиган баённомалар билан расмийлаштирилади.

 

7-боб. Малака имтиҳонларини

ташкил этиш ва ўтказиш тартиби

 

 

18. Малака имтиҳони гуруҳлар шаклланганда, аммо чоракда камида бир марта ўтказилади. Даъвогарлар сони 10 дан ортса, гуруҳ шаклланган деб ҳисобланади.

Малака имтиҳони ўтказиш тўғрисида маълумот унинг ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб икки кунда Молия вазирлигинг веб-сайтида жойлаштирилади.

19. Имтиҳон ўтказиш жойи Молия вазирлиги томонидан белгиланади.

Имтиҳон ўтказиладиган хона (аудитория) даъвогарлар сонига мос жойлар
ва   компьютерлар сони ҳамда тегишли шароитлар билан таъминланган бўлиши лозим.

20. Малака имтиҳони уч астрономик соат ичида компьютер тест ўтказиш йўли билан ўтказилади.

21. Имтиҳон тестлари саволлари солиқ маслаҳатчиларини тайёрлаш бўйича махсус ўқитиш курсларининг тасдиқланган дастурлари асосида ишлаб чиқилади ва Молия вазирлиги томонидан тасдиқланади. Тестлар мазмуни қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчаларни ҳисобга олган ҳолда даврий қайта кўриб чиқилади.

22. Тестлар 60 та  саволлардан иборат бўлади, жумладан:

юридик ва жисмоний шахсларни солиққа тортиш - 25;

бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи - 15;

солиқ ҳуқуқи, иқтисодий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш ва солиқ маслаҳати беришнинг ҳуқуқий асослари - 20.

23. Даъвогарларни рўйхатга олиш имтиҳон бошланишидан 30 дақиқа олдин бошланади ва 10 дақиқа олдин тугатилади.

24. Даъвогарлар малака имтиҳонини топширишга паспорт ёки унинг ўрнини босадиган ҳужжат тақдим этилганда рухсат берилади. Даъвогар ўзини рўйхатга олинганлигини малака имтиҳонини топшириш учун ҳозир бўлган даъвогарларнинг рўйхатга олиш рўйхатига имзо қўйган ҳолда тасдиқлайди.

25. Паспорти ёки унинг ўрнини босадиган ҳужжати бўлмаган ёхуд малака имтиҳонига кечиккан даъвогарлар малака имтиҳонига келмаган деб ҳисобланадилар
ва навбатдаги малака имтиҳонини топширишга рухсат этилган шахслар рўйхатига ўтказилади.

Рўйхатга олиш тугагандан сўнг даъвогарлар (имтиҳон расмий бошланишга қадар 10 дақиқа олдин) имтиҳон хонасига таклиф этиладилар.

27. Бегона шахсларга ва кузатувчиларга малака имтиҳонида қатнашишга рухсат берилмайди.

28. Малака имтиҳони бошланишидан олдин имтиҳон ташқил қилишга маъсул ходим комиссияси аъзоси малака имтиҳонини ўтказиш ва тестларни тўлдириш тартиби тўғрисида даъвогарларни хабардор этади.

29. Малака имтиҳони вақтида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан, маълумот ва махсус адабиётдан фойдаланиш, сўзлашувлар ўтказиш, техник воситалардан фойдаланиш тақиқланади, арифметик калькуляторлар бундан мустасно.

30. Даъвогарлар томонидан малака имтиҳонини ўтказиш қоидаларини бузиш ҳоллари баённомада қайд этилади.

31. Малака имтиҳонини ўтказишга ажратилган вақт тугаши билан даъвогарга компьютер тестлари билан фойдаланиш тўхтатилади, ва у хона (аудитория)ни бўшатиши мажбур.

32. Мазкур Низом талабларини бузган даъвогарлар малака имтиҳонини топширмаган деб ҳисобланадилар.

33. Солиқ маслаҳатчиси сертификатини олиш учун даъвогар бўлимлар бўйича камида қуйидаги миқдордаги саволларга тўғри жавоб бериши лозим:

юридик ва жисмоний шахсларни солиққа тортиш - 15;

бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи - 9;

солиқ ҳуқуқи, иқтисодий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш ва солиқ маслаҳати беришнинг ҳуқуқий асослари - 12.

Бунда тест натижаларини ижобий деб эътироф этиш учун асос бўлиб ҳисобланадиган тўғри жавоблар миқдори имтиҳон тестларидаги мавжуд саволлар умумий миқдорининг камида 75 фоизини ташкил этиши керак.

