ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
13714 Академия наук Республики Узбекистан 13/02/2020 28/02/2020 0
Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбекистон тарихи давлат музейи ва унинг филиали “Тошкент музейи”нинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-13714

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбекистон тарихи давлат музейи Ўзбекистоннинг кўп асрлик тарихини холисона ва ҳар томонлама акс эттириш, халқимизнинг жаҳон цивилизацияси тараққиётидаги бой маданий ҳамда интеллуктуал меросини кенг тарғиб қилиш, ёш авлодни ўз юртидан фахрланиш, Ватанига чексиз меҳр-муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашда катта аҳамият касб этади.

Ватанимиз тарихини намойиш этиш, ноёб ёдгорликларни сақлаш ва уларни келажак авлодга етказиш,  юксак инсоний ва маънавий ғояларни  қарор топтириш, Ўзбекистон тарихи давлат музейи (кейинги ўринларда Музей деб аталади) моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон  Республикаси  Вазирлар  Маҳкамасининг  2019   йил  8 ноябрдаги “Адиблар хиёбонида атоқли сўз санъаткорлари ва жамоат арбоблари хотираларига бағишлаб ёдгорлик мажмуаларини ўрнатиш ҳамда “Тошкент музейи” фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 905-сонли қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбекистон тарихи давлат музейи филиали “Тошкент музейи” ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. “Тошкент музейи”нинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

Тошкент тарихи, археологияси ва этнографияси ҳамда музейшунослик йўналишлари бўйича илмий-амалий тадқиқотлар олиб бориш;

Тошкент воҳасидаги қадимий тарихий ёдгорликларни излаб топиш, тўплаш ва уларни ўрганиш мақсадида бошқа илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликда экспедициялар ташкил этиш;

музей кўргазма залларидаги экспонатлар орқали халқни тарих бунёдкори ва моддий-маънавий бойликларни яратувчи сифатида кўрсатиш, ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий тарихни ёритиш;

республика таълим муассасалари билан ҳамкорликда музейда очиқ дарслар, маъруза ва семинар машғулотлари, талабаларнинг малакавий амалиёт ўташини таъминлаш;

кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, ходимлар таркибини истеъдодли олимлар, ёш илмий кучлар билан доимо тўлдириб бориш.

3. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбекистон тарихи давлат музейи ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбекистон тарихи давлат  музейи  филиали  “Тошкент  музейи”нинг   ташкилий   тузилмаси  2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Ўзбекистон  Республикаси Фанлар академияси Ўзбекистон  тарихи давлат музейи 1 ой муддатда “Тошкент музейи”нинг Низомини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

5. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Фанлар академияси Ўзбекистон тарихи давлат музейи фан ва таълим интеграциясини янада ривожлантириш, музейни кадрлар билан таъминлаш мақсадида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети тарих факультети, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти билан ҳамкорликда музейда тарих, музейшунослик ва реставрация бўйича қўшма кафедралар ташкил этсин.

6. Молия вазирлиги:

 Музей раҳбари ва илмий ходимлари, шу жумладан, музей филиали  илмий ҳодимларининг иш ҳақи Фанлар академияси илмий-тадқиқот муассасалари раҳбар ва илмий ходимларининг базавий лавозим маошларига тенглаштирсин;

7. Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ички ишлар вазирлиги, “Давархитектқурилиш” қўмитаси:

 Музейда ташқи ва ички хавфсизлик ҳамда махсус назорат тизимини шакллантириш, сайёҳлар учун зарур шарт-шароитлар яратиш, намунали сервис хизматини кўрсатиш мақсадида музей майдонига кириш қисмида автотураргоҳ ва махсус йўлак ташкил этсин.

8. Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Тошкент шаҳар ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси Ўзбекистон Миллий боғидаги собиқ Ўзбекистон маданияти ва санъати кўргазмалари биноси (Тошкент музейи), Бунёдкор кўчаси томонидан кириш аркасининг икки томонидаги бинолар (хоналар)ни белгиланган тартибда музей балансига ўтказсин.

9. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон тарихи давлат музейи ва унинг филиали ҳисобланган “Тошкент музейи” экспозициясини шакллантириш, замонавий техник воситалар билан таъминлаш, тарғиб этиш ва доимий равишда моддий-техник базасини мустаҳкамлашда масъул этиб тайинлансин.

Тошкент музейни тарғибот ва ташвиқот қилувчи реклама стендларини Адиблар боғининг кириш қисмига ўрнатсин.

10. Ўзбекистон Марказий давлат архиви, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси Тошкент музейи экспозициясини шакллантиришда Тошкент тарихи билан боғлиқ фотосуратлар, архив ҳужжатлари, ҳужжатли, бадиий фильмлар ва бошқа материаллар билан таъминлашда амалий ёрдам кўрсатсин;

11Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси миллий меросимиз, қадимий тарихимиз ва маданиятимизни тарғиб қилиш мақсадида музейни туристик маршрутга киритсин ва инновацион лойиҳаларни жалб этган холда хорижий сайёҳларни кенг жалб этиш чора-тадбирларини ишлаб чиқсин.

12. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги музейда мунтазам равишда маънавий-маърифий тадбирлар, шунингдек таълим дастури асосида очиқ дарслар ўтказилишини ва уларга ўқув юртлари ўқувчи-талабаларини кенг жалб этиш чораларини кўрсин.

 13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти Б.С. Юлдашев зиммасига
ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Телекоммуникациялар, IT-технологиялар
ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари котибиятига юклансин.

 

 

 

Ўзбекистон Республикасининг
Бош вазири

 

 

А. Арипов