34. Имтиҳон натижалари малака имтихон ўтказилган куни эълон қилинади, имтиҳон комиссия томонидан баеннома билан расмийлаштирилади в шу куни Молия вазирлигига берилади.

Малака имтиҳони натижалари малака имтиҳон ўтказилган кундан кейин икки кун кечиктирмай Молия вазирлигининг веб-сайтида жойлаштирилади.

35. Имтиҳон комиссиясининг баённомасида қуйидагилар кўрсатилади:

имтиҳон комиссияси таркиби;

имтиҳонни ўтказиш жойи, санаси, вақти (бошланиши ва тугаши);

тўпланган баллар миқдорини кўрсатган ҳолда малака имтиҳонида қатнашган даъвогарлар рўйхати;

малака имтиҳонига келмаган даъвогарлар рўйхати;

малака имтиҳонини муваффақиятли топширган даъвогарлар рўйхати;

малака имтиҳонини топширмаган даъвогарлар рўйхати;

аниқланган эътирозлар ва тартиббузарликлар.

36. Малака имтиҳонини топширмаган даъвогарларга малака сертификатини расмийлаштириш ва бериш учун тўлов қайтарилмайди.

37. Малака имтиҳонини топширмаган даъвогар малака сертификатини расмийлаштириш ва бериш учун тўлов тўлаш шарти билан қонунчиликда белгиланган тартибда малака сертификатини олиш учун ҳужжатларни қайта тақдим этишга ҳақли.

38. Агар даъвогар Молия вазирлигига ҳужжатлар тақдим этилган санадан бошлаб олти ой ичида малака имтиҳонини топшириш учун келмаса, тақдим этилган ҳужжатлар даъвогарга қайтарилади. Ҳужжатларни қайта топшириш мазкур Низомнинг 4-бобига мувофиқ амалга оширилади.

8-боб. Апелляцияларни кўриб чиқиш

 

39. Малака имтиҳони натижалари бўйича уларга нисбатан салбий қарор қабул қилинган даъвогарлар малака имтиҳони натижалари эълон қилинган санадан бошлаб 30 календарь куни ичида Молия вазирлигига апелляция қилиш ҳуқуқига эгадирлар. Апелляция аризаси ёзма шаклда тақдим этилади.

40. Апелляция аризаси Молия вазирлиги буйруғи билан тузиладиган Апелляция комиссияси томонидан кўриб чиқилади.

41. Апелляция комиссияси бир ҳафта муддатда топширилган аризани кўриб чиқади ва апелляцияни кўриб чиқиш натижалари бўйича қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:

имтиҳон комиссияси қарорини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляцияни қаноатлантиришни рад этиш;

имтиҳон комиссияси қарорини бекор қилиш ва малака имтиҳонини қайта топшириш санасини белгилаш.

42. Имтиҳон комиссияси қарорини ўзгаришсиз қолдириш ёки апелляцияни қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида қарор агар:

апелляция мазкур Низом талабларини бузган ҳолда тақдим этилган бўлса;

апелляцияда келтирилган далиллар тасдиқланмаса, қабул қилинади.

43. Имтиҳон комиссияси қарорини бекор қилиш ва малака имтиҳонини қайта топшириш санасини белгилаш тўғрисида қарор малака имтиҳони мазкур Низом талабларини бузган ҳолда ўтказилган тақдирда қабул қилинади.

44. Малака имтиҳонини қайта топшириш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда Молия вазирлиги малака имтиҳонини топширмаган деб топилган даъвогар учун қайта имтиҳон кунини белгилайди.

Агар илгари малака имтиҳонини топширмаган деб топилган даъвогар малака имтиҳонини қайта топшириш натижалари бўйича имтиҳонни топширган деб ҳисобланган тақдирда унга малака сертификати умумий асосларда берилади.

45. Қайта апелляцияга йўл қўйилмайди.

9-боб.  Малака сертификатини бериш,

қайта расмийлаштириш ва

дубликат бериш тартиби

 

46. Малака сертификати Молия вазирлиги томонидан малака имтиҳонини муваффақиятли топширган даъвогарга берилади.

47. Малака сертификати мазкур Низомнинг 3 иловасида келтирилган шаклда сертификатнинг махсус бланкасида расмийлаштирилади.

48. Малака сертификати бланкаси қатъий ҳисобот ҳужжати ҳисобланиб, ҳисоб серияси, рақами ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади.

Малака сертификати бланкаси ва унинг иловаси қонунчиликда белгиланган тартибда нашриёт йўли билан Молия вазирлигининг буюртмасига биноан тайёрланади.

49. Малака сертификати малака имтиҳони натижалари баённомаси имзоланган кундан бошлаб беш кун муддатда расмийлаштирилади ва солиқ маслаҳатчилари рўйхатига имзо қўйган ҳолда малака имтиҳонини топширган жисмоний шахсга ёхуд унинг вакилига ишончнома асосида берилади.

50. Сертификатда кўрсатилган фамилияси (исми, отасининг исми) ёки бошқа паспорт маълумотлари ўзгарган тақдирда, малака сертификатининг эгаси 10 кун муддатдан кечикмасдан Молия вазирлигига қайта расмийлаштирилиши лозим бўлган малака сертификати, тегишли ўзгартишларни тасдиқловчи ҳужжатларнинг асл нусхалари, шунингдек малака сертификатини қайта расмийлаштириш учун ўтказиладиган тўловнинг тўланганлигини тасдиқлайдиган банк тўлов ҳужжатини илова қилган ҳолда малака сертификатини қайта расмийлаштириш тўғрисида Молия вазирлигига ариза топшириши лозим.

51. Малака сертификатини қайта расмийлаштириш солиқ маслаҳатчиси томонидан тегишли ариза топширилган кундан бошлаб, уч иш куни мобайнида расмийлаштирилади. Бунда янги малака сертификати берилади.

Илгари берилган малака сертификати белгиланган тартибда йўқ қилинади.

52. Йўқотиб қўйилган ёки яроқсиз бўлиб қолган малака сертификати ўрнига эгасининг аризасига биноан дубликат берилиши мумкин.

53. Йўқотиб қўйилган малака сертификатининг эгаси малака сертификатининг йўқотиб қўйилганлиги тўғрисида матбуотда эълон бериши ва нашр нусхасини Молия вазирлигига тақдим этиши лозим.

54. Яроқсиз бўлиб қолган малака сертификати Молия вазирлигига қайтарилиши ва белгиланган тартибда йўқ қилиниши лозим.

55.  Малака сертификатининг дубликати тегишли ариза топширилган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида берилади.

56. Малака сертификатини қайта расмийлаштиришда ёки унинг дубликатини беришда малака сертификатида илгари берилган рўйхат рақами кўрсатилади.

57. Малака сертификатини расмийлаштириш ва бериш учун, шунингдек унинг дубликатини берганлик учун солиқ маслаҳатчиси тўлов кунидаги энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида тўлов тўлайди.

58. Малака сертификатини қайта расмийлаштириш учун энг кам ойлик иш ҳақининг 1/2 миқдорида тўлов ундирилади.

59. Кўрсатилган маблағлар Молия вазирлигининг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади ва малака сертификатини расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларни, шунингдек, почта харажатларини қоплаш учун ишлатилади.

 

10-боб. Солиқ маслаҳатчисининг малака

сертификатини амал қилишини

тугатиш ва бекор қилиш тартиби

 

 

60. Малака сертификатининг амал қилишини тугатиш ёки бекор қилиш учун қонунчиликда беглиланган асослар аниқланган тақдирда Молия вазирлиги тегишли қарор қабул қилади.

Малака сертификатини амал қилишини тугатиш ёки бекор қилиш тўғрисидаги қарор асосланган бўлиши лозим ва оммавий ахборот воситаларида нашр қилинади.

61. Малака сертификатини амал қилиши уни тугатиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган кундан тугатилади.

Солиқ маслаҳатчисининг малака сертификатини бекор қилиш тўғрисидаги қарор малака сертификати берилган санадан эътиборан амал қилади.

62. Молия вазирлигининг малака сертификатини амал қилишини тугатиш ёки бекор қилиш тўғрисидаги қарорининг нусхаси уч иш куни мобайнида малака сертификатининг эгасига ва у солиқ маслаҳати беришни амалга оширган солиқ маслаҳатчилари ташкилотига юборилади.

 

11-боб.  Малака сертификатига эга

бўлган солиқ маслаҳатчилари

рўйхатини юритиш

 

63. Молия вазирлиги малака сертификатига эга бўлган солиқ маслаҳатчилари Реестрини юритади, унда қуйидагилар кўрсатилади:

малака сертификатини олган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, олган санаси;

паспортнинг серияси ва рақами, берган санаси ва жойи, турар жойи;

иш жойи;

СТИР;

малака сертификатининг рақами, берилган санаси;

ҳар йиллик малака ошириш курсларини ўтаганлик тўғрисидаги маълумот;

малака сертификатини амал қилишини тугатиш, бекор қилиш, қайта расмийлаштириш ва дубликат берганлик тўғрисидаги маълумотлар.

64. Реестрдан малака сертификатининг рақами, берилган санаси, қайта расмийлаштириш ва амал қилишини тугатиш, шунингдек бекор қилиш ва дубликатини берганлик тўғрисидаги маълумотлар манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларга кўчирма тариқасида берилиши мумкин.

65. Молия вазирлиги веб-сайтида солиқ маслаҳатчилари реестридан танишишга мавжуд бўлган маълумот жойлаштирилади, унда қуйидагилар кўрсатилади:

солиқ маслаҳатчисини фамилияси, исми, отасининг исми;

солиқ маслаҳатчиси малака сертификатининг рақами, берилган санаси;

солиқ маслаҳатчиси малака сертификатининг амал қилишини тугатиш ёки бекор қилиш тўғрисидаги маълумот.

12-боб. Якуний қоидалар

 

66. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг қарорлари, ҳамда Молия вазирлигининг маъсул ходими хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан мутасадди шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

67. Мазкур Низом талабларини бузганликда айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

 

Солиқ маслаҳатчиси малака сертификатини

бериш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМга

1-Илова

 

        

 

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги

_______________________

____________________дан

 

АРИЗА

 

Солиқ маслаҳатчисининг малака сертификатини олиш учун менга малака имтиҳонини топширишга рухсат беришингизни сўрайман.

 

Аризага илова қилинади:

1.

2.

3.

в. б.

 

20__ йил _____________

Шахсий имзо _____________

 

Солиқ маслаҳатчиси малака сертификатини

бериш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМга

2-Илова

 

АНКЕТА

 

 

 

 

 

 

 

1. Фамилияси

 

 

 

Фотосурат учун

 

Иcми

 

 

 

 

 

Отасининг исми

 

 

 

 

 

2. Туғилган вақти:

 

 

 

 

 

(сана, ой, йил рақамларда ёзилади)

 

 

 

3. СТИР ________________________

4. Паспорт серияси

 

 

 

 

Берилган вақти

 

 

 

 

 

Ким томонидан берилган

 

 

 

 

 

5. Маълумоти:

 

 

(ўқув муассасаси)

 

Факультети

 

 

Битирган йили

 

Диплом

 

 

 

Диплом бўйича малака

 

 

6. Қўшимча маълумот

 

 

 

(ўқув муассасаси)

 

Факультети

 

 

Битирган йили

 

Диплом / сертификат

 

 

Диплом бўйича малака

 

 

2)

 

(ўқув муассасаси)

 

Факультети

 

 

Битирган йили

 

Диплом / сертификат

 

 

Диплом бўйича малака

 

 

 

7. Иш стажи тўғрисида маълумот:

 

 

N

Даврлар

Иш жойи

Лавозими

жойлашиши

бўшаб кетиши

1.

 

 

 

 

2.

 

 

 

 

3.

 

 

 

 

4.

 

 

 

 

5.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

8. Уй манзили

 

 

 

 

 

 

 

9. Алоқа телефони:

 

 Факс:

 

 

 

(код, рақам)

 

(код, рақам)

 

Уй телефони:

 

 

 

 

 

 

(код)

 

(рақам)

 

 

Электрон почта адреси

(мавжуд бўлса)

 

 

 

 

10. Анкета тўлдирилган сана ____ _______________ 20___ й.

 

 

 

Шахсий имзо

 

 

 

 

                                                     

 

 

Солиқ маслаҳатчиси малака сертификатини

бериш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМга

3-Илова

 

 

Ўзбекистон Республикаси Давлат герби

 

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

 

СОЛИҚ МАСЛАҲАТЧИСИНИНГ

МАЛАКА СЕРТИФИКАТИ

 

№ 000000

 

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 20___ йил ___ __________ даги ______ -сонли буйруғига мувофиқ ушбу сертификат билан

      

(солиқ маслаҳатчисининг Ф.И.О.)

 

          

(паспорт рақами ва серияси, қачон ва ким томонидан берилган)

      

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтган солиқ маслаҳатчилари ташкилоти номидан солиқ маслаҳати бўйича хизмат кўрсатиш ҳуқуқи тасдиқланади.

 

Мазкур сертификат паспорт тақдим этилганда ҳақиқийдир.

 

Ваколатли шахс:

 

 

 

 

(Ф.И.О.)

 

(имзо)

 

Сертификат берилган сана: 20___ йил ___ ______________

 

Реестр бўйича тартиб рақами: __________________________

 

Тошкент ш.                                                                                             М.Ў.

 

 

Umumiy takliflar

599